AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.41K photos
1.1K videos
10 files
5.71K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
📚Ўзбек-тожик ҳамкорлиги доирасида беғараз китоблар совға қилинди

Жорий йилнинг 2-3 июнь кунлари Тожикистон давлат раҳбарининг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида кўп томонлама стратегик шериклик ва дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва келгусидаги қадамлар бўйича "Йўл харитаси" ишлаб чиқилган эди.

"Йўл харитаси"да белгиланган турли соҳа ва тармоқ йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ўзбек-тожик серқирра алоқаларни такомиллаштириш мақсадида мутасадди ташкилотлар томонидан ижро чора-тадбирлари тузилди ва амалга оширилди.

Хусусан, Тожикистондаги ўзбек тилида таълим берадиган мактаблар ва ўзбек маданият марказларига ўзбек тилидаги бадиий адабиётлар тўпламини тақдим этиш бандида назарда тутилган вазифаларни бажариш учун АОКА бўлим бошлиғи А.Валихонов ҳамда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори ўринбосари С.Жонпўлатов Тожикистонга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида ташкил этилган тадбирда 270 номдаги 1200 нусхага яқин китоб Тожикистон Миллий кутубхонаси, Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси, Тожикистон Маданият маркази ҳамда ўзбек тилидаги умумтаълим мактабларига беғараз топширилди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг Тожикистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Э. Шоисматов, Тожикистон Миллий кутубхонаси директори ўринбосари С.Раджабова, Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Р.Махсумзода, Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси С.Эрматов Ўзбекистоннинг қимматли туҳфаси учун миннатдорчилик билдиришди ҳамда маърифат-маънавият манбаи бўлган адабиётлар Тожикистон ҳудудида ўсиб келаётган баркамол авлоднинг таълим-тарбиясида муҳим ўринга эгалигини таъкидлашди.

Дўстона ва самимий руҳда ўтган учрашув икки халқнинг илдизлари муштараклиги ва келажак истиқболида ҳам уйғунлик мавжудлигини яна бир бор исботлади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 27 декабрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉
Брифинг

⚫️Мавзу: Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳасан Тошхўжаев, Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Қўриқлаш фаолиятига оид қонунчиликка киритилган сўнги ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Миллий гвардия раҳбарияти
😉😉😉😉😉

Брифинг

⚫️Мавзу: Кўчмас мулкларга оид маълумотларни UZKAD ахборот тизимига ўтказиш ишлари
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉
Брифинг

⚫️Мавзу: Хотин-қизлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xavfsiz_yangiyil

⚠️ Пиротехника воситаларидан ноқонуний фойдаланиш орқали юзага келиши мумкин бўлган хавфлардан огоҳ бўлинг!

↪️ Батафсил инфографикада
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🔵 Унутманг!!!

Пиротехника воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 28 декабрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉
Брифинг

⚫️Мавзу: Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳасан Тошхўжаев, Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Болалар қамровида Давлат хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотларининг улуши ҳамда давлат томонидан тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Мактабгача таълим агентлиги раҳбарияти
😉😉😉😉😉

Брифинг

⚫️Мавзу: Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан 2023 йилда белгиланган вазифалар ижроси
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Севара Зокирова, Агентлик ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉
Брифинг

⚫️Мавзу: 2023 йилда автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Нилуфар Жумаева, Автомобил йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xavfsiz_yangiyil

🎇 Мушакбозлик оқибатида юзага келиш эҳтимоли юқори бўлган кўнгилсизликлардан сақланинг!

↪️ Батафсил инфографикада
〰️〰️〰️〰️〰️

💬 Эслатма: статистик маълумотлар хорижий давлатларнинг таҳлиллари асосида тақдим этилган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
РАСМИЙ МУНОСАБАТ!

Ижтимоий тармоқлардаги турли каналлар ва саҳифаларда кўнгилни хира қилувчи ва руҳиятга салбий таъсир кўрсатувчи ўз жонига қасд қилиш ёхуд калтаклаш, самосуд ва шу каби нохуш ҳолатларни акс эттирган ҳар-хил хабарларни тарқатиш тобора оммалашмоқда.

Хусусан, сўнгги кунларда "Мирзо Улуғбек туманидаги 248-мактаб ичида эркак киши осилган ҳолатда топилди”, номли маълумот жуда кўплаб ижтимоий тармоқ воситалари орқали тарқатилди. Бу — яна бир бошқа кўнгилсиз воқеликлар юзага келиш эҳтимолига сабаб бўлиши мумкин.

Таъкидлаш лозимки, ижтимоий тармоқларда ва Интернет маконида жамиятга салбий таъсир кўрсатувчи, шунингдек, ғайриоддий ҳаракатларга тарғиб қилувчи ёки ундовчи хабарларни тарқатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид.

Жумладан, “Ахборотлаштириш тўғрисида” Қонуннинг 12 (1)-моддасига мувофиқ, зўравонликни ва шафқатсизликни тарғиб қилиш, шунингдек ўз жонига қасд қилишга даъват этишни ифодалайдиган ҳар қандай материалларни тарқатиш тақиқланган.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189 (1)-моддаси ҳамда Жиноят кодексининг 130 (1)-моддасида
бундай хабарларни тарқатганлик учун ёки жарима ёки мажбурий жамоат ишларига жалб қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жавобгарликка тортиш белгиланган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўз ваколати доирасида барча ижтимоий тармоқлардаги каналлар ва саҳифалар маъмурларини, кенг жамоатчилик вакилларини амалдаги қонунчиликка риоя этиш ҳамда сўз эркинлигини суиистеъмол қилмасликка чақиради!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 29 декабрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳасан Тошхўжаев, Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Ўзметкомбинат” АЖ фаолиятини рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ва 2024 йил учун режалаштирилган лойиҳалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Анвар Худоёров, акциядорлик жамияти Ахборот технологиялари департаменти директори
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: 2023 йилда ипакчилик саноатида эришилган асосий натижалар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Музаффар Муҳаммаджонов, "Ўзбекипаксаноати" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Хотин-қизлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Нодира Эгамбердиева, "Оила ва хотин-қизлар" илмий-тадқиқот институти директори
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎙 АОКА ҳудудий бошқармалари қошидаги "Диалог майдончаси" фаолиятининг 4-чорак якунлари

Республика бўйлаб АОК бошқармалари раҳбарияти ва ходимларининг фидокорона меҳнатлари, шунингдек, тажрибали мутахассислар, экспертларнинг кўмаклашувлари билан "Диалог майдончаси" платформаси икки йилдирки, соҳа ва тизим бўйича мурожаатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, уларга ечим топиш орқали оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар, шу жумладан, таҳририятлар ва ахборот хизматлари фаолиятини демократик тамойиллар асосида қўллаб-қувватлаш, уларнинг ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқларининг муҳофазасини янада кучайтириш борасидаги ишларни давом эттирмоқда.

Жорий йилнинг охирги чораги давомида «Диалог майдонча»ларига турли йўналишларда, шу жумладан соҳага оид 24 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларда кўтарилган масалалар бошқармалар ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзолари томонидан тезкор равишда муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинган, зарур тушунтириш ва тавсиялар берилган.

Шунингдек, Агентликнинг (71) 244-23-34 ишонч телефони ва 1213 қисқа рақамли Cаll-марказига йўлланган мурожаатлар ҳам ўрганилиб, ижобий ҳал қилиниши таъминланган.

Агентлик ва ҳудудий бошқармалар ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор билан ёндашишда ва кўтарилган масалаларни ўз ваколати доирасида қонуний ҳал этиш чораларини кўришда давом этади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM