Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.91K subscribers
67.4K photos
4.44K videos
96 files
10.8K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_шаҳар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарори билан 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича республиканинг 5284 та маҳалласида ички йўллар, ичимлик сув таъминоти, оқава сув таъминоти, электр ва газ таъминоти, таълим муассасалари, маданият, спорт ва бошқа объектларни ривожлантириш белгиланган.

Мазкур қарор ижроси бўйича Бухоро шаҳрида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, С.Айний маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 14.5 км шундан, 4 км йўл бетонлаштириш, 10.5 км қисмини асфальтлаштириш режалаштирилган. Ҳозирги вақтда "POMEGRANATE BUILDING" МЧЖ муҳандислари томонидан маҳалланинг "Урганжиён 1", "Урганжиён 2" кўчаларига цемент-бетон ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур тадбирларни амалга ошириш учун 11 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. Бу каби хайрли ишлар вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_шаҳар

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан Бухоро шаҳрида амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари доирасида маҳалла ички йўлларини асфальтлаштиришга ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда.

Хусусан, аҳолининг мурожаатларидан келиб чиқиб Ибн Сино маҳалласидаги ички йўлларга асфальт ётқизиш ишлари давом этмоқда. Мазкур ҳудуднинг "Кўксарой", "Зухро", "Жарқоқ", "Янги Жарқоқ", Фурқат, "Истиқлол", Б.Нақшбанд кўчаларининг 1,6 км қисми жорий таъмирланиб асфалтлаштириляпти. Жараёнлар Бухоро шаҳрининг барча маҳаллаларида олиб борилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_шаҳар

Бугунги кунда вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Бухоро шаҳрида ҳам йўл инфратузилмасини яхшилаш борасида кенг кўламдаги ишлар жадал давом этмоқда. Йўлсозлар айни пайтда аҳоли талаб ва мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда шаҳардаги маҳаллаларда таъмирлаш тадбирларини олиб боришмоқда.

Хусусан, "Лоша" МФЙнинг ички йўлларини асфальтлаштириш мақсадида 9,8 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, айни пайтда асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда. Белгиланган дастурга кўра маҳалланинг ички автомобиль йўлларининг 19.8 км қисми асфальтлаштирилади. Худди шундай хайрли ташаббус "Ҳавзи Нав" МФЙда ҳам олиб борилмоқда. 600 млн сўм маблағ эвазига маҳалланинг 1 кмдан ортиқ носоз йўллари тўлиқ асфальтлаштирилди.

Бунёдкорлик нафаси "Имом Ал-Бухорий" МФЙни ҳам четлаб ўтмади. Ушбу маҳалла ички йўллари таъмини учун 1 млрд 800 млн сўм маблағ ҳисобига Ҳавзи Қози Калон, Ҳавзи Лесак, Тагбанбофон, Афросиёб, Мирфаёз, Хўжа Азизон кўчалари асфальтлаштирилмоқда. Ушбу маҳаллаларнинг 3 км 732 м йўл қисмини таъмирлаш кўзда тутилган бўлиб, шундан 1 км 400 м қисми бетонлаштирилади, 2 км 332 м йўл қисмига эса асфальт қопланади. Бу каби жараёнлар "Шербудин" ва "Кўкалдош" маҳаллаларида ҳам давом этмоқда.

Бугун, 1 апрель куни шаҳар ҳокими Жамол Носиров юқоридаги маҳаллаларда бўлиб йўлсозлар томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_шаҳар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар шиддати Бухоро шаҳрида ҳам ўз аксини кўрсатяпти. Аҳолининг ички йўллар, ичимлик сув таъминоти, электр энергияси ва газ етказиб беришдаги мурожаатлари ижобий ечим топиб бормоқда.

Буни вилоят марказининг "Ғиждувоний" ва "Отбозор" маҳаллалари ички йўлларига асфальт ётқизилгани мисолида кўриш мумкин. "POMEGRANATE BUILDING" МЧЖ йўлсозлари томонидан "Ғиждувоний" маҳалласининг 5.2 км қисми ҳамда "Отбозор" маҳалласининг 15 кмга яқин ички кўчалари тўлиқ асфальтлаштирилди. Шунингдек, ҳозирги вақтда жамият муҳандислари томонидан Бухоро шаҳрининг "Дилкушо", "ИбнСино", "С.Айний" ва "Гулчорбоғ" маҳаллаларида ҳам асфальт ётқизиш ва цемент-бетон қуйиш ишлари давом эттирилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube