Namangan shahar hokimligi | Rasmiy telegram kanali
5.84K subscribers
109K photos
7.58K videos
35 files
16K links
Наманган шаҳар ҳокимлигининг
Расмий телеграм канали:
Мурожаатлар учун: https://t.iss.one/Namangan_murojaatbot

Web-sayt: www.namangancity.uz
Facebook: www.facebook.com/namangangov.uz
Instagram: https://www.instagram.com/namangan_shahar_hokimligi
Download Telegram
Наманганда байрам шукуҳи давом этмоқда

Наманган шаҳрида Янги йил байрами муносабати билан ўзига хос тантаналар давом этмоқда. Байрам шукуҳи шаҳар кўчаларида янграётган қувноқ мусиқа садолари ва ёрқин безаклар билан янада жозибадор тус олган.

Куни кеча шаҳар бўйлаб 500 га яқин қорбобо ва қорқизлар аҳолига Янги йил қувончини улашиб, уларнинг кўнглини кўтардилар. Болажонлар учун турли қизиқарли ўйинлар, совғалар ва рақслар ташкил этилди.

Бугун эса байрам шукуҳи янада кучайди. Шаҳар кўчаларида 50 га яқин байкерлар қорбобо либосида мототехникада парад ўтказдилар. Байкерларнинг мототсикллари байрамона безатилиб, уларнинг қаторида байроқдор машиналар ҳам қатор тизилди. Мазкур парад нафақат шаҳар аҳолисининг, балки меҳмонларнинг ҳам катта эътиборини тортди.

Бундай кўтаринки руҳ Наманганнинг байрамона муҳитини янада мустаҳкамлаб, Янги йилни илиқ ва ёрқин кайфиятда кутиб олишга имконият яратмоқда.
👍4🔥21👎1👏1🤔1🙏1
#йил_якуни

Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи 4-сектор раҳбари Б.З.Орзибаев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-Иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада Такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102 сонли қарорига асосан ташкил этилган Наманган шаҳар 4-сектор ишчи гуруҳи ходимлари маҳалла еттилиги фаолияти таҳлил қилиниб, йил давомида самарали меҳнат қилган маҳалла сектор аъзолари эсдалик совғалари билан тақдирланди.
👍81🔥1👏1