Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.9K subscribers
67.4K photos
4.46K videos
96 files
10.9K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Yangihayot mahallasidagi yarim chaqirimlik taʼmirtalab ichki yoʻllar oʻrnida sement-beton qoplamali yangi yoʻl qurilmoqda

Oʻzbekiston tumanida taʼmirtalab ichki yoʻllarni taʼmirlash, bunda yoʻllarni shagʻallash va aslfaltlashtirish bilan birgalikda sement-beton qoplamaga oʻtkazish ishlari ham davom etmoqda.

Shu asosda tumanning koʻp millatli aholi vakillari istiqomat qiladigan “Yangihayot” mahalla fuqarolar yigʻinidagi Ahil inoq koʻchasidagi 500 metr ichki yoʻllar sozlanib, sement-beton qoplama yoʻl bunyod etilmoqda.

Klaster usulida sement-beton qoplamali ichki yoʻllarni qurish va taʼmirlash ishlari manzilli roʻyxat asosida mahallalar boʻylab davom etishi koʻzda tutilgan.

Fargʻona viloyat Avtomobil yoʻllari bosh boshqarmasi axborot xizmati
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял Премьер-министра Республики Казахстан Алихана Смаилова, находящегося в нашей стране для участия в очередном заседании совместной Межправительственной комиссии.

#Mirziyoyev #qabul #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қўшма Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси, Франция ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик ва хориждаги француз фуқароларининг ишлари бўйича вазир-делегати Оливье Бешт бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Франции во главе с сопредседателем совместной Межправительственной комиссии, министром-делегатом по вопросам внешней торговли, экономической привлекательности и делам французских граждан за рубежом Оливье Бештом.

#Mirziyoyev #qabul #Fransiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро футбол федерацияси раҳбари Жанни Инфантино билан учрашувида мамлакатимизда футболни оммалаштириш ва йирик тадбирларни биргаликда ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Вопросы популяризации футбола в нашей стране и совместного проведения крупных мероприятий были рассмотрены в ходе встречи Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с главой Международной федерации футбола Джанни Инфантино.

#Mirziyoyev #qabul #FIFA #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Эски Яйпаннинг ҳам 3 минг метр йўллари янгиланди

Айни кунларда Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш борасидаги бунёдкорлик ишлари жадал тус олган.

Айниқса, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган амалий тадбирлар натижасида масканлар кўркам тус олиб, аҳолига қулай шароитлар яратилмоқда.

Хусусан, айни қарори асосида “Эски Яйпан” маҳалла фуқаролар йиғинининг 3 минг метр ички йўллари ҳам асфальтланиб, равон ва соз ҳолатга келтирилди.

Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш орқали аҳолининг кўп йиллик муаммоларини ҳал этиш ва уларнинг турмуш даражасини оширишга кўмаклашиш тадбирлари туман ҳудудларид бўйлаб жадал суръатларда давом этмоқда.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати