Avtomobil yo'llari qo'mitasi
7.18K subscribers
70.7K photos
5.2K videos
97 files
12.7K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
#Ўқув_семинар

Ҳужжатлар билан ишлаш сифатини яхшилаш юзасидан ўқув семинари ўтказилди

Жорий йил 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси Тошкент вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармасида Транспорт вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси иштирокида бошқарма ходимлари учун давлат тилида иш юритиш, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси қоидалари бўйича ўқув семинари ўтказилди.

Ўқув семинари аввалида бошқарма томонидан жорий йилнинг 10 май куни “Ишонч” газетаси таҳририятига йўлланган жавоб хатида йўл қўйилган камчиликлар, келгусида бундай ҳолатларни олдини олиш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Бошқарма ходимларига давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, ҳужжатларни расмийлаштиришда масъулият билан ёндашиш, шунингдек, имло, услубий, грамматик ва орфография қоидаларига амал қилиш лозимлиги тушунтирилди.

Тадбир якунида бошқармада давлат тилида иш юритиш бўйича масъул ходим тайинланиши, ходимлар Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида ташкил этилган ўқув курсларига юборилиши белгилаб олинди.