AOKA - Rasmiy kanali
12.6K subscribers
8.4K photos
1.1K videos
10 files
5.7K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Бугун, 15 апрель куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ташкилот ва муассасаларда коррупцияга қарши мувофиқлик ва яширин иқтисодиётни қисқартириш тизимларини жорий этиш бўйича қабул қилинган комплекс “Йўл харита”лари ижроси
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Вазирлар Маҳкамасининг “Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига шарҳ
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нодир Абдуқодиров, Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Ёз мавсуми давомида электр энергияси ишлаб чиқариш ишларининг барқарорлигини таъминлаш масалалари
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Бекзод Бўронбоев, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ишлаб чиқариш бўйича бош бошқарма бошлиғи
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Янги таҳрирдаги Фуқаролик кодекси. Янгиликлар ва ўзгаришлар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Адлия вазирлиги мутасаддилари
〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда, турли мессенжерларда ёлғон, нохолис ва ўқувчиларни чалғитувчи материаллар сони сезиларли ошди. Бундай шароитда энг яхши иммунитет — «факт-чекинг», яъни ахборотни мустақил текширишдир.

Шу боис мутахассис ва экспертлар фейк материалларга ишониб қолмаслик бўйича тавсиялар, ўзига хос қўлланмаларни тақдим этмоқда. Хусусан, «Telegram»даги «Kurbanoff.net» саҳифаси фейк хабарларни қандай фарқлаш мумкинлиги ҳақидаги асосий қоидаларни келтирди. Ушбу қоидалар ҳар бир интернет фойдаланувчиси учун асқотиши табиий.

📌 МАНБАНИ ТЕКШИРИНГ
Янгиликлардаги ресурсларни ўрганишдан эринманг, ресурс мазмуни, агар мавжуд бўлса контакт маълумотларини ҳам текширинг.

📌 ФАҚАТ САРЛАВҲАНИ ЭМАС, ТЎЛИҚ МАТННИ ЎҚИНГ
Сарлавҳалар ҳаммани ўзига қаратадиган бўлиши мумкин, бу одатий «кликбейт». Мақола/янгиликни тўлиқ ўқинг.

📌 МУАЛЛИФНИ ЎРГАНИНГ
Тезкорлик билан муаллифни изланг. У қанчалик ишончга сазовор бўлиши мумкин? Ўзи муаллиф ҳақиқатдан борми?

📌 МАЪЛУМОТНИНГ БИРИНЧИ МАНБАСИНИ ИЗЛАНГ
Агар янгилик манбаси келтирилган бўлса, ҳавола орқали биринчи манбага ўтинг. Тақдим этилган маълумот биринчи манбага ҳақиқатан мос келишини аниқлаштиринг.

📌 ЯНГИЛИК САНАСИНИ ТЕКШИРИНГ
Баъзи бировлар кўпинча бугунги кун воқеаларига аҳамиятсиз бўлган, эски янгиликларни ҳам қайта эълон қилишади.

📌 БУ ҲАЗИЛ ЭМАСМИКАН?
Агар янгилик бемаъни бўлса, демак бу ҳазил бўлиши ҳам мумкин. Ишонч ҳосил қилиш учун сайт ва муаллифни ўрганинг.

📌 ЭКСПЕРТЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ ЁКИ ФАКТ-ЧЕКИНГ ҚИЛИНГ
Янгиликни текшириш учун экспертларга мурожаат қилинг ёки сайтлардан факт-чекинг учун маълумотлар изланг.

Қидирув тизимлари (Google, Яндекс ва бошқалар) орқали тинимсиз изланг ва яна бир бор текширинг. Ўзингиз ростлигига ишонч ҳосил қилмагунча интернетдан олинган маълумотларни бўлишишга шошилманг.

https://t.iss.one/aoka_uz
Имом Бухорий қадамжосининг янги мажмуаси қурилиши бошланиши муносабати билан Шавкат Мирзиёев нуронийлар ва зиёлилар билан учрашди. Шундан сўнг давлат раҳбари Самарқанд шаҳрининг Қорасув мавзесида уй-жой қурилиши билан танишди. Шу ерда шаҳар Бош режаси ва шаҳар ҳудудини кенгайтириш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

✏️ Президентимизнинг Самарқандга ташрифидан муҳим иқтибослар

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун, 16 апрель куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Долзарб мавзулар юзасидан саволларга жавоблар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
"Маҳалла" хайрия жамоат фондининг 2021 йил биринчи чоракдаги фаолияти сарҳисоби ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали йўлланаётган саволларга жавоблар
● Вақти: 13:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ҳасан Саломов, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик ҳақида
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
GSP+ статусидан самарали фойдаланиш тўғрисида
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Сарвархўжа Ғанихўжаев, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги масъул ходими
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Тошкент метрополитени билан боғлиқ сўнгги вақтлардаги вазиятлар тўғрисида
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: "Ўзбекистон темир йўллари" акционерлик жамияти
〰️〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
⚡️Интернетда наркотик моддалар рекламаси жойлаштирилган 50дан ортиқ ресурслар ўчирилди

Бундан бир қанча вақт муқаддам АОКА ва ИИВ ахборот хизмати ўзаро ҳамкорликда наркотик моддалари рекламаси жойлаштирилган манзил ҳақида хабар қабул қилувчи @stopnarko_bot Телеграм ботини ишга туширган эди.

Ўтган қисқа вақт ичида мазкур ботга кенг жамоатчилик томонидан кўплаб маълумотлар келиб тушди. Ушбу маълумотлар асосида тегишли ўрганишлар олиб борилди ҳамда ижтимоий тармоқларда наркотик моддалар рекламаси, манзили ҳақида маълумот берувчи 50дан ортиқ ресурс фаолияти тўхтатилди.

Бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Ҳурматли юртдошлар!

Наркотик моддалар рекламаси жойлаштирилган барча маълумотларни @stopnarko_bot га юборинг.

Бефарқ бўлманг!

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида фаоллари йиғилишида қатнашди, Самарқанд шаҳрида очилган кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолияти билан танишди.

Муҳим иқтибослар

https://t.iss.one/aoka_uz
​​РАСМИЙ БАЁНОТ

Бугун, 16 апрель куни «Дарё» интернет-нашрининг Қашқадарё вилоятидаги мухбири Отабек Қўлдошев ҳамда Қарши шаҳар ИИБ ходими ўртасида рўй берган воқеа Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ўрганиб чиқилди.

Мазкур ҳолат акс этган видеолавҳада ички ишлар органи ходими журналистга нисбатан амалдаги бир нечта қонун нормаларини қўпол равишда бузган.

Хусусан, "Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг 8-моддасига кўра, журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади. Мазкур қонуннинг 10-моддасига кўра, давлат журналистга ахборотни эркин олишини ва тарқатишини кафолатлаши, ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлаши лозим, 14-моддада эса журналистнинг ушбу қонунда белгиланган ҳуқуқларини бузганлик, унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига таҳдид, зўравонлик ёки тажовуз қилганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.

Шунингдек, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, давлат оммавий ахборот воситаларининг фаолияти ва ахборотдан фойдаланиш эркинлигини, мулк ҳуқуқини, давлат органларининг ғайриқонуний қарорларидан, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) ҳимоя қилинишини кафолатлайди, оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш тақиқланади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунининг 9-моддасида «Ички ишлар органлари ўз фаолиятини очиқ ва шаффоф тарзда, ...оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда амалга ошириши» зарурлиги белгиланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Агентлик ўз ваколати доирасида Ички ишлар вазирлигига сўров юборди.

АОКА айни пайтда давом этаётган хизмат текшируви натижаларини синчковлик билан кузатиб боради. Ишонамизки, Ички ишлар вазирлиги амалдаги қонунчилик нормаларини четлаб ўтган ходимнинг хатти-ҳаракатларига муносиб баҳо беради ҳамда тегишли чора кўради.

Таъкидлаш жоиз, бу каби ҳолатлар сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, журналистларнинг эркин фаолият кўрсатиши борасидаги давлат сиёсатига зиддир. Агентлик, ўз ўрнида, барча даражадаги давлат идоралари ходимларини ахборот қонунчилиги ҳамда журналистлар ваколатларига ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақиради.
🔰 Бугун, 17 апрель куни режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Отажон Тошпўлатов, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
● Мавзу: 2021 йилнинг биринчи чорагида соҳада амалга оширилган ислоҳотлар
● Вақти:
14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Рустам Мамаджанов, "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раиси ўринбосари

〰️〰️〰️
● Мавзу: 2021 йил I чорак якуний натижалари
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Холида Шадиева, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари

@aoka_uz
⚡️18 апрелдан карантин қоидалари кучайтирилади

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ўтказилган йиғилишдан муҳим маълумотлар.

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун, 19 апрель куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришлар
● Вақти: 13:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Азиз Обидов, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Мудофаа вазирлигида маданий-маърифий ишлар, ташкил этилган танловлар ҳамда “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида олиб борилаётган чора-тадбирлар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Шуҳрат Юсупов, мудофаа вазирининг маданий ишлар бўйича маслаҳатчиси, "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси бошлиғи, полковник
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
2021 йилнинг 22-23 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми ҳақида
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади:

▫️Фурқат Тожиев - “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази директори, форум бўйича штаб аъзоси

▫️Севара Ўринбоева - Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи, форум бўйича штаб аъзоси
〰️〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇫 Халқаро пресс-клуб жамоаси Афғонистон Ислом Республикаси Балх вилоятининг Хайратон шаҳрида бўлиб, биродар халқнинг урф-одатлари, турмуш тарзи билан танишди, қўшни юрт одамларининг фикр-мулоҳазаларига қулоқ тутди.

📺 Бугун, 19 апрел соат 11:15 да «Ўзбекистон 24» телеканалида «Масофада» кўрсатувининг махсус сонини томоша қилинг.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафтадаги фаолияти ҳам муҳим тадбирларга бой бўлди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов уларнинг аҳамияти, натижалари ҳақида брифинг ўтказди.
Тошкент шаҳридаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти, ёшлар масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши, Самарқанд вилоятига икки кунлик ташрифнинг энг муҳим жиҳатларига журналистлар эътибори қаратилди.
Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Линде билан ўтган музокаралар ҳақида қўшимча маълумот берилди.
Шунингдек, жорий ҳафтада бўладиган тадбирларнинг қисқача анонси ҳам айтиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Халқаро пресс-клуб жамоасининг Афғонистонга сафари ҳақидаги «Масофада» кўрсатуви (махсус сон)

Ушбу кўрсатувда биродар халқнинг бугуни, турмуш тарзи, урф-одатлари, қўшни юрт одамларининг ҳаёт, ватан, ўзгаришлар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан танишишингиз мумкин.

https://t.iss.one/aoka_uz