This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#XPK
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги - «Ўзбекистон - БМТ: муҳим ташаббуслар ва ҳамкорлик натижалари» мавзусидаги сессияси.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев:
«Ўзбекистоннинг энг ашаддий танқидчилари ҳам сўнгги тўрт йилда юз берган ислоҳотларнинг энг кўзга кўринадигани, салмоқлиси, тарози босадигани — оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва таъсири батамом ўзгарганини эътироф этяпти. Журналистлар кўтарган масала бўйича амалдорлар ишдан кетяпти, давлат керакли қарорлар қабул қиляпти.
Бироқ тан олишимиз керакки, ҳамон муаммолар, олдинги давр менталитети сақланиб турибди. Башарти журналист ва блогерларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик ҳолати бўйича аниқ фактлар бўлса, бизга ва уларни ҳимоя қиладиган Агентликка берилса, барча чоралар кўрилади.
Ўзбекистонда сўз эркинлиги, ОАВ ролини оширишга бўлган сиёсий ирода — қатъий. Биз ҳаммамиз бунинг жамият ривожи учун муҳим эканини тушунамиз ва бу борада барчамиз бирга ишлашимиз керак. Бу ниҳоятда жиддий масала».
@aoka_uz