Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.7K subscribers
10K photos
1.95K videos
14 files
6.56K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
​​#Навоий

Истиқболли кадрларни аниқлаб, улар билан тизимли равишда ишлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб

Ўтган вақт давомида Навоий вилоятида 47 нафар ходимлар сараланиб, келгусида уларнинг касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини одилона баҳолаш орқали хизмат поғоналари бўйича кўтарилиши юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Бу ҳақида батафсил маъулмот билан агентликнинг Навоий филиали раҳбари мақоласи орқали танишинг...

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web-site | Telegram | Facebook.com | Instagram|
#Навоий

📣📣📣 ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!!!

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва унинг туман бўлимларида мавжуд бўш лавозимларга энг муносиб ва малакали кадрларни жалб этиш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.

👥 Вакант лавозимлар:

Навоий вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси:
1️⃣ Бошқарма бошлиғи ўринбосари
2️⃣Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги бўлими бош мутахассиси
3️⃣ Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги бўлими бош мутахассиси
4️⃣Узумчилик, сабзавотчилик, картошкачилик ва полизчилик бўлими етакчи мутахассис
————————————————————————————--
Туман бўлимлари:
5️⃣ Кармана туман қишлоқ хўжалиги бўлими - Бўлим бошлиғи
6️⃣ Конимех туман қишлоқ хўжалиги бўлими - Ходимлар, хужжатлар ва мурожааатлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис
7️⃣ Қизилтепа туман қишлоқ хўжалиги бўлими - Бош ҳисобчи
————————————————————————————--

📆Танловда иштирок этишни истаган номзодлар 2020 йилнинг 22 сентябрдан 6 октябрга қадар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” https://vacancy.argos.uz/ орқали рўйхатдан ўтишлари, мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

📞Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар билан
(79)532-34-60
(97)797-87-57
телефон рақамлари орқали билиб олишингиз мумкин.

📄Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
#Навоий

Жорий йилнинг 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти Навоий шаҳар, Навбаҳор ва Конимех туманларида сектор раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокими ўринбосарларининг фаолияти билан яқиндан танишиб, ҳудудий филиал томонидан олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

@argos_uz
#Навоий

Ўрганишлар хусусида батафсил:

Навоий вилоятига қилинган ташриф мобайнида вилоятда камбағалликни қисқартириш, иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ишлари, шунингдек “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилган ишларнинг натижадорлиги таҳлил этилди.

Шунингдек, вилоятнинг Навоий шаҳар ва Навбаҳор тумани ҳокимлари ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятига тажриба тариқасида жорий этилган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тизимида белгиланган режаларни жорий йилнинг 3 чорак якуни билан ўз ниҳоясига етказиш тўғрисида манзилли топшириқлар берилди.

Суҳбатлар якунида сектор рахбарлари ва ҳоким ўринбосарларига аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш, фаолиятни ташкил этишда натижадорликка хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, Конимех туманида ёшларни иш билан банд қилиш мақсадида “Konimex-Qizilqum-Shubat” МЧЖ томонидан эко-туризм марказини ташкил этиш лойиҳаси билан танишиб, мазкур марказга ишга жойлашган 30 нафар ёшлар билан самимий мулоқот қилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

@argos_uz
#Навоий

Вилоят ҳокими билан ўзаро фикр алмашилди

Муваффақиятли тадбирлар якунида, вилоят ҳокими К.Турсунов билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг 2018, 2019 ва 2020 йилларда тамомлаган битирувчиларини бугунги кундаги иш фаолияти, касбий ўсиши ва муносиб меҳнат шароитларига эга жамоаларда меҳнат қилаётганлиги ҳамда келгусидаги мақсадлари юзасидан самимий мулоқот ўрнатилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

@argos_uz
⚡️Навоий вилоятидаги давлат ташкилотларининг вакант лавозимларига эълон қилинган очиқ танловларда иштирок этинг!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги ташкилотларнинг бўш иш ўринларини малакали ва муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Навоий вилоят Молия бош бошқармаси бошқарма ва унинг тизимидаги вакант лавозимларига;

Навоий вилояти Ғазначилик бошқармаси тизимининг вакант лавозимларига;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Навоий вилояти бошқармаси тизимининг вакант лавозимига;

Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси тизимининг вакант лавозимларига;

Учқудуқ тумани ҳокимлигининг вакант лавозимларига.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталиhttps://vacancy.argos.uz орқали рўйхатдан ўтишлари, мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Аризалар 2020 йилнинг 10 октябридан 24 октябригача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма: https://pdfhost.io/v/Tn8mnORk._cdr.pdf

Порталнинг расмий каналига аъзо бўлингhttps://t.iss.one/vacancy_argos

#vakant #вакант #Навоий #Navoiy
#Тайинлов
#Навоий

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали ва вилоят Бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорлигида Навоий шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори лавозими учун очиқ мустақил танлов танлов эълон қилган эди.

Мазкур танловда Ҳамроев Баҳодир Бахтиёрович ғолиб сифатида Навоий шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори лавозимига ишга қабул қилинди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг: https://t.iss.one/argos_uz
#Навоий

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали, вилоят мактабгача таълим бошқармаси ҳамда ҳамда Навоий давлат педагогика институти ҳамкорлигида ёшлар учун давлат фуқаролик хизмати фаолияти билан бевосита танишишга йўналтирилган “Open public service”
(“Очиқ давлат хизмати”) семинари бўлиб ўтди.

Давлат хизматини ривожлатириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий канали 👉https://t.iss.one/argos_uz
#Навоий

👉Бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Резолюция 217 А (III) билан "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси" қабул қилинганлигига 72 йил тўлди.

📌1948 йил 10 декабрь куни
БМТ Бош Ассамблеяси инсон ҳуқуқлари бўйича 30 моддадан иборат Декларацияни қабул қилди.

Бу ҳар бир инсоннинг табиий ва туганмас ҳуқуқ ва эркинликлари эълон қилинган асосий халқаро ҳужжат бўлиб, унга БМТга аъзо давлатларнинг аксарияти қўшилди.

📎Декларацияда инсониятнинг барча вакилларига хос қадр-қиммат, уларнинг тенг ва ажралмас ҳуқуқларини тан олиш – эркинлик, адолат ва ялпи тинчлик масалалари белгиланди.

⚡️Инсонларнинг шахсий, сиёсий ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари кафолатланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий канали
👉https://t.iss.one/argos_uz
#Алишер #Навоий #мерос

Аждодлар меросини кенг тарғиб этиш, авлодлар олдидаги юксак масъулиятдир

Давлат раҳбарининг 2020 йил 19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4865-сон Қарорига мувофиқ жорий йилда Алишер Навоий бобомиз таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш, улуғ шоир ва мутафаккирнинг адабий-илмий меросини мамлакатимизда ва халқаро миқёсда янада чуқур тадқиқ қилиш ва кенг тарғиб этиш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Батафсил: https://telegra.ph/Azhdodlar-merosini-keng-tar%D2%93ib-ehtish-avlodlar-oldidagi-yuksak-masuliyatdir-02-05

Давлат хизматини ривожлатириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
#Алишер #Навоий #9_февраль

Бугун 9 февраль буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг таваллуд айёми.

Маълумот ўрнида, Давлат раҳбарининг 2020 йил 19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4865-сон Қарорига мувофиқ жорий йилда Алишер Навоий бобомиз таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш, улуғ шоир ва мутафаккирнинг адабий-илмий меросини мамлакатимизда ва халқаро миқёсда янада чуқур тадқиқ қилиш ва кенг тарғиб этиш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳам буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий меросини кенг тарғиб этишда давом этади.

https://t.iss.one/argos_uz