AZAMAT KAMOLOV
1.01K subscribers
8.26K photos
1.19K videos
52 files
3.67K links
Download Telegram
#эслатма

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик" шиори остида бўлиб ўтаётган фестеваль, бугун ҳам давом этади😊

Бугун фестевальга, сиз суйган санъаткорлар😍 Озода Нурсаидова, Тохир Содиқов афсонавий "Болалар гуруҳи", Mc Doni, ва яна бир қанча эъстрадамизнинг машхур ижодкорлари ташриф буюради😍
Биз сизни кутамиз, ШОШИЛИНГ🤗🤩

👇👇Каналга аъзо бўлиш! 👇👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#Эслатма

1-синфга болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддасига асосан, умумий ўрта таълим ташкилотларининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

Келгуси 2022/2023 ўқув йилида 1-синфга чиқадиган болалар 2022 йилнинг 31 декабрига қадар етти ёшга тўладиган бўлиши, яъни 2015 йилнинг 31 декабрь кунига қадар туғилган бўлишлари лозим.

Эслатма, мактабгача таълим ташкилотларида олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрлов курслари ташкил этилади.

****

#Напоминание

В 1-й класс принимаются дети в год исполнения им 7 лет

Согласно 9-й статье новой редакции Закона Республики Узбекистан «Об образовании» (2020 г. 23 сентября) в первый класс общей средней образовательной организации дети принимаются в год исполнения им семи лет.

Например, дети, поступающие в 1-й класс в 2022/2023 учебном году, должны достичь семи лет к 31 декабря 2022 года, т.е. дата рождения ребенка должна быть до 31 декабря 2015 года.

При этом напоминаем родителям о введении одногодичной системы обязательного начального образования для детей от 6 до 7 лет в систему дошкольного образования с целью подготовки детей к школе.
#эслатма

Ҳеч кимга насиб этиб турган ризқинг ҳақида ҳикоя қилма.

Ҳеч кимга бахтиёрлигинг, саодатингни кўз-кўз қилиб ҳикоя қилма.

Ҳеч кимга ютуқларинг, фойдаларинг ҳақида ҳикоя қилиб сўзлама.

Ҳеч кимга оила аъзоларинг, уй аҳлинг ҳақида ҳикоя қилма, мақтанма.

Ҳеч кимга хилофларинг, ёқтирмаган, рози бўлмаган нарсаларинг ҳақида сўзлама.

Ҳеч кимга фарзандларингни мақтаб, улар ҳақида ҳикоя қилма.

Ҳеч кимга қилаётган ишларинг, тижоратларинг ҳақида ҳикоя қилма.

Ҳеч кимга саломатлигинг яхшилиги, қувватинг ҳақида сўзлама.

Ҳеч кимга ейдиган овқатларингни мақтаб, ҳикоя қилма.

Ҳеч кимга сарфлаганларинг ва нифоқларинг ҳақида ҳикоя қилма.

Ҳеч кимга эришган ютуғинг ва муваффақиятинг ҳақида сўзлама.

Ҳеч кимга ҳаётингдаги барча гўзал нарсалар ҳақида ҳикоя қилма, ҳеч кимга эр-хотинлик сирларингни ҳикоя қилма, ҳикоя қилма, ҳикоя қилма...

Менга ишон, бир кун келади, ҳеч кимга бу санаб ўтганларим ҳақида сўзлама, буни фақатгина ўз тажрибасидан ўтказгангина ва қалбини очгани сабаб унинг бадали, қийматини тўлаган инсонгина тушунади, англайди.

PATRUL_UZ

👉@azamatkamal81👈
#Эслатма

Мактабга киришда ўқувчи ва бошқа фуқаролар мобил телефонларни мактаб маъмуриятига топшириши тавсия этилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 август кунги 282-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари"да мактаб ҳудудида мобил телефонлар фойдаланиш бўйича бир қанча тавсиялар берилган.

Унга кўра, таълим муассасаси ҳудудида ҳар бир таълим-тарбия жараёни иштирокчилари ҳамда ташриф буюрувчи бошқа фуқаролар шахсий мобил алоқа воситаларини овозсиз ҳолатга келтиришлари, мактаб ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда (мактаб фойеси, маънавият хонаси, синф хоналари ва бошқа қулфланадиган жойларда) қулфли қутилар ташкил этилиши лозим бўлади.

Бунда таълим муассасасининг биносига кирилганда мобил алоқа воситаларини топшириш ва дарс жараёнлари тугагандан сўнг қабул қилиб олиш тартибини йўлга қўйиш тавсия этилади.

Таълим муассасасида педагог ва техник ходимлар ҳамда ташриф буюрувчи бошқа шахслар томонидан мобил телефондан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини мактаб раҳбарияти назорат қилади.

Ўқувчилар томонидан мобил телефондан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини эса барча педагоглар, жумладан синф раҳбарлари шахсан назорат қилади.

Ўқитувчи томонидан огоҳлантирилишига қарамай дарс жараёнида телефондан фойдаланиш ҳолатлари давом этганда фан ўқитувчиси, синф раҳбари, директор ўринбосари, психолог (инспектор-психолог) иштирокида ўқувчининг телефони (смартфон, планшет ва бошқа қурилмалар) олиб қўйилади ва ҳолат юзасидан мактаб директори ҳамда ўқувчининг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари огоҳлантирилади.

Шундай ҳолат ўқув йили давомида бир ўқувчи томонидан икки ва ундан ортиқ маротаба такрорланганда ўқувчининг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаси асосида маъмурий жавобгарликка тортилади, ўқувчи ички ишлар органларининг профилактик рўйхатига олинади.

👉https://t.iss.one/xalqtaliminfo