AOKA - Rasmiy kanali
12.6K subscribers
8.4K photos
1.1K videos
10 files
5.7K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Асаджон Ходжаев Туркий Кенгаш доирасидаги ахборот ва медиа соҳасидаги йиғилишда иштирок этмоқда

Бугун Озарбайжон пойтахти Бокуда Туркий Кенгаш доирасидаги ахборот ва медиа соҳасидаги йиғилиш ўз ишини бошлади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев раҳбарлигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда.

👉 Батафсил

—————-

Асаджон Ходжаев принимает участие в заседании Тюркского совета в области информации и медиа

Сегодня в столице Азербайджана городе Баку в рамках Тюркского совета проходит заседание по вопросам информации и медиа. В нем также принимает участие делегация во главе с директором Агентства информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан Асаджоном Ходжаевым.

👉 Подробно

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун, 10 апрель куни режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

● Мавзу: Ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган долзарб масалалар ва мурожаатларга жавоблар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Дилфуза Собирова, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️

● Мавзу: “Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ахтам Якубов, Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази директори

@aoka_uz
Бугун АОКАда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова иштирокида брифинг ўтказилди.

————-

“Президент мактабларига тайёрлаймиз” деб айтаётган ўқув курсларида ўқиш Президент мактабларига кириш учун қандайдир имтиёз берадими?

Президент мактабларининг имтиҳонларга тайёрлайдиган ўқув курслари мавжуд эмас. Бу каби ўқув курслари, онлайн дарсларнинг Президент мактабларига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

“Президент мактаблари имтиҳонларига тайёргарлик кўриш учун тест савол-жавобларидан иборат китоблар сотилмоқда. Ушбу китоблар Президент мактабларига тегишлими?

🔰 Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги томонидан кириш имтиҳонларига тайёрланиш учун ҳеч қандай китоб нашр этилмаган ва у китобларнинг Президент мактабларига дахли йўқ.

❗️Бундан ташқари, Президент мактаби репетецион марказимиз дея, ўқитувчиларга аттестацияда қўшимча балл берилиши шарти билан маълум миқдорда пул талаб қилаётган гуруҳ борлиги ҳам аниқланди.

⚠️ Буларнинг ҳеч бирининг Президент мактабларига алоқаси йўқ. Президент мактабларига қабул бўйича барча тасдиқланган маълумотлар Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг Piima.uz веб сайти ва шу номдаги расмий каналлари орқали бериб борилади.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган "Китобхон ҳафталиги" якунига етди.

Ҳафталик доирасида ўтказилган "Ёш китобхон" танлови ғолибларига Президент совғаси тантанали равишда топширилди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Бокуда Туркий Кенгаш доирасидаги ахборот ва медиа соҳасида йиғилиш ўтказилди

Хабар берилганидек, шу кунларда Озарбайжоннинг Боку ва Агдам шаҳарларида Туркий Кенгаш доирасидаги ахборот ва медиа соҳасида йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Унда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев раҳбарлигида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этяпти.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

В Баку в рамках Тюркского Совета состоялось заседание в сфере информации и медиа

Как сообщалось ранее, в рамках Тюркского Совета в городах Баку и Агдам Республики Азербайджан проходят заседания в сфере информации и медиа. В них участвует делегация во главе с директором Агентства информации и массовых коммуникаций Асаджоном Ходжаевым.
Вступительным словом заседание открыл генеральный секретарь Тюркского Совета Багдад Амреев.

Подробно

https://t.iss.one/aoka_uz
Озарбайжоннинг Боку ва Агдам шаҳарларида ташкил этилган Туркий Кенгаш доирасидаги ахборот ва медиа соҳасида йиғилиш бугун ўз ниҳоясига етди.

Мазкур йиғилишда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.

Тадбир доирасида бир қатор муҳим учрашувлар ўтказилди, соҳани янада ривожлантириш ҳамда Кенгашга аъзо мамлакатлар ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар билдирилди.

Ташрифнинг учинчи кунида Асаджон Ходжаев Тоғли Қорабоғда бўлди.

АОКА раҳбари Ўзбекистон ушбу ҳудудда рўй берган нохуш ҳодисалар туфайли бузилган кўҳна обидалар, маданият ва маърифат масканларини тиклаш ишларига ҳисса қўшишга тайёр эканини билдирди.

Шу тариқа Туркий Кенгаш доирасидаги ахборот ва медиа соҳасида йиғилиш ҳамда унинг доирасидаги бошқа тадбирлар якунланди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун, 12 апрель куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ўқувчиларга мўлжалланган иқлим ўзгариши бўйича “Иқлим қутичаси” услубий қўлланма тақдимоти
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади:

▫️Шерзодхўжа Ҳабибуллаев - Ўзгидромет бош директори

▫️Олимжон Умаров - Бош вазир маслаҳатчиси

▫️ Усмон Шарифхўжаев - Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари
〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Қонунчиликдаги айбга иқрорлик бўйича келишув институтининг афзалликлари
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суди Ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Бугун, 13 апрель куни режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

● Мавзу: Аҳолини қизиқтирган долзарб масалалар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️

● Мавзу: Ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган долзарб масалалар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Мавлуда Асқархўжаева, Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озарбайжоннинг Боку ва Агдам шаҳарларида Туркий Кенгаш доирасидаги ахборот ва медиа соҳасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда АОКА директори Асаджон Ходжаев раҳбарлигида Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️Талабаларга янги ётоқхоналар қуриш учун 4,4 триллион сўм ажратилади, ижара пулининг 50 фоизи давлат томонидан қопланади

Президент видеоселектор йиғилишида ижарада яшайдиган талабалар учун Ҳукумат дастури тайёрланаётганини маълум қилди.

🔹«Бугунги кунда 130 мингдан зиёд олийгоҳ талабалари ижарада яшамоқда. Бу фарзандларимизга 1 майдан бошлаб ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади.

💵 Дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг нафар ёшлар қамраб олинади. Шунингдек, эҳтиёжманд талабаларга ушбу харажатлар ҳокимликлар ва олийгоҳлар маблағи ҳисобидан ҳам қоплаб берилади. Навбатдаги ўқув йилида бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилади», — деди давлат раҳбари.

🏗 Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 4,4 триллион сўм маблағ янги ётоқхоналар қурилишига йўналтирилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️ЕХҲТ раиси Ўзбекистонга келди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линде икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Ташриф дастурида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. Учрашувларда ЕХҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистон-Швеция алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Анн Кристин Линде давлатимиз раҳбари томонидан ҳам қабул қилиниши айтилган.

https://t.iss.one/aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказди.

Муҳим иқтибослар

https://t.iss.one/aoka_uz
🔰 Бугун, 14 апрель куни режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Аҳолини қизиқтирган долзарб масалалар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Равшанбек Жўраев, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
● Мавзу: СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
● Мавзу: Экологик экспертизанинг ўрни ва аҳамияти
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Соҳиб Йўлдошев, "Давлат экологик экспертизаси маркази" ДУК директори ўринбосари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Аҳоли мурожаатлари юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган «Китобхон ҳафталиги» доирасидаги тадбирлардан энг ёрқин лаҳзалар

https://t.iss.one/aoka_uz