Аскар ярим челак сувни кулбадан гўёки ярим асрлик вақт оралиғида нафаси бўғзига тиқилиб олиб чиқди. Челак кўтариб тик турган кўйи ҳовлидан токзор томон қалтанглаб-силтанглаб қадам қўйди. У тик эди. Энди унга барибир эди. Энди эмгаклашнинг ҳожати йўқ эди. Энди эмгаклаш шармандалик эди, эмгаклаш ўққа учишдан ҳам даҳшат эди.
Аскар орқасига қадалиши мумкин бўлган ўқни ҳис қилиб, елкаси қизиб танк томон гандираклаб юриб келарди. “Ана отади, мана отади...” деган ўй эс-хушидан оғдирар даражада юрагига оғриқ соларди.
— Нега бунча қалт-қалт титрайсан? Қўрқиб кетдинг? — сўради командир.
— Кимдир бормикин? — кулбани нишонга олди отувчи.
— Йўқ. Ҳеч ким йўқ. Кулбада ҳеч ким йўқ. Ўликларни кўрдим, — деди аскар.
Унинг қаршисидагилар хоҳолашди.
— Ҳамма ёқни ўлик босиб ётибди-ку... Сени қара-ю, — командир унинг елкасига қоқиб қўйди.
Улар челакни бошларига кўтариб галма-гал сув ичишди.
Таъмиррота ёрдамга келди. “Оёғи чиққан” танкни тузатишди.
Улар ортга қайтишди. Пушта узра чўзилган ток новдаларини ер билан битта қилиб ўтаётган танк ҳар гал жўякка тушганда силтанар ва яна қаршисида неки бор эзиб-эзғилаб олдга интиларди.
Экипаж бепарво. Фақат қоракўз, қорақош ўғлон кўз ёшларини тиёлмасди. Икки йил ўт-олов ичида юриб ҳам дийдаси тош қотиб улгурмаган жангчининг нигоҳини изтироб, оғриқ ёшлари куйдирарди.
У айни дамда ўз онасини эслаб йиғларди. У айни дамда онасини соғинганини ҳис қилди — у онасини соғиниб йиғларди, олислардаги онаси уни ҳозиргина ўлим чангалидан олиб қолганини, олис-олислардаги онаси ўз жонига ора кирганини савқи-табиий ҳиссиёт билан сезиб турарди.
“Чиндан ҳам онамга ўхшаркан”, — ўйларди у.
“Ҳа, онамга ўхшаркан...”
Мўмин, эсингдами?..
Қўчқор Норқобил.
👉@azamatkamal81👈

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Хавфсиз ва равон йўл" тамойили асосида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Унда тизимни тубдан ўзгартиришга қаратилган бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилиши кутилмоқда.
—
Сегодня под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоится видеоселекторное совещание по вопросам выведения на новый уровень работы по обеспечению безопасности дорожного движения на основе принципа "Безопасная и ровная дорога".
Ожидается, что на нем будут определены важные задачи, направленные на коренное совершенствование этой сферы.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
“Бугун ўта муҳим ва кечиктириб бўлмас масалани муҳокама қиламиз. Бу – йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш.
Мамлакатимизда 2021 йилда 10 мингдан зиёд авария содир этилиб, уларда 9 мингдан ортиқ фуқаро жароҳатланди. Энг ачинарлиси, 2,5 мингга яқин одам, шу жумладан 263 нафар бола ҳалок бўлгани катта фожиадир”, деди давлатимиз раҳбари.
Ўлим билан боғлиқ авариялар Тошкент вилоятида ҳар 100 минг аҳолига 21 та, Жиззахда – 16 та, Сирдарёда – 15 та, Навоий ва Самарқандда – 14 тадан, Қашқадарё ва Наманганда– 13 тани ташкил этиб, бошқа ҳудудлардан анча юқори.
Масалан, Попдан Тўрақўрғонгача бўлган 4Р-112 йўлининг 88-километри, “Термиз-Душанбе” (М-41) халқаро йўлининг Жарқўрғон-Денов қисми (80-километри), А-373-йўлининг Ёзёвон туманидан ўтган 352-километри, Самарқанд-Ғузор йўлининг (А-378) 85-километрида ҳар йили ўнлаб одамлар ҳалок бўлмоқда.

Айниқса, 2021 йилда Чироқчида 43 та, Наманган шаҳрида 42 та, Янгийўл туманида 34 та, Ургутда 28 та, Андижон туманида 20 та аварияда одамлар ҳаётдан бевақт кўз юмган.
Ушбу туман ва шаҳар ҳокимлари, ички ишлар бошлиқлари ва прокурорлари ишдан олиниб, уч ой синов муддати берилди. Агар улар ушбу муддатда ўзгариш қилмаса, жавобгарликка тортилади, деди Президент.
Шу билан бирга, бундай фавқулоддаги ҳолатга нисбатан Олий Мажлис, маҳаллий кенгашлар депутатларининг овози эшитилмаётгани, Сенат, Қонунчилик палатаси, кенгашлар йўл ҳаракати хавфсизлигини бирор марта муҳокама қилмагани қайд этилди.
“Нимага ҳокимлар, ички ишлар, “ГАИ”, транспорт соҳаси раҳбарларининг ҳисоботи эшитилиб, масъулияти кўриб чиқилмаган? Шунинг учун бу муҳим масала билан шахсан ўзим шуғулланишга мажбур бўлдим”, деди давлатимиз раҳбари.
Йиғилишда Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, Андижон ва Самарқанд вилоятлари ЙХҲБ бошлиқларини ишдан олишга кўрсатма берилди. Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғига қатъий огоҳлантириш берилди.

Йиғилишда соҳадаги аянчли ҳолат статистик маълумотлар асосида танқидий таҳлил қилинди.
Таҳлиллар кўрсатишича, аварияларнинг:
- 45 фоизи ҳайдовчиларнинг қоидаларни менсимаслиги;
- 10 фоизи ҳайдовчиларнинг тажрибасизлиги;
- 25 фоизи йўл ҳолати ва инфратузилмаси талабга жавоб бермаслиги;
- 20 фоизи пиёдаларнинг қоидаларга амал қилмаслиги оқибатида содир бўлмоқда.
“Юқоридаги муаммоларнинг барчаси ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий, ҳам хавфсизлик масалаларига бевосита боғлиқ. Шу боис, 2022 йилда барча ҳудудларда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” умуммиллий дастурини амалга оширамиз”, деди Президент.
Мисол учун, 2021 йилда аниқланган 7,7 миллион ҳуқуқбузарликдан 46 фоизи қўпол қоидабузарликлар ҳисобланади. Айниқса:
- маст ҳолда бошқариш Самарқанд (12 мингта), Тошкент вилояти (8,5 минг), Фарғона (7,5 минг) ва Тошкент шаҳрида (7 минг);
- қизил чироққа ўтиш Тошкент вилояти (62 минг), Самарқанд (51 минг) ва Тошкент шаҳрида (47 минг) анча юқори.

"Қўпол қоидабузарларга жазо муқаррарлиги таъминланиши шарт" - Президент.
2021 йилда республика бўйича 95 минг нафар ҳайдовчи 5 тадан кўп, 9 минг нафари 20 тагача, 700 нафари 50 тагача, 18 нафари 100 тагача қоидабузарлик содир этган.
Юнусобод туманида яшовчи ҳайдовчи 2021 йилда 133 маротаба қоидабузарлик содир этган (230 миллион сўм жарима ҳисобланган). Юқоричирчиқ туманида яшовчи ҳайдовчи 2021 йил 11 ойида 37 маротаба қоидабузарлик содир қилиб, охир-оқибат жиддий авария содир этган.
Давлатимиз раҳбари бундан буён ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун жарима баллари тизими жорий этилишини маълум қилди.
Масалан, ҳайдовчи тезликни оширса – 1 балл, қизил чироқда ўтса – 3 балл ҳисобланади.
Агар бир йилда қоидабузарликлар жами 12 баллдан ошса, ҳайдовчи автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Шунингдек, автомобилни тартибсиз бошқариб, бошқа ҳайдовчиларга халақит қилганлик учун алоҳида йўл безорилиги деган янги жавобгарлик тури киритилади.

Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Халқ таълими вазирлиги томонидан Марҳамат туманидаги ҳолат юзасидан ўрганиш натижалари қонуний баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди
Андижон вилояти Марҳамат туманидаги ўқитувчиларнинг ота-оналар олдида узр сўрагани юзасидан Халқ таълими вазирининг ҳуқуқий-назорат хизмати томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида мактаб ўқитувчилари 300 дан ортиқ ота-оналар олдида қадр-қиммати обрўсизлантирилиб, камситилиб, йиғлаб кечирим сўрашга мажбурланиб, уларнинг қонун билан ҳимояланадиган ҳуқуқлари поймол этилиб, ишчанлик қобилиятига зарар етказилганлиги юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланди.
Туман ҳокимлиги ташаббусига асосан ташкил этилган мазкур тадбирдаги воқеалар ҳамда бир қатор масъулларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилишини таъминлаш учун тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилди.
Мазкур масала юзасидан қўшимча Ахборот берилади.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

AZAMAT KAMOLOV
👉@azamatkamal81👈
#қутлов
✅"Ёшлар кундалиги" лойиҳасининг асосчиси Бекзод Қобулов бошчилигидаги ижодий жамоанинг шу номдаги янги газетанинг илк сонини нашрдан чиқарганлиги, вилоятимиз босма матбуот нашрлари орасида янги нигоҳ, ракурсдаги янги овознинг пайдо бўлганлиги билан қутлайман.
▶️Бугунги шиддатли давр, ахборот асри дея номланаётган замонамизнинг кексаю-ёш, ишчи-деҳқону, зиёлилари, сиёсатшунос ва иқтисодчилари учун ҳам чекланмаган миқдорда ахборотлар кун сайин эмас, соат, ҳаттоки минут сайин янгиланиб тақдим этилаётганлиги, уларнинг аксарияти эса кўр-кўрона, манзил-мақсади ўрганилмасдан, кўпроқ ном қозониш, (обуначиларни кўпайтириш) шу орқали маълум бир даромадга эга бўлиш учун тарқатилаётганлиги кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисми, барчамиз учун оддий, одатий ҳолга айланиб улгурган десак, асло хато бўлмайди.
▶️Албатта, бу ахборотларнинг ичидан ҳар ким ўзига кераклисини олади, лекин биз ёшлар деб ҳисоблайдиган аҳолининг жуда катта қисмини ташкил этадиган қатлам вакиллари ёки ишчи ва бошқа касб эгалари кўп ҳолларда бу ахборотларнинг ҳаммасини ҳам озгина бир ички таҳлил, теран мулоҳаза билан қабул қилавермаслиги ва айрим ҳолларда шов-шув илинжида тарқатиладиган ёлғон ахборотларга ҳам ишониб кетаверишлари ва бу ёлғоннинг кўпроқ одамлар ўртасида тарқалиши учун "жонбозлик" кўрсатишлари ҳам аён ҳақиқат.
▶️Шу маънода лойиҳа эгаларининг телеграмдаги ўз каналлари орқали ёшлар ва ҳаттоки катта авлод вакиллари учун ҳам ҳар томонлама фойдали, ўрни келганда одамни ўйлашга, мушоҳада қилишга, эстетик ва ижодий дидини юксалтиришга хизмат қиладиган ранг-баранг ва тезкор маълумотлар, масъул мансабдорларнинг эътиборсизлиги, айрим жойлардаги ўзига юклатилган вазифага панжа ортидан қараш, ўзибўларчилик, расмиятчилик ҳолатларини ҳам кескин танқид қилиб, кўплаб раҳбарларнинг юзига ойна тутиб бера олаётгани каби газетада ҳам келгусида мутлақо янгича ёндошув, сизу-биз бугун матбуотдан кутаётганимиз, унинг бизга берадиган, ўрнини ҳеч бир бошқа ахборот воситаси билан тўлдириб бўлмайдиган мутолаа завқи, янги билим ва кўникмаларга эга бўлиш учун муҳим манба, йўлкўрсаткич вазифасини бекаму-кўст бажаришларига чин дилдан ишонамиз.
✅Мен бу фикр ва хулосаларни газетанинг биринчи, нишона сонини ўқиб чиқиб ёзмоқдаман. Келгусида бу нашрни албатта ҳар бир мактаб, ўқитувчи-педагогларимиз. илмга чанқоқ ўқувчи-ёшларимизнинг доимий ҳамроҳи, севимли газетасига айланишига тилакдошмиз.
Зеро, сўзни сўз айта олиш санъатига эга инсондан, қўшиқ ваа куйни маҳорат билан чала оладиган ва ижрони маромига етказадиган созанда ва хонандадан эшитганда қалб таскин топганидек, ахборотни ҳам кўр-кўрона, борича эмас, теран тафаккур соҳибининг уйғоқ нигоҳи, ҳеч бир таъмасиз берган ҳаққоний баҳоси асосидаги таҳлил орқали қабул қилиш кишига завқ бағишлайди. Дунёни янада теранг англашга, яшашнинг мазмун-мақсади ва шу борлиқ аро ўзингнинг аслингни, асл "мен"ингни топишга кўмаклашади, унга туртки беради.
📌Алалхусус, мудроқ босаётган қалбларни уйғотгувчи, ҳазрати инсоннинг энг эзгу фазилатлари, сифатларини тарбиялашга бел боғлаган "Ёшлар кундалиги" жамоасининг бу хайрли ишлари, улкан мақсадлари ва бошланган янги парвози юксалсин, юксалаверсин.
Каналга уланиш:

Шавкат Мирзиёев: "Мактаб ва боғчалар олдида тезлик 30 километрдан ошмаслиги шарт"
Президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида "Хавфсиз ва равон йўл" тамойили асосида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.
Хусусан, давлат раҳбари пойтахт ва йирик шаҳарлардаги марказий кўчаларда тезлик чекловларини илмий асосланиб белгилаш лозимлиги қайд этди.
Жумладан, мактаб ва боғчалар олдида тезлик 30 километрдан ошмаслиги шарт. Айрим гавжум кўчаларда эса ҳозирги 70 километр соатдан 60 километргача тушириш зарурати борлиги кўрсатиб ўтилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#олис_қишлоқдан_хабар
Бўстонлиқ тумани, Писком қишлоғидан репортаж. Вақтингиз ва мегабайтингизни аямайсиз деган умиддамиз.
Каналга уланиш:
👉@azamatkamal81👈
Бўстонлиқ тумани, Писком қишлоғидан репортаж. Вақтингиз ва мегабайтингизни аямайсиз деган умиддамиз.
Каналга уланиш:
👉@azamatkamal81👈
Халқ таълими тизими ва мактаб директорлиги вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.
✅ Мазкур ҳафтада вазирлик марказий аппаратининг 4 та бош мутахассиси ва 3 та ҳудудий халқ таълими бошқармалари Кадрлар бўлими бошлиғи лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.
✅ Ўтказилган танлов натижаларига кўра вазирлик марказий аппаратига 1 та бошқарма бошлиғи, 2 та етакчи мутахассиси ва 1 та ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосари ҳамда 3 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига муносиб номзод тайинланди.
✅ Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан вазирлик марказий аппаратида 2 та бошқарув ходимлари ва 6 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.
⚠️Танлов жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.
✅ Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимларга ариза топширишлари мумкин:
✅ Мактабдан ташқари таълим, спорт ва туризмни ташкил этиш бошқармаси етакчи мутахассиси;
✅ Бундан ташқари, жорий йилда белгиланган тартиб асосида жами 87 нафар (2021 йилда 1144 нафар) мактаб директори лавозимга тайинланган бўлиб, шундан 19 нафари ушбу ҳафтада тайинланди. Шунингдек, 43 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.
vacancy.argos.uz
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлариниг ягона очиқ портали

#инсон_қадри_учун
#халқ_билан_мулоқот
📍Қуёш ҳар тонг Пискомдан чиқиб, бутун мамлакатга нур сочади
➡️Батафсил
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
#Эксклюзив
ЗОЙИР МИРЗАЕВ "ГУЛУЗОРИМ" ҚЎШИҒИНИ ИЖРО ҚИЛДИ
Гулхан атрофида муҳит янада қизимоқда. Кайфият кўтаринки. Айниқса, ёшлар маза қилишаяпти.
Зоир Мирзаев халқ ҳофизи Сойибжон Ниёзов қўшиғига жўровозлик қилди. Умуман, гулхан атрофида куй, қўшиқ, шеърхонлик авж нуқтада давом этаяпти.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

#пском
#қадрият
🔸Сиз дунёда неча юзлаб таом борлигини билишингиз мумкин, аммо пскомликлар нонуштага тайёрлайдиган "қурутова"ни татиб кўрмаган бўлсангиз керак.
🔸Тоғ қурутини майдалаб, сувда қайнатиб, устига эритилган кув сариёғини қўшиб тайёрланадиган бу таомни дунёнинг энг антиқа таомлари рўйхатига киритса бўлади.
🔸Бу эгзотик таомни бир хўплаб ҳаёлимизга шундай ташбеҳ келди: назаримизда ер юзи аҳолиси икки тоифага бўлинади: "қурутова"нинг мазасини биладиганлар ва билмайдиганлар...
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#қадрият
🔸Сиз дунёда неча юзлаб таом борлигини билишингиз мумкин, аммо пскомликлар нонуштага тайёрлайдиган "қурутова"ни татиб кўрмаган бўлсангиз керак.
🔸Тоғ қурутини майдалаб, сувда қайнатиб, устига эритилган кув сариёғини қўшиб тайёрланадиган бу таомни дунёнинг энг антиқа таомлари рўйхатига киритса бўлади.
🔸Бу эгзотик таомни бир хўплаб ҳаёлимизга шундай ташбеҳ келди: назаримизда ер юзи аҳолиси икки тоифага бўлинади: "қурутова"нинг мазасини биладиганлар ва билмайдиганлар...
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Forwarded from Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#писком
#туҳфа
⚡️Зойир Мирзаев ташаббуси билан Пском аҳли учун кутубхона ташкил этилди
"Қишлоқда бир тун" тадбири асосида олис тоғли пскомликлар ҳузурида бўлиб турган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бугун қишлоқ мактабида қишлоқ аҳли учун кутубхона ташкил этилишига бош-қош бўлди.
Янги жавонлар ўрнатилган кутубхонага ўзбек, тожик ва рус тилларидаги бадиий, илмий ва болаларбоп китоблар туҳфа қилинди.
@haqiqatonline

Мен ҳам ёзмай қўйдим,
Ўқимай қўйдинг,
Қаерларда қолди, ижод, кайфият.
Наҳот, гўзалликни кўрмаса кўзим,
Наҳот, ҳайратимни йўқотдим, уят!!!
Менку ёзмай қўйдим,
Шеърни унутиб,
Ғафлатга ботириб қаро кўзларни.
Сен қачон ўқийсан, кўнглимни ёриб,
Қофия тополмай ётган сўзларни...
Айт, қачон умрни қиламиз тафтиш,
Қачон яккунланар, эрка иззатим?
Энди мен ёзайин,
Энди сен ўқи,
Бекорга соврилган вақтлар ҳурмати.
Қанийди, шу билан бари жонланса,
Қанийди, бўғзимдан отилса бир сўз.
Афсуски, мен учун олим бўлмадинг,
Мен шоир бўлмадим, сен учун, афсус!
Кумуш ЎСАРОВА
👉@azamatkamal81👈
Ўқимай қўйдинг,
Қаерларда қолди, ижод, кайфият.
Наҳот, гўзалликни кўрмаса кўзим,
Наҳот, ҳайратимни йўқотдим, уят!!!
Менку ёзмай қўйдим,
Шеърни унутиб,
Ғафлатга ботириб қаро кўзларни.
Сен қачон ўқийсан, кўнглимни ёриб,
Қофия тополмай ётган сўзларни...
Айт, қачон умрни қиламиз тафтиш,
Қачон яккунланар, эрка иззатим?
Энди мен ёзайин,
Энди сен ўқи,
Бекорга соврилган вақтлар ҳурмати.
Қанийди, шу билан бари жонланса,
Қанийди, бўғзимдан отилса бир сўз.
Афсуски, мен учун олим бўлмадинг,
Мен шоир бўлмадим, сен учун, афсус!
Кумуш ЎСАРОВА
👉@azamatkamal81👈
#Муносабат
Мактаблардаги кечки тадбирларга педагог ходимлар ва ўқувчиларни мажбурий жалб этиш таъқиқланади
Сўнгги кунларда айрим ҳудудларда ўқитувчиларни мактаб муассасаларида дарс жараёнидан ташқари кечки вақтларда турли маданий-маърифий тадбирларга жалб этилаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Ушбу мурожаатлар юзасидан Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:
Мактабларда ўқиш жараёнидан ташқари вақтларда ўтказилаётган мазкур тадбирлар уюшмаган ва таълим билан банд бўлмаган (18-30 ёш) ёшларга мўлжалланган бўлиб, уларни ташкил этишга Ёшлар ишлари агентлиги, хусусан маҳаллалардаги ёшлар етакчилари масъул этиб белгиланган.
Бунда Халқ таълими вазирлигига мактаб инфратузилмасидан (кутубхона, спорт зал, компьютер хоналари, тадбирлар зали) оқилона фойдаланиш ҳамда мактабларни маҳалла учун “маънавият маскани”га айланишини таъминлаш вазифаси юклатилган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазирлиги барча ҳудудий бошқармаларга ушбу тадбирларга мактаб маъмурияти, педагог ходимлар ва мактаб ўқувчиларини мажбуран жалб этилиши қатъиян таъқиқланганини маълум қилади.
Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарорига асосан, халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш қатъиян таъқиқланганини яна бир бор эслатиб ўтади.
‼️Мазкур қарорга кўра, юқоридаги талабларни бузган Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари тегишли жавобгарликка тортилиши белгиланган.

Марҳамат туманидаги 72-ИДУМ директори ва туман ХТБ мудири лавозимидан озод этилди
Аввал хабар берилганидек, Марҳамат туманидаги ўқитувчиларнинг ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур қилингани бўйича ҳолатни ўрганиш ҳамда ўқитувчилар билан учрашиш мақсадида Халқ таълими вазири Андижон вилоятига борди.
Ўқитувчилар билан ўтказилган бевосита суҳбат натижаларига кўра, мактаб директори ҳамда Марҳамат тумани халқ таълими бўлими мудирини вазифасидан озод этиш бўйича хулосага келинди.
Шунингдек, бугун Андижон вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган “Ҳокимлик соати” йиғилишида вилоят ҳокими туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарини лавозимидан озод қилиб, туман ҳокимига “Ҳайфсан” интизомий жазосини белгилаган.