Avtomobil yo'llari qo'mitasi
7.37K subscribers
70.3K photos
5.08K videos
97 files
12.4K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
#Mobile_reportaj
#Ўқув_амалиёт_жараёни

ПУХТА АМАЛИЁТ - ТАЖРИБА ВА МАЛАКА АСОСИ...


Ҳабарингиз бор, Андижон Автомобиль йўллари Ҳудудий Бош Бошқармаси тасарруфидаги ташкилот ишчи ҳодимлари Тошкент Давлат Транспорт Университети қошидаги Андижон Транспорт Техникумининг "Автомобиль йўллари, кўприклар ва аэродромлар қурилиши" йўналишининг I босқичида таълим олишаётганлиги юзасидан маълумот бериб борилмоқда.

👷Айни дамда талабалар амалиёт раҳбари Р.Охунов бошчилигида назарий билим олиш билан бир қаторда амалий кўникмаларини ҳам ривожлантириш мақсадида амалиёт дарсларига катта қизиқиш билан йўлга тушишди.

Кўриб турганингиздек, амалиётнинг навбатдаги манзили 4Р 130 автомобиль йўлининг 18-29 км қисмида жойлашган Гумбаз ариқ устидан ўтган кўприк ҳудудида "Сунъий иншоотлар қурилиши" мавзусида амалиёт дарси ташкил этилиб, кўприкнинг қайта қурилиш ишларида талабаларга ўқув амалиёт ишлари олиб борилмоқда.

➡️⬇️Биз билан бирга кузатинг. Энг сарра маълумотларимиз ҳали олдинда...

https://t.iss.one/avtoyolpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Президент қарорига шарҳ
Андижон вилоятида ички йўллар хусусида
#21may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПМОҚДА...

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 11-13 май кунлари ўтказилган сайёр қабул ва аҳоли вакиллари билан мулоқотлар одамларни қийнаётган муаммоларини ҳал этиш, оғирини енгил қилиш, фуқароларнинг давлатга, эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлади. Турли даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарларининг аҳоли вакиллари билан мулоқотлари одамларнинг орзу-истаклари, талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларга имкон қадар кўмак бериш, мавжуд муаммоларга ўз жойида ечим топиш имконини берди.

Андижон вилояти Бўстон туманида ташкил этилган оммавий сайёр қабулида ҳам фуқаро Сурмахон Каримованинг мурожаати ишчи гуруҳ томонидан атрофлича ўрганилиб, Бўстон тумани А 373 автомобиль йўлининг 4Н 1108 "Қорасув-Солимахсум-Бўз" ҳудудидан ўтувчи йўл ҳудуди Андижон Автомобиль йўллари Ҳудудий Бош Бошқармаси тасарруфидаги Бўстон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ижобий бартараф этилиб, асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилди.

https://t.iss.one/avtoyolpressa
#КУН_МАВЗУСИ

ОРОМГОҲЛАР МАВСУМГА ШАЙМИ?

Ҳароратли ёз фаслида аксарият болаларда “Бу йилги таътилни қаерда ўтказсам экан, қайси оромгоҳга борсам бўлади?” деган савол пайдо бўлиши табиий. Ота-оналарни эса “Боламни қайси оромгоҳга жўнатсам экан, нима қилишим керак, йўлланманинг нархи қанча?” каби саволлар ўйлантира бошлайди…

Хўш, мутасаддиларни бу борада қандай саволлар ўйлантирмоқда? Бу борада масъул раҳбарлар томонидан саъй-ҳаракатлар қай тартибда амалга оширилмоқда?

Мазкур саволларга биргина Андижон Автомобиль йўллари Ҳудудий Бош Бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар самараси билан танишмоқчи бўлсангиз навбатдаги маълумотларимизни кузатиб боринг...

➡️⬇️
https://t.iss.one/avtoyolpressa
#Оромгоҳлар_мавсумга_шайми?

ҲУДУДЛАРДА ЁЗГИ БОЛАЛАР ДАМ ОЛИШ МАСКАНЛАРИДА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ...

Болажонлар интиқиб кутаётган ёзги таътил кунлари ҳам бошланиш арафасида. Таътилда улар мароқли дам олиши, ҳордиқ чиқариши баробарида билимини бойитиши, жисмонан тобланиши зарур.Зеро, уларнинг ёзги мавсумни мазмунли ўтказиши кейинги ўқув йилидаги муваффақиятда муҳим аҳамият касб этади.Шу муносабат билан Андижон вилоятида ҳам ёз мавсумига пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

Айни кунларда Балиқчи тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан "Шаббода" ва "Энергетик" ёзги болалар дам олиш оромгоҳларига элтувчи қатнов йўли ва ҳудуд йўлларини таъмирлаш, кўкаламзорлаштириш ва йўлларда юзага келиши мумкин бўлган фавқулотда вазиятларнинг олдини олиш бўйича муҳим чора-тадбирлар амалга оширилиб, болажонларни қабул қилишга тайёргарлик ишлари ўз якунига етказилмоқда.

https://t.iss.one/avtoyolpressa