Namangan shahar hokimligi | Rasmiy telegram kanali
5.84K subscribers
109K photos
7.58K videos
35 files
16K links
Наманган шаҳар ҳокимлигининг
Расмий телеграм канали:
Мурожаатлар учун: https://t.iss.one/Namangan_murojaatbot

Web-sayt: www.namangancity.uz
Facebook: www.facebook.com/namangangov.uz
Instagram: https://www.instagram.com/namangan_shahar_hokimligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Йил_танлови
#Видео

Наманган шаҳрида 2024-йил якунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда жорий йил давомида фаоллиги ва меҳнаткашлиги билан ажралиб турган ёшлар, спортчилар ҳамда турли соҳалар вакиллари муносиб тақдирландилар.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Sayt |🕊Telegram |📱Instagram |📱Facebook |🕊Twitter |📺YouTube

💻Murojaat uchun
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍411🔥1👏1🤩1🙏1
❗️Янги йил байрамида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 6 кун дам олади

▫️Президент қарори билан 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

🔹 28 декабрь, шанба — 6 кунликлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;

🔹 29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

🔹 30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабр (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

🔹 31 декабрь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

🔹 1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;

🔹 2 январь, пайшанба — 6 кунликлар учун дам олиш куни, 5 кунликлар учун 4 январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.
👍41
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилишининг биринчи босқичи доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев ознакомится с проводимой работой в рамках первого этапа строительства Нового Ташкента.

Facebook|Instagram|X
👍7🔥1👏1
#Йил_танлови

Наманган шаҳрида ижтимоий соҳадаги фаоллар тақдирланди

2024 йил 28 декабрь куни Наманган шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида ижтимоий соҳада амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев, таълим, тиббиёт, ижтимоий хизмат, диний ва маданият соҳалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев 2024 йилда ижтимоий йўналишда эришилган ютуқлар ва амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Шунингдек, 2025 йилда амалга оширилиши режалаштирилган устувор вазифалар ва мақсадлар белгилаб берилди.

Ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиб, ташаббуслари ва меҳнатлари билан бошқаларга ўрнак бўлаётган бир қатор соҳа вакиллари шаҳар ҳокими томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир якунида Анваржон Отаходжаев йиғилганларни кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий табриклади. Шу билан бирга, 2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва „яшил“ иқтисодиёт йили” деб эълон қилинганини таъкидлаб, янги йилда белгилаб берилган вазифаларни муваффақиятли амалга оширишга чақирди.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Sayt |🕊Telegram |📱Instagram |📱Facebook |🕊Twitter |📺YouTube

💻Murojaat uchun
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👏43🔥21🙏1