AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.41K photos
1.1K videos
10 files
5.71K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий хизматлар ва ёрдам тақдим этишда фуқаролардан талаб этилиши йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати

📌 Доимий яшаш учун рўйхатдан ўтганлик тўғрисида маълумотнома.

📌 Оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома, болалар сони ва уларнинг ёши тўғрисидаги маълумотнома, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳнома, турмуш қурганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ажрашганлик тўғрисидаги гувоҳнома.

📌 Автотранспорт воситаси мавжудлиги ва унинг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотнома.

📌 Оиланинг (оила аъзоларнинг) расмий даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар.

📌 Кўчмас мулкнинг мавжудлиги, кўчмас мулк ҳажми, фойдаланувда бўлган ернинг бонитети тўғрисидаги маълумотномалар.

📌 Иш қидирувчи, ишсиз, жамоат ишлари билан бандлик мақоми берилганлиги тўғрисидаги маълумотномалар.

📌 Пенсия ва нафақа кўринишидаги даромадлари, 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар эканлиги тўғрисидаги маълумотнома.

📌 Меҳнат фаолияти билан вақтинча шуғулланиш имкониятини бермайдиган касалликнинг мавжудлиги, ногиронлик гуруҳининг мавжудлиги, доимий парваришга муҳтож оила аъзосининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномалар.

📌 Банк пластик картасининг мавжудлиги, тўловлар ва ведомостларни юбориш, тўланган маблағлар тўғрисидаги ҳисоботлар, оила аъзоларига келиб тушган пул ўтказмалари, банк пластик картаси қолдиқлари тўғрисидаги маълумотномалар.

📌 Оила аъзоларининг қимматли қоғозлар билан амалга оширган операциялари, дивидендлар олингани тўғрисидаги маълумотномалар.

📌 Талабалар сафида мавжудлиги, стипендия миқдори, ўқиш шакли (кундузги, сиртқи), ўқиш тури (давлат гранти, тўлов контракт) тўғрисидаги маълумотномалар.

@aoka_uz
Бугун, 23 декабрь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси фаолиятини таҳлили
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Мактабгача таълим вазирлиги

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Ўзбекистоннинг минтақавий ташкилотлар доирасида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Умид Обидхўжаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари

〰️〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Архив хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ муаммо ва уларнинг ечимлари
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: "Ўзархив" агентлиги

👨🏻‍💻 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

@aoka_uz
❗️«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди

Ҳукуматнинг 22 декабрдаги тегишли қарори билан «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди.

▪️Кимларга берилади?

Мазкур кўкрак нишони билан ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш, аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг янги тизимини яратиш, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш ишларига муносиб ҳисса қўшган, жамиятда мутолаа маданияти, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган ва мазкур йўналишда юқори натижаларга эришган фуқаролар тақдирланади.

▪️Мукофот пули қанча?

Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида (бугунги кунда — 892 минг сўм) бирйўла тўланадиган пул мукофотини олади.

@aoka_uz
«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов:

Ҳозирги кунда республикада жами 227 та давлат архивлари мавжуд.

Шундан:

📓 3 та Ўзбекситон Миллий архивлари,

📓 101 та давлат архивлари,

📓 123 та шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари.

Ушбу архивларда жами 16,4 миллиондан зиёд сақлов бирлигидаги, шулардан 8,4 — бошқарув; 6,8 — шахсий таркиб; 1,3 — вақтинча сақловдаги ҳужжатлар сақланиб келинмоқда.

📝 Ҳар йили ўртача 200 минг сақлов бирлигидан зиёд ҳужжатлар давлат архивларига келиб тушади.

@aoka_uz
Ўзбекистон: минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари

📍МДҲ доирасида

📍Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида

📍Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши доирасида

📍Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасида

〰️〰️〰️
АОКАда Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари Умид Абидходжаев иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари

👉 Батафсил

@aoka_uz
«Новый имидж Узбекистана: открытость и готовность к сотрудничеству»

Статья опубликована в декабрьском номере популярного издания Германии «Berliner Telegraph»

👉 Подробнее

@aoka_uz
Бугун, 24 декабрь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
«Диний бағрикенглик, диний-маърифий соҳада қабул қилинаётган қарор ва меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти»
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов

〰️〰️〰️〰️

● Мавзу: «Ҳудудларда тўқимачилик саноатини ривожлантириш: эришилган ютуқлар ва кутилаётган натижалар»
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров

〰️〰️〰️〰️

● Мавзу: «Иссиқлик энергияси билан таъминлашда узулишларни олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар»
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Алипаша Аҳмедов

@aoka_uz
Berliner Telegraph: «Ўзбекистоннинг янги имижи: очиқлик ва ҳамкорликка тайёрлик»

Мақола Германиянинг машҳур «Berliner Telegraph» нашрининг декабрь сонида чоп этилган

👉 Батафсил

@aoka_uz
Демократлаштириш шароитида давлат органлари фаолиятининг шаффофлиги зарур

Бобур Бекмуродов, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси

〰️〰️〰️
Батафсил 👉 «Янги Ўзбекистон» газетаси

@aoka_uz
Коронaвируснинг янги штамми Ўзбекистонда тарқалиши мумкинми?

Вирус мутацияга учраяпти. Вакцина ёрдам берадими?

Ҳозир мамлакатимизда эпидемиологик вазият қандай? Янги йилда бизни нималар кутмоқда?

〰️〰️〰️

Бугун соат 15:00 да Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида шу каби муҳим масалалар муҳокама қилинади.

📺 «Ўзбекистон 24», «UzReport», «Зўр ТВ» телеканалларида тўғридан-тўғри томоша қилинг!

@aoka_uz
✏️ «Ўзбекистоннинг янги имижи: очиқлик ва ҳамкорликка тайёрлик» мақоласидан тезислар

«Berliner Telegraph» (ГФР), 22 декабр

〰️〰️〰️

✏️ Тезисы из статьи «Новый имидж Узбекистана: открытость и готовность к сотрудничеству»

«Berliner Telegraph» (ФРГ), 22 декабря

@aoka_uz
⚡️Халқаро пресс-клуб сессияси бошланди!

Унда короновируснинг мутацияга учраётгани, янги штамми тарқалиши ва бунинг Ўзбекистонга қандай хавф солаётгани, вакцина самараси, эпидемиологик вазият муҳокама қилинади.

〰️〰️〰️
Томоша қилинг👇
https://www.youtube.com/watch?v=h_qNVSlGg1k

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шерзод Қудратхўжа, Халқаро пресс-клуб раиси:

— Коронавирус мутлақо янги вирус бўлди. Шу пайтгача инсоният ўз тарихи давомида вабо, парранда ва чўчқа гриппи каби касалликларни бошидан ўтказган, уларга қарши даво чоралари, вакциналар ихтиро қилинган эди.

Коронавирус пайдо бўлганда дастлаб у ҳақда одамлар кўп нарсаларни тушунмади, фақат тож шаклида экани маълум бўлди. Ўша пайтда шифокорларнинг малакасини, ихтисослигини бирданига ўзгартиришга тўғри келди, бу эса жуда оғир масала эди.

Малака ошириш борасида ўзбек модели яратилдими, бу бўйича қандай ишлар йўлга қўйилган?

〰️〰️〰️
📹 Ҳабибулло Оқилов, Тиббиёт ходимларининг малакасини ривожлантириш маркази директори, профессор

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Шодмонов, Тошкент тиббиёт академияси ректори:

«ЖССТ ва унинг Европа ҳудудий бюросига мурожаат қилганмиз. Президентимиз фармойишга асосан маблағ ажратиб берган. Биз ИВЛ, ПЦР аппаратлари ва дори сотиб олишимиз керак. Минг афсус, ўша пайтда ЖССТда ҳам исботланган ҳеч қандай усул йўқ эди. Шундан келиб чиқиб, қайси дори биринчи пайдо бўлган бўлса, АҚШ президенти биринчи бўлиб гидроксихлорохинни мақтаб чиқди, шу заҳоти буни сотиб олиш масаласи бошланди.

Дунёда самара берадиган дори илмий асоси йўқ эди. Орқасидан фавипиравир, нафақат сотиб олиб, нафақат захира яратилди, балки Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бошланди. Орқасидан ремдисивир, энг қимматбаҳо дори. Оғир реанимациядаги беморларни шу орқали сақлаб қолдик».

@aoka_uz
Нурмат Отабеков, ССВ бош эпидемиологи:

«Қизил, сариқ, яшил рангни фақат светофор туфайли жуда тез фарқлайдиган бўлганмиз. Қизил — олов рамзи, хавф белгиси. Буюк Британия, Германия, Дания, Нидерландия, Австрия, Австралия, Жанубий Африка давлатлари «қизил» рангга киряпти. Демак, бу хавф дегани. Махсус комиссия қарори билан ҳозир 8 та мамлакат билан авиақатновлар тўхтатилди.

Тарихга назар ташлайлик. Касаллик бизга четдан кириб келди. Илк бор аниқланган бемор ҳам чет элдан келган эди. Эпидемиологиянинг олтин қоидаси — касаллик манбаини жиловлаш. Касаллик манбаини жиловласак, эпидемиологик занжирни уза оламиз. Асосий мақсадимиз ҳам шу.

Ўзбекистон хориждаги фуқаролари ва талабаларини уюшган ҳолда олиб келди. Биз касаллик манбаларини битта жойга жамладик, кейин жиловлаш ишлари билан шуғулландик. Мана шу ишларнинг самараси ўлароқ ҳозир биз барқарор вазиятга келиб турибмиз».

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозир биз коронавирус бўйича анча хотиржам бўлиб қолдик. Лекин дунёдаги вазият шуни кўрсатяптики, яна хавотирли хабарлар келяпти.

Ўзбекистон бугун қандай вазиятни прогноз қиляпти ва қандай ҳолатга тайёргарлик кўряпти?

〰️〰️〰️
📹 Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Анвар Олимов Кун.уз мухбири Аброр Зоҳидов саволига жавоб берди.

@aoka_uz
Forwarded from Segment.uz
⚡️Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчисига Президент совғаси топширилди

✳️ 11-синф ўқувчиси Фирдавс Абдуқаюмов АҚШнинг иккита нуфузли олий таълим муассасаси — Ксавье ва Жон Кэролл Университетларига грант асосида қабул қилинди. Ксавье университетига грант миқдори 89 минг доллар, Жон Кэролл Университетига эса 96 минг долларни ташкил этади.

🔷 Ўзбекистон Президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Фирдавсни табриклаб, унга Президент совғаси — замонавий компьютерни топширди.

✳️ Айни пайтда Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг ўқувчиси Темур Сулаймонов, Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Мироншоҳ Иномжонов, Жаҳонгир Амирҳамзаев, Азимжон Ўринов ҳамда Азимжон Алижоновлар етакчи хорижий олий ўқув юртларига қабул қилинган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Ҳурматли юртдошлар!

❗️Халқ манфаати ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлида хизмат кўрсатаётган давлат органлари очиқлиги ва шаффофлигини аниқлаш учун сўровнома ўтказишни мақсад қилдик.

Ушбу сўровномада иштирок этишингизни сўраймиз. Сизнинг фикр-мулоҳазаларингиз давлат органлари очиқлигини такомиллаштиришга ва юзага келаётган ёки эҳтимоли мавжуд муаммоларни бартараф этишга, аҳоли айнан қайси соҳада қийинчиликларга дуч келаётганини аниқлашга ёрдам беради.

〰️〰️〰️
Сўровномага ўтиш 👉 https://forms.gle/Js9Ks7UxuG86rKA47

@aoka_uz