Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.85K subscribers
67.5K photos
4.49K videos
96 files
10.9K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Президент топшириғига кўра илғор хорижий тажриба ўрганилди. Шу асосда спортчиларни профессионал тайёрлаш бўйича қуйидаги тизим жорий этилади:

- коллежлар ҳар бир вилоятда олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази сифатида ташкил этилади;

- марказлар ҳузурида 5-9-синфлар учун Олимпия мактаблари, 10-11-синфлар ва 1-2-курслар учун Олимпия ва паралимпия коллежлари бўлади;

- болалар ва ўсмирлар спорт мактабида яхши натижа кўрсатган ёшлар Олимпия мактабига қабул қилиниб, таълим олади ва чуқурлаштирилган спорт билан шуғулланади;

- ихтисослашган спорт мактаблари битирувчилари коллежларга 1-курсга қабул қилиниб, тайёргарликнинг узлуксиз тизими яратилади;

- Спорт вазирлиги ҳузурида илғор тренер ва хорижий экспертлардан иборат Мураббийлар кенгаши ташкил этилиб, мусобақаларда энг юқори натижага эришган спортчиларни коллежларга саралаб олади;

- коллеж битирувчилари Олий спорт маҳорати институтига қабул қилинади.
Йиғилишда умумреспублика спорт мусобақалари “туман – вилоят – республика” занжири асосида ташкил этилиши белгиланди. Бундан буён:

- бирламчи саралаш босқичидан ўтмаган спортчилар вилоят ва республика босқичида иштирок этмайди;

- миллий терма жамоаларга барча босқич мусобақаларида иштирок этиб ғолиб ёки совриндор бўлган ёшлар саралаб олинади;

- ҳар йили маҳалла ва муассасалар жамоалари иштирокида кўп босқичли Ҳоким кубоги ташкил қилинади.

Халқаро тажриба ва стандартлар асосида спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар ўтказиш тартиби ишлаб чиқилади.

Президент спорт соҳасидаги илмий салоҳиятнинг амалдаги ҳолати ҳам талаб даражасида эмаслигини танқид қилди.

“Бирорта спорт тури бўйича маҳаллий олимлар томонидан на методика, на дастур ишлаб чиқилган.

Спорт диетологияси, фармакологияси, психологияси, спорт муҳандислиги, кардиомашғулотлар бўйича бизда умуман мутахассислар тайёрланмайди.

Бугунги кунда спортчиларни тайёрлаш 30 йил олдинги дастурлар асосида амалга оширилмоқда”, деди Президент.
#Фото_репортаж

АЙНИ ДАМДА АНДИЖОН ШАҲРИДАГИ СЎЛИМ МАСКАН АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ МАДАНИЯТ ВА ИСТИРОҲАТ БОҒИДА ИШ АВЖИДА...

АНДИЖОН АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ҲУДУДИЙ БОШ БОШҚАРМАСИ ТАССАРУФИДАГИ ҚЎРҒОНТЕПА ВА УЛУҒНОР ТУМАНИ ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ УНИТАР КОРХОНАСИ ИШЧИ ҲОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ЧИМ ЁТҚИЗИШ ИШЛАРИ КЕНГ КЎЛАМДА АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА...

БИЗ БИЛАН БИРГА КУЗАТИНГ...

https://t.iss.one/avtoyolpressa
Шаҳрихон туманида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида йўлларни таъмирлаш, асфальтлаш, ички кўчаларга шағал ва щебень ётқизиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Шу кунларда туманимизнинг Маслаҳаттепа МФЙда Шаҳрихон йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи-хизматчилари томонидан асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
РАВОН ЙЎЛЛАР ҚУРИЛИШИДА ҲАМКОРЛИК ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА...

Айни кунларда Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани раҳбари Элёрбек Набижонов ташаббуси билан Қўрғонтепа йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг лойиҳавий ҳамкорлиги асосида туман марказий йўлларида қурилиш ишлари авжида.

2021 йил Тошкент Илмий текшириш тадқиқот институти тасарруфидаги унитар корхона томонидан тумандаги қарийб 6 ойлик йўл соҳасидаги ўзгаришларни ўрганиш давомида ишлаб чиқилган лойиҳа асосида Қўрғонтепа-Қорасув автомобиль йўлида жорий йил бошидан “Фарғона йўл қурилиши” М.Ч.Ж. билан ҳамкорликда қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, йўл ёқасидаги йўлаклар 3 босқичда жами, 25 сантиметр қалинликда асфальт билан қопланади. Автомобиль қатнов йўл қисми ҳам ана шу йўлаклар қалинлигига мос тенгликда асфальтланади. Бунда асосан ёмғирли кунлардаги сув оқими ҳам инобатга олиниб, йўл четидаги лотоклар сатҳи шунга кўра белгиланиб, хавфсизлиги ҳам таъминланади.

https://t.iss.one/avtoyolpressa