Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан А-373 “М-39 а/й.- Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш” автомобиль йўлининг 171-193 км.лар оралиғида сақлаш, йўл четидаги сув ариқларни (лоток) тозалаш ишларини бажармоқда.
ХАЛҚ ДАРДИ БИЛАН ЯШАШ, ХАЛҚҚА ХИЗМАТ ҚИЛИШ-ЭНГ АСОСИЙ ВАЗИФА...
Хабарингиз бор, Республика гуруҳининг Андижон вилоятида ўтказилган Оммавий қабуллари ўз якунига етди. 3 кун давомида 20дан ортиқ вазирлик ва идоралар масъуллари аҳоли мурожаатларини юзма-юз тинглади. Жонли мулоқотлар давомида кўплаб муаммоларга ечим топилди.
Фуқаролар учун янада қулай шароит яратиш мақсадида жойларда ўтказилган қабулда Асака тумани 4К-103 "Асака-Дастурхончи-Қайирма" автомобиль йўли бўйидаги Ҳонақа МФЙда яшовчи фуқароларнинг ҳудуддаги автомобиль йўлининг 3 км қисмида жойлашган қувр атрофига ҳимоя тўсиқлари ўтгатилишини сўраб қилган мурожаати ўз жойида ўрганилиб, Асака тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи гуруҳи томонидан ижобий бартараф этилди.
https://t.iss.one/avtoyolpressa

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Республика товар-хом ашё биржаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.
Батафсил — юқоридаги
#инфографикада.
Батафсил — юқоридаги
#инфографикада.
Равон йўл манзилни яқинлаштиради
Муҳандислик–коммуникация тармоқлари орасида йўл инфратузилмасининг нақадар муҳим аҳамият касб этишини ортиқча изоҳлашга ҳожат йўқ. Шу боис хавфсиз ва равон йўлларни қуриш, таъмирлаш, сақлаш мақсадларига давлат бюджетидан миллиардлаб маблағ йўналтирилаётгани ҳам бежиз эмас. Зеро, йўлсозлик — улуғ, шу билан бирга, машаққатли касб. Халқимизнинг “Йўл қуриш — савоб” деган пурмаъно нақли замирида ҳам ана шу ҳаёт ҳақиқати мужассам, десак, муболаға бўлмайди. Негаки, кичик бир йўл ёки кўприк бунёд этилиши туфайли қанчадан-қанча одамлар мушкули осонлашиб, манзили яқинлашади.
Маълумотларга назар солсак, вилоятдаги жами автомобиль йўлининг узунлиги 15 минг 351 километрни ташкил этади. Шундан умумфойдаланувдаги автомобиль йўли 4 минг 12 километр, ички хўжаликлараро автомобиль йўли эса 11 минг 339 километрга етади. Вилоятда ушбу йўлларни соз ҳолатда сақлаш, янгиларини қуриш борасида айниқса, жорий йилнинг ўтган даврида муайян ишлар амалга оширилди.
Шу кунларда Бухоро шаҳрининг марказий кўчаларида – “4Р–48а” йўлининг 2 километр қисмини жорий таъмирлар ишлари олиб борилмоқда. Бу ишларда Ғиждувон тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг йигирмадан ортиқ ишчи–мутахассиси томонидан автопогрузчик, автосамосвал, автогрейдер, каток, сув сепиш автомашинаси, “MAN”, “HAVO” каби юк автомашиналари кучидан унумли фойдаланилмоқда. Белгиланган йўл қисми равонлигини таъминлаш мақсадида жами 495 тонна иссиқ асфальт-бетон ётқизилмоқда.
Хавфсиз ва равон йўл қурилиши таъмири, йўл ўтказувчанлиги ва сифатини яхшилаш мақсадида “4к–212” русумли “Ромитан–Хайрхуш–Хайробот” автомобиль йўлининг 9-11,5 километрлари оралиғида ҳам жорий таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Ҳозиргача бу йўл қисмига туман йўлсозлари томонидан 1 минг 780 тонна асфальт–бетон қоришмаси бостирилган.
Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси Матбуот хизмати
LIVE | Facebook | Instagram | YouTube

🛣Surxondaryo viloyati avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi tarkibidagi Denov tumani yo'llardan foydalanish unitar korxonasi tomonidan Denov shahri Al-Buxoriy ko'chasida Asfalto-beton qoplamasi yotqizish ishlari amalga oshirilmoqda.
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Surxondaryo viloyati avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi matbuot xizmati.