Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️Давлат бошқаруви соҳасига хусусий сектор жалб қилинади
“Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4913-сон, 07.12.2020 й.) қабул қилинди.
📋 Қарор билан “Давлат функциялари – бизнес учун имконият” лойиҳаси амалга оширилади.
➡️ Лойиҳага асосан, давлат бошқаруви соҳасига хусусий секторни жалб қилишнинг дастлабки йўналишлари белгиланди.
🗓 Шунга кўра, 2020 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси институти жорий этилган бўлиб, мазкур тажриба-синов доирасида:
👉 2021 йил 1 апрелдан Кадастр агентлиги томонидан бериладиган малака шаҳодатномасига эга кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига, шу жумладан кўчмас мулк объектларига бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилади;
👉 кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини, шу жумладан бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш жараёнлари махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади ҳамда Кадастр агентлиги томонидан мониторинги олиб борилади;
👉 кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси ўз фаолиятини юридик шахслар билан меҳнат шартномасини тузиш орқали ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида амалга оширади;
👉 кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини, шу жумладан бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш бўйича хизматлар учун нархлар тадбиркорлар томонидан мустақил равишда Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган минимал ставкалардан кам бўлмаган миқдорда белгиланади ҳамда келиб тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда унинг тасарруфида қолади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Давлат харидлари марказий ахборот портали дастурий мажмуаси яратилади
“Давлат харидларини амалга оширишда харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш жараёнларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (37-сон, 26.01.2021 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра:
● 2021 йил 1 апрелгача давлат харидлари соҳасидаги махсус ахборот порталида қурилиш соҳасида давлат харидларини электрон шаклда ўтказишни назарда тутувчи алоҳида саҳифа яратилади.
● 2021 йил 1 майгача Марказий ахборот порталини яратиш бўйича техник-лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида экспертизадан ўтказилади.
🗓 2021 йил 1 сентябргача давлат харидлари бўйича барча маълумотларни жамловчи ва ташқи ахборот тизимлар билан ўзаро электрон ҳамкорликни таъминловчи Давлат харидлари марказий ахборот портали дастурий мажмуаси яратилади.
🔎 Марказий ахборот порталини ишлаб чиқиш ва уни кузатишни таъминлаш Молия вазирлигининг Ахборот-ҳисоблаш маркази томонидан амалга оширилади.
🖥 2021 йил 1 апрелдан давлат харидлари ижрочисининг муассислари тўғрисидаги маълумотлар давлат буюртмачилари билан тузилган шартномалар реестрига киритилади.
📋 Қарор билан шунингдек, давлат харидлари марказий ахборот порталини юритиш бўйича функционал талаблар тасдиқланди.

Президент томонидан ўз ихтиёрига кўра маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиш тартиби белгиланди
📋 Фармонга кўра, Президентнинг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаларининг Фуқаролик, афв этиш ва сиёсий бошпана бериш масалалари бўйича шўъбаси – Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаларининг фуқаролик ва афв этиш шўъбаси этиб ўзгартирилди.
✅ Эндиликда Президент маҳкумнинг ёки жазони ўтаб бўлган шахснинг афв этишни сўраб ёзган илтимосномаси мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар ўз ташаббуси билан исталган маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиши мумкин.
📝 Бу ҳақда Шўъбага Президентнинг топшириқ хати юборилади.
⏳ Шўъба Президентдан топшириқ хатини олган кундан эътиборан 1 иш куни ичида Президент ҳузуридаги Афв этиш масалалари бўйича Комиссияси аъзоларига мажлис ўтказилиши куни ва жойи ҳақида хабар беради.
♻️ Комиссия мажлиси якунида бўйича Шўъба томонидан маҳкумларни ёки жазони ўтаб бўлган шахсларнинг шахсини ва ҳужжатларини ўрганиш учун ишчи гуруҳлар шакллантирилади ва уларнинг жойларга чиқиши ташкил этилади.
🧾 Ишчи гуруҳ Комиссия муҳокамасига киритиш учун ҳужжатлари ажратиб олинган маҳкумлардан ёки жазони ўтаб бўлган шахслардан уларга нисбатан афв этиш масаласи кўриб чиқилишига эътирози йўқлиги ҳақида розилик хати олади. Розилик хатига зарур ҳужжатлар илова қилинади.
❌ Маҳкум ёки жазони ўтаб бўлган шахс розилик хатини ёзмаган тақдирда, унинг ҳужжатлари Комиссиянинг муҳокамасига киритилмайди.
➡️ Комиссия ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган ҳужжатларни муҳокама қилиб, афв этилиши мумкин бўлган маҳкумлар ёки жазони ўтаб бўлган шахслар бўйича баённома қарорини қабул қилади ва Президентга таклиф киритади.
☑️ Комиссиянинг маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этишга тавсия қилишни рад этганлиги, уларга келгусида афв этишни сўраб илтимоснома билан мурожаат қилишга монелик қилмайди.

“Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–672-сон, 10.02.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
🗓 Қонун билан 30 июль – Халқлар дўстлиги куни этиб белгиланди.
▫️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат активларини хусусийлаштириш жараёни жадаллаштирилади
“Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6167-сон, 11.02.2021 й.) қабул қилинди.
🔰 Фармонга мувофиқ, тегишли давлат активларини оммавий савдоларга қўйишда ва уларни сотиш жараёнларини ташкил этишда:
➖ профессионал ташкилотлар (халқаро консалтинг, аудиторлик ва инвестиция маслаҳатчилари, инвестиция банклари ва бошқа ихтисослашган компаниялар)ни жалб этиш Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки “UzAssets” инвестиция компанияси томонидан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида амалга оширилади. Бунда, улар билан тузиладиган шартномаларни экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди;
➖ профессионал ташкилотлар томонидан давлат активларини сотиш мақсадида аниқланган қиймат ёки қийматлар оралиғи (баҳолаш фаолиятининг миллий стандарти талабларидан қатъи назар) савдо жараёнида мўлжал сифатида ҳисобга олинишига рухсат берилади;
➖ баҳолаш ташкилотининг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботида тавсия этилган ва унинг экспертиза хулосасида аниқланган нархни давлат активининг бошланғич нархи сифатида мажбурий белгилаш тўғрисидаги талаб амал қилмайди;
➖ Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясига давлат активларининг бошланғич нархини эълон қилмаган ҳолда сотиш тўғрисида эълонлар бериш ҳамда 2 тадан кам бўлмаган таклифлар орасида энг яхшиси асосида сотиш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколати берилади (баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда тавсия этилган ва экспертиза хулосасида аниқланган нархдан қатъи назар).
🗓 2021 йил 1 августгача давлат мулкини хусусийлаштиришда баҳоловчи ташкилотларни танлаш, уларнинг хизматлари қийматини аниқлаш ва тўлашнинг энг яхши тижорат таклифларини танлаб олиш тартиби жорий этилади.

Муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди
“Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4987-сон, 11.02.2021 й.) қабул қилинди.
🗓 Қарорга мувофиқ, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2021 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.
☑️ Ҳарбий хизматга яроқли, муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув даврида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.
➡️ Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2021 йилнинг март-апрель ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади.

Автомобиль йўллари соҳасида жамоатчилик назорати кучайтирилади
https://bit.ly/3HnYcdC

Teletype
Автомобиль йўллари соҳасида жамоатчилик назорати кучайтирилади
“Автомобиль йўллари соҳасида очиқлик стандартларини жорий этиш ва соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тошкентда электробуслар ҳаракатланади
🔰 “Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–111-сон, 02.02.2022 й.) қабул қилинди
☑️ Қарорга кўра, Тошкент шаҳар жамоат транспорти соҳасида хусусий сектор улуши 2 баробарга оширилади.
✅ Велосипедларни ижарага бериш ва улар учун махсус турар жойлар ташкил этилади ҳамда “ақлли чорраҳа”, “ақлли автобус” ва “ақлли бекат” тизимлари жорий этилади.
➡️ Жамоат транспорти ҳаракат таркиби замонавий, экологик тоза автобуслар, жумладан электробуслар билан янгиланади.
📝 Қарор билан Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.
🔘 Жамоат транспортини 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида:
▫️ йўловчи ташишлар ҳажмида жамоат транспортининг улуши 21 фоиздан 43 фоизга оширилади;
▫️ жамоат транспортида кунлик йўловчи ташиш ҳажми 2,7 миллион йўловчига етказилади;
▫️ жамоат транспортининг ҳаракатланишидаги оралиқ вақти 2 баробарга камайтирилади;
▫️ 1 063 та автобус, 673 та электробус харид қилинади.
❕2023 йил 1 январдан “босиб ўтилган йўл”, “йўловчи оқими” ва “сифат” мезонлари бўйича молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади.
👉 https://t.iss.one/huquqiyaxborot/11152
👉 https://t.iss.one/Mintrans_uz/8644
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |

Давлат органларига жорий йил якунигача ортиқча харажат қилиш тақиқланди
“Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–208-сон, 15.04.2022 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга мувофиқ, 2022 йилда қўшилган қиймат солиғи бўйича даромадлар ошириб бажарилган қисмидан ҳудудий бюджетларга йўналтириладиган маблағларнинг 40 фоизи республика бюджетида қолдирилади.
📌 2022 йил 1 майдан давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларидан Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратмалар қилиш тўхтатилади.
☑️ 2022 йил апрель‒декабрь ойларида давлат органларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушган маблағларнинг ҳамда жамғармадаги бўш турган пулларни банкка жойлаштириш орқали олинадиган даромадларнинг 15 фоизи республика бюджетига ўтказилади.
❗️Давлат органлари жорий йил якунигача асосий воситаларни харид қилиши ҳамда бино ва иншоотларни таъмирлаши тақиқланди (мактаблар, боғчалар, тиббиёт ва тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйлари мустасно).
➡️ Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблашда миноралар, кўприклар (эстакадалар), резервуарлар (ўт ўчириш иншоотлари, цистерналар), бостирмалар, шийпонлар, бетон майдонлар ва деворлар (бордюрлар) солиқ базаси сифатида кўрилмайди.

2022 йилда 2 606 км узунликда цемент-бетон қопламали ички йўллар қурилади
“Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–249-сон, 18.05.2022 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга кўра, 2022 йилда цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишлари кластер усулида амалга оширилади.
➡️ Шунга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2022 йилда жами 2 606 км узунликда цемент-бетон қопламали ички йўллар қуриш назарда тутилган.
🔰 Бунда:
▫️манзилли рўйхатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан секторлар раҳбарларининг жойларда жамоатчилик фикри ва талабини инобатга олган ҳолда билдирган таклифлари асосида шакллантирилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланади;
▫️лойиҳа ташкилотларини жалб этиш, масъул ташкилотлар билан техник шартларни келишиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни давлат экспертизасидан ўтказишни ташкил этиш ишлари буюртмачи ташкилотлар томонидан амалга оширилади;
▫️ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда шакллантирилган нархлар “Шаффоф қурилиш” электрон платформаси орқали давлат экспертизасидан ўтказилади;
▫️кластер усулида цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ишларини амалга оширувчи бош пудратчи ташкилот энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали аниқланади.

“Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури тасдиқланди
Президент қарори (ПҚ–316-сон, 12.07.2022 й.) билан 2022–2026 йиллар давомида республика ҳудудида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури тасдиқланди.
🔰 Дастур доирасида:
🔸автомобиль йўллари инфратузилмаси комплекс такомиллаштирилади;
🔸автомобиль йўлларида ҳаракатни бошқариш тизими рақамлаштирилади;
🔸жамоат транспорти ривожлантирилади ва рақамлаштирилади.
➡️ Хусусан, Қорақалпоғистондаги шаҳар йўловчи транспортининг 70 та бекатларида йўловчиларга зарур бўлган барча маълумотларни реал вақт режимида электрон тақдим этувчи мониторлар жойлаштирилади.
✅ Тошкент шаҳрида 30 та автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.

"Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–269-сон, 21.12.2022 й.) қабул қилинди.
🔰Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан Вазирлар Маҳкамаси аъзоси бўлган ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамасининг таркибий тузилмаларидан мустақил равишда Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлаши тизими жорий этилади.
🏢 Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида иқтисодиёт
ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими тугатилди.
🗒 Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан мустақил фаолият юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сони 61 тадан 28 тагача, шу жумладан вазирликлар сони 25 тадан 21 тагача қисқартирилади.
✅ Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамаси тизимини қуйидаги вазирликлар ташкил этади:
▫️Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
▫️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
▫️Тоғ-кон ва геология вазирлиги;
▫️Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
▫️Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
▫️Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
▫️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
▫️Табиат ресурслари вазирлиги;
▫️Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;
▫️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
▫️Сув хўжалиги вазирлиги;
▫️Рақамли технологиялар вазирлиги;
▫️Адлия вазирлиги;
▫️Транспорт вазирлиги;
▫️Маданият ва туризм вазирлиги;
▫️Мудофаа вазирлиги;
▫️Энергетика вазирлиги;
▫️Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
▫️Ташқи ишлар вазирлиги;
▫️Ички ишлар вазирлиги;
▫️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

12 та давлат бошқаруви органлари фаолияти тугатилади
🔰 Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан қуйидаги давлат бошқаруви органлари вазифа ва функциялари тегишли вазирлик ва идораларга ўтказилган ҳолда тугатилади:
🔹Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги – Қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ вазифа ва функциялари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, саноатни ривожлантириш билан боғлиқ вазифа ва функциялари эса Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;
🔹Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги – вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда;
🔹Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги – вазифа ва функциялари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;
🔹Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги – вазифа ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилмоқда;
🔹Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги – вазифа ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилмоқда;
🔹Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги – вазифа ва функциялари Сув хўжалиги вазирлигига ўтказилмоқда;
🔹Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги – вазифа ва функциялари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтказилмоқда;
🔹Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги – вазифа ва функциялари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтказилмоқда;
🔹Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги – вазифа ва функциялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказилмоқда;
🔹Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси – вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда;
🔹Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази – вазифа ва функциялари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;
🔹Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси – вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилмоқда.

🔰 Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан республика давлат бошқаруви органлари қуйидагича қайта ташкил этилади:
✅ Вазирликлар:
🔹Халқ таълими вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташкил этилмоқда;
🔹Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги – негизида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкил этилмоқда;
🔹Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда;
🔹Молия вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташкил этилмоқда;
🔹Қурилиш вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – негизида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилмоқда;
🔹Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги – негизида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда;
🔹Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкил этилмоқда;
🔹Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – негизида Рақамли технологиялар вазирлиги ташкил этилмоқда;
🔹Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Маданият вазирлиги – негизида Маданият ва туризм вазирлиги ташкил этилмоқда;
🔹Мактабгача таълим вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Мактабгача таълим агентлиги ташкил этилмоқда;
🔹Инновацион ривожланиш вазирлиги – негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида Инновацион ривожланиш агентлиги ташкил этилмоқда;
🔹Спортни ривожлантириш вазирлиги – негизида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ташкил этилмоқда;
✅ Қўмиталар:
🔹 Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси – негизида Табиат ресурслари вазирлиги ташкил этилмоқда;
🔹Монополияга қарши курашиш қўмитаси – негизида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилмоқда;
🔹Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси – негизида Тоғ-кон ва геология вазирлиги ташкил этилмоқда;
✅ Агентликлар:
🔹Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги – негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ташкил этилмоқда.

❗️24 та давлат бошқаруви органининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради
🔰 Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан қуйидаги республика давлат бошқаруви органларининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради:
🔹 Қўмиталар:
▫️Давлат статистика қўмитаси – Статистика агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Мудофаа саноати давлат қўмитаси – Мудофаа саноати агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Мудофаа вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси – Маданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси – Ўрмон хўжалиги агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Давлат солиқ қўмитаси – Солиқ қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Давлат божхона қўмитаси – Божхона қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
🔹Агентликлар;
▫️Ёшлар ишлари агентлиги – Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Президент таълим муассасалари агентлиги – Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Кинематография агентлиги – Маданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️“Ўзархив” агентлиги – Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги – Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги – Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги – Дори-дармон ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилган ҳолда, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
🔹Инспекциялар:
▫️Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси – Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси – Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
🔹Бошқа органлар:
▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM