Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.88K subscribers
67.5K photos
4.47K videos
96 files
10.9K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_тумани

Аҳоли мурожаатларини инобатга олиб, “Боғикалон” маҳалласидаги ички йўлларни равонлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарорига мувофиқ белгиланган реестрга киритилган эди.

Айни кунларда “Бухоро туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси йўлсозлари томонидан маҳалланинг “Обиторат”, “Юзон”, “Отқучи”, “Кангав” ва “Оба” қишлоқларининг 5 кмдан ортиқ ички йўллари асфальтлаштирилмоқда.

Ўз навбатида кўп йиллар ўнқур-чўнқир бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган ушбу муаммолар бугунги кунда ўз ечимини топаётганидан ҳудуд аҳолиси жуда мамнун бўлмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube