Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54K subscribers
10.2K photos
1.98K videos
14 files
6.64K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️“Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури II мавсумига старт берилди


Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Саидфаррух Исломов ва БАА Ҳукумат ишлари вазирлигининг тажриба алмашиш лойиҳаси раҳбари Манал Бин Салем иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистонда давлат органларининг самарадорлигини баҳолаш лойиҳасининг 2023 йилда муваффақиятли ўтказилган I мавсуми сарҳисоб қилинди ва дастурнинг II мавсумини амалга ошириш юзасидан режалар белгилаб олинди.

Хусусан, дастлабки босқичда соҳа мутахассислари ва экспертлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш, танлов категорияларини аниқлаш, ассессорларни тайёрлаш бўйича БАА томонидан услубий кўмак кўрсатилишига келишилди.

Шунингдек, дастур ғолиблари учун БААда стажировка ташкил қилиш, келгусида Ўзбекистонда давлат органларининг самарадорлигини баҳолаш лойиҳасининг онлайн платформасини яратиш бўйича ҳамкорлик олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.

Каналга уланиш — @argos_uz
🇺🇿🇰🇷#Халқаро_ҳамкорлик

Давлат хизматини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари

Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлнинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ҳамда Корея Республикаси Персонални бошқариш вазири Ким Син Хо билан учрашуви ўтказилди.

Учрашув аввалида Ўзбекистон ва Жанубий Корея халқларининг азалий дўстона муносабатлари, сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасида стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб бораётганлиги таъкидланди.

Корея делегацияси томонидан Ўзбекистонда давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат хизматини ривожлантириш, хусусан рақамлаштириш йўналишида амалга оширилган ишлар юксак эътироф этилди.

Учрашувда Корея Персонални бошқариш вазирлиги ва Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилган лойиҳалар сарҳисоб қилинди ва келажакдаги режалар белгилаб олинди. Ҳамкорликда давлат хизматида инновацияларни жорий қилиш, инсон ресурсларини бошқаришнинг рақамли платформалари, кадрларни режалаштириш методологиялари бўйича амалга оширилган тадбир ва тадқиқот ишлари келажакда қўшма лойиҳалар учун асос яратганлиги мамнуният билан қайд этилди.

▫️Учрашув якунлари бўйича ишчи тартибда аниқ натижаларга йўналтирилган ҳамкорлик режасини ишлаб чиқиш ҳақида келишиб олинди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Рига шаҳрида “Ўзбекистонда давлат бошқаруви салоҳиятини оширишни қўллаб-қувватлаш” дастури ташкил этилди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Рақамлаштириш ва Адлия вазирликлари масъулларидан иборат делегация ушбу дастурда иштирок этишди.

Дастур Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг “Мақбул давлат бошқаруви” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Дастур иштирокчилари учун Латвия Давлат бошқаруви мактабига (LSPA), Латвия Давлат даромадлар хизматига, Латвия Мулкни бошқариш миллий агентлигига ҳамда Латвия Ҳукумати девонига ташрифлар ташкил этилди.

Учрашувлар давомида стратегияни ишлаб чиқишда замонавий ёндашувлар, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) шакллантириш, инсон ресурсларини бошқариш, давлат секторида малакага асосланган таълим ва ривожланиш каби йўналишларда тажриба алмашилди.

Ўрганилган тажриба асосида инсон ресурсларини бошқариш ва давлат хизматини ривожлантириш бўйича миллий тизимни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Озарбайжонда халқаро семинар ташкил этилди

Боку шаҳрида Озарбайжон Республикаси Давлат имтиҳон маркази томонидан Давлат хизмати бўйича Остона хаби билан ҳамкорликда “Давлат хизматига номзодларни компетенциялар модели асосида саралаш ҳамда самарадорликни баҳолаш” мавзусида 2 кунлик халқаро семинар ташкил этилмоқда.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи К.Эшпўлатов томонидан Ўзбекистонда сўнгги йилларда давлат фуқаролик хизмати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар юзасидан халқаро жамоатчиликка тақдимот қилинади.

Семинарда давлат хизматидаги замонавий трендлар, кадрларни саралаш ва баҳолаш, давлат хизматчилари салоҳиятини узлуксиз оширишда компетенциялар моделининг аҳамияти, инсон ресурсларини бошқариш бўйича ахборот тизимлари, онлайн тест синовларини ташкил қилиш масалалари бўйича тажриба алмашилиши режалаштирилган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини стратегик режалаштириш (WORKFORCE PLANNING) тизими амалиётга тўлиқ жорий этилади


Шу мақсадда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул вакиллари ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) халқаро эксперти Дамир Ахметович ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун, Ўзбекистон инсон ресурсларини стратегик режалаштириш тизимини амалиётга жорий этиш, бунда илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва халқаро экспертларни жалб қилиш бўйича Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Учрашув аввалида Агентлик масъуллари ташкилотнинг асосий функция ва вазифалари, тизимнинг ҳуқуқий асослари, шунингдек, соҳани ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотлар, натижалар ҳақида фикр билдирди.

Дамир Ахметович Ўзбекистонда соҳада эришилган натижалар ҳақида ижобий фикрда эканлигини таъкидлади. Мавжуд тизимни янада ривожлантириш мақсадида соҳани рақамлаштириш, юқори технологияларни жалб қилиш, инсон ресурсларини стратегик режалаштириш механизмини йўлга қўйиш лозимлигини таъкидлади.

Учрашув давомида ташкилий ва амалий масалалар, маҳаллий давлат органлари ва ташкилотлари вакиллари билан учрашувлар дастури ҳамда тизимли ҳамкорлик бўйича ҳаракатлар режаси белгиланди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Халқаро_ҳамкорлик

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
раҳбарияти иштирокида БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фуджии хоним билан учрашув ташкил қилинди.

Мулоқот аввалида Агентлик вакиллари Акико Фуджии хонимни лавозимга тайинланганлиги билан қутлади. Шундан сўнг мамлакатимизда амалга оширилаётган кадрлар сиёсати, соҳага оид янгиликлар ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Учрашувда “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” лойиҳасининг иккинчи босқичи ишга туширилиши, БМТ Тараққиёт Дастури билан давлат бошқаруви ва давлат хизматини ривожлантириш соҳасида янги қўшма лойиҳани ишлаб чиқиш юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифлар билдирилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Халқаро_ҳамкорлик

Тошкентда “Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларининг фаолияти самарадорлигини ошириш тизимини такомиллаштириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирдан мақсад – Ўзбекистонда маҳаллий бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид ғоялар, тадқиқот натижалари ва муваффақиятли ташаббуслар ҳақида фикр алмашиш.

Давра суҳбати Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт Дастурининг "Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш" қўшма лойиҳаси ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Тадбирда Ўзбекистонда танлаб олинган 7 та пилот ҳудудда ҳокимлик ходимлари фаолиятини самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш тизимининг жорий ҳолати, муаммолари ва такомиллаштириш истиқболлари мавзусида соҳа экспертлари томонидан олиб борилган ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
Photo
#Бугун_АРГОСда
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Ўзбекистонда илк маротаба раҳбарликка тайёрлайдиган қўшма таълим дастури иш бошлади

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат бошқаруви академияси томонидан Ханнс Зайдел жамғармаси ҳамда Бавария давлат бошқаруви мактаби ҳамкорлигида амалга оширилди.

Дастур 2023 йилда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Ханнс Зайдел жамғармаси ўртасида имзоланган Англашув меморандуми доирасида амалга оширилди.

Ўзбекистонда илк бора хорижий ҳамкорлар билан ташкил этилаётган “Ҳокимликка тайёрлаш мактаби” қўшма таълим дастури энг аввало замонавий шароитларда бошқарув кадрларининг касбий билим ва савиясига қўйилаётган талабларни ҳисобга олган ҳолда давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги раҳбар кадрларнинг захирасини яратишни мақсад қилиб олган.

Дастурга туман (шаҳар) ҳокимлари лавозимига захирага олинган кадрлар орасидан 56 нафар номзод (KPI кўрсаткичларига мувофиқ) танлаб олинди.

◽️Батафсил

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️"Uzbekistan Government Quality Award 2024" дастурининг 2-цикли натижаларини тақдим этиш маросими бўлиб ўтди

Унда БААнинг олий мартабали делегацияси, жумладан, Дастурнинг ҳакамлар ҳайъати аъзолари, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш ва Стратегик ислоҳотлар агентликлари раҳбарияти, масъуллари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вакиллари иштирок этди.

Вакиллар ўз нутқида давлат хизматини кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида икки томонлама ҳамкорлик тобора кенгайиб бораётганини таъкидлашди.

Шундан сўнг, Дастур натижалари маълум қилинди. Унда Лойиҳа тўлиқ рақамлаштирилгани, мутахассислар бир неча бор вазирликларда семинарлар ўтказишгани, 3 та янги — HR, ёш давлат хизматчиси ва аёл давлат хизматчилари категориялари таъсис этилгани маълум қилинди.

Тақдим этилган тавсиялар дастурда қатнашган ҳар бир вазирликда чуқур таҳлил қилиниши ва “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида олдинга қўйилган вазифаларнинг ижросини сифатли таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Мулоқот давомида “Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастурининг 2-цикли ғолибларини тақдирлаш маросимини ўтказиш муддати бўйича келишувга эришилди.

Маълумот учун,
ушбу Дастур — мамлакатда давлат бошқаруви ва давлат хизмати самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган.

◽️Дастур жараёнлари ҳақида

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇹🇷#Халқаро_ҳамкорлик

Давлат фуқаролик хизмати соҳасида Туркия Республикаси билан ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди


Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси раҳбарияти ўртасида учрашув ташкил этилди.

Мулоқотда инсон ресурсларини бошқариш, давлат хизматчилари учун малака ошириш дастурларини амалга ошириш, кадрлар сиёсати соҳасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда турк томони юртимизда сўнгги йилларда давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш ва инсон ресурсларини бошқариш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, жорий қилинган инновацион ечимлар билан таништирилди.

Хусусан, ассессмент технологияси орқали раҳбарларнинг қобилияти ва салоҳиятини баҳолаш, инсон ресурсларини бошқариш ҳамда кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича жорий қилинган рақамли платформалар Инсон ресурслари офиси вакиллари томонидан эътироф этилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM