Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53.7K subscribers
9.92K photos
1.93K videos
14 files
6.5K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
​​#Навоий

Истиқболли кадрларни аниқлаб, улар билан тизимли равишда ишлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб

Ўтган вақт давомида Навоий вилоятида 47 нафар ходимлар сараланиб, келгусида уларнинг касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини одилона баҳолаш орқали хизмат поғоналари бўйича кўтарилиши юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Бу ҳақида батафсил маъулмот билан агентликнинг Навоий филиали раҳбари мақоласи орқали танишинг...

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web-site | Telegram | Facebook.com | Instagram|
​​#Сирдарё

Давлат фуқаролик хизматидаги янгиликлар...

Давлат хизмати - бу давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ваколатларини амалга оширишга қаратилган профессионал хизмат фаолияти бўлиб, давлат хизматида юқори малакали кадрлар таркибини шакллантириш,мамлакатимизни ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Бу борадаги маълумотлар билан батафсил агентликнинг Сирдарё вилояти филиали раҳбари мақоласи орқали танишишингиз мумкин!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web-site | Telegram | Facebook.com | Instagram|
#эълон

Танлов ўз якунига етди: ғолиблар тез орада янги иш жойида фаолиятини бошлайди

🕰Хабарингиз бор аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари орқали ҳудудий филиаллардаги бўш лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилган эди.

📝Мазкур танловда иштирок этиш учун жами 34 бўш иш ўрни учун беллашиш мақсадида 398 нафар номзод ҳужжат топширди.
Ушбу рақамларни вилоятлар кесимида кўрадиган бўлсак Қорақалпоғистон Республикасида 22 нафар, Андижон вилоятида 47 нафар, Бухоро вилоятида 18 нафар, Жиззах вилоятида 37 нафар, Қашқадарё вилоятида 58 нафар, Навоий вилоятида 19 нафар, Наманган вилоятида 28 нафар, Самарқанд вилоятида 23 нафар, Сирдарё вилоятида 20 нафар, Сурхондарё вилоятида 28 нафар, Тошкент вилоятида 15 нафар, Фарғона вилоятида 33 нафар, Хоразм вилоятида 27 нафар ва Тошкент шаҳрида 23 нафар фуқаро танловда иштирок этиш истагини билдириб, ариза билан мурожаат қилдилар.

💡Танловдаги энг муҳим жиҳатларга тўхталадиган бўлсак, танлов бугунги пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда ортиқча овворагарчиликларга йўл қўйилмасдан ташкил этилди, яъни номзодлар ариза билан бирга танлов шартларида сўралган ҳужжатларни фақатгина электрон шаклда масофадан туриб тақдим этдилар.

Танлов очиқ, адолатли ва шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида махсус Танлов комиссияси тузилиб, мазкур комиссия таркибига ўз соҳаси бўйича етарли билим ва тажрибага эга мутахассис раҳбар-кадрлар киритилди. Танлов 4 босқичда амалга оширилди.

Биринчи босқичда, танловда иштирок этаётган номзодларнинг ҳужжатлари вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлиги ўрганилади ва фақат малака талабларига тўлиқ мос келган 221 номзод кейинги босқичга ўтказилди.

Иккинчи босқичда, номзодларнинг ахборот-коммуникация технологиялари, иқтисодиёт, маънавият ва тарих, сиёсат ва ҳуқуқ, шунингдек бошқа соҳалар бўйича билим ва кўникмалари тест синовидан ўтказилди. Тест натижаларига кўра 60 баллдан юқори балл тўплаган 155 нафар номзод ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган дея баҳоланиб, психологик саралаш ва суҳбат жараёнларига тавсия этилди.

Учинчи босқичда, номзоднинг “психологик портретини” шакллантириш мақсадида психодиагностика тести олинди.

Тўртинчи босқичда, эса танлов комиссияси аъзолари суҳбатидан ўтказилди. Суҳбат жараёнида номзодларнинг шахсий ва касбий кўникмаларига баҳо берилди.
Танлов комиссияси аъзолари ўз навбатида танлов натижаларига кўра ҳар бир номзодга муносиб баҳо бердилар. Якунда эълон қилинган жами 34 та бўш иш ўрнидан 25 тасини танлов ғолиби бўлган энг муносиб номзодлар эгаллади. Қолган 9 та бўш иш ўрни учун қайта танлов эълон қилинади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web-site | Telegram | Facebook.com | Instagram|
​​#Халқароҳамкорлик

Пандемия шароитида халқаро ҳамкорлик масалалари

😷 Пандемия шароитига мослашган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ходимларининг маъмурий ҳуқуқ, маъмурий процедураларнинг асосий тушунчалари, маъмурий суд жараёни ва оммавий ҳуқуқдаги медиация борасидаги билим ва тажрибаларини янада мукаммаллаштириш, халқаро майдонда мавжуд ҳолатларни чуқур таҳлил этишлари учун вебинарлар ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 17 июль куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги марказий аппарати ва унинг ҳудудий филиаллари ходимлари учун Ўзбекистондаги Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) вакилари ва бир қатор мутахассислар иштирокида навбатдаги вебинар бўлиб ўтди.

Унда маъмурий ҳуқуқ, маъмурий процедураларнинг асосий тушунчалари, маъмурий суд жараёни ва оммавий ҳуқуқдаги медиация мавзуси асосий масала сифатида ўртага ташланди.

👥 Вебинарда GIZнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ва Берлин Маъмурий суд судяси Йорг Пуделка, Латвиянинг Резекне шаҳри Маъмурий суди раиси С.Линкевич, малакали юрист А.Сергеева, GIZ дастурининг Қозоғистондаги миллий координатори А. Габбасов каби мутахассислар ўз ҳисоботларини тақдим этдилар.

💬 Мутахассислар томонидан вебинар мобайнида Ўзбекистонда маъмурий ҳуқуқни ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар билдирди. Шунингдек, иштирокчилар давлат хизматчиларнинг маъмурий-ҳуқуқий ҳолати бўйича тажриба ва фикр алмашиш имкониятига эга бўлдилар.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 июнь куни бўлиб ўтган илк вебинар “Маъмурий ҳуқуқнинг умумий тамойиллари” мавзусига бағишланган эди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web-site | Telegram | Facebook.com | Instagram|
​​😷 Вопросы международного сотрудничества в условиях пандемии

17 июля т.г. состоялся очередной вебинар Региональной программы GIZ «Содействие правовой государственности в Центральной Азии» для сотрудников Центрального аппарата Агентства развития государственной службы при Президенте Республики Узбекистан и его региональных филиалов.

💬 Основная тема вебинара была посвящена административному праву, основным понятиям административных процедур, административному судопроизводству и медиации в публичном праве.

👥 В качестве экспертов с докладами выступили: Йорг Пуделька – глава представительства GIZ в Узбекистане, судья административного суда в г.Берлин, С.Линкевич – председатель административного суда в г.Резекне (Латвия), А.Сергеева – медиатор, адвокат, А.Габбасов – национальный координатор программы GIZ в Казахстане.
В ходе вебинара экспертами были озвучены конкретные предложения по развитию административного права в Узбекистане, а участники получили возможность обмена опытом и мнениями касательно административно-правового статуса государственного гражданского служащего.

Напомним, что первый вебинар прошёл 18 июня т.г. и был посвящен теме «Общие принципы административного права».

Пресс-служба Агентства развития государственной службы.

Web-site | Telegram | Facebook.com | Instagram|
#очиқлик

Пандемия шароитида ҳам энг муносиблар давлат фуқаролик хизматига жалб этилмоқда

Ўрганишлар натижасида аниқландики 6 та вазирлик ва идораларда, яъни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентликларида мунтазам равишда бўш лавозимлар ҳақидаги маълумотлар бериб борилиши маълум бўлди.

Бу ҳақида Агентликнинг Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти бош инспектори Камол Тагаевнинг "Uza.uz" Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида эълон қилинган мақоласи орқали батафсил маълумотга эга бўлинг!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web-site | Telegram | Facebook.com | Instagram|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Qashqadaryo_viloyati

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Қашқадарё вилояти филиали фаолияти юзасидан тайёрланган махсус репортаж!

https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Qoraqalpog'iston_Respublikasi

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали фаолияти "Qaraqalpaqstan" телеканалида махсус репортаж орқали кенг ёритилди!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
​​#Бугуннинг\_ёшлари

👨🏻‍🎓ЖАНУБИЙ КОРЕЯ УНИВЕРСИТЕТИ ДОКТОРАНТИ
проректор ва инвестор бўлиб, Ўзбекистонга қайтди

🏫Жанубий Кореядаги “Chonnam” университетининг докторантура босқичида илмий изланишлар қилаётган Феруз Ҳамидовга кунларнинг бирида ўз юрти — Бухородан телефон қўнғироғи бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро филиалидан уни чет элда ўқиётган ватандошлар, малакали мутахассислар ҳамда вилоятдаги тиббиёт йўналишининг раҳбар вакиллари билан бўладиган онлайн мулоқотга таклиф қилишади.

⚡️Воқеа тавсилотлари билан батафсил "Янги Ўзбекистон" газетасида чоп этилган мақола орқали танишинг.

⚡️Долзарб ва қайноқ янгиликлар билан "Янги Ўзбекистон" газетасининг телеграм месенжеридаги расмий саҳифаси орқали танишиб боринг!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#qonun_loyihasi

Ўзбекистон Республикаси "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти хусусида Адлия вазирлиги Ахборот хизмати ёрдамида тайёрланган қисқача видеоролик!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Samarqand_viloyati

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти филиали фаолияти "Samarkand-tv" телеканалида интервью суҳбат орқали кенг ёритилди!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
Фармон.pdf
373.7 KB
Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.

@argos_uz
​​#вебинар

Текущая вспышка пандемии коронавируса создала беспрецедентную ситуацию во всем мире, что привело к масштабным изменениям в повседневном порядке жизни каждого человека.

На сегодняшний день, введение карантинных ограничений поставило перед государственными органами и организациями задачу по непрерывному обучению сотрудников профессиональным навыкам актуальным на рынке труда в условиях пандемии.

Перевод сотрудников на дистанционный режим способствовал изменению в подходе к работе, однако стал главной причиной важности и необходимости повышения квалификации кадров.

Очередной вебинар Региональной программы GIZ «Содействие правовой государственности в Центральной Азии» на тему «Процедуры принятия, исполнения и досудебного обжалования административного акта» состоялся 23 июля т.г. для сотрудников Центрального аппарата Агентства развития государственной службы при Президенте Республики Узбекистан и его региональных филиалов.


С докладами выступили: Йорг Пуделька – глава представительства GIZ в Узбекистане, судья административного суда в г.Берлин, С.Линкевич – председатель административного суда в г.Резекне (Латвия), А.Габбасов – национальный координатор программы GIZ в Казахстане.

В ходе вебинара экспертами был озвучен ряд предложений по регулированию правоотношений между административными органами и физическими, юридическими лицами при осуществлении административных процедур, а участники получили возможность обмена опытом и мнениями по вопросам развития правоприменительной деятельности государственных органов и организаций в Узбекистане.
Напомним, что первый и второй вебинары прошли 18 июня и 17 июля т.г. на тему «Общие принципы административного права» и «Основные понятия административных процедур».

Пресс-служба Агентства развития государственной службы.

Web-site | Telegram | Facebook.com | Instagram|
​​Кадрлар бошқарувини баҳолаш мезони талабга жавоб берадими?

Глобаллашув даврида меҳнат муносабатлари тобора мураккаблашиб, ишчи кучи, кадрлар фаолияти самарадорлиги муҳим аҳамият касб этиб бораётгани айни ҳақиқатдир. Тадқиқотчилар бу жараёнда муайян натижага йўналтирилган бошқарув тизими асосий аргумент эканини таъкидлашади. Ривожланган давлатлар бошқарув кадрлар тизимида самарадорликни ўлчовчи механизм сифатида КРI (Key perfomanse indicator) тушунчасидан кенг фойдаланилади. Унинг луғавий маъноси — асосий иш самарадорлик кўрсаткичи бўлиб, ташкилот, корхона, муассаса, бўлим ёки шахснинг фаолият натижадорлиги баҳоланадиган тўпламдир. Бу мезон, айниқса, бошқарув кадрларини тайёрлаш, улар малакасини ошириш ва салоҳиятини давлат тараққиётига йўналтиришда қўл келади. 

Батафсил:

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

@argos_uz
#Ижтимоий_сўровнома

Бугун жаҳоннинг қарийб барча давлатларида асосий муаммога айланган COVID-19 тождор вируси юртимизда ҳам бир қатор тармоқ ва соҳаларга ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Шу жумладан, давлат фуқаролик хизматини ривожлантиришда қилинган режаларнинг ўз вақтида амалга оширилишида кутилмаган ҳолатларни вужудга келтирмоқда.

Хусусан, янгича иш услубларини амалда қўллашни талаб этмоқда. Биргина мисол айни вақтда мамлатимизнинг қарийб барча давлат органлари ва ташилотлари ходимлари вазиятга мослашган ҳолда меҳнат фаолиятини масофадан туриб амалга оширмоқда.

Мазкур иш услуби самарали ва фойдали бўлаётганини ўрганиш мақсадида Давлат хизматини ривожлатириш агентлиги ижтимоий сўровнома ташкил этмоқда. Қуйида эътиборингизга саволлар ва ўзига хос жавоблар тақдим этилмоқда.

Мазкур ижтимоий сўровномада иштирок этиб, ўз фикрингизни билдиришингизни кутиб қоламиз!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

@argos_uz
Барчангизга Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

@argos_uz