AOKA - Rasmiy kanali
12.4K subscribers
8.44K photos
1.1K videos
10 files
5.73K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова (савол-жавоблар):

Қандай ҳолларда дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома тўловни амалга оширмасдан берилади?

▪️«Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 2-бандида табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари, касалликлари таъсирида шикастланган, қуриётган ёки қуриб қолган, шунингдек, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф солаётган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома тўловни амалга оширмасдан берилиши белгиланган».

〰️〰️〰️
Нодавлат таълим хизматлари ҳуқуқини берувчи лицензия қанча муддатга берилади?

▪️«Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида Низомнинг 4-бандида нодавлат таълим хизматлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга берилади».

@aoka_uz
#brifing
Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги қайси турдаги ҳужжатларни тан олиш синовларсиз амалга оширилади?

Севара Зокирова, ДХА ахборот хизмати раҳбари:

— Мазкур турдаги ҳужжатлар Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги Низомнинг 7-бандида санаб ўтилган. Жумладан:

📂 хорижий давлатларда умумий ўрта, ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва малака ошириш таълими олган талабгорларнинг хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари;

📂 Ўзбекистон ҳудудида филиаллари ва қўшма таълим муассасалари фаолият юритаётган хорижий таълим муассасаларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;

📂 тизимида олий таълим муассасалари бўлган Ўзбекистон вазирликлари ва идораларининг йўлланмалари асосида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун хорижий давлатлар томонидан ажратилган квоталар (грантлар) ҳисобидан таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;

📂 1992 йил 1 январгача хорижий таълим муассасаларига ўқишга кирган талабгорларнинг ҳужжатлари.

@aoka_uz
#brifing
⚡️Ис газидан заҳарланиш сабаблари

Самандар Ҳикматуллаев, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъули:

♨️ Ис гази — рангсиз, ҳидсиз, кўп учрайдиган заҳарли бирикма — табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги ёки чала ёниши оқибатида вужудга келади.

Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:

▪️фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя этмаслик;

▪️ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;

▪️иситиш печларининг дудбуронларини нотўғри ўрнатиш;

▪️газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;

▪️ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;

▪️ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.

@aoka_uz
#brifing
❗️ФВВ ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берди

АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъули Самандар Ҳикматуллаев иштирокида ўтказилган брифингдан:

〰️〰️〰️
«Куз-қиш мавсумида юз бериши мумкин бўлган ёнғин, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида, қуйидагиларга риоя қилишингизни сўраб қоламиз:

📌 Ташқи ҳимоя қобиқлари шикастланган электр сим ва кабеллардан фойдаланманг;

📌 Электр хўжалигида ортиқча юкланиш ва электр симларнинг қисқа туташувидан содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш лозимлиги сабабли сифат сертификатига эга ҳимоя сақлагичларидан (автоматлардан) фойдаланинг;

📌 Иситиш печларининг дудбуронларини тозалаш, созлаш ва уларнинг қоида талаблари асосида ўрнатилиши бўйича хизмат кўрсатувчи махсус ташкилотларга мурожаат қилиш ва улар томонидан лозим даражада хизмат турларининг бажарилишига эришинг;

📌 Иситиш печларини ҳаддан зиёд қиздириб юборманг;

📌 Газ ва электр иситиш мосламаларини назорат қилишни ёш болаларга топширманг;

📌 Газ таъминоти идоралари мутахассисларини жалб этган ҳолда, газ жиҳозларини тафтишдан ўтказиб, уларга техник хизмат кўрсатилишини ташкил этинг;

📌 Газ ускуналарини улаш бўйича тартиб-қоидаларга риоя қилинг;

📌 Ёнувчи материалларни газ плиталари устида қуритманг;

📌 Газ иситиш мосламаларидан хавфсизлик автоматикалари (газнинг ўчиб, қайта келишини назорат қилувчи мослама) орқали фойдаланинг ва уларнинг доимий созлигига эътибор беринг».

@aoka_uz
#brifing
Ўзбекистон ва Покистон етакчиларининг музокаралари якунлари бўйича ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир Имрон Хоннинг расмий ташрифини давлатлараро муносабатлар тарихида янги саҳифа очадиган муҳим сиёсий воқеа, деб баҳолади.
Ўзаро ишонч ва очиқлик, самимий ва амалий руҳда ўтган самарали музокараларда шерикликнинг янги имкониятлари кўриб чиқилиб, “ўсиш нуқталари” белгилангани қайд этилди.
__

По завершении переговоров лидеров Узбекистана и Пакистана состоялся брифинг для представителей СМИ.
Президент Шавкат Мирзиёев назвал официальный визит Премьер-министра Имрана Хана важным политическим событием, открывающим новую страницу в истории двусторонних отношений.
Отмечалось, что в ходе плодотворных переговоров, прошедших в атмосфере взаимного доверия и открытости, искреннем и прагматичном духе, были рассмотрены новые возможности для партнерства и определены «точки роста».

#Mirziyoyev #muzokaralar #Pokiston #brifing

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter