Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.1K subscribers
10.1K photos
1.97K videos
14 files
6.62K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳафта_янгиликлари

🌐 Давлат фуқаролик хизматчиларининг ижтимоий-сиёсий жараёнлардан хабардорлиги оширилмоқда

"Сиёсий-маърифат соати"
нинг бугунги сонида ҳам вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри, шунингдек барча туман, шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирок этди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан мамлакатимиз халқига мурожаати

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#АРГОС #ДАЙЖЕСТ

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести

▫️Эндиликда барча вазирлик, идоралар раҳбарлари "Эл-юрти умиди" жамғармаси стипендиатлари билан алоқа ўрнатади.

▫️Давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва манфаатлари — қонун ҳимоясида.

▫️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ОАВ ва жамоатчилик учун давлат фуқаролик хизматига ишга кириш тартиби бўйича махсус кун ташкил қилди.

▫️Эксперт шарҳи: Давлат фуқаролик хизматида фаолият самарадорлигини баҳолаш: хорижий тажриба, миллий амалиёт.

▫️Тафсилот: Давлат фуқаролик хизматидаги ходимлар фаолияти ягона марказлаштирилган маълумотлар базаси орқали тартибда солинади.

▫️Йўриқнома: Давлат фуқаролик хизматининг ягона электрон ахборот портали қатор имкониятларни тақдим этади!

▫️Студия 24: Давлат хизматчиларининг эндиликда хизмат даври ва хизматдан ташқарида риоя қилиши шарт бўлган қоидалари бор.

▫️Инфографика: "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонуннинг 27-моддасига асосан, давлат фуқаролик хизматига кириш — танлов асосида номзодни давлат фуқаролик хизмати лавозимига тайинлаш орқали амалга оширилмоқда.

▫️Давлат фуқаролик хизматчиларининг ижтимоий-сиёсий жараёнлардан хабардорлиги оширилмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️ Туркияда Инсон ресурслари бўйича I Истанбул Форуми бошланди

Форумда Туркия томон таклифига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов ҳам иштирок этмоқда.

Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси ташаббуси билан Истанбул шаҳрида бошланган Форум давомида бир қатор мамлакатлар ва ташкилотлар ўртасида инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида тажриба алмашиш, иқтидорларни жалб қилиш ва бошқариш, инсон ресурсларини стратегик режалаштириш, таълим ва малака ошириш йўналишларида муҳокамалар олиб борилиши режалаштирилган.

Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Форум доирасида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Инсон ресурслари офиси ўртасида ўзаро англашув Меморандуми ҳам имзоланиши кутилмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_шарҳи

⚡️ Истиқболли бошқарув кадрларни саралаб олиш ва тайёрлашнинг замонавий тизими жорий этилмоқда

Дастур — истиқболли бошқарув кадрларни очиқ танлов асосида саралаб олиш, танлов ғолибларини махсус дастурларда ўқитиш, уларни маҳаллий ва хорижий стажировкага юборишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидан иборат.

☝️Батафсил

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қарор_лойиҳаси_муҳокамада

⚡️ Истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш бўйича "100 нафар илғор етакчи" дастури ташкил этилади

Президентнинг “Истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш ва тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳа ҳамкорлари — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда “Ватандошлар” жамғармаси.

Дастур давлат органлари ва ташкилотларида раҳбарлик лавозимларига салоҳиятли кадрлар захирасини шакллантиришда номзодларни кўп босқичли танлов асосида саралаб олиш ҳамда бошқарув кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади.

🟢Унга мувофиқ, 2023 йилдан бошлаб:

▫️дастур доирасида ҳар икки йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари танлов асосида саралаб олинади, улар базавий ҳисоблаш миқдори 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади, махсус ўқув дастури асосида ўқитилади, маҳаллий ва хорижий стажировкага юборилади;

▫️дастурда олий маълумотга ва тегишли соҳада камида беш йил иш тажрибасига эга, 25 ёшдан 40 ёшгача бўлган (40 ёш ҳам қўшилган ҳолда) Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин;

▫️дастурни муваффақиятли якунлаган ғолиблар миллий кадрлар захирасига киритилади ҳамда раҳбарлик лавозимларига тавсия этиб борилади;

▫️республика комиссияси дастурни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишга доир барча чора-тадбирларни амалга оширишга умумий раҳбарлик қилади;

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги республика комиссияси ташкилий масалалар бўйича, академия унинг методик масалалар бўйича ишчи органи ҳисобланади.

🟢Лойиҳа муҳокамаси жорий йилнинг 16 декабрига қадар давом этади.

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️ Танловларнинг суҳбат жараёнида инсон омили минималлашади

▪️ Бугун давлат органлари ва ташкилотларидаги кадрлар бўлинмалари раҳбарлари иштирокида онлайн очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда танловларнинг суҳбат босқичини такомиллаштириш муҳокама марказида бўлди.

Маълумки, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz орқали ўтказиладиган очиқ танловлар 3 босқичда ўтказилади: номзодларнинг аризаларини тегишли малака талаблари бўйича ўрганиш, тест синови ҳамда суҳбат.

Ўтган давр мобайнида Агентлик давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда малака талабларини ягона шакл асосида белгилаш ҳамда тест синови босқичини максимал даражада шаффоф тарзда ташкил этишга қаратилган қатор лойиҳаларни амалиётга татбиқ этди.

❗️Эндиликда суҳбат босқичида ҳам инсон омили минималлаштирилади. Бу борада Агентлик иккита янгиликни барча ташкилотларда жорий этмоқда:

1️⃣ Суҳбат жараёнида номзодларга берилаётган саволлар вазнининг тенг бўлишини таъминлаш мақсадида барча саволлар ягона платформада тасодифий танлаш (рэндом) дастури орқали берилади.

2️⃣ Танлов комиссияси аъзолари томонидан суҳбат жараёнида номзодларни онлайн баҳолаш йўлга қўйилади.

Очиқ мулоқот давомида вазирлик ва идоралар кадрлар бўлинмалари раҳбарларига ушбу тизимлар билан ишлаш тартиби батафсил тушунтириб берилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим_ҳамкорлик

⚡️Ўзбекистон-Туркия: Давлат бошқаруви ва давлат хизмати соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиради

Бу ҳақда,  бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандумида белгиланди.

Шунингдек, иштирокчилар Меморандум доирасида қўшма ўқув ва илмий-тадқиқот тадбирлар, семинарлар, илмий конфенциялар, давлат хизматчилари учун қисқа муддатли ўқитиш ҳамда малака ошириш дастурларини амалга оширишади.

🟢Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳужжат Инсон ресурслари бўйича I Истанбул Форуми доирасида имзоланди. Форум ўз ишини эртага ҳам давом эттиради.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билган_яхши

⚡️Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти юзасидан савол-жавоб

❗️Савол: Стипендиатга ажратиладиган харажатларнинг миқдори чекланганми?

Жавоб:
Хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш даврида битта Стипендиатга ажратиладиган харажатларнинг чекланган миқдори Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.
___________

❗️Савол: Жамғарма маҳаллий ОТМлар талабалар амалиётини ёки шунга ўхшаган дастурларни молиялаштирадими?

Жавоб:
Жамғарма стипендияси орқали хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олишни молиялаштиради. Талабалар амалиёти ёки шунга ўхшаган дастурлар Жамғарма томонидан молиялаштирилмайди.
___________

❗️Савол: Жамғарма хорижда ординатурада таълим олиш учун ҳам стипендиялар ажратадими?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсияси ва Жамғарма Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ, республика учун алоҳида аҳамиятга эга тиббий мутахассисликлар бўйича икки йилгача клиник ординатурани ўташ учун стипендиялар ажратилиши мумкин. Бунда клиник ординатурага магистратура дастури бўйича ўқишнинг ўзига хос шакли сифатида қаралади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоинфографика

⚡️Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш тартиби ҳақида...

Маълумот учун, Миллий кадрлар захираси давлат секторида раҳбар кадрлар таркибини барқарор таъминлаш, унинг сифатини яхшилаш, давлат хизматчисининг касбий билимини ошириш ҳамда лавозим бўйича кўтариш мақсадида шакллантирилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Имконият_ва_натижа

"Эл-юрт умиди" ж
амғармасининг яна бир стипендиати Сирожиддин Олимов Буюк Британиянинг Эдинбург университети магистратура босқичини муваффақиятли тамомлади.

У Ўзбекистон халқига миннатдорлик билдириб, яқин кунларда ўз ватанида меҳнат фаолиятини бошлашини билдирди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Давлат_хизматчиларига_эслатма

⚡️Бугун қисқартирилган иш куни

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Шу сабаб бугун барча ходимлар қонуний тартибда белгиланган ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#АРГОС_хабари

⚡️Бошқарувга қобилиятли ёшларни тайёрлаб бориш — давр талаби

Давлат хизматчилари ва ёшлар ўртасидаги очиқ мулоқот шаклида ташкил этилаётган “Халқчил давлат фуқаролик хизматига очиқ йўл” шиори остидаги навбатдаги тарғибот учрашуви Тошкент молия институтида, шу мақсадда ташкил этилди.

Тадбирда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вакиллари ҳамда ОТМ талабалари иштирок этди.

Ёшларга соҳадаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, давлат хизматига киришнинг шаффоф ва адолатли танлов тизими ҳамда "Ёш мутахассисларни танлаш дастури" бўйича батафсил маълумот берилди.

Иштирокчилар соҳага қизиқишлари баландлигини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️ Ўзбекистон Конституциясига 30 йил: Муносиб рағбат — самарали фаолият

Мамлакатимиздаги муҳим сана давлат органлари ва ташкилотларида ҳам муносиб кутиб олинмоқда. Жумладан, ташкилотимизда ташкил этилган тадбир аввалида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги давлат сиёсати, тизимда эришилаётган натижаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Бош қомусимизнинг тинч ва фаровон кунларимиздаги ўрни алоҳида эътироф этилди. Йиғилганлар сўз олиб, бугунги ислоҳотлар даврида ҳар бир давлат хизматчиси олдида турган долзарб масалаларга муносабат билдирди.

Шундан сўнг, тизимда муносиб фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ ҳамкасбларимизга Давлатимиз раҳбари Фармонига биноан таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари топширилди. Бош ҳужжатимизнинг тараққиёт ва мамлакат келажагидаги ўрни ҳақида фикрлар билдирилди.

Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги билан барча юртдошларимизни қутлаймиз. Ташкилотимизнинг марказий ва ҳудудий филиалларида муносиб фаолият юритиб, бугун рағбатланган ҳамкасбларимизга ҳам юксак ишонч белгиси муборак бўлсин. Меҳнатингиз ва садоқатингиз ҳамиша қадр топаверсин, азиз ҳамкасблар!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM