AZAMAT KAMOLOV
1.07K subscribers
8.03K photos
1.11K videos
51 files
3.49K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясида иштирок этиш учун Самарқанд вилоятига келди. Давлатимиз раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Самаркандскую область для участия в юбилейной сессии Генассамблеи Всемирной туристской организации. По прибытии глава нашего государства посетил мавзолей Имама Бухари.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #ziyorat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Yashil_makon

Yurtdoshim, bog‘ingga bir nihol qada,
Bu nihol nomini Yaxshilik ata.
Niholing yoniga bir gul ekib qo‘y,
U gulning ismini Go‘zallik deb qo‘y.

Gulu niholingga baxsh etib hayot,
Suv ber va bu suvga Mehr deb qo‘y ot.
Sendan kelajakka bog‘ qolsin, ey do‘st,
Bog‘ing Vatan degan nom olsin, ey do‘st.

Erkin Vohidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ona_tilim_faxrim

Seni bilganlarga qilaman ta’zim...

21-oktabr – O‘zbek tili bayrami kuni
munosabati milliy madaniy markazlar vakillari O‘zbekiston xalq shoiri Muhammad Yusufning “Iqror” she’rini o‘qishdi. Go‘zal ijrodan zavq oling.

https://t.iss.one/azamatkamal81
Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини расмий кутиб олиш маросимида иштирок этди.

Меҳмонларга театрлаштирилган концерт дастури тақдим этилди.

Форумнинг асосий тадбирлари эртага бўлиб ўтади.

Telegram | YouTube
#оила_муқаддас_даргоҳ

• "Феминизм, феминизм" деб Япон аёллари ҳам бундан бир неча йиллар олдин бонг уришганди. Натижада ҳозирги Япон аёлларининг 60% дан кўпроғи оиласиз. Эркаклари хотинсиз. Аёлларни ҳам эркаклардек қабул қилиш бошланган. Аёллар ва эркаклар ишлайдиган жойда аёллар ҳам эркаклардек бир хил ишлашади. Оғир юкларни кўтарса ҳам бирор эркак қўлидан олай демайди. Қилсин ўзи дейди. Ман бориб қўлидан олсам, ёрдам берсам ҳаяжонланиб қолишарди. "Йўғ-е, ростданми? Раҳмат, раҳмат, Ясашиине" ("меҳрибон экансиз") деб ўзини қўярга жой топа олмай қолишарди.

• Поездларда ҳам, метроларда ҳам мана бу бечора аёл киши, мен эса эркакман-ку. Жой берай деган тушунча йўқ.

• Феминизм олиб келган балоларнинг натижасида 3 тадан битта Япон аёли хорижлик билан турмуш қуришга мажбур. Япон эркакларининг аксарияти оила қуришдан қочишади. Оила қурса ҳам оиладаги ҳамма юкни тенг иккига бўлишади. Харажатлар ҳам, уй ишлари ҳам, қўйинки ҳамма нарсада. Натижада тенг иккига бўлинган юк аёл кишига оғирлик қилади ва энг яхши ечим деб оила қурмай қўя қолади.

• Япон қизларининг иккитадан биттаси жуфтини топа олмаётганликдан нолишади. Баъзилари оила қургим келади, фарзанд кўргим келади. Аммо, жуфтини топиш муаммолигидан, топса ҳам ҳаражатни, бошқа юкларни елкасига ташламайдиган жуфт топиш қийинлигидан нолишади. Япон эркаклари илтифотли, меҳрибон эмас деб нолишади. Афсуски, уйланганман бўлмаса ўзим сизларни бахтли-тахтли қилиб қўярдим дейман ҳазиллашиб : )

• Буларнинг барчаси остида феминизм намоёндаларининг ҳатти-ҳаракатлари турибди. Японларнинг ёши катта, қариялари билан гаплашсангиз бизнинг даврда оила ва фарзанд жуда муҳим эди, ҳозир ёшлар айниб кетди. Бизнинг пайтда эркаклар пул топишарди аёллар кажи ( уй ишлари) қилишарди аёлларга осон эди. Ҳозир қийин бўлиб кетди дейишади. Оила институти яхшигина шикаст еган. Йилдан-йилга туғилиш камайиб, қариялар сони ошиб бораябди. Балким, шунинг учун ҳам Японларнинг ИСЛОМ динига қизиқиши сезиларли даражада ортиб бораётгандир.

• Ўзимиздаги айримларни ҳозирги гаплари, пропагандаларига жаа берилиб кетманглар. : ) Аёлларнинг ҳуқуқлари, уларга нисбатан адолат, жабр зулм кўрмасликлари учун қонунлар яратилишини 100% қўллаб-қувватлайман. Хотин қизларнинг ўқиши, илм олиши, шахс бўлиб шаклланиши тарафдориман. "Хизматкор" ва "фарзанд туғиб берувчи аппарат" бўлиб қолмаслиги тарафдориман. Фақатгина аёл аёл ўрнида, эркак эркак ўрнида қолиши керак. Тенгликни эмас, адолатни йўлга қўя олсак нур устига аъло нур бўлар эди.

© Bahodir Iskandarov

👉@azamatkamal81👈
#тинчлигимизга_кўз_тегмасин

Чиғатойдан пастда,
Чорсу ёнида.
Лайлаклар юрибди,
Шукрона айтиб...

Иқбол Мирзо.

Ҳар куни тушлик маҳали ишхонамиз жойлашган Ўрда атрофида Анҳор бўйида пиёда сайр қилишни одат қилганман. Олимпия шон-шуҳрати музейи атрофидаги тинч, сокин ва дарахтзор йўлак бўйлаб турфа одамлар, ажойиб воқеаларнинг гувоҳи бўламан.
Президент Администрацияси ёки Вазирлар Маҳкамасига бирор бир топшириқ, юмуш билан борганимда ҳам у ёқдан шу Анҳор ёқалаб пиёда ишхонага қайтаман.
Пиёда юришнинг саломатликка фойдаси ҳақида кўп гапирилган, бу барчамизга аён. Буни мен ҳам ўз танамда яхшигина ҳис қилмоқдаман.
Пиёда юриш асносида мен кузатадиганим яна бир жиҳат, бу мана шу йўлаклардаги юрган одамларнинг хотиржамлиги, бугуни, эртасидан қандайдир хавф-хатарни асло ҳис қилмасдан, ўзаро суҳбатлашиб, айримлар китоб ўқиб, кимлардир севган қизи билан учрашишга, яна кимдир бугунги тезкор замон, шовқин-суронли дунё, манфаат талашиш илинжидаги ур-йиқитлар, бир-бирини алдашу, меҳр-оқибатнинг тобора танқислашиб бораётганлигидан омонда қолиш, ўз дунёсида танҳо ўй-хаёл суриш учун келиб, сокин оқаётган анҳор сувига қараб ўтирганини кўриб, худдики бир яхши фалсафий асар, китоб ўқигандек таассурот билан қайтаман.
Куни кеча анҳорнинг Оқсарой тарафдаги кўприк остида икки ёши катта одамларнинг (менимча "морж" бўлишса керак) шу салқин кунларда чўмилиб, шахмат ўйнаётганлигини кўриб, узоқдан суратга олдим.
Сайрдан қайтиб ёки юрган вақтингда доимий одатимиз бўлиб қолган телефонга, ижтимоий тармоқларга мўраласанг, дунё нотинчлиги, ҳамма каналларда Исроил-Фаластин, Россия-Украина ва бошқа минтақалардаги хунрезликлар, нотинчлик, бегуноҳ инсонларнинг ҳалок бўлаётганлиги, минглаб одамларнинг сиёсий ўйинлар қурбонига айланиб, қанча-қанча халқлар бундан азият чекаётганлигини кўриб, дилинг оғрийди.
Анҳор бўйидаги бехавотир, чўмилиб, шаҳмат ўйнаб юрган юртдошларимизни кўриб, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг юқорида парча келтирилган ажойиб бир шеъридаги мана шу сатрларга ҳамоҳанг ҳазиломуз бир фикр, тўртлик хаёлга келди.

Оқсаройдан пастда,
Анҳор бўйида.
"Морж"лар юрибди,
Шаҳмат ўйнашиб.

Юртимиздаги тинчлик, ҳамжиҳатлик, бардавом бўлсин. Бунинг қадрига етишимиз, буни асрашимиз, бунинг учун ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.
Саодатли кунларимизга кўз тегмасин, фарахбахш онлар бардавом бўлсин.

👉@azamatkamal81👈
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан "Бир макон, бир йўл" халқаро форумида илгари сурилган ташаббуслар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter