📖 Диний мазмундаги адабиётларни нашр этишнинг ўзига хос жиҳатлари муҳокама қилинди
Ахборот ва оммавий коммункациялар агентлигида “Диний мазмундаги адабиётларни нашр этишнинг ўзига хос жиҳатлари, бу борада амалдаги қонунчилик талабарига риоя этишда ноширлар олдидаги долзарб вазифалар” мавзусидаги семинар ўтказилди.
👉 Батафсил
@aoka_uz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#XPK
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги - «Ўзбекистон - БМТ: муҳим ташаббуслар ва ҳамкорлик натижалари» мавзусидаги сессияси.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев:
«Ўзбекистоннинг энг ашаддий танқидчилари ҳам сўнгги тўрт йилда юз берган ислоҳотларнинг энг кўзга кўринадигани, салмоқлиси, тарози босадигани — оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва таъсири батамом ўзгарганини эътироф этяпти. Журналистлар кўтарган масала бўйича амалдорлар ишдан кетяпти, давлат керакли қарорлар қабул қиляпти.
Бироқ тан олишимиз керакки, ҳамон муаммолар, олдинги давр менталитети сақланиб турибди. Башарти журналист ва блогерларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик ҳолати бўйича аниқ фактлар бўлса, бизга ва уларни ҳимоя қиладиган Агентликка берилса, барча чоралар кўрилади.
Ўзбекистонда сўз эркинлиги, ОАВ ролини оширишга бўлган сиёсий ирода — қатъий. Биз ҳаммамиз бунинг жамият ривожи учун муҳим эканини тушунамиз ва бу борада барчамиз бирга ишлашимиз керак. Бу ниҳоятда жиддий масала».

⚡️⚡️Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги - «Ўзбекистон - БМТ: муҳим ташаббуслар ва ҳамкорлик натижалари» мавзусидаги сессиясидан муҳим иқтибослар

⚡️ОТМларда анъанавий таълимга рухсат берилади
2020 йил 17 октябрь куни Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида олий таълим муассасаларида ўқув жараёнларни ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
🔎 Йиғилишда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов бугунги кунда ОТМларда масофавий таълимнинг олиб борилиши мониторинги натижалари тўғрисида, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари борасида вазирлик томонидан кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Муҳокамаларда олий таълим муассасаларида анъанавий таълимга қайтиш имкониятлари масаласи ҳам кўриб чиқилди ҳамда ОТМ ректорларига бу бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди.
✅ Жумладан, олий таълим тизимида анъанавий дарсларга қайтишда, аввало, талабалар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровномалар ўтказилади. Шунингдек, ОТМ томонидан муассаса имкониятлари таҳлил қилинади, санитария-эпидемиология талаблари асосида ўқув жараёнларини ташкил этиш, талабалар саломатлигини хавф остига қўймасдан талабалар турар жойлари фаолиятини тиклаш имкониятлари кўриб чиқилади.
📋 Бу борада якуний қарор олий таълим муассасалари кенгаши томонидан талабалар, уларнинг ота-оналари таклифларини инобатга олган ҳолда санитария-эпидемиология хизмати тегишли хулосаси асосида қабул қилинади.
📎 Сўровномалар натижаларига кўра ҳамда ОТМ имкониятларидан келиб чиққан ҳолда республикадаги олий таълим муассасаларида анъанавий таълим шаклига рухсат этилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❗️СЎРОВНОМА
Сўровнома жорий йилнинг 20 октябрь куни соат 23:59 га қадар ўтказилади. Сиздан мазкур сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз.
Сўровномага ўтиш учун қуйидаги ҳаволини босинг! 👇👇👇
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSchsUMH_qyoTZVaJlFKbgU6txA6arEXVFvWWGxjmyioqSmWEg/viewform

📣 АОКАнинг ОАВ вакиллари ва блогерларга мурожаати
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ахборот соҳасини ривожлантириш, ОАВ фаолиятини янада эркинлаштириш ҳамда давлат ва жамият ўртасидаги очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги, янада самарали механизмлари ва усулларини жорий этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Юртимизда эълон қилинган очиқлик сиёсатининг самарасида давлат бошқарув идоралари аҳоли ҳамда оммавий ахборот воситаларининг турли масала ва муаммолар бўйича қилган мурожаатларига очиқ ва ошкора муносабат билдирмоқда. Буларнинг барчаси давлат ва фуқаролар ўртасида ҳақиқий мулоқотни шакллантириш ва фуқаролик жамиятини босқичма-босқич ривожлантиришга хизмат қилади.
Шу билан бирга, қайд этиш жоизки, кейинги пайтларда турли оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерлар томонидан ишончсиз, ёлғон ва текширилмаган ахборотни тарқатиш ҳолатлари ҳам қўпайди. Республика патологоанатомия марказидан олинган, гўёки коронавирус инфекциясининг кўп сонли қурбонлари жасадлари тасвирланган видеоматериал, электр узилиши оқибатида юзлаб киши ҳалок бўлгани, карантин муддатининг яна узайтирилиши тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган ва бошқа шу сингари ёлғон, асоссиз хабарлар шулар жумласидан. Фактларнинг атрофлича ўрганилиши амалда ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини кўрсатди. Аммо уларнинг ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиниши жамиятда шундоқ ҳам ўсиб бораётган инфодемиянинг янада кенгайишига олиб келади.
Жорий йил бошидан буён давлат идоралари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятига доир ёлғон хабарлар тарқатилиши билан боғлиқ 290 та ҳолат аниқланган. Ҳақиқатга зид бундай маълумотларнинг энг кўпи Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳиссасига тўғри келмоқда — 51 та ҳолат. Қолаверса, Наманган вилояти ва туманлари ҳокимликлари фаолиятига оид 36 та шундай ҳолат қайд этилган, Ички ишлар вазирлигига алоқадор 26 та, Сурхондарё вилоятига — 26 та, Қашқадарё вилоятига доир 21 та ҳақиқатга зид хабарлар тарқатилган.
Шунингдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Antifake.uz телеграм-каналида ўтган вақт мобайнида Интернет тармоғида ёритилган 60 та материал ҳақиқатга тўғри келмаслиги ҳақида маълумот узатилди.
Таъкидлаш лозимки, бугунги мушкул санитар-эпидемиологик вазиятда бундай фейкларнинг тарқалиши жамият хавфсизлигига сезиларли даражада таъсир кўрсатади, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етишига, шунингдек, жамоатчилик ўртасида ваҳима уйғотиши, шундоқ ҳам фуқароларга бўлаётган кучли психологик босимнинг ортишига сабаб бўлади.
Айни пайтда Агентликнинг қатор Интернет-ОАВ ва блогерлар билан фейк хабарлар тарқатилишининг олдини олиш, миш-мишларга йўл қўймаслик ва фактларни текширган ҳолда эълон қилиш бўйича фаол ҳамкорлигининг ижобий амалиётини таъкидлаб ўтиш жоиз. Мазкур йўналишдаги ҳамкорликда олиб борилаётган фаолиятга катта эътибор қаратишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
Умуман, мамлакатнинг масс-медиа соҳасидаги қонунчилиги ахборотнинг ишончлилик тамойилига асосланганини ҳисобга олган ҳолда, яна бир бор ОАВ, журналистлар ва блогерларни эълон қилинаётган материалларнинг ҳаққонийлигига масъулият билан ёндашиш, журналист этикасининг асосий қоидаларига риоя этиш ва ахборотни текширишга ҳамда вазиятни бир томонлама баҳоламасликка чақирамиз. Рейтинг ва реклама ортидан қувиб, республиканинг ахборот соҳасидаги амалдаги қонунчилиги ҳамда жамиятнинг манфаатларини эътиборсиз қолдириш жоиз эмаслигини ҳам алоҳида таъкидлашни истар эдик.
Ўз навбатида, Агентлик давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли орган сифатида оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерларга давлат органлари билан боғлиқ ахборотни қисқа муддатда текшириш ва улардан изоҳ олишда ҳар томонлама кўмак беришга тайёр. Зеро, биз мамлакатнинг ахборот маконида ОАВ, журналист, блогер ва матбуот котибларининг ҳамжиҳатликдаги фаолияти янада мустаҳкамланишига хизмат қилувчи ўзаро ҳамкорлик муҳитини яратишни муҳим, деб ҳисоблаймиз.

📣 Обращение АИМК к представителям СМИ и блогерам
В последние годы в Узбекистане ведется системная и последовательная работа по развитию информационной сферы, дальнейшей либерализации деятельности СМИ, а также внедрению новых эффективных механизмов и методов налаживания открытого диалога между государством и обществом.
Благодаря провозглашенной политике открытости министерства и ведомства страны становятся все более открытыми, реагируя на обращения граждан и масс-медиа по различным вопросам и проблемам. Все это в конечном итоге формирует подлинный диалог между государством и населением и идет на благо развития гражданского общества.
Вместе с тем, с сожалением вынуждены констатировать, что в последнее время участились факты распространения различными средствами массовой информации, журналистами и блогерами недостоверной, ложной и непроверенной информации. Среди них, например, видеоматериал из Республиканского патологоанатомического центра с, якобы, многочисленными телами жертв коронавирусной инфекции, сотни скончавшихся от перебоев электроэнергии, ложные сообщения в социальных сетях об очередном продлении сроков карантина и др. Тщательная проверка фактов показала, данная информация не имеет ничего общего с истинным положением дел, однако, их публикация в СМИ и социальных медиа способствует и без того растущей инфодемии в обществе.
Так, с начала текущего года выявлено более 290 случаев распространения недостоверной информации, касательно деятельности государственных органов и других организаций. Наибольшее количество ложной информации приходится на Бюро принудительного исполнения при Генеральной прокуратуре – 51 случай. Также в отношении хокимиятов Наманганской области и районов обнаружено 32, министерства внутренних дел 26, хокимият Сурхандарьинской области – 26, хокимият Кашкадарьинской области – 21 случай публикации недостоверной информации.
За прошедшее время в Телеграм канале Агентства информации и массовых коммуникаций Antifake.uz распространена информация о том, что около 60 материалов, опубликованных в сети Интернет не соответствуют действительности.
Следует отметить, что в нынешней непростой санитарно-эпидемиологической обстановке распространение фейков представляет собой острую угрозу общественной безопасности, создает предпосылки для нанесения ущерба жизни и здоровью граждан. Более того, это приводит к росту панических настроений в обществе, нагнетанию и без того повышенного психологического давления на население.
Вместе с тем, хотелось бы отметить также положительную практику активного сотрудничества Агентства с рядом Интернет-СМИ и блогеров по недопущению распространения фейковых сообщений, пресечению слухов и домыслов, перепроверке фактов. Считаем целесообразным придать больший масштаб подобной совместной работе в данном направлении.
В целом, принимая во внимание то, что законодательство страны в сфере масс-медиа основано на принципе достоверности информации, вновь настоятельно призываем СМИ, журналистов и блогеров ответственно подходить к вопросу достоверности публикуемых материалов, соблюдать основополагающие нормы журналисткой этики, перепроверять информацию и избегать однобокого освещения ситуации. При этом считаем также важным подчеркнуть, что в погоне за рейтингами и рекламодателем не должны игнорироваться как нормы действующего законодательства республики в информационной сфере, так и интересы общества.
В свою очередь, Агентство как уполномоченный орган, координирующий деятельность пресс-служб органов государственной власти и управления, готово оказать всяческое содействие средствам массовой информации, журналистам и блогерам в перепроверке материалов по линии госорганов и получении их комментариев в кратчайшие сроки. Поскольку мы полагаем важным создать такую атмосферу взаимодействия, в рамках которой еще более укрепилось бы консолидированная, совместная работа СМИ, блогеров и пресс-секретарей госорганов в информационном поле страны.

Ўзбек тилини янада ривожлантиришга оид фармон имзоланди
Шавкат Мирзиёев «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, 2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда асосий йўналишлари тасдиқланди.
Асосий йўналишлар қуйидагиларни назарда тутади:
👉 2025 йилга қадар давлат мактабгача таълим тизимида ўзбек тилли гуруҳлар қамровини 72 фоизга, 2030 йилгача эса 80 фоизга етказиш;
👉 2030 йилга қадар умумтаълим мактабларида ўқув йиллари учун таянч ўқув режаларида она тили фанини ўқитиш кўламини амалдаги ҳафтада 84 соатдан 110 соатгача ошириш;
👉 олий таълим муассасаларида ўзбек тили кафедралари сонини 2025 йилга қадар 120 тага, 2030 йилгача эса 140 тага етказиш;
👉 лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида “Ўзбекистон миллий қомуси” жилдларини нашр этишни босқичма-босқич кўпайтириб бориш;
👉 2020 йилда ўзбек тилининг луғат бойлигини оширувчи 15 та лингвистик, соҳавий-терминологик, изоҳли луғатлар яратиш;
👉 телерадиоканаллар сухандон-бошловчиларининг ўзбек адабий тилидаги нутқ маданиятини оширувчи қайта тайёрлов курсларида ўқитиш тизимини жорий этиш ва қамровни 2030 йилгача 100 фоизга етказиш;
👉 2025 йилга қадар давлат тилида соҳавий иш юритиш ҳужжатларининг ягона электрон намуналарини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш учун 14 та онлайн дастур ишлаб чиқиш, 2030 йилгача эса ушбу кўрсаткични 25 тага етказиш;
👉 дастурий маҳсулотларнинг ўзбекча иловалари ва электрон луғат дастурларини яратиш;
👉 хорижликлар учун ўзбек тилини ўргатувчи дастурлар яратиш;
👉 2030 йилга қадар хорижий олий таълим муассасаларида ўзбек тилини ўргатувчи марказлар сонини амалдаги 17 тадан 60 тагача кўпайтириш;
👉 2025 йилга қадар “Ўзбек тилининг дўстлари” клублари сонини 30 тага, 2030 йилгача эса 40 тага етказиш.
Манба: ЎзА

⚡️Президент Ўзбек тили байрами билан табриклади:
🔹Мамлакатимизда «Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари», «Қорақалпоқ адабиёти дурдоналари», «Биринчи китобим», «Жаҳон адабиёти дурдоналари» каби серияларни нашр этиш бўйича бошланган ишларни тизимли асосда давом эттириш керак.
🔹Ҳозирги кунда мамлакатимизда яшаётган, Ўзбекистонимизни ягона ва аҳил оила деб биладиган турли миллат ва элатлар вакиллари ҳам ўзбек тилини ўрганишга катта қизиқиш ва истак билдираётганлари айниқса эътиборлидир.
🔹Шу муносабат билан бу борада мотивация омилларини кучайтириш, махсус дарслик, луғат ва қўлланмалар, видео ва аудиоматериаллар, замонавий ўқитиш услубларини кенг жорий этиш муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Рустам Шодиев вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, таниқли олим, иқтисодиёт фанлари доктори, собиқ Меҳнат вазири ўринбосари, туризм соҳаси ривожига катта ҳисса қўшган мутахассис, профессор Рустам Хамидович Шодиевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзиямизни изҳор этамиз.
Рустам Хамидович Шодиевнинг номи республикамиз илмий жамоатчилиги доирасида ҳамда таълим тизими ходимлари орасида юксак эҳтиром билан тилга олинади.
Рустам Шодиев 1938 йил 15 майда зиёлилар оиласида туғилди. 1955 йилда Тошкент шаҳридаги 28-сонли мактабни олтин медаль билан тугаллаб, Москва давлат иқтисодиёт институтига ўқишга кирди.
У ўз меҳнат фаолиятини 1960 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси иқтисодиёт институтида лаборантликдан бошлади ва 26 йил давомида кичик илмий ходимдан то илмий ишлар буйича директор ўринбосари лавозимигача бўлган поғоналарни босиб ўтди.
1967 йилда Москва шаҳрида — номзодлик, 1981 йилда эса докторлик диссертациясини ёқлади. 1983 йилда профессор унвонини олди.
1980-1984 йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) “Сурия Араб Республикасида меҳнатни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш” номли лойиҳасига раҳбарлик қилди. Сафардан қайтгач, Меҳнат вазири ўринбосари ва Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлади. Банк-молия академияси илмий марказига раҳбарлик қилди.
1997 йилдан 2005 йилгача — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Жаҳон иқтисодиёти” кафедраси мудири, 2005-2019 йилларда эса Тошкент давлат иқтисодиет унверситетининг “Халқаро туризм” кафедраси профессори лавозимида фаолият юритди.
У ўзбек тилида илк бор 2005 йилда ва кейинчалик қайта чоп этилган “Жаҳон иқтисодиёти” фани дарслигининг муаллифидир. 120 дан ортиқ мақолалари (улардан 18 таси хорижда) ва 4 та (биттаси инглиз тилида) йирик монографияси чоп этилган. 3 нафар фан доктори ва 30 нафар иқтисодиёт фанлари номзодини тайёрлаган. 1988 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” унвонига сазовор бўлди, "Ўзбекистон Милий Энциклопедияси"га киритилди, Халқаро биографик марказининг (Англия) “ХХ асрнинг 2000 нафар атоқли интеллектуаллари” китобига киритилиб, ёрлиқ ва медаль билан тақдирланди.
Рустам Шодиев ЎзФА Кибернетика иснтитутида, кейинчалик узоқ йиллар нафақага чикишига кадар Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги қошидаги илмий текшириш институтутида катта илмий ходим лавозимида ишлаган.
Рустам Хамидович Шодиевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда мангу яшайди.

“Матбуот ва ахборот эркинлиги бобида Ўзбекистон ҳамон энг салбий баҳо олмоқда” сарлавҳали мақолага Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий муносабати
2020 йилнинг 19 октябрь куни «Amerika ovozi» нашрида «Матбуот ва ахборот эркинлиги бобида Ўзбекистон ҳамон энг салбий баҳо олмоқда» номли мақола эълон қилинган.
Мақолада «Адабиёт» газетаси бош муҳаррири Бахтиёр Каримов газетани ҳеч қайси босмахонада чиқара олмаётгани ҳамда бу борада агентликка мурожаат қилгани, бироқ «босим кўринишидаги турли тавсиялар берилгани» ҳақида айтган.
Мақолада қайд этилганидек, «Адабиёт» газетаси бош муҳаррири Бахтиёр Каримов Агентликнинг раҳбар ва масъул ходимлари билан учрашиш масаласида мурожаат қилган. Унинг мурожаатига асосан Лицензиялаш ва назорат ҳамда Босма ва электрон ОАВ бўлимлари раҳбарлари 2020 йил 9 октябрь куни Б.Каримовни Агентликка таклиф қилган ҳолда, у билан юзма-юз учрашган.
Учрашувда Б.Каримов «Адабиёт» газетасини чоп этиш бўйича матбаа корхоналарига кўрсатма-хати чиқаришни сўраган. Масъул ходимлар Агентлик бундай мазмундаги хат чиқаришга, матбаа корхоналарининг ички молиявий-хўжалик фаолиятига аралашишга ваколатли эмаслиги, ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир ОАВ ўзининг иқтисодий имкониятидан келиб чиқиб, эркин ва мустақил тарзда, матбаа корхоналари билан тегишли шартнома асосида чоп этиши лозимлиги тушунтирилди.
Суҳбат давомида Б.Каримовдан айнан қайси босмахона қайси идорадан «Адабиёт» газетасини чоп этмаслик тўғрисида топшириқ олгани ҳақида сўралганда, у бирор-бир аниқ маълумот ёки далил тақдим этмади (суҳбат жараёни баёнлаштирилган). Агарда у ОАВ ҳуқуқлари бузилган деб ҳисобласа, тегишли тартибда судга мурожаат қилиши мақсадга мувофиқ.
АОКА ахборот соҳасига оид амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ фаолият кўрсатаётган ҳар бир оммавий ахборот воситасини ривожлантириш ва уни қўллаб-қувватлашга ўз ваколати доирасида тайёрлигини маълум қиламиз.

⚡️ Хивага медиа-тур ташкил этилди
21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вилоят бошқармаси ҳамкорлигида журналистлар ва блогерлар қадимий Хива шаҳрига медиа-тур уюштиришди. Унинг иштирокчилари дастлаб, “Шайх Мавлон бобо” зиёратгоҳида мангу қўним топган Огаҳий ва Шермуҳаммад Мунис қабрларини зиёрат қилишди.
Сўнгра медиа-тур қатнашчилари Огаҳий тути ва уй-музейини бориб кўрдилар. Огаҳий ижод мактаби катта ўқитувчиси, филология фанлари номзоди Мадина Матяқубова ҳамда музей раҳбари Уллибиби Абдуллаева бу ерда ўрин олган буюк шоир қўлёзмалар ва экспонатлари билан яқиндан таништирдилар.