AOKA - Rasmiy kanali
12.6K subscribers
8.38K photos
1.09K videos
10 files
5.69K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

🇺🇿 Прокурорлар Мурожаатномага муносабат билдирди, энди моҳиятини кенг аҳолига етказишади

Хабарингиз бор, мамлакатимизда Янги марралар, якдил қадамларшиори остида Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини англашга бағишланган тадбирлар бошланган. Ягона мақсад — тарихий ҳужжат моҳиятини давлат хизматчилари орқали халқимизга етказиш ва ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланганлигини тўлақонли англаб етган халқнинг кайфияти кўтариш, турмушини яхшилашга эришиш.

🔷Шундан тадбирлардан бири Бош прокуратурада бўлди. Унда спикерлар ҳужжатда белгилаб ўтилган масалалар, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, шунингдек, бу саъй-ҳаракатларнинг ижобий самараси юзасидан тушунтиришлар берди.

Тадбирда Бош прокуратура, Бош прокуратура Академияси масъуллари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган прокурор-тергов ходимлари(онлайн) иштирок этди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

🇺🇿 Президент Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ТИВ йиллик режасига киритилди

🔷 Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар Ташқи ишлар вазирлигида ташкил этилган тадбирда муҳокама қилинди. Тадбирда тизим раҳбарияти, вакиллари, спикерлар иштирок этди.

Учрашув давомида ТИВ ва Ўзбекистоннинг хорижий ваколатхоналари фаолиятига янгича ёндашилаётгани ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз борди.

Ўзбекистоннинг очиқ, ташаббускор ва конструктив ташқи сиёсати изчиллигини таъминлаш вазирлик фаолиятида бирламчи эканлиги таъкидланди. Ташқи сиёсатнинг барча жабҳалари бўйича Мурожаатномада белгиланган вазифаларни бажариш механизми ТИВ ва Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналари 2021 йилги иш режасига киритилгани маълум қилинди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz