AOKA - Rasmiy kanali
11.9K subscribers
9.2K photos
1.18K videos
10 files
6.15K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
⚡️2020/2021 ўқув йилида магистратурага ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун мақсадли қабулга танловда иштирок этиш мақсадида ҳужжатларни қайта таҳрирлаш тартиби эълон қилинди

Жараён қандай тарзда амалга оширилади?

✔️ Мақсадли қабул бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта таҳрирлаш фақатгина магистратурага ўқишга кириш учун www.magistr.edu.uz веб-платформаси орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун амалга оширилади.

✔️ Рўйхатдан ўтган абитуриентга ўзи танлаган олий таълим муассасаси ва мутахассисликни ўзгартирган ҳолда, мақсадли қабул белгиланган мутахассислик бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта таҳрирлаш ҳуқуқи берилади.

❗️Бунда:

👉 абитуриент қуйидаги шартларни инобатга олган ҳолда мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилган олий таълим муассасасига ёзма ариза билан мурожаат қилади:

👉 абитуриент тегишли мутахассислик негизидаги мос бакалавриат таълим йўналишини тугатган бўлиши шарт;

👉 абитуриент кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, талабалар сафига қабул қилингач, ўқишни тамомлагандан сўнг мазкур олий таълим муассасасида камида 5 йил ишлаш шарти белгиланган уч томонлама шартномани имзолашга рози бўлиши керак.

💬 Масалан, Термиз давлат университетининг тегишли магистратура мутахассислиги бўйича Денов тадбиркорлик ва педагогика институти учун алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичи тасдиқланган бўлса, абитуриент Денов тадбиркорлик ва педагогика институтига ариза билан мурожаат қилади.

✔️Шундан сўнг, мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилган олий таълим муассасалари абитуриентларнинг аризаларини умумлаштирган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига мурожаат қилади.

✔️ Абитуриентлар аризалари ва олий таълим муассасалари мурожаатлари асосида вазирлик техник ишчи гуруҳи томонидан magistr.edu.uz платформасидаги абитуриентларнинг ҳужжатлари таҳрирланади.

✔️ Абитуриентларга мақсадли қабул учун ҳужжатларини қайта таҳрирлашга 2020 йилнинг 21 августига қадар (21 август куни ҳам) рухсат берилган.

@aoka_uz
#abituriyent2020
❗️Абитуриентлар диққатига!

Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига ҳужжатлар қабули бошланди

Абитуриентлар қуйидаги таълим йўналишларига ўз ҳужжатларини онлайн топширишлари мумкин:

👉 Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришлари ускуналари ва уларни автоматлаштириш – 75 та;

👉 Тракторсозлик – 50 та;

👉 Пайвандлаш ишлаб чиқариши ускуна ва технологиялари – 50 та;

👉 Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти – 50 та;

👉 Саноат корхоналарининг инновацион лойиҳаларини бошқариш – 50 та;

👉 Бино ва иншоотларнинг иссиқлик-газ таъминоти ва вентиляцияси – 25 та.

❗️Абитуриентлар танлов асосида саралаб олингандан сўнг, талабалар грант ва тўлов-контракт асосида Ўзбекистонда таълим олишади ва битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Беларусь миллий техника университетининг олий таълим тўғрисида белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Ҳужжатлар 2020 йилнинг 10 сентябрга қадар (шу куни ҳам) https://bumiptk.edu.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади

🔹 Қўшимча маълумотлар учун: https://t.iss.one/miptk
🔹 Боғланиш учун: (95) 1448801, (95) 1448802, (95) 1448803.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Китобхонлар ва абитуриентлар!

👨🏻‍💻 АОКА тизимидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг natlib.uz веб-порталидан ва ушбу порталдаги бошқа электрон ресурслар базаларидан ўзингизга керакли маълумотларни олинг.

❗️Бу ерда дарслик, ўқув қўлланмалар, илмий ишлар, бадиий китоблар, газета ва журналлар, авторефератлар, қўлёзма ва нодир нашрларни ўқиш имконияти мавжуд.

〰️〰️〰️〰️〰️

🔘 qr.natlib.uz — QR-кодли дарслик, ўқув қўлланма ва бадиий адабиётлар

🔘
media.natlib.uz — аудио ва видео материаллар

🔘
diss.natlib.uz — диссертациялар ва авторефератлар

🔘
nodir.natlib.uz — қўлёзма ва нодир нашрлар

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️КОРОНАВИРУСДАН ВАФОТ ЭТГАН БЕМОР ФАҚАТГИНА МУТАХАССИСЛАР НАЗОРАТИДА ДАФН ЭТИЛАДИ

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби Фурқат Санаев хабар берди.

📲Ижтимоий тармоқларда шифохонада вафот этган беморларнинг жасадини яқинларига топшириш жараёнига оид тарқалган миш-мишлар юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

🧑‍🔬Бемор вафот этган тақдирда ҳеч қачон бирор шифокор уни шунчаки яқинларига бериб юбора олмайди. Бундай ҳолат юз берган тақдирда, ўша ходимга нисбатан чора қўрилади.

Шунингдек, жасадни унинг яқинларига бериш жараёнига даволовчи шифокор аралашмайди.

Иккинчидан, барча ишлар патологик анатомия муассасасида белгиланган тартибда бажарилади.

Қолаверса, муассаса ходими жасадни ўрашдан олдин, албатта унинг юзини яқинларига кўрсатиб, аниқлик киритади. Барча жараёнлар ҳужжатда тўла акс этади, — деди Республика патологик анатомия маркази директори, профессор Ражаббой Исроилов.

⚰️Ҳозирги кунда коронавирусдан вафот этган беморларни дафт этиш жараёнлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Республика санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари иштирокида амалга оширилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Ҳурматли юртдошлар, айни вақтда барчамиз коронавирус хавфини яхши сезиб турибмиз. Уни бартараф этиш учун мамлакатимиз раҳбарияти ва соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари ҳамда ходимлари томонидан барча чоралар кўрилмоқда. Шундай шароитда турли миш-миш ва асоссиз хабарларга ишониб қолмаслигингизни сўраб қоламиз.

🔗Инсонлар ҳаёти ва қадр қимматига дахл қилувчи ҳолатлар аниқланса, унга сабабчи бўлганлар қонун олдида жавоб беради. Асоссиз хабарлар тарқатиб, одамлар орасида ваҳима уйғотишга уринганлар ҳам ўз жазосини олади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️⚡️25 августдан соғлиқни сақлаш тизимидаги коллеж ва техникумларга онлайн қабул бошланади

🏥 28 та тиббиёт коллежи
ҳамда 47 та Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларига қабул жараёни бошланмоқда. Ҳужжатлар 2020 йил 25 августдан 25 сентябрга қадар (25 сентябрь куни ҳам) онлайн қабул қилинади.

🔹Тиббиёт коллежларидатўлиқ умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар 2 йил муддатга кундузги таълим шаклида,

🔹техникумлардатўлиқ умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар 3 йил муддатга кундузги таълим шаклида таълим олишлари белгиланган.

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволларига жавоб бериш учун:

☎️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари ҳафтанинг душанба-шанба кунлари соат 9:00-18:00 гача ишлайдиган Call-марказ 20 августдан ўз фаолиятини бошлаши кўзда тутилган.

———————-

⚡️⚡️С 25 августа начнется онлайн-прием в колледжи и техникумы системы здравоохранения

🏥
Начинается прием в 28 медицинских колледжей и 47 техникумов общественного здоровья имени Абу Али ибн Сино. Документы будут приниматься с 25 августа по 25 сентября (включительно) 2020 года.

🔹В медицинские колледжи
принимаются лица, имеющие полное общее среднее образование, на очную форму обучения на 2 года;

🔹В техникумы
- лица, имеющие полное общее среднее образование, на очную форму обучения на 3 года.

Для предоставления ответов на вопросы, интересующие абитуриентов и их родителей:

☎️С 20 августа начнут свою деятельность Call-центры Министерства высшего и среднего специального образования и региональных управлений развития и координации профессионального образования, которые будут работать с понедельника по субботу с 09:00-18:00.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Тошкент Халқаро Вестминстер университетида қабул муддати узайтирилди

Кўп сонли талабларга биноан Тошкент Халқаро Вестминстер университети қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилиш муддатини дастлабки 17 август санасидан 26 август санасигача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ҳужжатларини онлайн топширишга улгурмаган талабалар энди қабул ҳужжатларини (IELTS, TOEFL, DuoLingo ва бошқа инглиз тили бўйича билимни тасдиқловчи сертификатлар) 2020 йилнинг 26 августига қадар admission.wiut.uz манзилида жойлашган ўзларининг шахсий аккаунтларига юклаш имкониятига эгалар.

@aoka_uz
#abituriyent2020
📖 Илк бор кўзи ожизлар учун 10-11 синф дарсликлари чоп этилмоқда

Бу йил махсус таълим йўналишида имконияти чекланган ўқувчилар учун 2020-2021-ўқув йилида 160 номдаги дарсликлар чоп этилмоқда. Республика таълим маркази матбуот хизматининг хабар беришича, аввал ҳеч қачон кўриш имконияти чекланган ўқувчилар учун бундай катта ҳажмда дарсликлар чоп этилмаган.

❗️Илгари кўзи ожиз ўқувчиларимиз учун чоп этилаётган Брайль дарсликларида расмлар сўз орқали ифодаланган. Бу йилги ўзгартиришлардан бири, ушбу дарсликларга бўртма шаклдаги расмлар ва хариталарнинг киритилишидир.

📗 Шунингдек, илк бор 10 ва 11-синфлар учун 9 номдаги брайль дарсликлари ҳамда кар ва заиф эшитувчи ўқувчилар учун 4 номдаги янги дарсликлар тайёрланмоқда.

———————————-

📖 Впервые издаются учебники 10-11 классов для незрячих

В новом 2020-2021 учебном году в сфере специального образования издаются учебники 160 наименований для учащихся с ограниченными возможностями здоровья. По данным пресс-службы Республиканского образовательного центра, такого количества учебников для учащихся с нарушениями зрения еще не издавалось.

❗️Ранее в учебниках по Брайлю, изданных для незрячих, картинки были выражены словами. Одно из изменений этого года - включение в эти учебники рельефных рисунков и карт.

📗Также впервые готовятся 9 наименований учебников по Брайлю для 10 и 11 классов и 4 наименования новых учебников для глухих и слабослышащих учащихся.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Тест синовлари ўтказиладиган жойларнинг барчаси видео кузатув камералар билан жиҳозланади

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов маълум қилди.

🏟 Тест синовлари республикамиз бўйича, жами 40та объектда (стадионда) ташкил этилади. Шунда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун 6 та, Фарғона вилоятида ҳам 6 та, Самарқанд, Наманган, Сурхондарё вилоятларида 4 тадан, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида 3 тадан, Сирдарё, Навоий вилоятларида 2 тадан ҳамда Жиззах, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида 1 тадан жой белгиланган.

❗️Тест ўтказиладиган аниқ манзиллар қўшимча равишда ОАВ орқали эълон қилинади. Стадионларга кириш алоҳида жорий қилинган назорат ўтказиш постлари орқали ташкил этилади. Ҳудудда постларга олиб келувчи йўналишни кўрсатувчи алоҳида ва қулай йўлланмалар қўйилади.

🔫 Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудларга кириш жойларида дезинфекция йўлаклари ташкил этилиб, иштирокчиларнинг тана ҳароратини ўлчаш ва антисептик воситалар билан таъминлаш ишлари бажарилади.

📹
Тест синовлари ўтказиладиган жойларнинг барчаси видео кузатув камералар билан жиҳозланади.

👮‍♂️Хавфсизликни таъминлашга етарли даражада Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари, турғун ва қўлда олиб юрувчи металлодетекторлар, транспорт ва алоқа воситалари ҳамда хизмат итлари жалб этилади. Фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир куч ишлатар тизимида хизматга жалб этиш учун захира кучлари шакллантирилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Тест синовлари пайтида ота-оналар ва уларнинг яқинлари учун алоҳида кутиш жойлари ташкил қилинмайди.

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов маълум қилди.

❗️30 август кунидан бошлаб, тест ҳужжатлари Давлат фельдъегерлик хизматининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда белгиланган манзилларгача патруль автомашиналари ёрдамида, зарурий махсус воситалар билан таъминланган ички ишлар органи ходимлари томонидан кузатиб борилади.

📗 Синовга келган ҳар бир абитуриент текширувдан ўтказилади. Шунинг учун абитуриентлар ўзлари билан ортиқча нарсаларни олиб келмасликларини сўраб қоламиз. Фақат шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак. Абитуриентлар сув, қалам, тегишли жиҳозлар, тиббий ниқоб билан таъминланадилар.

📍Ота-оналар ва яқинлар учун алоҳида кутиш жойлари ташкил қилинмайди. Тест ўтказиладиган жойларга олиб келувчи автомобил йўллари камида 1,5 км радиус масофада бетон тўсиқлар ёки юк автотраспорти билан тўсилади. Ушбу ҳудудларда ҳаракатланиш вақтинча чекланади. Фуқароларни ва автотранспорт воситаларини тўпланишига йўл қўйилмайди. Буларнинг барчаси зарурий хавфсизлик чоралари бўлиб, уларнинг бажарилиши қатъий назоратга олинади.

Абитуриентлардан тест топшириш жойларига камида 1 соат олдин келишлари талаб этилади. Ҳозирда маҳаллий хокимликлар томонидан абитуриентлар учун алоҳида автобусларни ташкил этиш масаласи кўрилмоқда. Натижаси юзасидан қўшимча равишда ахборот берилади.

❗️Қўшимча ва ўзгаришлар ҳақида расмий манбаларда эълон қилиниб борилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Кириш имтиҳонлари ўтказилиши учун Бухоро вилоятида қуйидаги объектларда жойлар ҳозирланмоқда:

📍«Бухоро» ўйингоҳида — 1 080 кишилик,

📍«Умид» спорт-соғломлаштириш маркази стадионида — 1 260 кишилик,

📍«Дилкушо» теннис мажмуаси кортларида — 960 кишига мўлжалланган жой ҳозирланди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Aбитуриент Инфо» кўрсатуви йўлга қўйилди

Ёшлар ишлари агентлиги, Масофавий таълим лойиҳаси ва «Mening yurtim» телеканали ҳамкорлигида абитуриентлар учун янги лойиҳа ташкил этилди.

📌 Кириш имтиҳонларига оид саволларга жавоблар
📌 Соҳа мутахассисларидан тест саволлари таҳлили
📌 Aбитуриентлар учун психологик маслаҳатлар

📺 Барчаси душанба ва пайшанба кунлари, соат 18:15 да «Mening yurtim» телеканалида.

«Aбитуриент Инфо» — долзарб саволларга тезкор жавоблар!

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️«Чирчиқ давлат педагогика институти кундузги, кечки ва сиртқи йўналишлар бўйича талабаларни қабул қилишга тайёр. Тест синовлари шаффоф ва адолатли ўтказилади», — ректор Ғафур Муҳамедов.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар РЎЙХАТИ

@aoka_uz
#abituriyent2020