Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54K subscribers
10.2K photos
1.98K videos
14 files
6.64K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Қарор_лойиҳаси_муҳокамада

⚡️ Истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш бўйича "100 нафар илғор етакчи" дастури ташкил этилади

Президентнинг “Истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш ва тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳа ҳамкорлари — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда “Ватандошлар” жамғармаси.

Дастур давлат органлари ва ташкилотларида раҳбарлик лавозимларига салоҳиятли кадрлар захирасини шакллантиришда номзодларни кўп босқичли танлов асосида саралаб олиш ҳамда бошқарув кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади.

🟢Унга мувофиқ, 2023 йилдан бошлаб:

▫️дастур доирасида ҳар икки йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари танлов асосида саралаб олинади, улар базавий ҳисоблаш миқдори 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади, махсус ўқув дастури асосида ўқитилади, маҳаллий ва хорижий стажировкага юборилади;

▫️дастурда олий маълумотга ва тегишли соҳада камида беш йил иш тажрибасига эга, 25 ёшдан 40 ёшгача бўлган (40 ёш ҳам қўшилган ҳолда) Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин;

▫️дастурни муваффақиятли якунлаган ғолиблар миллий кадрлар захирасига киритилади ҳамда раҳбарлик лавозимларига тавсия этиб борилади;

▫️республика комиссияси дастурни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишга доир барча чора-тадбирларни амалга оширишга умумий раҳбарлик қилади;

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги республика комиссияси ташкилий масалалар бўйича, академия унинг методик масалалар бўйича ишчи органи ҳисобланади.

🟢Лойиҳа муҳокамаси жорий йилнинг 16 декабрига қадар давом этади.

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қарор_лойиҳаси_муҳокамада

⚡️"Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

❗️Ҳужжат лойиҳасида қуйидагиларнинг тасдиқланиши кўзда тутилмоқда:

▫️ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шакли;

▫️масофадан туриб ишловчи ходим билан тузиладиган ёзма меҳнат шартномасининг намунавий шакли;

▫️иш берувчи бўлган микрофирма ходими билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шакли;

▫️уй ишчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шакли;

▫️қариндош-уруғларнинг бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидалардан истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимларининг рўйхати;

▫️алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар рўйхати;

▫️ижодий таътиллар бериш тартиби тўғрисидаги низом;

▫️меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган муддати;

▫️алоҳида ҳоллар учун ходимларнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги низом;

▫️жамоа келишувларини хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом;

▫️мавсумий ишларнинг, шу жумладан олти ойдан ортиқ давр (мавсум) ичида амалга оширилиши мумкин бўлган айрим мавсумий ишларнинг рўйхати.

🟢Лойиҳа муҳокамаси жорий йилнинг 7 апрелига қадар давом этади.

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM