Avtomobil yo'llari qo'mitasi
8.13K subscribers
69.7K photos
4.97K videos
96 files
12.1K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
РАВОН ЙЎЛЛАР МАНЗИЛГА ЭЛТАР

Жаҳон тараққиёт банкининг инвестиция дастури асосида Наманган вилоятида жами 140 км. йўл асфальтланмоқда. Шундан 20 км. Уйчи туманида амалга оширилади.

Айни вақтда Ёрқўрғон – Мевазор - Қизилравот йўналишидаги 4 КА 463 автомобиль йўлида асфальт бетон қопламаси ётқизилмоқда. 13 км.да иш якунланди. 20 та самосвал, 6 та махсус техника ажратилган, 25 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Август ойига қадар иш тўлиқ якунланиб, йўллар равон бўлади.
#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_шаҳар

Бугунги кунда вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Бухоро шаҳрида ҳам йўл инфратузилмасини яхшилаш борасида кенг кўламдаги ишлар жадал давом этмоқда. Йўлсозлар айни пайтда аҳоли талаб ва мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда шаҳардаги маҳаллаларда таъмирлаш тадбирларини олиб боришмоқда.

Хусусан, "Лоша" МФЙнинг ички йўлларини асфальтлаштириш мақсадида 9,8 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, айни пайтда асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда. Белгиланган дастурга кўра маҳалланинг ички автомобиль йўлларининг 19.8 км қисми асфальтлаштирилади. Худди шундай хайрли ташаббус "Ҳавзи Нав" МФЙда ҳам олиб борилмоқда. 600 млн сўм маблағ эвазига маҳалланинг 1 кмдан ортиқ носоз йўллари тўлиқ асфальтлаштирилди.

Бунёдкорлик нафаси "Имом Ал-Бухорий" МФЙни ҳам четлаб ўтмади. Ушбу маҳалла ички йўллари таъмини учун 1 млрд 800 млн сўм маблағ ҳисобига Ҳавзи Қози Калон, Ҳавзи Лесак, Тагбанбофон, Афросиёб, Мирфаёз, Хўжа Азизон кўчалари асфальтлаштирилмоқда. Ушбу маҳаллаларнинг 3 км 732 м йўл қисмини таъмирлаш кўзда тутилган бўлиб, шундан 1 км 400 м қисми бетонлаштирилади, 2 км 332 м йўл қисмига эса асфальт қопланади. Бу каби жараёнлар "Шербудин" ва "Кўкалдош" маҳаллаларида ҳам давом этмоқда.

Бугун, 1 апрель куни шаҳар ҳокими Жамол Носиров юқоридаги маҳаллаларда бўлиб йўлсозлар томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Халқаро ва ички йўллар таъмирланмоқда
#1apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунга қадар Бухоро шаҳри бўйича 100 км дан ортиқ ички автомобиль йўллари асфальтлаштирилди. 2 км дан ортиқ йўллар бетонлаштирилди. Қисқа муддатда яна 200 км дан ортиқ ички автомобиль йўллари асфальтлаштирилиши кўзда тутилган.

Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров маҳаллаларда бўлиб йўлсозлар томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

✍️Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати


👇Первый информационный в Бухаре
@potrebitel_bukhara