AOKA - Rasmiy kanali
11.9K subscribers
9.2K photos
1.18K videos
10 files
6.15K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
2020/2021 ўқув йили ва имтиҳонлар ташкил этилиши билан боғлиқ мавзуларда АОКА штабига аҳолидан келиб тушаётган саволларга Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоевнинг жавоблари:

〰️〰️〰️〰️
Тестни ечиш учун нега 3 соат эмас, 2 соат вақт бериляпти?

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарорига мувофиқ, тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 30 та тест топшириғига 1 соат, 60 та тест топшириғига 2 соат, 90 та тест топшириғига 3 соат вақт белгиланади.

🔘 Жорий йилда 2 тест синовлари 2 та мутахассислик фанидан ўтказилади ва абитуриентларга 60 та тест топшириғи учун 2 соат вақт берилади.

〰️〰️〰️〰️
Абитурент варақасини қачон оламиз? Имтиҳон қайси куни ва қаерда бўлишини қандай биламиз?

🔖 Тест синовлари 2 сентябрдан бошланади. Абитуриентлар рухсатномани тест синовлари бошланишидан 10 кун олдин олишлари мумкин бўлади.

Тест синовлари қаерда, қачон бўлиши каби барча маълумотлар абитуриент рухсатномасида акс этган бўлади.

〰️〰️〰️〰️
Тест пайтида парталар 3 метр радиусда ўрнатилади, бу яхши. Лекин имтиҳондан олдин ва кейин абитуриентлар жуда тартибсиз ва бир-бирига зич ҳолда кириши-чиқиши мумкинку?!

🌀Тест синовларида ижтимоий масофа сақланади. Абитуриентлар ўз-ўзини назорат қила олиши, ўз саломатлигини ҳимоя қилиши керак.

〰️〰️〰️〰️
Назоратчиларни худди ИИВ инспекторларидек боди-камералар билан таъминлаш имкони борми?

📸 Ҳар бир назоратчи боди-камералар билан таъминланса, шаффофлик жиҳатидан нур устига аъло нур бўларди. Бироқ таъминлаш бўйича айни пайтда фақат таклиф кирита оламиз, холос. Буни амалга ошириш моддий-техник таъминот қай даражадалиги билан боғлиқ.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Тест синовлари учун 3 соат вақт ажратилади

Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни тасдиқланди. Унга мувофиқ:

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган марказий стадионларда, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади.

🕐 Бунда, ҳар 30 та тест топшириғини ечиш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) — 90 дақиқа вақт ажратилади (60 та тест топшириғига жами — 180 дақиқа).

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Ижодий имтиҳони бор таълим йўналишларига ҳужжат топширган абитуриентлар 16 августгача яна 4тагача йўналишни танлаши мумкин

📎 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни
қарорига мувофиқ:

🖌 Пандемия шароитини инобатга олиб, Республика Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар аввалги йилларда олинган мос фан бўйича тест синовлари билан алмаштирилганлиги тўғрисида хабар берилган эди.

❗️Бунда, тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари тўлиқ тест синовлари орқали амалга оширилишини инобатга олиб, фақат мазкур таълим йўналишларига кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентларга муайян таълим йўналишига кириш учун тест топширадиган фанлари мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган қўшимча тўрттагача бакалавриат таълим йўналишларини 2020 йил 16 августга (16 август куни ҳам) қадар танлаш ҳуқуқи берилди.

📈 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тегишли олий таълим муассасалари ректорлари билан биргаликда тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларини танлаган абитуриентларга мос бакалавриат таълим йўналишларини танлаш ва онлайн рўйхатдан ўтиш учун оператив тарзда хабар етказади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️ Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш учун фуқароларни абитуриент сифатида рўйхатдан ўтказиш муддати истисно тариқасида 2020 йил 14 августдан 31 августгача (31 август куни ҳам) этиб белгиланди.

📎 Асос: Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарори

❗️ Иккинчи олий таълим бўйича КИРИШ СИНОВЛАРИ санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда белгиланган тартибга мувофиқ олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан ўтказилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
❗️ 2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасига ўқишга киришда хорижий фуқароларни онлайн рўйхатдан ўтказиш ва ўқишга қабул қилишни онлайн суҳбат орқали амалга оширилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
❗️Магистратурага кириш учун тестлар сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни билан Республика ОТМнинг магистратурасига кириш имтиҳонлари бўйича тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 балл.

🔰 Шундан:

👉 тегишли мутахассислик фанлари бўйича 2,3 баллдан 30 та тест саволи учун жами 69 балл;

👉 талабгорнинг илмий-педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобилияти)ни аниқлаш бўйича 3,1 баллдан 10 тест саволи учун жами 31 балл;

👉 чет тили бўйича 2 баллдан 25 та тест саволи учун жами 50 балл;

👉 битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (диплом бўйича) – 100 балл.

Талабгорга тест ечиш учун 130 дақиқа ажратилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
❗️Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг РЎЙХАТИ ТАСДИҚЛАНДИ.

Бунда:
👉талабгорлар билан суҳбат ўтказиш ва талабаликка қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни қарорининг 20-иловасига мувофиқ тасдиқланган Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклларига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартибига мувофиқ амалга оширилади;

👉рўйхатда қайд этилган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари 2020/2021 ўқув йили учун 100 нафаргача талабгорга тавсиянома бериши мумкинлиги қатъиян белгилаб қўйилди;

👉вазирлик, идора ёки йирик ҳўжалик бирлашмаси тизимида асосий иш жойи сифатида беш йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритаётган ходимларга (техник ходимлар мундан мустасно) ушбу вазирлик, идора ёки йирик хўжалик бирлашмасининг асосий фаолиятидан келиб чиқиб, ТАВСИЯНОМА БЕРИШ шахсан биринчи раҳбар томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди;

👉суҳбат натижаларига кўра сиртқи ва кечки таълим шаклига ўқишга тавсия этилган талабгорнинг ўқиши (сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил) учун тўлов-шартнома маблағлари ишлаб турган муайян ташкилот (вазирлик, идора, йирик хўжалик бирлашмаси) томонидан белгиланган муддатларда тўлаб берилиши лозим.

@aoka_uz
#abituriyent2020
❗️ Онлайн рўйхатдан ўтган, лекин тўловга улгурмаган абитуриентлар 16 август соат 23:59 га қадар тўловни амалга ошириши мумкин.

Аввалги йилларда битирган абитуриентлар тестга кириш учун 111 минг 500 сўм миқдорида тўловни амалга ошириши керак эди. Лекин айрим сабабларга кўра, тўлов қилишга улгурмаган абитуриентлар ҳам бор. Шу сабабли Давлат қабул комиссияси тўлов қилиш муддатини яна узайтирди.

Тўловни амалга оширмаганлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларида иштирок эта олмайди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️ 2020/2021 ўқув йилида иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни республика олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари рўйхати

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️2020/2021 ўқув йили қабулида истисно тариқасида:

❗️Республикадаги барча давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда инглиз, немис ва француз тилларидан бошқа чет тили бўйича кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига ТЕСТ СИНОВЛАРИ ўтказилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2020-2021 ўқув йили: тест синовлари ва имтиҳонларнинг ташкил этилиши билан боғлиқ сўнгги ўзгаришлар

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

〰️〰️〰️〰️

🔸Тест синовлари 2 сентябрдан бошланади, 2 сменада ўтказилади.
🔸2 та фан (60 та савол) учун умумий 3 соат вақт берилади.
🔸Инглиз, немис, француз ва бошқа тилларда кўп баллик тест топширилади.
🔸Ҳарбий ОТМга ҳужжат топширган, аммо белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган абитуриентлар 16 августга қадар ҳарбий ОТМга мурожаат қилиши ва белгиланган тартибда қўшимча рўйхатдан ўтган ҳолда (онлайн) 5 та бошқа ОТМ танлаши ҳам мумкин.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Диплом нострификацияси учун тестлар 17-21 августда бўлади

АОКАда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

🔰 Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш учун мурожаат қилган ва эксперт комиссиялари томонидан «Мутахассислик фанлари» бўйича тест синови белгиланган 568 нафар талабгорлар РЎЙХАТИ шакллантирилган.

❗️Айни пайтда карантин чоралари юмшатила бошланганини инобатга олиб, Таълим инспекцияси биносида жорий йилнинг 17-21 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

☑️ Шунингдек, республикамизда эпидемиологик вазият барқарорлашаётган ҳудудларда ҳам сайёр шаклда тест синовлари ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси масъул ходими Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг ўтказилди.

〰️〰️〰️〰️

Хорижий давлатда ўқишни давом эттириш учун дипломимга апостил қўйдирмоқчи эдим. Ҳозирги пайтда буни қандай амалга ошираман? Ва ушбу жараён қанча вақт олади?

📎 Расмий ҳужжатга апостил қўйиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати қуйидаги икки хил тартибда амалга оширилади:

🔹 агар имзо намунасини ва апостил қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатни имзолаган аниқ мансабдор шахснинг имзо қўйиш ҳуқуқига ваколатларини тасдиқлаш ва (ёки) ҳужжат чиқадиган ташкилотнинг муҳри босма изи намунасини талаб қилиш зарур бўлмаса, у ҳолда аризани кўриб чиқиш муддати 5 иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак;

🔹 агар имзо намунасини ва апостил қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатни имзолаган аниқ мансабдор шахснинг имзо қўйиш ҳуқуқига ваколатларини тасдиқлаш ва (ёки) расмий ҳужжат чиқадиган ташкилот муҳри босма изи намунасини талаб қилиш зарур бўлса, у холда аризани кўриб чиқиш муддати 20 иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

🌐
Таълим тўғрисидаги ҳужжатларга апостил қўйиш учун Таълим инспекцияси расмий веб-сайти орқали ариза беришингиз ва апостил қўйиш учун ҳужжатларнинг аслини ҳафтанинг душанба, сешанба, пайшанба, жума кунлари соат 10.00-13.00гача Таълим инспекциясига топширилиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️

Пандемия шароитида ҳам Таълим инспекциясига нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш учун лицензия олиш бўйича мурожаат қилинмоқдами?

🥢 Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш учун лицензия олиш жараёнлари тўлиқ электронлаштирилгани сабабли карантин даврида ҳам келиб тушган аризалар кўриб чиқилиб, ўрнатилган тартибда лицензия берилмоқда.

📈 Таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида таълим турлари бўйича лицензия давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига ҳужжат топшириш асосида олинади.

🔎 Таълим хизматлари кўрсатиш учун лицензия олиш масаласида талабгорлар томонидан топширилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва хулоса тайёрлаш учун таълим фаолияти амалга ошириладиган бино ва иншоотларни, таълим ва тарбия жараёни учун яратилган шароитларни жойига чиққан ҳолда ҳамда санитария гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда кўздан кечирилади.

〰️〰️〰️〰️

Менга консалтинг фирма вакиллари хорижий университетларга ҳеч қандай имтиҳонсиз, фақат пул тўлаган ҳолда масофавий ёки сиртқи ўқишни таклиф этишмоқда. Фирма вакиллари биринчи курсдан сўнг ҳеч қандай имтиҳонсиз ўқишни Ўзбекистонга кўчиришим мумкинлиги ёки ўқишни тугатгач дипломим Ўзбекистонда имтиҳонсиз тан олинишини таъкидлашмоқда. Шу гаплар ростми?

❗️Сизга таклиф этилаётган хорижий олий таълим ташкилоти дипломи Ўзбекистонда тан олинишини учун қуйидагиларга эътибор қаратинг:

Аввало, олий таълим муассасаси сифатида фаолият юритишга рухсат берувчи ҳужжати (лицензияси) бор-йўқлигини текшириш лозим.

Кейинги энг муҳим талаб эса таълим муассасаси бераётган ҳужжат яъни диплом ўзи жойлашган мамлакат ҳудудида тан олиниши билан боғлиқ. Бунинг учун эса олий таълим муассасаси ва унинг таълим дастурлари ваколатли органлар томонидан аккредитациядан ўтказилганини текшириб кўринг.

❗️Бундан ташқари, талабгор танлаган ОТМнинг ўқитиш шакли ва таълим дастурлари Ўзбекистон қонунчилигига мос келишини ўрганиши керак. Масалан, амалдаги «Таълим тўғрисида»ги қонунга кўра, бакалавриат камида 4 йил, сиртқи таълим камида 5 йил, магистратура эса камида 2 йил муддат қилиб белгиланган.

🌐 Мазкур масала бўйича абитуриентлар ёки уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволлар билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@Uztdibot) мурожаат қилиб, мутахассислардан жавоб олишлари мумкин. Бугунги кунга қадар мазкур масала юзасидан телеграм ботга мурожаат қилган 20 минг нафардан ортиқ фуқароларимизга жавоб қайтарилди. Уларга тегишли тавсиялар берилди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️⚡️Талабаларга контракт тўлови бўйича енгилликлар берилди

📉 Пандемия шароитида аҳолининг тўлов қобилияти пасайиши ҳисобга олиниб, фарзанди тўлов-шартнома асосида ўқийдиган оилаларга қатор енгилликлар берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги пандемия даврида контракт нархлари борасида келиб тушган мурожаатларни инобатга олиб, Молия вазирлиги билан бирга таклифлар ишлаб чиқди. Унга кўра:

2020/21 ўқув йилида амалдаги базавий тўлов-контракт миқдори учун кундузги шаклда ўқийдиган барча талабаларга 10 фоиз чегирма берилади;

ОТМлар томонидан етим, чин етим, ногирон бўлган талабаларга ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож, «темир дафтар» рўйхатидаги оилалар фарзандлари бўлган талабаларга контракт тўловларини қоплаш учун манзилли моддий ёрдам кўрсатилади. Бунда ОТМлар мавжуд маблағлари ҳисобидан талабаларнинг ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб, 4 млн сўмгача молиявий ёрдам кўрсатиш имкониятига эга бўлади;

Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ОТМларда тўлов-контракт шакли асосида ўқиётган 4 минг нафардан зиёд талабага шартнома миқдорининг 35 фоизини тўлаш орқали моддий ёрдам кўрсатилади. Ушбу моддий ёрдам бир талабага бир йилда 2,4 млн.сўмдан 3,4 млн.сўмгача миқдорни ташкил этади.

〰️〰️〰️〰️

💰Қўшимча қилинишича, ОТМларда таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўловларга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғидан озод қилинган бўлиб, бунда бир нафар талаба учун контракт тўлаган оилага бир йилда 770 минг сўмдан 1 млн 177 минг сўмгача маблағ даромад солиғидан имтиёз шаклида қайтади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️⚡️Студентам предоставлены льготы на оплату контрактов

📉 Учитывая снижение платежеспособности населения в условиях пандемии, семьям, чьи дети учатся на платно-контактной основе, был предоставлен ряд льгот.

Учитывая поступившие в ходе пандемии обращения о стоимости контракта, Министерство высшего и среднего специального образования, разработало предложения совместно с Министерством финансов. В соответствии с этим:

в новом 2020/2021 учебном году для всех студентов, обучающихся на дневной форме обучения, стоимость текущего базового контракта снижается на 10%;

высшие учебные заведения оказывают адресную финансовую помощь детям-сиротам, круглым сиротам, студентам с ограниченными возможностями, а также студентам из семей, нуждающихся в социальной защите, являющимся детьми семей, включенных в список "Железная тетрадь" для оплаты контракта. При этом ВУЗы смогут оказывать финансовую помощь в размере до 4 млн. сумов за счет имеющихся средств в зависимости от социального статуса студентов;

более 4000 студентов, прошедших службу в Вооруженных силах республики и обучающихся в ВУЗах на платно-контрактной основе, получат финансовую помощь в размере 35% от суммы контракта. Размер этой финансовой помощи составит от 2,4 млн до 3,4 млн сумов на одного студента в год.

〰️〰️〰️〰️

💰 Также отмечено, что налогооблагаемая заработная плата и другие доходы, направленные на оплату высшего образования (для своего образования, своих детей в возрасте до 26 лет или образование своего мужа (жены), освобождаются от подоходного налога. При этом, семьям, которые оплачивают контракт за одного студента, будет возвращено от 770 тысяч сумов до 1 миллиона 177 тысяч сумов в год в виде льгот по налогу на прибыль.

@aoka_uz
#abituriyent2020
​​📢 Махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус филиалига 2020/2021 ўқув йили учун махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди.

Ҳужжатлар истисно тариқасида 2020 йилнинг 15 августидан 10 сентябрига қадар (ўша куни ҳам) туман(шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларида қабул қилинади.

🔰 Махсус сиртқи таълим шаклига уч йилдан ортиқ тренерлик иш стажига эга ва ҳозирги кунда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида фаолият юритаётган тренер ва ходимлар танлов асосида қабул қилинади. Имтиҳонлар республикада эпидемиологик вазият барқарорлашишидан келиб чиқиб ўтказилади. Махсус сиртқи таълим шаклига абитурентлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

📄 Aбитуриент томонидан ОТМ раҳбари номига ариза;
📄 Юқори турувчи ташкилотнинг тавсияномаси;
📄 Паспорт
нусхаси;
📄 Ўрта махсус маълумот тўғрисидаги дипломнинг асли (иловаси билан бирга);
📄 Иш жойидан маълумотнома;
📄 Меҳнат дафтарчасидан нусха (иш жойидан тасдиқланган ҳолда);
📄 3,5х4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат.

〰️〰️〰️〰️
🎓 2020/2021 ўқув йили учун махсус сиртқи таълим шаклига 550 та квота ажратилган бўлиб, шундан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига — 500 нафар ҳамда унинг Нукус филиалига — 50 нафар талаба ўқишга қабул қилинади.

Йўналишлар кесимида қабул параметрлари қуйидаги жадвалда акс этган:👇

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️⚡️Махсус комиссия мурожаати

Аввало, мамлакатимизда истиқомат қилувчи барча фуқароларга 2020 йил 10 июлдан буён жорий этилган карантин чекловларига қатъий ва интизомли равишда риоя этганлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчимиз.

Бу коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ ҳолатни барқарорлаштириш имконини яратди.

⚠️ Эртадан, 15 августдан бошлаб мамлакатимизда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида карантин чекловлари юмшатилмоқда.

‼️ Карантин қоидаларини юмшатиш уни бекор қилишни англатмайди. Касалланишлар сони кўпайишининг олдини олиш мақсадида, Комиссия фуқаролар томонидан шахсий ҳимоя чораларига қатъий риоя қилишни давом эттиришларини сўрайди. Шу жумладан:

🔘 жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш;
🔘 ижтимоий масофани сақлаш;
🔘 қўлларни мунтазам ювиш ва антисептик гигиена воситаларидан доимий фойдаланиш.

❗️Ушбу қоидаларга амал қилмаслик касалликнинг қайта авж олишига ва натижада қаттиқ карантин чоралари такроран кучга киритилишига олиб келиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️⚡️Обращение Специальной комиссии

Прежде всего, мы хотим поблагодарить всех жителей нашей Республики за дисциплинированное соблюдение карантинных ограничений, введённых 10 июля этого года.

Это позволило стабилизировать ситуацию, связанную с распространением коронавирусной инфекции.

⚠️ Завтра, 15 августа, в нашей стране смягчаются карантинные ограничения. Это необходимо, чтобы обеспечить устойчивую работу экономической и социальной сфер, а также облегчить условия жизни населения.

‼️ Смягчение правил карантина не означает его отмену. Во избежание всплеска заражений коронавирусной инфекцией, Комиссия настоятельно призывает граждан продолжать строго соблюдать меры индивидуальной защиты. В том числе:

🔘 обязательно носить маски в общественных местах;
🔘 обязательно соблюдать социальное дистанционирование;
🔘 регулярно мыть руки и использовать антисептические средства.

❗️Несоблюдение указанных правил может привести к повторному увеличению числа заболеваний. Что, в свою очередь, вновь вынудит ввести требования жёсткого карантина.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🎙Бугун АОКа ҳузуридаги штабда Миллий Гвардия бошқарма бошлиғи Саъдулла Сафоев иштирокида Олий ўқув юртларига тест синовлари даврида жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ҳақида брифинг ўтказилди.

📈Тест синовлари ўтказиладиган объектлар ва уларнинг атроф-ҳудудида жамоат тартиби сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида Миллий гвардиянинг 1000 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи ва ходимлари, 800 тадан ортиқ махсус воситалар, 630 дан ортиқ алоқа ва 50 тадан ортиқ транспорт воситаларини ажратилиши режалаштирилган. Куч ва воситаларни ажратилишида олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони ҳисобга олинди.

😎Тест имтиҳонларга бир абитуриент ўрнига бошқа одам киришининг олдини олиш мақсадида барча объектларга кириш жойларида назорат ўтказиш пунктлар ташкил этилади. Ушбу жойларда юзни таниб олувчи камералар ўрнатилиб бу камералар орқали имтиҳонга абитуриент ёки бошқа шахс келганлигига аниқланади.

🕹Бундан ташқари назорат ўтказиш пунктларида бармоқ изи орқали шахсни аниқлаш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда абитуриентларни шахсини аниқлаш чоралари кўрилади.

❗️Бундай ҳолатлар аниқланганда абитуриент ўрига имтиҳон топширишга келган шахсларга қонунчилигимизда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020