AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.41K photos
1.1K videos
10 files
5.71K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
“TASHKENT BOOK FEST – 2020” II Халқаро китоб кўргазмаси ўз ишини бошлади

📹Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада анъанавий “TASHKENT BOOK FEST – 2020” II Халқаро китоб кўргазмаси онлайн форматда - виртуал 3D борлиқда ўз ишини бошлади.

👨🏻‍💻Уч кун давом этадиган кўргазмада 11 та хорижий давлатдан 20 нафар нашриёт-матбаа ва китоб тарғиботи ва савдоси, ахборот-кутубхона мутахассислари иштирок этишади.

🔰“Tashkent Book Fest” халқаро кўргазмаси доирасида 20 та тадбирлар: жаҳон ва маҳаллий етакчи нашриётлари ва таниқли муаллифларнинг китоб тақдимотлари, давра суҳбатлари, семинарлар, китобхонлик танловларини ўтказиш режалаштирилган.

📲Халқаро кўргазма ва унинг доирасида ўтказилаётган тадбирлар тўғрисида батафсил маълумотларни www.tashbookfest.uz сайти орқали танишиб боришингиз мумкин.

@aoka_uz
📚 “TASHKENT BOOK FEST – 2020” II Халқаро китоб кўргазмаси доирасида 16 декабрь куни ZOOM платформаси орқали ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар

@aoka_uz
“Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2020 йил 7 декабрдаги ПФ-6126-сонли Президент Фармонига шарҳ

—————

Комментарий к Указу Президента Республики Узбекистан от 7 декабря 2020 года №УП -6126- «О внесении изменений и дополнений в некоторые акты Президента Республики Узбекистан и Правительства Республики Узбекистан в связи с дальнейшим совершенствованием механизмов ипотечного кредитования»

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Олий таълим муассасаларида масофавий таълимни жорий этишга оид қандай муаммолар бор? Муаммоларни ҳал этиш бўйича қандай чоралар кўриляпти?

Эртага, соат 15:00да АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида ана шу мавзуга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамкорлигида бугун, 16 декабрь куни “TASHKENT BOOK FEST – 2020” II Халқаро китоб кўргазмаси бошланди

Коронавирус инфекциясининг глобал миқёсда тарқалиши оқибатида кўпгина давлатлар ўртасида авиақатновлар тўхтатилганлиги, бу эса ўз навбатида халқаро миқёсда ўтказиладиган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишига таъсирини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан COVID-19 тарқалишининг олдини олишга қаратилган эпидемиологик чекловлар ва тавсияларга мувофиқ кўргазма тадбирлари онлайн шаклда (виртуал 3D борлиқда) ташкил этилмоқда.

👉 Батафсил

@aoka_uz
Бугун, 17 декабрь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Магистрал газ қувурларидаги босимни лойиҳавий ҳужжатларда белгиланган кўрсаткичларга етказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Жавлон Юсупов, "Ўзтрансгаз" АЖ бўлим бошлиғи

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Қишлоқ хўжалигига оид музокара ва масалалар борасида
● Вақти: 13:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нигора Хўжаева, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Олий таълим муассасаларида масофавий таълимни жорий этишга оид муаммолар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Мактабгача таълим тизимида кўтарилаётган долзарб масалалар юзасидан
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Мавлуда Асқархўжаева, Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

@aoka_uz
📚 “TASHKENT BOOK FEST – 2020” II Халқаро китоб кўргазмаси доирасида 17 декабрь куни ZOOM платформаси орқали ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар

📲Халқаро
кўргазма ва унинг доирасида ўтказилаётган тадбирлар тўғрисида батафсил маълумотларни www.tashbookfest.uz сайтида танишиб боришингиз ҳамда ушбу ҳавола орқали онлайн иштирок этишингиз мумкин.

@aoka_uz
⚡️Фуқароларнинг вилоят ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти кенгайди

Ҳурматли ватандошлар энди сиз Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита вилоят ҳокимларининг назоратида бўлади.

Эслатма: Мурожаатда тўлиқ исм-шариф, яшаш манзили ва телефон рақамингизни кўрсатишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.
🔰 Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг "Ўзбекистон нашриёти" ДУК ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, адабий-бадиий, илмий, илмий-оммабоп, расмий, болалар ва ўсмирлар нашрлари, ўқув адабиётлари, энциклопедик асарларни чоп этиб келмоқда.

🌐 Нашриётнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали нашрга тайёрланаётган ва сотувдаги асарлар ҳақида маълумот олишингиз ҳамда уларни харид қилиш бўйича буюртма беришингиз мумкин.

❗️«Телеграм»даги манзил@UZBNnashriyoti
📚 “TASHKENT BOOK FEST – 2020” II Халқаро китоб кўргазмаси доирасида 18 декабрь куни ZOOM платформаси орқали ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар

📲Халқаро
кўргазма ва унинг доирасида ўтказилаётган тадбирлар тўғрисида батафсил маълумотларни www.tashbookfest.uz сайтида танишиб боришингиз ҳамда ушбу ҳавола орқали онлайн иштирок этишингиз мумкин.

@aoka_uz
Бугун, 18 декабрь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Президент Ш. Мирзиёевнинг Конституция куни муносабати билан йўллаган табригида кўтарилган долзарб масалалар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Сардор Авезов, Адлия вазирлиги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бўлим бошлиғи

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Ис газидан заҳарланиш ҳолатлари бўйича
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Мурод Содиқов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Бахтиёр Сайфуллаев, Олий Мажлис сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси:

📚Республикада 4000 номдаги китоб нашр этилади. Агар уларнинг ярми - 2000 номдаги китобларни 1 тадан туман кутубхоналарига етказадиган бўлсак, бу тахминан 74 млн сўмни ташкил этади. Агар уларни республикадаги 186 та кутубхонага кўпайтирсак, бунга қанча маблағ кетишини тасаввур қилиш мумкин.

🔎Шунингдек, мамлакатимизда кўзи ожизлар учун ҳам кутубхоналар мавжуд. Уларни ҳам китоб билан таъминлаш жуда катта муаммо. Чунки оддий китобга нисбатан Брайл алифбосида чоп этилган китоб қимматроқ туради.

🏫Биламизки, буларнинг барчасини фонддан қоплаб бўлмайди. Агар ҳар йили республикадаги 10-15 та кутубхона китоб фондини тўлдириб борсак мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Шу мақсадда қўшимча маблағлар ажратилиши ҳисобидан бўлса ҳам китоб фондларини тўлдириш учун маблағ ажратиш имкони борми?

〰️〰️〰️〰️
Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисидан

@Rasmiy_xabarlar_Official
Танзила Норбоева, Олий Мажлис Сенати раиси:

Яна бир блогеримиз савол берганки, Олий Мажлис Сенати ялпи мажлиси бошланди. Бугун “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги сирли Қонун кўриб чиқилиши режалаштирилган дейилган.

Нафақат бу блогер, балки бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам кун тартибига Конституцияга қўшимча ва ўзгартириш киритиш масаласи борлиги тўғрисида ўқидим.

Бу мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Ялпи мажлис кун тартибида Конституцияга қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида масала киритилмаган.

Конституция бизнинг бош қомусимиз. Унга қўшимча ва ўзгартириш киритиш халқимиз билан бемаслаҳат қилинмайди.

Яна "сирли" деган сўзга алоҳида урғу бермоқчиман. Ўзбекистонда ҳеч бир нарса сирли эмас. Ҳамма масала очиқ-ошкоралик билан қабул қилиняпти, кўриб чиқиляпти, халқ билан бамаслаҳат қилиняпти.

Мен нафақат қонунларни, балки қонуности ҳужжатларни ҳам назарда тутяпман. Ҳатто Президентимиз қабул қилаётган ҳар бир фармон, ҳар бир қарорга имзо чекишдан аввал халқ билан маслаҳатлашиб, айниқса ҳудудларда депутатлар, жамоатчилик кенгаши, олимлар, экспертлар фикри ўрганилиб, маҳалла раислари ёки жамоатчилик кенгашларининг селектор йиғилишларида фикр-мулоҳалари тинглаб, кейин имзо чекяптилар.
〰️〰️〰️〰️
Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисидан

@aoka_uz
⚡️⚡️⚡️Автомототранспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талаби бекор қилинди

🖇 Жорий йилнинг 17 декабрь санасида кенг жамоатчиликнинг фикрини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 796-сон қарори қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори асосида барча автомототранспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талаби бекор қилинди.

❗️Эндиликда мазкур талаб фақатгина қуйидаги 6 та ҳолат бўйича мажбурий этиб белгиланди:

🔹 транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда;

🔹 йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида;

🔹 болалар гуруҳини ташкилий ташишда;

🔹 хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда;

🔹 механик транспорт воситаларини шатакка олишда;

🔹 мотоцикл ва мопедларда.


⚠️ Ушбу талаблар йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга, шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаёти ва соғлиғини асрашга хизмат қилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
РАСМИЙ БАЁНОТ

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда газета ва журналларга мажбурий обуна ташкил этилаётгани ҳақидаги маълумотлар тарқалмоқда.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги коронавирус пандемияси даврида кўплаб газета ва журналлар нашр этилмай қолганини ҳисобга олган ҳолда, даврий босма оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш таклифини билдирди. Бироқ Агентлик даврий босма нашрларга мажбурий тарзда обуна қилишни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди.

Газета ва журналларга обуна бўлиш ихтиёрий равишда, хусусан, обунани аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот қилиш, газета ва журналларнинг сифати, жозибадорлиги ва ўқишлилигини таъминлаш, уларни интернетга интеграциялашувини тезлаштириш орқали амалга оширилиши лозим. Ҳар бир ўқувчи ўзи истаган ва зарур деб билган нашрга ихтиёрий обуна бўлиши керак.

АОКА бундан буён ҳам газета ва журналларнинг муассиси бўлган давлат органлари ва ташкилотларини ўз нашрларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга, материалларнинг сифатини яхшилашга ва нашрларни аҳоли орасида оммалаштиришга чақиради.

@aoka_uz
Бугун, 21 декабрь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси фаолиятининг таҳлили
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Жамшид Шерметов, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Қурилиш соҳасини модернизациялаш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган Стратегиясини амалга оширишда ишларнинг бориши
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Қурилиш вазирлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Байрам кунлари пиротехника воситаларидан фойдаланиш қоидаларига амал қилиш ва ис газидан заҳарланишнинг олдиши олиш чоралари
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Абдисами Ахматов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлим бошлиғи

@aoka_uz
Икки қаватдан юқори уйларни қуришда лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилади — бунинг натижасида нималар тақиқланади?

АОКАда Қурилиш вазирлиги мутасаддилари иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида ушбу масалага изоҳ берилди:

〰️〰️〰️〰️
🏗 2021 йил 1 январдан бошлаб аҳоли пунктларининг бош режалари жамоатчилик муҳокамаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади.

🔎 2021 йил 1 мартдан бошлаб, икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ёки умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш объектнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳамда объектнинг Қурилиш вазирлиги қошидаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан давлат қурилиш назорати ўрнатилган ҳолда амалга оширилади.

▪️Бунинг натижасида нималар тақиқланади?

🚫 Уй қурувчилар — қурилиш ташкилоти билан шартнома тузмасдан икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш;

🚫 Бундай турдаги қурилиш учун мўлжалланмаган ер участкаларида кўп қаватли кўп квартирали уйларни қуриш;

🚫 Лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказмасдан мавжуд бино ва иншоотларнинг, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жойларнинг қаватлари сонини кўпайтириш (устки қават қуриш).

@aoka_uz
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими ишга туширилиши натижасида соҳада нималар ўзгаради?

👨🏻‍💻 барча давлат хизматлари тўлиқ рақамлаштирилади;

📝 ҳужжатлар электрон шаклда келишилади ва қоғоз хужжатлар айланмаси бутунлай истисно этилади;

💰 ҳужжатларни келишишда вақт, маблағ ва инсон ресурслари тежалади;

🗝 электрон рақамли имзо ёрдамида ҳужжат ҳамда имзоловчининг шахси тасдиқланади;

инвестиция дастуридаги қурилиш объектларнинг ҳолати реал вақт режимида кузатиб борилади;

📡 қурилиш объектларида назорат жараёнлари автоматлаштирилади ҳамда рақамлаштирилади;

🧮 барча зарурий жадваллар ва маълумотлар автоматик тарзда шакллантирилади;

📲 ягона маълумотлар базаси шакллантирилади ва идоралараро маълумот алмашуви таъминланади.

〰️〰️〰️〰️
АОКАдаги матбуот анжуманидан (Қурилиш вазирлиги)

@aoka_uz
⚡️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича

Республика махсус комиссиясининг
БАЁНОТИ

Сўнгги кунларда айрим хорижий мамлакатларда, хусусан, Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикасида янги коронавирус инфекцияси аниқланиш ҳолатлари сони тубдан ошиб кетиб, эпидемиологик вазият кескин ёмонлашуви кузатилмоқда. Хусусан, жорий йил 20 декабрь ҳолатида Буюк Британияда кунлик касаллик ҳолати 36 мингга, Германияда 21 мингга яқин, Италияда 15 мингдан, Нидерландияда 13 мингдан, Жанубий Африка Республикасида 9 мингдан зиёдни ташкил этмоқда.

✈️ Ушбу мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда аксарият Европа ва бошқа давлатлар томонидан эпидемиологик вазиятни мураккаблаштирмаслик мақсадида юқоридаги давлатлар билан халқаро авиаташувларни чеклаш бўйича қарорлар қабул қилинди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, дунёдаги эпидемиологик вазиятнинг тезкор кескинлашуви шароитида мамлакатимиздаги эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг янги ўчоқлари пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори билан

❗️жорий йил 21 декабрь санасидан 2021 йил 10 январга қадар Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилади.

Шу билан бирга, Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари фуқаролари, ушбу давлатларда доимий истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда сўнгги 14 кун давомида мазкур давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасига киритилмаслиги белгиланди.

🔰 Шунингдек, сўнгги 14 кун давомида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуасида ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши белгилаб қўйилди.

Мазкур жорий этилаётган чекловлар ушбу давлатлардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгани сари босқичма-босқич бекор қилиб борилади.

⚠️ Шу муносабат билан, Республика махсус комиссияси жаҳондаги ушбу мураккаб вазиятни инобатга олган ҳолда фуқароларимиздан жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш, ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган ҳолда тадбирларни ўтказиш, шунингдек, вазирлик, идоралар ва давлат улуши бўлган хўжалик бирлашмаларида турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этмаслик тўғрисидаги карантин чекловларига қатъий амал қилишни сўраб қолади.

Шу билан бирга Республика махсус комиссияси фуқароларимизнинг ўзи ва оила аъзоларининг соғлиғини асраб-авайлаш мақсадида кириб келаётган янги йилни оила даврасида кутиб олиш зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтади.

@aoka_uz
Forwarded from Segment.uz
#Made_in_Uzbekistan

Ўзбекистонлик дастурчилар «Мангу саркарда» номли биринчи тарихий ўйинни тақдимот қилишди

Мобил, консол ва видео ўйинлар ишлаб чиқарувчи ўзбекистонлик дастурчилар гуруҳи – UIC Games Амир Темур ҳақидаги «Мангу саркарда» номли биринчи тарихий ўйинни намойиш этишди.

Видеоўйин тақдимоти 19 декабрь куни Тошкент ёшлар форуми доирасида бўлиб ўтди.

🔷Тақдимотда айтилишича, «Мангу саркарда» Unreal Engine технологиясидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган марказий Осиёдаги илк видео ўйиндир.

Ундаги ҳаракатлар 14 асрдаги тарихий фактларга асосланади. Бунда тарихий сюжетлардан тортиб кичик деталларгача аниқликда ишлаб чиқилган. Қаҳрамонларнинг кийимлари ва қуроллари учун эса Амир Темур музейидаги экспонатлар ўрганиб чиқилган.

🔷 «Мангу саркарда» юқори бюджетли ўйинлар синфига киради. Дастур муаллифларининг айтишича, видеоўйин ҳозирги ҳолатга келгунга қадар 29 кишилик гуруҳ бир йил давомида иш олиб борган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz