AOKA - Rasmiy kanali
11.9K subscribers
9.2K photos
1.18K videos
10 files
6.15K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Meta ходимлари компаниянинг Threads'да сиёсий контентни тарғиб қилишдан воз кечиш принципига шубҳа билан қарашмоқда;

⚡️ Хакерлар Пентагоннинг IT-провайдерларидан ҳужжатларни сиздиришди;

⚡️ Шу ҳафта Сенат "Интернетда болаларнинг хавфсизлиги тўғрисида"ги қонунни овозга қўяди, агар қонун қабул қилинса, ижтимоий тармоқлар компанияларига махфийлик бўйича ҳамда контентларга нисбатан талабларини қўяди;

⚡️ TikTok октябр ойида Ирландия ва Испанияда ўз савдо майдончасини ишга туширишни режалаштирмоқда;

⚡️ Сунъий интеллектнинг математика билан боғлиқ муаммолари СИ кучининг ноёб манбасини очиб бермоқда;

⚡️ Сунъий интеллект ёрдамда тарқатилаётган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳақидаги онлайн материаллар йирик технологияларни тартибга солишдан ҳам ортиб кетмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Ахборот хизматлари раҳбарлари учун навбатдаги Миллий конференция ва Медиа-форум бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 26-27 июль кунлари Бўстонлиқ туманида давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар ахборот хизматлари раҳбарлари учун ташкил этилган навбатдаги IV “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусидаги Миллий конференция ва унинг доирасида Медиа-форум ўз ишини бошлади.

Миллий конференция очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов, АОКА директори Асаджон Ходжаев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Маҳмуджон Парпиев, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ бошқарув раиси - Бош директор Абдулла Хурсанов иштирок этди.

Тадбирни расман очиб берган Шерзод Асадов матбуот котибларининг глобаллашув, жадал ислоҳотлар ҳамда истиқболли ривожланиш даврида масъулиятлари, вазифалари, функционал жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтди:

Ахборот хизмати раҳбари ўз соҳасида потенциал билим ва тажрибага эга бўлиши, фаолиятини сифатли, шаффоф, очиқ, тезкор йўлга қўйиши орқали давлат томонидан амалга оширилаётган ишларни халқчиллик билан етказишда кўприк бўлиши лозим, деди Ш. Асадов сўзи давомида.


Конференцияда сўзга чиққан АОКА директори А. Ходжаев матбуот котибларининг ишида интеграциялаш шарт бўлган замонавий, инновацион технологик янгиланишлар, медиа ислоҳотларни турли кейслар мисолида изоҳлаб берди.

Айрим ҳолларда давлат органлари ва ташкилотларининг матбуот котиблари фаолиятида ахборот муҳити талабларини инобатга олмаслик ва нопрофессионаллик кузатилаётгани, раҳбар шахслар номақбул вазиятда кўрсатилгани, матбуот котиблари медиа соҳаси вакиллари билан самарали ҳамкорлик қилмаётгани ҳақидаги материллар интернет фойдаланувчилари эътирозига сабаб бўлмоқда, деди Агентлик директори А.Ходжаев нутқида.


Шунингдек, фейк ва дезинформацияларга қарши кураш, сунъий интеллект ёрдамида тарқатилаётган дипфейклар кўлами тобора ортиб бораётганлиги Интернет фойдаланувчилари, шу жумладан аҳоли ўртасида чалғитиш ҳолатларини юзага келтираётганлиги, бундай вазиятларда матбуот котиби далиллар тақдим этиш орқали инфооқим ўзанини тўғрилаши мумкинлигини таъкидлади.

Конференцияда сўзга чиққан Маҳмуджон Парпиев сўз эркинлигини таъминланишида қонунчиликка риоя қилиш мезонлари тўғрисида тўхталди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий конференция доирасида панел сессиялар бошланди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
👍9👏43🔥2
💬 Матбуот котиблари фаолиятида узвийлик ва уйғунлик: холисликни таъминлашдаги аҳамияти

IV Миллий конференция доирасидаги Медиа-форум кун тартибига кўра панел сессиялар давом этмоқда.

Биринчи сессия ахборот хизматларининг компаниялашган ҳолда ишлаш механизмлари, сифатли медиа контент яратишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик масалалари юзасидан бўлиб, унда матбуот котиблари тажрибалари асосида ахборот узатишдаги янгича ёндашувлар тўғрисида тақдимот қилишди.

📌 Жумладан, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов ва Коррупцияга қарши кураш агентлиги матбуот котиби Шерзод Сапаров ахборот тарқатишда ҳаққонийлик ва очиқлик тўғрисида кейслар билан маълумот беришди.

Хусусан, матбуот котибининг журналистдан фарқли равишда ахборот тақдим этиш мезонлари санаб ўтилди, Очиқлик индексида шаффоф ва холис фаолият қандай акс этиши тушунтирилди.

📌 Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов ҳамда Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Отабек Юлдашев ахборот узатиш жараёнида касбий нормаларга риоя қилиш қоидалари юзасидан тажрибалари билан ўртоқлашишди.

📌 Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев ва Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов ўз фаолиятларида ОАВ ва кенг жамоатчиликка ахборот-маълумот етказишда ҳуқуқий нормаларга риоя қилиш, содда, тушунарли тилда қизиқарли контент тайёрлаш, “кўрув”лар сонини ошириш усуллари, шунингдек, суд жараёнларини ёритиш механизмлари ҳақида маълумот беришди.

📌 “Дунё” ахборот агентлиги директори Омонулла Файзиев ҳамда Фанлар академияси матбуот котиби Гулноза Шарафова ахборот хизматлари ва ОАВ ходимлари, медиа вакиллари билан ишлашда сифат устуворлигини сақлаб қолиш, кўп томонлама ҳамкорлик қилиш, ижтимоий тармоқлар учун контент тайёрлашда эътибор қаратиш шарт бўлган жиҳатларни батафсил изоҳлашди.

Панел сессиядаги ҳар бир чиқишлар савол-жавоблар билан коструктив ва баҳсларга бой бўлди.

Сессия йиғилишлари долзарб мавзуларда давом этмоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62🔥1