Avtomobil yo'llari qo'mitasi
11.5K subscribers
67.7K photos
4.54K videos
96 files
11K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
#ҳудудлар_ҳаёти
#Когон_тумани

❇️Бугунги кунда юртимиздаги чекка –чекка қишлоқларда ҳам ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш борасида кўплаб амалий ишлар амалга оширилмоқда. Шулар қаторида шаҳар, қишлоқ ва овулларнинг ички хўжалик йўлларини капитал ва жорий таъмирлаш бўйича Президентимиз томонидан тасдиқланган "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" ва бошқа давлат дастурлари дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
🔹 Когон туманида 511 км ички хўжалик йўллари мавжуд бўлиб, 2018-2022 йиллар давомида тегишли дастурлар доирасида 165 км йўл қисми таъмирланди. Ҳозирда ҳам туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ва ободонлаштириш бошқармаси томонидан бу каби ишлар жадал давом эттирилмоқда. Хусусан, куни кеча Беклар" МФЙга қарашли Жинжак ҳамда Катта Мачит қишлоқларининг 1 кмдан ортиқ ички йўллари асфальлаштирилди. Айни пайтда эса "Ниёз-ҳожи" МФЙнинг Кўлтўри қишлоғидаги 450 метрдан иборат ички хўжалик йўлни асфальтлаштириш ишларига киришилган.
🔹 Ўз навбатида кўп йиллар ўнқур-чўнқир, ёзда чанг, қишда лой кўпчиб ётадиган, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган ички йўлларнинг ҳам равонлиги оширилиб, муаммолар ўз ечимини топаётганидан аҳоли жуда мамнун бўлмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Когон_тумани

Когон туманининг 4Р65 "4Р63 автомобиль йўли — Азизобод — Когон шаҳри" давлат аҳамиятидаги йўл бўлиб, ушбу йўлга Когон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси хизмат кўрсатиб келмоқда. Айни кунларда ушбу йўлнинг “Тун-Ироқ” МФЙдан ўтувчи 30-34 км қисмида тўла таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Когон_тумани

Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан жорий йилдан бошлаб туман (шаҳар) бюджети параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга йўналтирилиши қатъий белгилаб қўйилди.
🔹 Бунда жамоатчилик фикри (таклифлар) порталдаги “Менинг йўлим” лойиҳаси асосида “қабул қилиш” ва “овоз бериш” босқичларидан кетма-кетлик билан ўтгач ғолиб таклифлар аниқланади.
🔹 “Ташаббусли бюджет” жараёнларидан фарқли равишда бир йилда бир маротаба ўтказиладиган лойиҳанинг дастлабкисида когонликлар ҳам фаол иштирок этди.
🔹Openbudget.uz” аxборот портали орқали ўтказилган “Менинг йўлим” дастури йўналиши бўйича жараёнларда Когон туманидан 6 та лойиҳа ғолиб деб топилган эди.
🔹 Айни кунда ушбу лойиҳалар асосида фуқаролар томонидан энг кўп овоз йиғилган таклифлар инобатга олиниб, туманнинг 6 та ҳудуди, яъни “Янги Ҳаёт” МФЙдаги Кўлтўри, “Сорғун” МФЙдаги Катта Сорғун, “Ниёз Ҳожи” МФЙдаги Чанбарон ва Куржан ҳамда “Ўбачўли”МФЙдаги Обод қипчоқ қишлоғининг 2 минг 355 метр ички йўллари асфальтлаштирилди.
🔹 Бунинг учун 1 млрд 101 млн сўм маблағ сарфланиб, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 20 нафар ишчи ва 15 та махсус техникалари кучидан самарали фойдаланилди.

Туман молия бўлими маълумотлари асосида тайёрланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Когон_тумани

Мамлакатимизда ҳудудларни обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга муҳим эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Когон туманида ҳам салмоқли ишлар бошлаб юборилди. Жумладан, “Мустақиллик” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4К184 “Янгиҳаёт қ. — Жинкал қ. — Мустақиллик қ." умумфойдаланувдаги автомобиль йўлинининг 3,3 км қисми "AMIRBEK GOLD WAY SERVICE" МЧЖ томонидан асфалтьлаштирилди. Бунинг учун 2 млрд 168 млн сўм маблағ сарфланди.

Ҳудудлар инфратузилмасини янада яхшилашга қаратилган ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. Ўз навбатида кўп йиллар ўнқир-чўнқир бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган муаммолар бугунги кунда ўз ечимини топаётганидан аҳоли жуда мамнун бўлмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Когон_тумани

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори қабул қилинган.
Когон туманида ҳам мазкур қарор ижросини таъминлашга жадал киришилган.

Қарор асосида
туманда амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари доирасида аҳолини ичимлик суви таъминотини яхшилаш, йўлларни соз ҳолатга келтириш, электр таъминотини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан,
туманнинг “Туткунда” маҳалласидан ўтувчи 4К 186 умумфойдаланув автомобиль йўлининг 2,1 км масофаси Ромитан туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан асфальтлаштирилди. Ҳозирда бошқа маҳаллаларда ҳам йўлларни асфальтлаштириш учун тайёрлаш, шағал ётқизиш ишлари давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Когон_тумани

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408 сонли қарорига мувофиқ 2022 - 2023 йиллар давомида умумфойдаланув автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш бўйича Когон туманида жами 60 километрга яқин йўлларни асфальтлаштириш дастурга киритилган бўлиб, айни дамда дастур доирасида йўлларни бетонлаштириш, асфальтлаштириш ишлари жадал давом этмоқда.

Жумладан, "Наврўз" маҳалласида дастур доирасида 2 км йўлни асфальтлаштириш белгиланган ва мазкур 4К 182 умумфойдаланув автомобиль йўлини асфальтлаштириш ишлари "РОМИТАН ТРАНС ЙЎЛ ҚУРИЛИШ" МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Когон_тумани

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига мувофиқ 2022-2023 йиллар давомида автомобиль ҳамда йўлларини қуриш-таъмирлаш бўйича Когон туманида жами 60 километрга яқин йўлларни асфальтлаштириш дастурга киритилган бўлиб, айни дамда дастур доирасида йўлларни асфальтлаштириш ишлари жадал давом этмоқда.

Хусусан, Когон тумани "Тараққиёт" маҳалласи Деҳмирзаён ҳамда Брешим қишлоқларида белгиланган дастур доирасида 3 км йўлни бетонлаштириш, 3 км йўлни асфальтлаштириш белгиланган бўлиб, айни кунда "Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш" УК йўлсозлари томонидан 1 млрд 188 млн сўмлик асфальт ётқизиш ишлари ниҳоясига етказилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube