Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.92K subscribers
67.4K photos
4.43K videos
96 files
10.8K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
#Расмий_муносабат

Жорий йилнинг 16 апрель куни ижтимоий тармоқларда Хонка тумани марказидан кесиб ўтувчи 4р156А автомобиль йўли таъмирталаблиги, ҳамда Маданий ер маҳалласида жойлашган 38-мактаб олдига ўрнатилган сунъий нотекислик ўрнатилган бўлиб йўл белгилари билан жиҳозланмаганлиги аҳолига ноқулайлик туғдираётгани тўғрисида видео мурожаат эълон қилинди.

Ушбу мурожаат Хоразм вилояти Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси ва Хонка туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси мутахассислари томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра қуйидагиларни маълум қиламиз.

Пудратчи Хонка туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига қарашли бўлган 4р156А автомобиль йўлида, тумандаги алоқа қабелларини таъмирлаш натижасида ушбу йўлнинг кундаланг қисми қазилган жойларида корхонамиз тамонидан 17 апрель куни асфальтобетон ётқизилиб камчиликлар бартараф қилинди.

Хонка тумани Маданий ер махалласидан кесиб ўтувчи жойлашган маҳаллий аҳамиятидаги 4к940 автомобиль йўли бўйида жойлашган 38-мактаб олдига вертувал қабулҳоналардан келиб тушган мурожаатларни инобатга олиб, жорий йилнинг 16 апрель куни 38-мактаб олдига суьний нотекислик ўрнатилиб пиёдаларнинг қатнов қисмидан ҳавфсиз харакатланиши таъминланди, шу куннинг ўзида керакли йўл белгилари таъмирланиб кечки соат 19-00 ларда суьний нотекисликни огохлантирувчи йўл белгилари ўрнатилди.

Хоразм АЙХББ Ахборот хизмати
Forwarded from ХОРАЗМАВТОЙЎЛ БОШҚАРМАСИ (Muhiddin Abdullayev)
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 1 май куни ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳар буюм бозори тадбиркорлари томонидан видео мурожаат эълон қилинди.
Ушбу мурожаат Хоразм вилояти Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқарма ва Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш УК мутахассислари томонидан ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра қуйидагиларни маълум қиламиз.

Пудратчи Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш УК томонидан Урганч шаҳар Шовот кўчаси ва Гурлан кўчасини бирлаштирувчи (Жаннатмакон ва Баркамол авлод кўчалари) кўчанинг 0,85 км қисмида тупроқ ишлари, тошли асос қуриш, сув қочириш лотоклари ўрнатиш, пиёдалар йўлакчаси қуриш ишлари бажарилган. Ҳозирда объектнинг бир қисмига асфальтобетон ётқизилган бўлиб, битум махсулоти етишмаганлиги сабабли асфальтобетон ётқизиш ишлари вақтинчалик тўхтатилган эди.

Бугунги кунда битум махсулоти етказилган бўлиб, Урганч ЙМФУК томонидан ушбу объектга асфальтобетон ёткизиш ишлари жорий йилнинг 2-3 май кунларига режалаштирилган.

Хоразм АЙХББ Ахборот хизмати
Forwarded from С С
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда «Хива туманидаги камчиликлар янгича инновацион усулда бартараф қилинмоқда-ми?» мавзу юзасидан расмий муносабат.

Мурожаатда кўрсатилган кўприк маҳаллий аҳамиятдаги 4к 949 "Пирнахос - Шомахулум - Чанашик - Хўжаовул" автомобиль йўлининг 7,2 км да жойлашган бўлиб, «Хива туман йўллардан фойдаланиш» унитар корхонаси томонидан жорий йилнинг III чорагида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш учун ажратилган маблағлар хисобидан таъмирланиш ишлари олиб борилишини маълум қиламиз.
#Расмий_муносабат

Facebook ижтимоий тармоқи орқали «Халқ дарди» сарлавхаси остида чиққан видео мурожаат юзасидан расмий муносабат.

Мурожаатда кўрсатилган йўл маҳаллий аҳамиятдаги 4к 942 ""Урганч - Янгиариқ" автойўли - Чандирқиёт қ.- Навхос қ." автомобиль йўли бўлиб, йўлнинг умумий узунлиги 10 кмни ташкил қилади.Ҳозирги кунда Хонқа туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан йўлнинг 8-10 км оралиғида ажратилган лимит маблағлар доирасида йўлга асфальтобетон ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
#Расмий_муносабат

You tube ижтимоий тармоғида “Қонун доирасида” канали орқали чиққан видео мурожаат юзасидан расмий муносабат.

Мурожаатда кўрсатилган автомобиль йўли Урганч туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги 4к 931Б “Урганч-Шовот а/йўлига шахобча” автомобиль йўли бўлиб, автомобиль йўлининг видео мурожаатда кўрсатилган қисми ҳақиқатдан ҳам таьмирталаб эканлиги аникланди.

Ушбу автомобиль йўлининг таъмирталаб қисмида 2021 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, мавжуд камчиликларни бартараф қилиш чоралари кўрилишини маълум қиламиз.
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали «Хоразм вилоятининг Обод маҳаллага тушган маҳаллалар муаммолари қачон барҳам топади.» сарлавхаси остида чиққан мурожаат юзасидан расмий муносабат.

Мурожаатда кўрсатилган маҳалла Урганч шаҳар “Зиёкорлар” маҳалласи хисобланади.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 02 апрелдаги ПҚ-5048 сонли ““Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан “Зиёкорлар” маҳалласи “Обод маҳалла” дастурига киритилган. “Зиёкорлар” маҳалласида жами 17,6 км узунликдаги ички йўллар мавжуд бўлиб, шундан, дастури доирасида маҳаллада жами 10,0 км узунликдаги ички йўллар таъмирланиши, яъни, 3,6 км узунликдаги қисмига асфальтобетон қоплама қуриш ишларини бажариш ва 6,4 км узунликдаги қисмига чақиқ тошли қоплама қуриш ишларини бажариш режалаштирилган.
Хозирда маҳаллада ички йўлларни жорий таъмирлаш ишлари Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш УК томонидан тасдиқланган манзилий дастурга асосан ишлаб чиқилган лойиха-смета хужжатлари бўйича 4Р159А а/йули ва Наврўз кўчасини боғловчи ички йўли 0,367 км ва Қорақум кўчаси ички йўли - 1,0 км, жами 1,367 км узунликдаги ички йўлларда асфальтобетон коплама куриш ишлари бажарилди. Қизилқум кўчаси ички йўли - 0,838 км, Қорақум ва Наврўз кўчасини боғловчи 1 кўча ички йўли - 0,351 км, Қорақум ва Наврўз кўчасини боғловчи 2 кўча ички йўли - 0,373 км, Ободончи кўчаси ички йўли 0,416 км, Урганч 350 йиллиги кўчаси ички йули 1,071 км, жами 3,049 км узунликдаги ички йўлларда чақиқ тошли қоплама қуриш ишлари бажарилди.
“Зиёкорлар” маҳалласида “Обод маҳалла” дастури бўйича режага киритилган ички йўлларни таъмирлаш ишларини 2021 йил III-чоракда якунланишини маълум киламиз.

https://t.iss.one/xorazmavtoyul_uz
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали «Уйларимизни ободонлаштирдик, лекин асфальтдан дарак йўқ» сарлавхаси остида чиққан мурожаат юзасидан расмий муносабат.

Мурожаатда кўрсатилган 34-сон маҳалла Урганч шаҳар “Зиёкорлар” маҳалласи хисобланади.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 02 апрелдаги ПҚ-5048 сонли ““Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан “Зиёкорлар” маҳалласи “Обод маҳалла” дастурига киритилган. “Зиёкорлар” маҳалласида жами 17,6 км узунликдаги ички йўллар мавжуд бўлиб, шундан, дастур доирасида маҳаллада жами 10,0 км узунликдаги ички йўллар таъмирланиши, яъни, 3,6 км узунликдаги қисмига асфальтобетон қоплама қуриш ишларини бажариш ва 6,4 км узунликдаги қисмига чақиқ тошли қоплама қуриш ишларини бажариш режалаштирилган.
Хозирда маҳаллада ички йўлларни жорий таъмирлаш ишлари Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш УК томонидан тасдиқланган манзилий дастурга асосан ишлаб чиқилган лойиха-смета хужжатлари бўйича 4Р159А а/йули ва Наврўз кўчасини боғловчи ички йўли 0,367 км ва Қорақум кўчаси ички йўли - 1,0 км, жами 1,367 км узунликдаги ички йўлларда асфальтобетон коплама куриш ишлари бажарилди. Қизилқум кўчаси ички йўли - 0,838 км, Қорақум ва Наврўз кўчасини боғловчи 1 кўча ички йўли - 0,351 км, Қорақум ва Наврўз кўчасини боғловчи 2 кўча ички йўли - 0,373 км, Ободончи кўчаси ички йўли 0,416 км, Урганч 350 йиллиги кўчаси ички йули 1,071 км, жами 3,049 км узунликдаги ички йўлларда чақиқ тошли қоплама қуриш ишлари бажарилди.
“Зиёкорлар” маҳалласида “Обод маҳалла” дастури бўйича режага киритилган ички йўлларни таъмирлаш ишларини 2021 йил III-чоракда якунланишини маълум киламиз.

https://t.iss.one/xorazmavtoyul_uz
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали “Урганч туманида айрим йўллар жудаям таъмирталаб, хайдовчилардан шикоятлар келмоқда…” сарлавҳаси остида чиққан видео мурожаат юзасидан расмий муносабат.

Мурожаатда кўрсатилган автомобиль йўли Урганч туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги 4к 938В “"Урганч - Гурлан" автойўлига ” автомобиль йўли бўлиб, автомобиль йўлининг умумий узунлиги 2,0 км.ни ташкил қилади. 2017 йилда йўлнинг 0,5-2,0 км.лари оралиғида асфальт ётқизилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилган. Шунингдек, йўлга 4 дона янги йўл белгиси ўрнатилиб, 15 дона эскирган йўл белгилари янгисига алмаштирилган. Ҳозирда йўлнинг видео мурожаатда кўрсатилган 0-0,5 км. қисми ҳақиқатан ҳам таьмирталаб холатга келган.

Ушбу автомобиль йўлининг таъмирталаб қисмида 2022 йил умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш учун ажратиладиган лимит маблағлари ҳисобидан таъмирлаш ишлари олиб борилишини ва мавжуд камчиликларни бартараф қилиш чоралари кўрилишини маълум қиламиз.
#Расмий_муносабат

Бугун https://t.iss.one/kunuzqoraqalpogiston телеграмм каналида Беруний тумани ҳудудидаги халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлидаги кўприк бўйича танқидий видео материаль элон қилинди.

Элон қилинган видео материаль бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси қуйидагича маълум қилади.

Сўз этилган кўприк халқаро аҳамиятга эга А-380 (Ғузор-Бухоро-Нукус -Бейнеў) автомобиль йўлининг 659, 4 км. да (Беруний тумани «Абай» ОФЙ ҳудудида) жойлашган бўлиб, узунлиги 46, 5 м. ени 12, 1 м. 1974-йили қурилган темир-бетон кўприк ҳисобланади.

2019 йил сентябрь ойида ўтказилган режали кўрикга асос кўприк яроқсиз ҳолда эканлиги аниқланган ва ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгилари ўрнатилиб, ҳаракатланиш тўхтатилган. Автомобильлар қатновини таъминлаш мақсадида айланма йўл солинган. Шу жумладан, текширув вақтида кўприкнинг қайта қуришга муҳтож эканлиги аниқланган.

Мазкур кўприкда автомобиль ҳаракатини тиклаш, қайта қуриш ишларини олиб бориш учун инвестиция дастурига киритиш бўйича тегишли ташкилотларга ёзма турда бир неча марта чиқиш қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йил 11 август кунги мажлис баённомаси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йиль 19 февралдаги ПҚ-585-сон Қарорига асос, кўприкни табийий офатларни бартараф етиш бўйича дастурга киритиш, қайта қуриш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича қарор қабул қилинди.
«Йўл лойиха-бюроси» МЧЖ Қорақалпоғистон бўлими томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, давлат експертизасидан ўтказилди. Бугунги кунда манзилли-рўйхати тайёрланиб, маблағ ажратиш масаласида Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари Қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигига тақдим этилган.
Тегишли маблағ ажратилиши билан қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланишини маълум қиламиз.

Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси матбуот хизмати

Бизди социаллық тармақларда бақлап барың:
👇👇👇
Telegram | Facebook | Web sayt | Youtube | Twitter
#Расмий_муносабат

Ушбу йилнинг 25 сентябрь куни https://t.iss.one/kunuzqoraqalpogiston телеграмм каналида «Қорақалпоғистондаги навбатдаги абгор йўл» сарлавҳали халқаро аҳамиятга эга А-380 автомобиль йўлининг таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани бўйича танқидий видеоматериал элон килинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси мазкур видеоматериал бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеў» автомобиль йўлининг 717-741 км оралиғи видеоматериалда сўз этилган бўлиб, автомобиль йўлининг мазкур қатнов қисми бўйича олинган видео бироз эски ҳисобланади ва мазкур ўчасткада Қаратаў йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корҳонаси томонидан жорий таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Жорий таъмирлаш ишларининг бошланганлиги бўйича видеоматериалнинг ўзида ҳам кўриш мумкин. Яний, фреза ёрдамида автомобиль йўлининг таъмирталаб ерлари асфальт усти қопламалари қириб олинган бўлиб, ҳозирда қора қоплама билан қопланган.

Шунингдек, автомобиль йўлининг бир неча бўлимларида реконструкция ва йўл уткизгичи қуриш ишлари олиб борилмоқда ва шу сабабли Амударё-Нукус юналишининг бир неча ўринлари автомобильлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун ёпиб қўйилган.

Такидлаш жоиз, автомобиль йўлининг ушбу участкаси капитал таъмирлашга мухтож ҳолатда. Жорий таъмирлаш ишлари мавжуд муаммони бартараф этишда тўлиқ ечим бўла олмайди. Сабаби, халқаро А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеў» автомобиль йўли оғир юк автомобиль қатновининг асосий юналиши ҳисобланади ва бунда юк автомобильлари меёрдан анча кўп юк ортган вазиятлар учрамоқда. Бу ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали ҳам бир неча марта видеомадериаллар элон қилинган ва ушбу уловлар автомобиль йўлининг сифатли сақланишида акс тасир қилмоқда.

Автомобиль йўллари бу тирик организм. Ўнинг техник соз ҳолатини таъминлаб туриш учун бир неча таъмирлаш турлари мавжуд ва ҳамма вақт ҳам талаб қилинган таъмирлаш турига мос маблағлар ажратила бермайди. Ушбу йўл бўйича нуқсонлар қайтномаси ишлаб чиқилган ва тегишли маблағларни ажратилиши бўича ишлар олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.

Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси Ахборот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
👇👇👇
Telegram | Facebook | Web sayt | Youtube | Twitter
#Расмий_муносабат

“You tube” ижтимоий тармоқи орқали чиққан видео мурожаат юзасидан расмий муносабат.

Видео мурожаатда кўрсатилган кўприк Хива туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги маҳаллий аҳамиятга эга 4к 951 “Хива ш.- Оқёп қ.- Равот қ.- Қорақум қ.- "Хива - Ғозовот" автойўли” автомобиль йўлининг 0,5 км қисмида жойлашган “Памида кўл захкаши” кўприги бўлиб, кўприк хозирда ҳақиқатан ҳам авария холатига келиб қолган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йилнинг 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 98-сонли йиғилиш баённомасига асосан ўтказилган хатлов натижалари бўйича Хоразм вилоятида 120 дона авария олди ва 168 дона авария холатидаги кўприклар аниқланган бўлиб, видео мурожаатда кўрсатилган кўприк ҳам авария ҳолатидаги кўприклар рўйхатига киритилган. Шу кўприкларни 2021 – 2023 йилларда таъмирлаш учун манзилли дастурга киритилишида амалий ёрдам сўраб, вилоят ҳокимининг 2021 йил 7 январдаги № 5-55 сонли хати орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига мурожаат қилинди. Видео мурожаатда кўрсатилган кўприк берилган таклиф бўйича манзилли дастурга киритилиб, молиялаштирилгандан кейин таъмирлаш ишлари амалга оширилишини маълум қиламиз.
#Расмий_муносабат

“You Tube” ижтимоий тармоқлари орқали жойлаштирилган, “Орзу маҳалласини обад қиламиз деб барбод қилишдими?” сарлавҳаси остида чиққан видео мурожаат юзасидан расмий муносабат.


Урганч туманидаги Орзу маҳалласи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048 – сонли қарорига асосан Обод маҳалла дастурига қиритилган бўлиб, дастурга асосан маҳалладаги жами 3,337 км узунликдаги йўлни, жумладан, 0,556 км узунликдаги йўлни асфальтобетон қопламаси билан, 0,621 км узунликдаги йўлни чақиқ тош билан ва 2,160 км узунликдаги йўлни қум-шағал аралашмаси билан таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, дастур ижросини таъминлаш мақсадида Урганч туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан режада кўрсатилган ишлар ўз вақтида тўлиқ бажарилганлигини маълум қиламиз.


https://t.iss.one/xorazmavtoyul_uz
#Расмий_муносабат


Ижтимоий тармоқлари орқали чиққан видео мурожаат юзасидан расмий муносабат.

Мурожаатда кўрсатилган кўприк Хоразм вилояти Урганч шаҳри ҳудудидан ўтувчи, умумий фойдаланишдаги давлат аҳамиятига эга 4р 162 “Урганч айланма йўли” автомобиль йўлининг 0,3 км. қисмидаги кўприк ҳисобланади. Ушбу кўприк 1984 йилда қурилган бўлиб, унинг узунлиги 410 метрни, эни 21,8 метрни ташкил қилади. Хозирда кўприкнинг деформацион чоклари, пиёдалар йўлакчалари ва асфальтбетон қопламалари таъмирталаб холда бўлиб, ушбу кўприкни 2022 йил I чорак қисмида жорий таъмирлаш маблағлари ҳисобидан таъмирлаш учун таклиф берилганлигини маълум қиламиз.


https://t.iss.one/xorazmavtoyul_uz
Forwarded from Cардор Tошпулатов
#Расмий_муносабат.

Ховос тумани худудида йўл ўтказгич кўприк бузулиб кайта таьмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли вақтинчалик айланма йўлини таьмирлаб текислаб бериши тўғрисида хабарга
муносабат.

Ховос туманидан ўтувчи халқаро ахамиятга эга А376 "Қўқон-Жиззах" автомобил йўлининг 214+300 километрдаги йўл ўтказгич кўприкда кайта курулиш ва таьмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли Ховос туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг ишчи-ходимлари томонидан вақтинчалик айланма йўлига қум шағал аралашмаси тўкилиб автогрейдер ёрдамида текисланиб, камчиликлар бартараф етилиб харакат хавфсизлигини қайта йўлга қўйилганлигини маьлум қиламиз.

Сирдарё автомобил йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати.