Namangan shahar hokimligi | Rasmiy telegram kanali
5.84K subscribers
109K photos
7.58K videos
35 files
16K links
Наманган шаҳар ҳокимлигининг
Расмий телеграм канали:
Мурожаатлар учун: https://t.iss.one/Namangan_murojaatbot

Web-sayt: www.namangancity.uz
Facebook: www.facebook.com/namangangov.uz
Instagram: https://www.instagram.com/namangan_shahar_hokimligi
Download Telegram
Миллий либос — миллий ифтихоримиз

Ҳар жума — "Миллий либослар куни"! Бу ташаббус халқимизнинг юксак маданияти ва қадриятларини улуғлаш, миллий анъаналарни ҳаёт тарзимизга сингдиришга қаратилган.

"Наманган сув таъминоти" АЖ Наманган шаҳар филиали ходимлари ҳам ушбу ташаббусга бирдек ҳисса қўшиб, жума кунлари иш жойларига миллий либосларда ташриф буюришни анъанага айлантиришди.

Аёлларнинг атлас ва адрасдан тикилган либослари, эркакларнинг миллий дўпписи иш муҳитига миллийлик ва нафосат бағишламоқда. Бу нафақат миллий гўзаллик, балки ўзлигимизни англаш, анъаналаримизга ҳурмат билан ёндашиш рамзи ҳамдир.

Миллий либос — бу замонавий ҳаётда ҳам миллат руҳини юксалтиришга хизмат қилувчи маданий кўприкдир.
👍42
Замонавий таълим маскани сари қадам: 3-умумтаълим мактаби тубдан янгиланди


Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев шаҳар ҳудудида амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишиш жараёнида 3-сонли умумтаълим мактабида олиб борилган кенг кўламли қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Мазкур таълим масканидаги бунёдкорлик ишларини ўрганишда шаҳар ҳокимига вилоят "Нуронийлар" жамғармаси раиси Икромхон Нажмиддинов, вилоятимизнинг саноат етакчиси, меҳнат фахрийси Абдурашид Убайдуллаевлар ҳамроҳлик қилишди."Aisha home textile" МЧЖ ҳомийлиги асосида амалга оширилган лойиҳа доирасида 1264 ўринга мўлжалланган ушбу таълим маскани тубдан қайта реконструкция қилинди.

Бинонинг ташқи кўриниши замонавий архитектура талабларига мос равишда янгиланган бўлса, ички инфратузилма – синф хоналари, лабораториялар, ошхона, спорт зали ва санитария-гигиена хоналари тўлиқ таъмирланиб, зарур жиҳозлар билан таъминланди.

Ҳоким ушбу амалга оширилган ишларга юқори баҳо бериб, бундай ҳамкорликдаги лойиҳалар ёш авлодга муносиб таълим-тарбия беришга хизмат қилишини таъкидлади.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
1
ЭЪЛОН
"Наманган сув таъминоти" АЖ маълум қиладики, Наманган вилояти ҳокимлиги билан келишилган ҳолда пудратчи "Фарғона Омегамет" МЧЖ томонидан ЕБРР лойиҳаси доирасида 2025 йил 2–3 август кунлари Наманган шаҳрининг А. Навоий кўчасида сув тармоқларини янгилаш ишлари амалга оширилади.
Иш жараёнида ичимлик суви таъминоти узилмайди, фуқаролар сув билан таъминланишда ҳеч қандай муаммога дуч келмайдилар. Бироқ, кўрсатилган кунларда А. Навоий кўчасида автотранспорт воситалари ҳаракатида тўлиқ чеклов қўйилмайди, аммо йўлнинг бир қисмидан фойдаланиш вақтинча ёпилиши мумкин.
Барча фуқаролардан ҳаракатланишда эҳтиёт бўлишлари ва иш жараёнида йўл қоидаларига қатъий риоя қилишлари сўралади.
Қулайлик яратиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда. Юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
1
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг июль ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X