AOKA - Rasmiy kanali
12K subscribers
9.2K photos
1.18K videos
10 files
6.15K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
🇦🇿 Озарбайжонда "Shusha global media forum" бошланди

Жорий йилнинг 20-22 июль кунлари Шуша шаҳрида "Ёлғон нарративларни фош қилиш: дезинформацияга қарши кураш" мавзусида иккинчи анъанавий Медиа-форум бўлиб ўтади.

Бугун ўз ишини бошлаган нуфузли тадбирда тахминан 50 та давлатдан 150 дан зиёд хорижий меҳмонлар, шу жумладан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари А.Ходжаев ва мутасадди ходимлар, шунингдек, 30 та мамлакатдан Ахборот агентликлари, 3 та халқаро ташкилот ҳамда 82 та хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари қатнашмоқда.

Медиа форумнинг очилиш маросимида Озарбайжон давлат раҳбари Илҳом Алиев ташриф буюрди ҳамда иштирокчиларни медиа соҳасида юқори аҳамиятга эга бўлган глобал тадбирда иштироклари билан қутлади.

"Shusha global media forum – дунё миқёсидаги кенг кўламли тадбир ҳисобланади. Ушбу конференция халқаро майдонда биринчи рақамли тадбирлардан десак, муболаға бўлмайди, деди И.Алиев сўзи давомида.

Медиа-форум собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида илк маротаба ўтказилмоқда ва бу биз учун Олий лигага чиқишимиз учун тенгсиз имкониятдир. Чунки форум доирасида ташкил этилган медиа майдонда биз нафақат ташаббуслар билан чиқамиз, балки моҳиятан ҳам кўплаб ишларни амалга оширамиз. Ҳозирда биз ривожланаётган мамлакатлар билан Глобал жануб ҳамда Глобал шимол ўртасида кўприк қуриш учун фаол саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқдамиз, дея таъкидлади Озарбайжон давлат раҳбари.


📌 Маълумот учун: уч кунлик Медиа-форум доирасида бўлиб ўтадиган панел сессияларида –

🔘Таъсирни баҳолаш: кенг кўламли дезинформацияни тушуниш;

🔘Дезинформацияларга янада барқарор жамиятни қуриш сиёсати ва ташаббуслар;

🔘"Технология ва дезинформация";

🔘Сунъий интеллектнинг реаллик, ОАВ ва дезинформацияга таъсири: медиасаводхонликни тарғиб қилиш;

🔘Минтақавий таъсир кўрстаиш ҳамда ОАВ мавзулари юзасидан кенг муҳокамалар олиб борилади.

Бундан ташқари, "Яшил дунё –COP29 йўлида бирдамлик" мавзусида тақдимот ва савол-жавоблар, Лочин шаҳри бўйлаб экскурсия, "Буюк қайтиш: Қорабоғ" фильми намойиши, Туркий ахборот агентлиги Альянси Ижрочи қўмитаси йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72🔥1👏1
📢 22 июль, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: "Ўзбекнефтгаз"АЖ томонидан 2024 йил 1-ярим йилликда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Мўмин Ибодов, акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш бўйича Омбудсман томонидан 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Фотима Мадраҳимова, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Республикада ташкил этилган саноат зоналарининг фаолияти юзасидан амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Огулнур Атаева, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари
😉😉😉😉😉

Telegram
| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Сэм Альтман термоядровий синтез ишга туширилиши учун шахсан маблағ тикмоқчи;

⚡️ Кузатувлар технология соҳасидаги иш ўрнилари Z авлод учун "қониқарли" эмаслигини кўрсатмоқда;

⚡️ Илон Маскнинг X иловаси АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампни қўллаб-қувватлаш мақсадида Трамп хэштегига нишоналарни қўшмоқда;

⚡️ АҚШ президентлигига номзод Жей Ди Вэнс Оқ уйда илк техник мутахассис бўлиши мумкин;

⚡️ Netflix бош директори даромадлари ҳақидаги ҳисоботда киноматографларга сунъий интеллект ҳикояларни яхшироқ баён қилишини таъкидлади;

⚡️ Apple ва Salesforce сунъий интеллектни ўқитиш учун YouTube платформасидан видео ўғирланганлиги даъвосини рад этишди;

⚡️Генератив сунъий интеллек фойдаланувчилар ушбу технологиянинг потенциалини баҳолашни бошлашганидан сўнг жадал ўсишдан бир оз секинлашмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
"Кучли матннинг 10 қоидаси"ни биласизми?

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги турли ёш тоифасидаги ҳамда барча касб соҳалари учун нашр қилинаётган янги китоблар тақдимотларини китобсеварларга таништиришда давом этади.

Рус ёзувчиси, "Кинжал" журнали бош муҳаррири Максим Ильяхов ҳамда замонавий рус адиби, муҳаррир, Людмила Саричеваларнинг "Ёз, қисқартир: Кучли матн ёзиш сири" номли китоби медиа соҳаси вакиллари, ўқувчилар, талабалар, блогерлар, каналлар админлари, бўлажак журналистлар, ўқитувчилар, матбуот хизматлари ходимларига, яъни иши айнан ёзиш билан боғлиқ бўлган барчага энг керакли қўлланма бўла олади.

“Ёз, қисқартир” китобида рисоладагидек матн ёзиш қоидалари қисқа ва тушунарли баён қилинган бўлиб, асарни мутолаа қилиш орқали китобхон керакли сўзлларни қўллаган ҳолда аниқ ва таъсирли ёзишни ўрганиш имкониятига эга.

Асарда тажриба ва амалий фаолият асосида ёзилган тавсияларга риоя қилиш орқали матнлар билан ишлаш, аудитория учун тушунарли контент яратиш, ўқувчиларни қизиқтириш ва ишонтириш санъатини эгаллашингиз мумкин.

Ҳаммуаллифлар матнда мазмун устида ишлашни афзал кўришни таъкидлаган ҳолда тавсиялар қаторида қуйидагиларни санаб ўтишган:

✔️Ҳатто ноқулай бўлса-да, барибир ростини айтинг;

✔️Аниқ маълумот ва далиллар келтиринг;

✔️Ҳикоялар айтиб беринг ва мисоллар келтиринг;

✔️Қисқа ёзинг;

✔️Бошқаларга тегадиган фойда ҳақида ёзинг;

✔️Худди ўзингизга ёзаётгандек ёзинг.


📌Маълумот учун: "Ёз, қисқартир: Кучли матн ёзиш сири" китоби таржимони – ёзувчи Муҳаббат Йўлдошева. Асар "Asaxiy books" лойиҳаси асосида нашр этилган. Адади 5000 нусха.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥3👏32
📣 23 июль, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тизимида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги вазифалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан соҳада амалга оширилган ишлар таҳлили
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Баҳром Абдувалиев, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Хитой Америка коммуникация компанияларига санкцияларни бекор қилмоқда, бу эса дунёдаги иккита йирик иқтисодиёт ўртасида савдо кескинлигини юмшатиш учун камёб қадам ҳисобланади;

⚡️ Meta компанияси эндиликда Meta Horizon деб қайта номланадиган Quest иловасини янгилайди, бундан мақсад Horizon Worlds'ни 3D-платформа билан чамбарчас боғлашдан иборат;

⚡️ Тадқиқотлар одамларнинг бу йил Олимпия ўйинларини телевизор орқали эмас, ижтимоий тармоқларда томоша қилишмоқчи эканликларини кўрсатмоқда;

⚡️ Reddit ўзи сайти учун контент тайёрлаш мақсадида етакчи спорт Лигалари, шу жумладан, НФЛ, НБА ва МЛБ билан шартнома имзолади;

⚡️ Тадқиқотларга кўра 2024 йилда видеолар учун харажатлар $63 миллиардгача кўтарилади;

⚡️ Meta Нигерия монополияга қарши қонунчилигини бузганлиги учун 20 млн доллар жаримага тортилди;

⚡️ Google Jigsaw тармоқ компанияси кичик тадбиркорлик субъектларига Интернетда экстремистик контентга қарши курашда кўмаклашиши мумкин бўлган очиқ код манбали терроризмга қарши кураш учун восита ишлаб чиқарди;

⚡️ Nvidia компанияси АҚШда кескин экспорт назоратига қарамай янги сунъий интеллект чипларини Хитой учун мослаштирмоқда;

⚡️ Янги OpenAI, GPT-4o mini модели компаниянинг «қўлланма иерархияси» услубига эга бўлиб, барча аввалги қўлланмаларни эътиборсиз қолдириш лазейкасига йўл қўймаслик имконини беради ;

⚡️Сэм Альтман компанияси чат-ботларни фикрлаш жараёнларини очиб берувчи, уларни мулоқотга мажбурловчи янги усулини тақдим этди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
📣 24 июль, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Давлат меҳнат инспекцияси ва Коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги фаолият таҳлили
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Жамолиддин Қаландаров, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: "Ўзагролизинг” АЖ Халқаро молия бозорига чиқишдаги истиқболли ютуқлари ҳамда биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: "Ўзагролизинг” АЖ раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Туз ишлаб чиқарувчи корхоналарда тузнинг йодланганлигини ўрганиш натижалари
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Мафтуна Саидова, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌟 Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларга омад ёр бўлсин!

Жорий йилнинг 26 июль – 11 август кунлари Парижда бўлиб ўтадиган 33-ёзги Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик 90 нафар спортчи иштирок этади.

Спорт ўйинларида Ўзбекистон делегацияси илк бор 19 спорт турида 75 та лицензияни қўлга киритган.

Ҳамюртларимиз футбол, камондан отиш, сувга сакраш ва аёллар кураши дастурларида Олимпия ўйинларида дебют қилади.

📌 Маълумот учун: мусобақанинг расмий очилиш маросими 26 июль куни бўлиб ўтсада, бир қанча спорт турларидаги беллашувларга бугун старт берилади.

Жумладан, Ўзбекистон делегацияси ўз иштирокини бугун футболчиларимизнинг Испанияга қарши ўйини билан бошлайди (учрашув Тошкент вақти билан 18:00да старт олади) .

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳар бир ўзбекистонлик спортчига омад ва зафарлар тилайди. Она Ватанимиз байроғини ғолиблик шоҳсупасига олиб чиқишингизга ҳеч шубҳасиз ишонамиз! Юксак потенциалингиз билан юқори натижалар қайд этишингизга тилакдошмиз!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥3👏3
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда.

Мактубларда Ўзбекистон етакчиси раҳбарлигида юртимиз давлатчиликни мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини юксалтириш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш йўлида улкан ютуқларга эришаётгани таъкидланган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилаклари, мамлакатимиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қатъий интилиш билдирилган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
👍81
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Meta компаниясининг 7200 дан ортиқ собиқ ходими билан тузилган махфийлик шартномаси ноқонуний деб топилди;

⚡️ Google компанияси Chrome'да реклама трекерларини ёпиш тўғрисидаги қарорини бекор қилади;

⚡️ Оқ уй технология компаниялари учун ўсмирлар орасида "ҳаддан зиёд ёки муаммо келтириб чиқарадиган" ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни рағбатлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни чеклаш учун бир қатор кўрсатмалар чиқарди;

⚡️ АҚШ президенти Жо Байденнинг сенсацион янгилиги Илон Маскнинг Х ни дунёдаги "энг рақамлашган шаҳар майдони"га айлантириш амбицияларини жонлантирди;

⚡️ Бангладеш ҳукумати ва и интернет-провайдерлари оммавий норозиликлар намойишларида электр энергияси таъминоти узилишида бир-бирларини айблашоқда;

⚡️ Индонезияда блогерлар TikTok ва YouTube платформаларидаги миллионлаб обуначилари орасида нафратга йўғрилган мулоҳазаларни тарқатишмоқда, бунда на ҳокимият ёки платформа томонидан деярли қаршиликлар бўлмаяпти;

⚡️ Google хавфсиз сунъий интеллектни ишлаб чиқишга ихтисослашган янги саноат гуруҳини яратмоқда;

⚡️ Янги ҳисоботга кўра, дунё жанубида машҳур бўлган TikTok Lite версиясида сунъий интеллектдан ҳимоя воситаси мавжуд эмас, бу эса фойдаланувчиларни дезинформацияларга қарши туролмаслик ҳолатларини юзага келтиради;

⚡️ Сенатдаги беш демократ OpenAI'нинг хавфсизлик борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида жавоб олмоқчи;

⚡️ Сунъий интеллект чат-ботлари Трамп билан боғлиқ саволларга жавоб беришга қийналмоқда, бироқ СИ-компанияларининг янгиликлар ноширлари билан ҳамкорлиги вазиятни қутқариши мумкин;

⚡️ Google сунъий интеллект модели иқлимни башорат қилишни яхшилайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#IjtimoiyDavlatSari
#InsonUchun

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
👍3👏2
📢 25 июль, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Жорий йилнинг ўтган даврида Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази томонидан амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Шавкат Хўжақулов, Марказ бўлим бошлиғи
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан товар-хом ашё биржалари ва истеъмол бозорларида нархларни назорат қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Отабек Усмонов, Қўмита ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан 1- ярим йилликда амалга оширилган ишлар натижалари
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Абдурауф Расулов, Агентлик ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram
| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Абдувоҳид Неъматов, Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон футбол терма жамоаси дарвозабони

Испания билан ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Афсуски мағлубиятга учрадик. Ҳали олдимизда иккита учрашув бор. Ўтган ўйиндан ўзимизга керакли тажрибани олган ҳолда кейингисига тайёрланамиз. Бизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Жуда чиройли атмосферада ўйнадик.


АОКА Ўзбекистон футбол терма жамоасига зафар қозонишларига омад тилайди! Биз ғалаба қозонишингизга ишонамиз!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
👍10
📱 Интернет универсаллиги индикаторлари: баҳолаш мезонлари, шаффофлик ва қонунийлик

Кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, ЮНЕСКО ҳамда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги, мутасаддилари, шунингдек, БМТ агентликлар экспертлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, хусусий сектор, фуқаролик жамияти мутахассислари, жамоатчилик фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда “Ахборотдан фойдаланиш, институционал жавобгарлик ва оммавий ахборот воситалари компетенциясини кучайтириш орқали Ўзбекистон ҳукумати ва фуқароларининг имкониятларини кенгайтириш” дастури доирасида Ўзбекистонда интернет ландшафтини баҳолаш бўйича биринчи Кўп томонлама маслаҳат кенгаши (КТМК) ташкил этилди.

Ушбу Маслаҳат кенгаши"Интернет универсаллиги индикаторлари"ни баҳолайди.

📌Маълумот учун: баҳолаш 109 та асосий ҳамда 21 та контекстуал индикаторни қамраб олган.

Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу индикаторлар юзасидан олиб борилаётган тадқиқотлар, келгусидаги мақсад ва режалар, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ҳисобот беришди.

Шунингдек, ҳисоботлар бўйича экспертлар фикр-мулоҳалари тингланди. Соҳага оид масалалар юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Таъкидлаш лозимки, Кўп томонлама маслаҳат кенгаши Интернетнинг барча учун очиқлиги, фойдаланиш имкониятлари, унда қонунийлик таъминланиши мониторингини олиб бориш ҳамда бошқариш бўйича сифатли ва шаффоф тадқиқотлар олиб боради.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥2👏21