Forwarded from Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
#расмий_хабар
ОҚИБАТЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА...
6-7 май кунлари Андижон вилоятининг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел тошқинлари кузатилди.
Табиий офат оқибатида Андижон вилояти «Қирғиз» канали орқали оқиб келган сел оқимлари Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа туманидаги 278 та турар-жойларнинг яшаш хонадонлари ва ҳовлисига кирган.
Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш юзасидан Хонобод шаҳрининг «Тейит» маҳалласи ҳудудида вилоят ҳокими бошчилигида штаб ташкил этилган.
Штаб таркибида шаҳар ва туман ҳокимликлари, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Миллий гвардиянинг 600 дан зиёд ходимлари томонидан транспорт, куч ва воситалари жалб қилинган ҳолда табиий офат оқибатларини бартараф этилмоқда. Жараёнда ҳудуддаги ҳар бир хонадон эгалари билан мулоқот ўтказилиб, барча зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Шунингдек, Электр, Сув таъминоти, Қурилиш ва бошқа мутасадди корхона, ташкилот ва муассасаларнинг 100 дан ортиқ техникалари, 500 дан ортиқ кўнгилли ходимлар, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси волонтёр ёшлари Хонобод шаҳрида табиий офатдан зарар кўрган ҳудудда хизмат олиб бормоқдалар.
ФВБ бўлинмалари шахсий таркиби томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида Хонобод шаҳар, «Тейит» МФЙ, Қорабоғиш кўчасида яшаган 2 нафар вояга етмаган фуқаронинг жасадлари топилган.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram

Forwarded from ҚАРАҚАЛПАҚ Автожол
#Расмий хабар
Берунийдаги ёпиб қўйилган кўприкда таъмирлаш ишлари бошланди
Халқаро аҳамиятга эга А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус –Бейнеў» автомобиль йўлининг 659, 4 км. да (Беруний тумани «Абай» ОФЙ ҳудудида) жойлашган кўприк яроқсиз ҳолга келиб қолган бўлиб, таъмирталаб ахволда ёпиб қўйилган эди. Мазкур кўприкнинг узунлиги 46, 5 м. ени 12, 1 м. бўлиб, 1974 йилда қурилган.
Қорақалпоғистон Республикасы Автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан 2019 йил сентябрь ойида ўтказилган режали кўрикга асос кўприк яроқсиз ҳолда эканлиги ва қайта қуришга муҳтожлиги аниқланган. Ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгилари ўрнатилиб, ҳаракатланиш тўхтатилган эди. Автомобильлар қатновини таъминлаш мақсадида бўлса айланма йўл барпо этилди.
Мазкур кўприкда автомобиль ҳаракатини тиклаш, қайта қуриш ишларини олиб бориш учун инвестиция дастурига киритиш бўйича тегишли ташкилотларга ёзма турда бир неча марта чиқиш қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йил 11 август кунги мажлис баённомаси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йиль 19 февралдаги ПҚ-585-сон Қарорига асос, кўприкни табийий офатларни бартараф етиш бўйича дастурга киритиш, қайта қуриш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича қарор қабул қилинди.
«Йўл лойиха-бюроси» МЧЖ Қорақалпоғистон бўлими томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, давлат експертизасидан ўтказилди ва маблағ ажратиш бўйича тегишли ташкилотлар мурожат қилинди.
Яқинда тегишли маблағлар ажратилиб қурилиш-таъмирлаш ишлари бош пудратчи Беруний тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бошлаб юборилди. Ҳозирда таъмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати