Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.93K subscribers
67.4K photos
4.42K videos
96 files
10.8K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Namangan_Islohotlar_amalda
#Obod_manzillar

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги  Файзиобод МФЙда “Рубин Биа” МЧЖ томонидан жами 7,1 км. йўл асфальтланди. Бунинг учун 3 млрд. 272 млн. сўм маблағ ажратилди.

Йўллар равон бўлиб, қулайликлар яратилганидан маҳалла аҳли беҳад мамнун.
#Namangan_Islohotlar_amalda
#Obod_manzillar

Узункўча маҳалласида ички йўллар асфальтланмоқда.

Учқўрғон туманидаги Узун кўча маҳалла фуқаролар йиғинида туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2,9 км масофадаги ички йўлларда асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, тумандаги Янгиер, Намуна, Гулистон, Учкўприк, Туркистон, Фаровон, Мустақиллик, Яшиқ маҳаллаларда жами 26,3 км ички йўлларини асфальтлаш ва шағаллаш ишлари режалаштирилган. Ушбу ишларга 10165,0 миллион сўм маблағ йўналтирилади.

Ҳозирги кунга пудратчи ташкилотлар томонидан Намуна, Учкўприк, Янгиер, Гулистон, Яшиқ маҳаллаларда таъмирлаш ишлари бошланди.
#Obod_manzillar

Наманган туман аҳолиси минглаб йўловчилар учун равон ва хавфсиз йўлларни таъминловчи йирик асфальт ётқизиш лойиҳаси якунланганидан хурсанд бўлишлари мумкин.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябридаги ПҚ-408-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадидаги қарорга асосан кўплаб эски, вайронага айланган йўлларга янги асфальт ётқизишни, йўл қуришни ўз ичига олди.

Туман масъулларининг сўзларига кўра, лойиҳа аҳолининг йўлларнинг сифатсизлиги ҳақидаги кўплаб шикоятларига жавобан амалга оширилган.

Асфальт ётқизиш бошланишидан олдин Наманган тумани Кичик саноат МФЙ йўллари лой ва чуқурчаларга бой бўлган. Бу эса машинада ҳаракатланиш ва пиёда юриш учун хавфли эди.

Асфальт ётқизиш жараёнида Наманган туман йўллардан фойдаланиш корхонасининг моҳир ишчилар гуруҳи ва оғир техникалар иштирок этди. 

Дастлаб, асфальт учун мустаҳкам пойдевор яратиш мақсадида майдаланган тош қатлами эски йўл ўрнига қўшилди ва маҳкамланди.

Йўл керакли ҳолатга келганидан сўнг янги асфальт ётқизилди. Натижада, Кичик саноат МФЙсида текис йўл қопламаси қурилди. 

Янги асфальтланган йўллардан фойдаланаётган аҳоли бу ишлардан хурсанд бўлиб, силлиқ юзада автомобилни ҳайдаш ва пиёда юриш анча хавфсизроқ ва қулайроқ бўлганини эътироф этишди.

Аҳоли қулайлиги учун хизмат қиладиган бу каби ишлар, вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этади.

Умуман олганда, қарор асосидаги асфальт ётқизиш лойиҳаси нафақат Наманган, балки республиканинг барча ҳудудларидаги ички йўллар инфратузилмасини яхшилаш учун катта қадамдир ва аҳоли бундан хавфсизроқ ва қулайроқ қатнов қулайлигини кутишлари мумкин.

Наманган вилояти Автомобиль йўллари бошқармаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Jarayon
#Obod_manzillar

Namangan shahar Qo’qon ko’chasi aholisini qiynab kelayotgan yo’l muammosi hal etilmoqda.

Namangan viloyati Avtomobil yo’llari boshqarmasi
#Obod_manzillar
#Qaror_va_ijro

ИЧКИ ЙЎЛЛАРНИ ШАҒАЛЛАШ ИШЛАРИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА.

Қашқадарё вилояти прокрорининг ташаббуси билан Нишон тумани Ойдин маҳалласининг Алишер Навоий кўчаларини шағаллаштириш ишлари учун қум шағал ортилган машиналар тайёр турибди.


@qashqadaryoavtoyol
#Obod_manzillar

Ғузор туманида аҳоли ва автотранспорт қатновларига қулайлик яратиш мақсадида йўлларни таъмирлаш, асфальтлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Шу кунларда Яккабоғ тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Ғузор тумани “Жонбулоқ" МФЙ Жонбулоқ қишлоғи ҳудудидаги 865 метр ички хўжалик йўлларини асфальтобетон қопламаси билан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

@qashqadaryoavtoyol
#BUXORO_VILOYATI
#OBOD_MANZILLAR

🚩Shofirkon tuman Yo‘llardan foydalanish korxonasi davlat muassasasi tomonidan joriy yil yog‘ingarchilik mavsumida korxona balansidagi 4N 246 "Boltaboyev.q — Qing‘intepa.q — Churuq.q" avtomobil yo‘lining ( 14— 20) kmlari oralig‘ida tabiiy ofat natijasida yuzaga kelgan nuqsonlar bartaraf etilib, asfaltlashtirildi.

❗️Yo‘llar ravonligi, fuqarolarning manzilga eson-omon yetib borishi yo‘lida xizmat qilgan barcha yo‘lsozlarga shu hudud ahli minnatdorchiligi cheksiz bo‘lmoqda.

Telegram | Facebook |📹You Tube 🌐  Website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OBOD_MANZILLAR
#BUXORO_VILOYATI

  🎆  Shofirkon tumanining "Denov" MFYda istiqomat qiluvchi aholining murojaatlariga asosan 4N-147 "Denov—Yuqori qishloq—Boloiro‘d—Jilvon kanali" avtomobil yo‘lining 1,3 kilometr qismi asfalt-beton qilindi.
🇺🇿 Bundan mamnun denovliklar bugun o‘z minnatdorliklarini bildirishmoqda.

Telegram | Facebook |📹You Tube 🌐  Website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#BUXORO_VILOYATI
#OBOD_MANZILLAR

🛣 Yo‘llar xalqimizni obod manzillar sari eltuvchi, aholining og‘irini yengil qiluvchi jamoatchilikning eng serqatnov makonidir. Ayniqsa, bu nurli manzillarning ravonligi insonlarning manzil-makonini yaqin qilishda, aholiga yorqin kayfiyat ulashishda bebaho hissadir.

🖥 Buxoro tumanida aholi talablaridan kelib chiqqan holda mahallalarda infratuzilma bilan bog‘liq eng dolzarb masalalarni hal etishga qaratilgan chora-tadbirlar manzilli ro‘yxatiga asosan “Shexoncha” mahallasidan o‘tuvchi 1 km ta'mirtalab yo‘llar asfaltlashtirildi.

🔖 Ko‘p yil o‘nqir-cho‘nqir bo‘lib, aholining haqli e'tiroziga sabab bo‘lib kelayotgan yo‘l tashvish-muammosi bugun bosqichma-bosqich hal qilinayotgani yo‘lovchi va haydovchilar xavfsizligini ta'minlashga xizmat qiladi.

Telegram | Facebook |📹You Tube 🌐  Website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM