Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан А-373 “М-39 а/й.- Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш” автомобиль йўлининг 205-218 км.лар оралиғида сақлаш, йўл остидан ўтган сув қувурларини тозалаш, манзарали кўчатларни суғориш, парваришлаш ишларини бажармоқда.