Турон кутубхонасида АОКА ташаббуси билан Ўзбекистон нашриётида атоқли адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 95 йиллиги муносабати билан чоп этилган 10 жилдлик “Чингиз Айтматов.Асарлар” тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда адиблар, ноширлар, ахборот-кутубхона марказлари ходимлари, жамоат ва давлат ташкилотлари раҳбарлари, ОАВ ва жамоатчилик вакиллари, шунингдек, турли ёшдаги адабиёт мухлислари иштирок этди.
Тадбирда тўплам “Армуғон” номли туркумнинг илк нашри сифатида чоп этилгани, шунингдек, ўзбекистонлик машҳур олимлар, адиблар, давлат ва жамоат арбоблари, академикларнинг Чингиз Айтматов ҳақидаги мақолалари илова қилингани таъкидланди.
Қайд этилишича, тўпламда Чингиз Айтматов ижодий меросининг турли жанр ва йўналишларида яратилган деярли барча асосий асарлари қамраб олинган.
Тақдимот доирасида Кутубхона томонидан бетакрор ижодкор Ч.Айтматовнинг қаламига мансуб китобларнинг ретроспектив кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Маълумот учун: 10 жилдлик “Чингиз Айтматов” Асарлар.” тўплами, ўзбек тилида, лотин алифбосида ҳар бир жилди 1000 нусхадан чоп этилган.
Нашрнинг илк нусхалари Чингиз Айтматов Университети ҳамда Қирғизистон Миллий кутубхонасига туҳфа этилган.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xushxabar
❔ Ахборот-кутубхона, нашриёт ва матбаа ҳамда оммавий китобхонлик бўйича қандай янгиликлар кутилмоқда?
✍️ Бугун Президент раислигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилиши кун тартибидаги масалалар қаторида, жумладан, кутубхоначилар фаолиятини рағбатлантириш, таржима соҳаси ҳамда нашриёт ва матбаа корхоналарининг молиявий имкониятларини кенгайтириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш вазифалари ҳам кўрсатиб ўтилди.
😄 Хусусан, кутубхона соҳасида фаолият олиб бораётган ходимларнинг ойликлари 2024 йил 1 апрелдан 20 фоизга, 2025 йил 1 январдан яна 15 фоизгача бўлган миқдорда оширилади.
😄 Шунингдек, келгуси йилдан миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини кўп минг нусхаларда чоп этилади ва барча кутубхоналарга етказиб берилади.
😄 Шу билан бирга, ҳар йили энг яхши бадиий асарлар яратиш, таржима қилиш учун ижодий буюртмалар берилиб, муаллиф ва таржимонларга муносиб қалам ҳақи тўланади.
😄 Буюк алломаларимиз ёшлиги ҳақида болаларга мўлжалланган китоблар яратилади.
😄 Келгуси йили мамлакатимизда Халқаро болалар адабиёти кўргазмаси ташкил этилади.
😄 Нашриёт ва матбаа корхоналарининг молиявий имкониятлари кенгайтирилиши, моддий-техник базаси мустаҳкамланиш мақсадида ушбу корхоналар 5 йилга солиқлардан озод қилинади. Шунингдек, уларга имтиёзли кредитлар ажратилади.
😄 Таржимонлик соҳасини рағбатлантириш мақсадида улуғ шоир ва таржимон Огаҳий номидаги халқаро мукофоти таъсис этилади.
😄 Ҳудудлардаги болалар кутубхоналари босқичма-босқич болажонларнинг севимли масканига айлантирилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов
🤩 Олий тоифали сухандон Галина Мельникова 87 ёшда
Галина Мельникова 1936 йил 23 декабрь куни Тошкентда туғилган. Таниқли устоз журналист, сухандон Мельникова 1956 йилда Ўзбекистон телевидение ва радиоэшиттириш давлат қўмитасида меҳнат фаолиятини бошлаб, биринчи марта жонли эфирда чиққан.
Телерадиокомпаниядаги 55 йиллик фаолияти давомида “Ахборот” дастури, тантанали байрам тадбирлари ва дастурларга бошловчилик қилган. Шунингдек, расмий давлат ҳужжатлари, байрам табрикларининг рус тилидаги версияси асосан Галина Мельникова томонидан ўқиб эшиттирилган.
✅ Кўп йиллик меҳнат тажрибаси давлатимиз томонидан ҳам муносиб тақдирланган. Хусусан:
🔵 1975 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”;
🔵 1996 йилда “Дўстлик” ордени;
🔵 2014 йилда “Фидокорона хизматлари учун” ордени;
🔵 2017 йилда Россиянинг “Дружба” ордени, “А.С.Пушкин” медали;
🔵 2019 йилда “Меҳнат фахрийси” I даражали кўкрак нишони билан тақдирланган.
🔵 2016 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” унвонини олган.
🎗 Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жамоаси устоз сухандон Галина Мельниковани таваллуд айёми билан самимий қутлайди. Узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ ва соҳада бўлажак мутахассислар тайёрлашда муваффақиятлар ҳамда касбий зафарлар тилайди!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Галина Мельникова 1936 йил 23 декабрь куни Тошкентда туғилган. Таниқли устоз журналист, сухандон Мельникова 1956 йилда Ўзбекистон телевидение ва радиоэшиттириш давлат қўмитасида меҳнат фаолиятини бошлаб, биринчи марта жонли эфирда чиққан.
Телерадиокомпаниядаги 55 йиллик фаолияти давомида “Ахборот” дастури, тантанали байрам тадбирлари ва дастурларга бошловчилик қилган. Шунингдек, расмий давлат ҳужжатлари, байрам табрикларининг рус тилидаги версияси асосан Галина Мельникова томонидан ўқиб эшиттирилган.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ўзбекистон Анжуманлар саройида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Йил аёли” ҳамда “Гендер тенглик фаоли” миллий танловларининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Олий Мажлис Сенати, мутасадди давлат органи ва ташкилотлар раҳбарлари ва масъуллари, кенг жамоатчилик, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасидаги сиёсати дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилиб, жумладан, Жаҳон банкининг Аёллар, бизнес ва қонун индексида Ўзбекистон хотин-қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича аҳамиятга молик ислоҳотларни амалга оширган давлатлар қаторига киритилди.
Тақдирлаш маросимида "Йил аёли" танлови ғолиблари билан қаторда “Гендер тенглик фаоли” миллий танлов совриндорлари ҳам эълон қилинди ва диплом, статуэтка ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Жумладан, “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол республика даражасидаги давлат органи (ташкилоти)” номинацияси бўйича Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 2-ўринга лойиқ топилди.
АОКА жамоаси эътироф билан гендер тенглик масалалари бўйича самарали меҳнат қилган ва иш олиб борган барча мутасаддиларни самимий муборакбод этади. Келгусидаги фаолиятларида юқори натижа ва ютуқларга эришишларида муваффақиятлар тилайди!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xavfsiz_yangiyil
⚠️ Пиротехника воситаларидан фойдаланишда муҳим эслатма ва тақиқлар
↪️ Батафсил инфографикада
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🔵 Унутманг!!!
❌ Фуқаролар ва махсус рухсати бўлмаган ташкилотларнинг пиротехника воситаларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиши қонунга зид.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM