AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.4K photos
1.1K videos
10 files
5.7K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
⚡️12-13 август кунлари ёшлар ҳуқуқларини тарғиб қилишнинг долзарб масалаларига бағишланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ташкил этилади.

👉 https://www.asianforum.uz/

〰️〰️〰️〰️
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Узбекистан проведет форум по правам человека

Самаркандский форум по правам человека состоится 12−13 августа в формате видеоконференции. Тема — права молодежи, на мероприятии также обсудят проект Конвенции о правах молодежи, с инициативой о создании которой выступил президент Шавкат Мирзиёев в 2017 году.

👉 https://www.asianforum.uz/

〰️〰️〰️〰️
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форумида нуфузли халқаро экспертлар иштирок этиши кутилмоқда

2020 йилнинг 12-13 август кунлари ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишлаб ўтказиладиган Самарқанд веб-форумида нуфузли халқаро экспертларнинг иштирок этиши режалаштирилган.

Жумладан форумда:

🔰 Ёшлар ишлари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг вакили,

🔰 Ислом ҳамкорлик ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг ижрочи директори,

🔰 Парламентлараро иттифоқ ёшлар парламенти Форуми президенти,

🔰 Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили,

🔰 Европа Кенгашининг Ёшлар масалалари бўйича Маслаҳат кенгаши,

🔰 Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси,

🔰 Ёшлар ҳуқуқлари бўйича Ибер-Америка конвенцияси
экспертлар комиссияси вакиллари ва бошқа экспертлар веб-форумда маърузаларини тақдим қилишади.

〰️〰️〰️〰️
👉 https://www.asianforum.uz/
〰️〰️〰️〰️
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Аввал хабар берилганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокидаги брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Хитойда ишлаб чиқарилган нархи 2 долларлик "Ляньхуа Циньвен" дориси қўлда 350 минг сўмгача кўтарилган.

Ушбу дори Зангиотадаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонада хайрия сифатида етказиб берилгани тўғрисида видеолар тарқалди. Дори Ўзбекистондаги даволаш протоколига киритилмаган бўлса ҳам, коронавирусни даволашда самарали ва фойдали дейиш мумкинми?

Ҳа, бугунги кунда ушбу дори Зангиота шифохонасида фойдаланиляпти.

〰️〰️〰️〰️〰️
Мен коронавирусдан уйда даволанаётган беморларга бепул бериладиган дорилар билан таъминланиш ҳолатларига гувоҳ бўлмаяпман.

Мазкур дориларнинг 50 мингта тўпламини шакллантирилиши айтилганди, шунча дори-дармон қаерга кетди?

Ушбу фуқаро агар аниқ манзил ва ёрдам кўрсатмаган поликлиникани ёзиб юборсалар, биз томонимиздан хизмат текшируви ўтказилади ва керакли жавобни берамиз.

📦 50 минг тўплам ҳақиқатан тайёрланган ва улар беморларга етказиб берилмоқда.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️«Маҳалла» фонди ҳузурида ташкил этилган «Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан эълон қилинган сўровнома ва телеграм каналнинг ўчириб ташланиши юзасидан МУНОСАБАТ

АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида бўлиб ўтган брифингда ижтимоий тармоқларда муҳокамларга сабаб бўлган сўровнома юзасидан изоҳ берилди:

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️“Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан жамоат фонди бўлган нодавлат нотижорат ташкилот. Ташкилот вазирлик тизимига кирувчи ташкилотлар рўйхатига киритилмаган.

Фонд ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси фаолиятининг ҳеч бир жараёнларига ҳам вазирлик иштирок этмайди.

🔰 “Маҳалла” хайрия жамоат фонди жамғарманинг барча фаолият турларини Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигидан мустақил ҳолда олиб боради ҳамда Жамғармага келиб тушган хайрия маблағларини ўрнатилган тартибда сарфланишига ягона масъул ташкилот ҳисобланади.

📲 Юқорида келтириб ўтилганларга қўшимча сифатида айтиб ўтишим керакки, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг телеграм саҳифасини ташкил этиш ва ўчириш тўлиқ равишда Фонднинг ўз ҳуқуқи ҳисобланди.

🌐 Ҳозирги вақтда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги барча расмий саҳифалари ишлаб турибди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Аввал маълум қилинганидек, АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб берилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Сўнгги сайловлар натижасида маҳалла раислигига кўпроқ куч ишлатар тизим ходимлари сайлангани ростми?

🗳
Сайланган фуқаролар йиғини раислари муқаддам қуйидаги соҳаларда меҳнат қилган:

📌 791 нафари — таълим;
📌 135 нафари — маҳаллий ҳокимият;
📌 5189 нафари — маҳалла;
📌 787 нафари — тадбиркорлик;
📌 396 нафари — ҳуқуқни муҳофаза қилувчи;
📌 45 нафари — соғлиқни сақлаш;
📌 94 нафари — нодавлат-нотижорат ташкилотлари;
📌 294 нафари — қишлоқ хўжалиги;
📌 343 нафари — фермер хўжалиги;
📌 225 нафари — ишлаб чиқариш;
📌 54 нафари — қуролли кучла;
📌 13 нафари — тижорат банки;
📌 727 нафари — бошқа соҳа вакиллари.

〰️〰️〰️〰️〰️
Нега Ҳомийлик марказларининг 1197 рақамига боғланиб бўлмаяпти, доимий банд? Ходимлар етишмайдими ёки моддий техник база етарли эмасми?

Ҳомийлик, хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари фаолиятини ташкил этиш бевосита вазирлик ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида олиб борилмоқда.

👷🏻‍♀️ Ҳозирда марказлар қошида ташкил этилган 1197 қисқа рақамлари орқали аҳоли мурожаатларини қабул қилиш Ёшлар ишлари агентлиги томонидан жалб қилинган волонтёрлар томонидан олиб борилмоқда.

📞 Аҳоли мурожаатларини қабул қилувчи волонтёрлар гуруҳи барча зарур алоқа ва моддий-техника воситалари билан тўлиқ таъминланган.

☎️ Агар сиз 1197 рақамига боғлана олмаётган бўлсангиз, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган 71-203-01-21 ишонч телефонларига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз.

〰️〰️〰️〰️〰️
Мурожаат асосида ёрдам олган фуқароларнинг аниқ таҳлили юритиладими? Маҳалланинг рўйхатига киритилмаган бўлса, уларга кўрсатилган ёрдамлар учун харажатлар қайси манбадан қопланади?

🛍 Ҳомийлик, хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари ўз номи билан ҳомийлик асосида иш олиб борувчи, аҳолига ҳомийлар томонидан тақдим қилинган маҳсулотларни санитария қоидаларига риоя этган ҳолда фақат етказиб бериш билан шуғулланадиган марказдир.

🛒 Етказиб бериш ишлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан жалб қилинган волонтёрлар томонидан олиб борилади.

💰Транспорт хизматларини ташкил этиш ва унинг харажатларини қоплаш эса маҳаллий ҳокимликлар томонидан йўлга қўйилган.

Бундан кўриниб турибдики, ортиқча харажатга ҳеч бир асос йўқ.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🗣 Ҳозирга қадар мазкур телефон рақамлар орқали мамлакатимиз бўйича 144 561 та аҳоли мурожаатлари қабул қилинди. Уларнинг 138 485 таси — озиқ-овқат, 1 876 таси — дори-дармон ҳамда 4 200 таси бошқа масалалар бўйича қилинган мурожаатлардир.

☑️ Мурожаатчиларнинг 104 809 нафарига зарур ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️ЭЪЛОН!

АОКАда 12-14 август кунлари бўлиб ўтадиган тадбирлар режаси

〰️〰️〰️〰️
12 август

📢 Брифинглар:
Пандемия вақтида кўрилаётган чоралар:
🔸Марказий банк — соат 10:00
🔸Соғлиқни сақлаш вазирлиги — соат 11:00
Сардоба фожеаси оқибатларин бартараф этиш:
🔸Қурилиш вазирлиги — соат 14:00

📢 Матбуот анжумани
Мавзу:
«Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида

Иштирок этади:
Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ — соат 15:00

〰️〰️〰️〰️
13 август

📢 Брифинглар:
Пандемия вақтида кўрилаётган чоралар:
🔸Соғлиқни сақлаш вазирлиги — соат 12:00
🔸Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги — соат 13:00
🔸Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси — соат 14:00

📢 Матбуот анжумани
Мавзу:
«Экологик хавфсизлик – аҳоли саломатлиги гарови»

Иштирок этади:
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси — соат 15:00

〰️〰️〰️〰️
14 август

📢 Брифинглар:
Пандемия вақтида кўрилаётган чоралар:
🔸Соғлиқни сақлаш вазирлиги — соат 12:00
🔸Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — соат 13:00
🔸Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси — соат 14:00

📢 Матбуот анжумани:
Мавзу:
Ижтимоий ёрдам олиш тартиби, «Саховат ва кўмак» ҳаракати фаолияти

Иштирок этади:
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги — соат 15:00

📎 Брифинг ва матбуот анжуманлари режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🎙 Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк ахборот хизмати раҳбари Акмал Назаров иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган айрим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Оиламиздан икки киши ўқишга топширганмиз. Агар шартнома асосида ўқишга кирсак, тўлаш учун таълим кредити олишимизга тўғри келади. Таълим кредити олишнинг тартиби ҳақида маълумот берсангиз.

🔹Тaълим кредитлари тижорат банклари томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун уларнинг ўзига, ота-оналарига ёки васийларига берилиши мумкин.

❗️Таълим кредитлари, олий таълим муассасаларида ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда, бакалавриатга қабул қилинган талабаларга — 10 йилгача, магистратура босқичи талабаларига — 5 йилгача бўлган муддатга берилади.

💻 Ҳозирги карантин даврида таълим кредити ажратиш хизматини масофавий равишда кўрсатилиши тижорат банклари томонидан мустақил белгиланади.

Таълим кредитини олиш учун қарз олувчи банккa қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) таълим кредити бериш тўғрисидаги ариза;

б) талаба ва олий таълим муассасаси ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома. Ушбу шартномада ўқишнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим.

г) кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;

д) имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари, кам таъминланган оила фарзандлари тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

☝️Кредит қайтмаслиги хавфининг олдини олиш мақсадида қарз олувчи қуйидаги таъминлаш шаклларидан бирини банкка тақдим этиши лозим:

▫️мол-мулк ёки қимматли қоғозларни гаровга қўйиш;

▫️учинчи шахс кафиллиги;

▫️суғурта компаниясининг қарз олувчи кредитни қайтара олмаслиги хавфи суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;

▫️фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кафиллиги (бу ҳужжат фақат чин етимлар ва “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари ва кам таъминланган оилалардан чиққанлар учун сўралади).

📎 Таълим кредитини олиш тартиби тўғрисидаги батафсил маълумотлар Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги 318-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисидаги низом”да ва тижорат банкларининг расмий веб-сайтларида келтирилган.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ўзим яшаб турган хонадон олдидан озиқ-овқат дўкони очмоқчиман. Лекин маблағим етарли эмас. Банк орқали нотурар жойни кредит сифатида олсам бўладими?

Имтиёзли кредит маблағлари савдо-воситачилик хизматларини, шу жумладан, озиқ-овқат савдоси фаолиятини ташкил этиш, амалга ошириш ёки кенгайтириш мақсадлари учун ажратилмайди.

💰Бироқ ушбу фаолият учун белгиланган тартибда банкларнинг тижорат кредитларидан фойдаланишингиз мумкин. Бунда кредитлар тижорат банкларининг кредит сиёсатида белгиланган шартлар ҳамда бозор тамойилларига асосланиб ажратилади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🎙 Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк ахборот хизмати раҳбари Акмал Назаров иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️
Пандемия даврида жисмоний шахслар учун ҳам кредитлар 1 октябрга қадар узайтирилган эди. Лекин банкдан ҳозирги ойдаги кредит тўловига қўшиб, ўтган ойлар учун ҳам тўловни қўшиб тўлаш сўралмоқда. Бу қанчалик тўғри?

✏️ Президентнинг жорий йил 3 апрелдаги ПФ-5678-сонли Фармони асосида молиявий қийинчиликка дуч келган юридик ва жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг кредитлари бўйича тўловлар 2020 йил 1 октябрга қадар кечиктирилиши ҳамда якуний тўловлар муддатларининг берилган имтиёзли даврга мос равишда узайтирилиши белгиланган.

Шунингдек, қарздорлар пул оқимлари фоиз тўловларини қоплаш учун етмаган тақдирда, фоиз тўловларини ҳам кечиктириш бўйича Марказий банк томонидан тижорат банкларига тавсиялар берилди.

❗️Бироқ бу кечиктириш давридан (яъни 2020 йил 1 октябрдан) кейин йиғилган тўловлар бир мартада тўланиши кераклигини англатмайди. Яъни карантин вақтида кечиктирилган кредит тўловлари якуний тўловлар муддатларининг узайтирилганлигини ҳисобга олган ҳолда, тўлов жадвалининг қолган даврига тенг равишда тақсимланади.

🔸Бундан ташқари, қатъий карантин чекловларининг дастлабки (апрель-май) ойларида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, ижтимоий масофаланишни таъминлаш мақсадида қарздор-жисмоний шахслардан аризаларни қабул қилиб олишга ҳамда улар банкка ташриф буюришига имконият бўлмагани сабабли аксарият банклар, яъни 24 та тижорат банки ўз ташаббусига кўра жисмоний шахсларнинг кредитлари бўйича тўловларни 2-3 ойга автоматик тарзда кечиктириши ҳақида маълум қилган эди.

🔎 Бунда баъзи банклар томонидан автоматик тарзда кечиктирилган кредит тўловларини қолган даврларга тенг тақсимлаган бўлса, айрим банклар якуний тўлов давридан кейинги ойларга тақсимлаган.

📉 Шу билан бирга, ушбу берилган 2-3 ойлик давр якунланганидан сўнг қарздор-жисмоний шахснинг молиявий ҳолати ва пул оқимлари тикланмаган тақдирда, тижорат банклари кредитлар бўйича тўловларни яна қўшимча даврга (яъни 2020 йил 1 октябрга қадар) кечиктириш масаласини кўриб чиқиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️
Кредит таътили олиш учун банкка ариза берганман, лекин ҳали-ҳамон ижобий натижа йўқ. Кредитнинг ўзини ҳам, фоизини ҳам тўлаб келяпман. Банк ходимларидан сўрасам, кредитингизни жорий йил 15 мартдан олдин олган бўлсангиз, имтиёздан фойдалана оласиз, кейинроқ олганларга имтиёз берилмайди, кредитни тўлиқ тўлашади, деб айтишди. Шунга аниқлик киритсангиз?

Марказий банк тижорат банкларига карантин чекловлари даромадларига салбий таъсир этган мижозларнинг кредит тўловлари муддатини уларнинг мурожаатига кўра узайтиришни тавсия этди.

🚫 Бунда кредитларни қайси давргача олганлик билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган.

💵 Бироқ кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этади ва ушбу фоизлар кечиктирилган муддат тугаганидан сўнг тўланиши лозим.

✔️ Шу сабабли, келгусида қарз миқдори ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида жорий давр учун кредит бўйича тўловни амалга оширишга молиявий имконияти бўлган қарздорларга ўз кредитини шартномада белгиланган муддатларда сўндириши мақсадга мувофиқлигини билдирамиз.

📞 Қўшимча маълумот учун тижорат банкларининг ишонч телефонига ёки электрон манзилига мурожаат қилиш мумкин.

________________________________


‼️ Как сообщалось ранее, в штабе AИМК состоялся брифинг с участием пресс-секретаря Центрального банка Акмала Назарова, на котором были даны ответы на важные вопросы граждан.

📌 ПОДРОБНЕЕ 👉 здесь

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Банкдан кредит сўраб мурожаат қилгандим, турли баҳоналар билан бир неча ойдан бери сарсон қилишяпти. Ҳатто ажратилган кредит суммаси банкдан тадбиркорнинг қўлига теккунига қадар ҳам узоқ кутиш керак. Аслида, мурожаатни кўриб чиқиш муддати қанча? Бу қонун билан тартибга солинганми? Тадбиркор банк томонидан сарсон қилинса, кимга мурожаат қилиш керак?

〰️〰️〰️〰️〰️
АОКА штабида Марказий банк ахборот хизмати раҳбари Акмал Назаров иштирокида бўлиб ўтган брифингда саволга жавоб қайтарилди:

«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 61-моддасига кўра, банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади.

📑 Шу билан бирга, ҳар бир банк мижозларга кредит операцияларини банк Кенгаши томонидан тасдиқланган «Кредит сиёсати» (банк томонидан ажратиладиган кредитлар шартлари, ажратилиш тартиби, кредит таъминотига қўйиладиган талаблар ва кредит операцияларини амалга ошириш тартиби бўйича бошқаларни белгилаб берадиган) талабларига биноан амалга оширади.

✏️ Қарз олувчи кредит юзасидан банкка расмий ариза билан мурожаат қилиши лозим, бунда банк ходимлари билан кредит олиш бўйича амалга оширилган оғзаки келишувлар юридик кучга эга бўлмайди ҳамда банк томонидан тан олинмаслиги мумкин.

Юридик шахсларнинг банк хизматларига доир мурожаатлари «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 68-моддасига мувофиқ, мижозлар мурожаатлари банкка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши ҳамда ёзма ёки электрон шаклда жавоб берилиши белгиланган.

🔘«Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида»ги Низомга кўра, банк кредит операцияларини амалга оширишда шартномада кредит маблағларини бериш мажбуриятини бажармаганлиги ёки ўз вақтида бажармаганлиги учун банк қарз олувчи олдида кредитор сифатида ўз жавобгарлигини акс эттириши шарт.

☎️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларида банкка кредит олиш учун расмий ариза ва бошқа зарурий ҳужжатлар топширилгандан сўнг, банк томонидан белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, тегишли жавоб берилмаганда ёки банк хизматлари истеъмолчиси сифатида ҳуқуқлари бузилаётганлиги ҳолатига дуч келган тақдирда, Марказий банкка (71) 200-00-44 рақамли ишонч телефони орқали мурожаат этишлари мумкин.

______________________________


Я обратился в банк за кредитом, но мне его не выдают под разными предлогами. Придется еще долго ждать пока выделенная банком сумма кредита попадет в руки предпринимателя. Сколько на самом деле времени занимает обработка заявки? Регулируется ли это законом? К кому обращаться, если предпринимателю не выдают кредит в банке?

📌 ОТВЕТ 👉 здесь

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг