#Халқароҳамкорлик
Пандемия шароитида халқаро ҳамкорлик масалалари
😷 Пандемия шароитига мослашган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ходимларининг маъмурий ҳуқуқ, маъмурий процедураларнинг асосий тушунчалари, маъмурий суд жараёни ва оммавий ҳуқуқдаги медиация борасидаги билим ва тажрибаларини янада мукаммаллаштириш, халқаро майдонда мавжуд ҳолатларни чуқур таҳлил этишлари учун вебинарлар ташкил этилмоқда.
⚡ Жорий йилнинг 17 июль куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги марказий аппарати ва унинг ҳудудий филиаллари ходимлари учун Ўзбекистондаги Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) вакилари ва бир қатор мутахассислар иштирокида навбатдаги вебинар бўлиб ўтди.
✅ Унда маъмурий ҳуқуқ, маъмурий процедураларнинг асосий тушунчалари, маъмурий суд жараёни ва оммавий ҳуқуқдаги медиация мавзуси асосий масала сифатида ўртага ташланди.
👥 Вебинарда GIZнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ва Берлин Маъмурий суд судяси Йорг Пуделка, Латвиянинг Резекне шаҳри Маъмурий суди раиси С.Линкевич, малакали юрист А.Сергеева, GIZ дастурининг Қозоғистондаги миллий координатори А. Габбасов каби мутахассислар ўз ҳисоботларини тақдим этдилар.
💬 Мутахассислар томонидан вебинар мобайнида Ўзбекистонда маъмурий ҳуқуқни ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар билдирди. Шунингдек, иштирокчилар давлат хизматчиларнинг маъмурий-ҳуқуқий ҳолати бўйича тажриба ва фикр алмашиш имкониятига эга бўлдилар.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 июнь куни бўлиб ўтган илк вебинар “Маъмурий ҳуқуқнинг умумий тамойиллари” мавзусига бағишланган эди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
Web-site | Telegram | Facebook.com | Instagram|