Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.92K subscribers
67.4K photos
4.43K videos
96 files
10.8K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон ва Тошкент вилоятларидаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Бу йил Андижон вилоятида умумий қиймати 1 миллиард 433 миллион доллар бўлган 616 та лойиҳа, Тошкент вилоятида 1 миллиард 624 миллион долларлик 355 та лойиҳа ишга туширилиши маълум қилинди.
Янги лойиҳаларни иш ўринларига талаб юқори бўлган маҳаллаларда жойлаштириш, саноатга илм ва инновацияларни фаол жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с инвестиционными проектами для Андижанской и Ташкентской областей.
В нынешнем году в Андижане намечено реализовать 616 проектов на 1 миллиард 433 миллиона долларов, в Ташкентской области – 355 проектов на 1 миллиард 624 миллиона долларов.
Даны указания по размещению новых проектов в махаллях с высокой потребностью в рабочих местах, активному привлечению научных достижений и инноваций в промышленность.

#Mirziyoyev #taqdimot #investitsiya #hududlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳудудларда маҳаллий саноатни ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Бу борадаги ишларни “ички талабни ўрганиш – импортни таҳлил қилиш – ресурс базасини аниқлаш – янги лойиҳалар ишлаб чиқиш” занжири асосида ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилиши белгиланди.
Саноат кооперациясини ривожлантириш, ҳар бир вилоятда саноат ярмаркалари ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по развитию местной промышленности в регионах.
Указано на необходимость организовать работу в этом направлении по цепочке «изучение внутреннего спроса - анализ импорта - определение ресурсной базы - разработка новых проектов».
На производстве стройматериалов будут специализированы 24 района.
Даны указания по развитию промышленной кооперации, проведению промышленных ярмарок в каждой области.

#Mirziyoyev #videoselektor #sanoat #hududlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#hududlar_hayoti
#Qorovulbozor_tumani

“Қоровулбозор тумани йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан “Тинчлик” маҳалласидан “Бўзачи” маҳалласининг “Сардоба-1” аҳоли панктигача бўлган 1 км масофада пиёдалар йўлакчаси барпо этилмоқда.

🔹Бу ўз навбатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш, йўл инфратузилмасини тубдан яхшилаш, шунингдек, йўл ҳаракати барча иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланишига хизмат қилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

​​#hududlar_hayoti
#Kogon_tumani

Ҳар бир ҳудуднинг қиёфасига кўрк бағишловчи жиҳатлардан бири бу йўллардир. Кейинги йилларда вилоятимизнинг барча жойларида ободончилик, бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда йўл қуриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мавжуд йўллар жорий ва капитал таъмирланиб, янги-янги йўллар барпо этилмоқда.

🔹Когон туманининг 4Р65 "4Р63 автомобиль йўли — Азизобод — Когон шаҳри" давлат аҳамиятидаги йўл бўлиб, ушбу йўлга Когон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси хизмат кўрсатади.
Айни кунларда ушбу йўл қисмида таъмирлаш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.

🔹Шунингдек, зиёратгоҳларга олиб борувчи йўлларнинг инфратузилмасини яхшилаш дастури доирасида Ҳазрати Амир Кулол зиёратгоҳига олиб борувчи йўлда ҳам таъмир ишлари амалга оширилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Shofirkon_tumani

Бир муддат аввал “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғини яшовчи аҳоли ички йўлларни асфальтлаштириш мурожаати билан чиққан эди.
🔹Ниҳоят, бу мурожаатга ижобий ечим топилди. Аниқроғи, ҳозирга келиб, мазкур маҳалланинг 9 кмдан иборат ички айланма кўчаларини асфальтлаштириш ишлари бошланди.
🔹"ABS PLUS DB INVEST" МЧЖ йўлсозлари томонидан амалга оширилаётган жараён мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида якунланиши кўзда тутилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

Вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Жондор туманида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, шу кунларда ҳудудларнинг йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш ва шу асосда аҳолининг фаровонлиги ҳамда турмуш даражасини янада юксалтириш ишлари кенг қулоч ёйган.
🔹 Шундан келиб чиқиб, куни кеча “Нурафшон” МФЙ ҳудудидаги “Мохон” ва “Чандир” қишлоқларида “Туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан 1,5 км узунликдаги қишлоқ ички йўлларида асфальтлаштириш ишлари олиб борилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#hududlar_hayoti
#Vobkent_tumani

Муҳандислик–коммуникация тармоқлари орасида йўл инфратузилмасининг нақадар муҳим аҳамият касб этишини ортиқча изоҳлашга ҳожат йўқ. Республикамизнинг барча ҳудудлари қатори Вобкент туманида ҳам йўллар инфратузилмасини яхшилаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туманнинг “Кумушкент” маҳалласидаги Буччала қишлоғининг 400 метр масофадаги йўлида туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 6 та техника ва 18 нафар ишчи ходимлари томонидан асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#inson_qadri
#Hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октябрдаги “2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўгрисида”ги ПҚ-408-сонли Қарорига асосан Жондор тумани “Мургак” МФЙ дан ўтувчи 4н169 йўлининг 1 километр қисми туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан асфалтлаштирилмоқда.

400 701,0 минг сўм маблағдан иборат лойиҳада 650 метр асфалтлаштириш, 10 дона йўл белгиларини алмаштириш, 20 дона йўналтирувчи устунчалар ўрнатиш иш турлари киритилган.

#Buxoro_tumani

“Наврўз” маҳалласининг ички кўчалари асфалтлаштирилмоқда

Аҳоли мурожаатларини инобатга олиб, “Наврўз” маҳалласидаги ички йўлларни равонлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022 - 2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ белгиланган реестрга киритилган эди.

Айни кунларда “Ромитан йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан маҳалланинг “Ф.Хўжаев” ва “Нодирабегим” кўчаларининг 2.1 км ички йўллар асфалтлаштирилмоқда

Ўз навбатида кўп йиллар ўнқур-чўнқир бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган ушбу муаммолар бугунги кунда ўз ечимини топаётганидан аҳоли жуда мамнун бўлмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube