ANTIKORRUPSIYA
16.4K subscribers
18.1K photos
10.1K videos
157 files
17.3K links
Цензурага йўл қўйилмайди.
Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Конституция 82 модда

Мурожаат учун
👇👇👇👇👇
@Antikorrmurojaat_bot

Тел +998979288787 +998901102227
Download Telegram
#тайинлов

Юсупов Тимур Бахтиярович Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раисининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

#Қорақалпоғистон

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жазо

Қуйидаги ҳокимлар жазоланди:

Каттақўрғон шаҳар ҳокими Алимова Гавҳар Зайировна;
Навоий шаҳар ҳокими Эргашев Дилмурод Бекмурадович;
Янгийўл шаҳар ҳокими Раимов Равшан Исакджанович;
Жиззах шаҳар ҳокими Холмуродов Комил Адҳамович;
Янгиобод тумани ҳокими Қаршибоев Иброхим Болтаевич;
Мирзаобод тумани ҳокими Умаров Абдурахим Абдулхамидович;
Бўка тумани ҳокими Бегматов Бахтиёр Пахриддинович;
Нукус туманлари ҳокими Заитов Зияуатдин Имаматдиновичга огоҳлантириш.

Сабаби:

инвестиция бўйича ишларни қониқарли ташкил этмаган.

#Самарқанд #Навоий #Тошкентвилояти #Жиззах #Қорақалпоғистон #Каттақўрғон #Янгийўл #Янгиобод #Мирзаобод #Бўка #Нукус #ҳайфсан #огоҳлантириш

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21🤣1
💲Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши 2025 йил 17 март куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишларни имзолади:

📍 Амударё туманида ўтказилган семинарга буюмлар сотиб олиш учун жами 49 млн. сўм;
📍 Хитойга хизмат сафари харажатлари учун 21,8 млн. сўм.

#Қорақалпоғистон

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1👀1
💲Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши 2025 йил 18 март куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишларни имзолади:

📍 “Оналар сўзи” кўрсатуви учун жами 30 млн. сўм;
📍 юқори мартабали меҳмонларга кўрсатилган хизматдан қарздорликларни қоплаш учун 35,2 млн. сўм.

#Қорақалпоғистон

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💩3👍2
💲Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши 2025 йил 24 март куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишларни имзолади:

📍 юқори мартабали меҳмонлар ва ҳукумат аъзоларига кўрсатилган хизматлардан чиққан қарздорлик учун 58,6 млн. сўм;
📍 кенгашга тегишли автомобилларни таъмирлашдан чиққан қарздорлик учун жами 63,4 млн. сўм.

#Қорақалпоғистон

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👎2
💲Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши 2025 йил 2 апрел куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади:

📍 кенгаш моддий-техник базаси учун жами 132,7 млн. сўм.

#Қорақалпоғистон

Кетма-кет моддий-техник база янгиланяпти, бир кўрсак яхши бўларди шу янгиланган базани Бектурсунбой

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👀6🤬2
💲Бухоро вилояти ҳокими 2025 йил 7 апрел куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади:

📍 Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги таъмирталаб уй-жойларларнинг томини таъмирлаш учун 1 млрд. сўм;
📍 Хўжайли туманидаги марказий ўйингоҳни 860 ўринга мослаштириш мақсадида реконструкция қилиш учун 1 млрд. сўм.

#Қорақалпоғистон

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👌1
💲Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши 2025 йил 12 апрел куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади:

📍 IT танловини ўтказиш ва ғолибларни рағбатлантириш учун 100 млн. сўм.

#Қорақалпоғистон

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💲Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши 2025 йил 15 апрел куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади:

📍 тажриба тариқасида ишлаб чиқилган “Аҳоли хонадонларида фуқароларнинг ис газидан заҳарланиш, чақнаш ва ёнғинларнинг олдини олиш борасидаги текширувларни электрон рўйхатга олиш дастурий таъминоти” фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 60 млн. сўм.

#Қорақалпоғистон

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#истеъфо

Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Каипбергенов Батирбек Тулепбергенович лавозимидан озод этилди.

#Қорақалпоғистон

@antikorruz
👍42
🚱 Амударёда аҳоли лойқа сув ичмоқда. Бу адолатданми?

📍 Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани, Мангит шаҳри, “Дўстлик” маҳалласи.

Бизнинг мухлисларимиздан бири — Худайберганов Муҳаммадбек томонидан муҳими ва огоҳлантирувчи мурожаат келиб тушди. Унинг сўзларига кўра, бир неча ой бўлдики “Дўстлик” маҳалласидан фақат лойқа сув оқаётган экан.

💬 “Биз ҳам инсонмиз, нега лойқа сув ичишимиз керак? Суғориш учун ҳам яроқсиз бўлган сувни ичишга мажбурмиз. Устига-устак, сув нархи ҳам оширилди. Аммо сифат-чи?”


‼️ Муҳим саволлар:

Сув таъминоти раҳбарлари нега жим?

Лабораторияси борми? Бор бўлса, нега назорат қилинмаяпти?

Нукус шаҳридан ёрдам сўралди — лекин натижа йўқ.


“Дўстлик” маҳалласи аҳолиси ОАВ ва жамоатчиликка мурожаат қилмоқда:

🗣 Бизга тоза, инсон соғлиғига хавфсиз сув керак. 🗣 Муаммо очиқчасига муҳокама қилиниши ва бартараф этилиши шарт.

📢 Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги ташкилотлари, туман ҳокимлиги, экологик назорат ва санитария органлари — бу ҳолатга шошилинч равишда эътибор қаратишингизни сўраймиз.

📝 Мурожаат эгаси:
Худайберганов Муҳаммадбек, “Дўстлик” МФЙ аҳолиси
📞 Телефон: +998 99 949 09 43


📌 Бу масала ечилмас экан, уни жим қолдирмаслик — барчанинг бурчи.

#Амударё #Қорақалпоғистон #СувМуаммоси #ДўстликМФЙ #ЛойқаСув #ЖамоатчиликНазорати #Антикоррупция

Каналимизга обуна бўлинг
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/antikorruz

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7💯3
📣 Ўқитувчи манфаати кимни қизиқтиради?

✍️ Сапаева Гуласал Азимовна, Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани, 22-мактаб тарих фани ўқитувчиси:

«2025 йил май ойида ҳеч қандай розилигимизсиз, савол-жавобсиз, ўқитувчиларнинг ойлик маоши Агробанк орқали тўланиши белгиланди. Бунда ўқитувчининг ўз хоҳиши, унинг банк тизимидаги мавжуд ҳолати, ҳатто у ерда карта очиш имкони борми-йўқми — ҳеч бири инобатга олинмади. Натижада менинг ва яна кўплаб ҳамкасбларимнинг номида “лимитдан ортиқ” виртуал карта мавжудлиги сабабли Агробанк янги карта очиб бермаяпти.»

💳 Икки ойдан бери отпускной пулини олиш мумкин эмас. Ҳар кун банкдан банкка сарсон юрамиз. Банклар карталарни ёпиб беришни узоққа чўзмоқда, баъзилари эса умуман бош тортаяпти. Улар ҳатто пойтахтга ёки бошқа вилоятдаги филиалга боришимизни талаб қилмоқда.

Нега мен, бир ўқитувчи, картамни ёптириш учун шаҳарма-шаҳар юришим керак?
Нега бу хизматлар масофадан туриб амалга оширилмайди?
Нега ҳар йили дам олиш вақти — дам олиш эмас, балки изтиробга айланади?
Нега биз — ўқитувчилар, олий маълумотли, билимли инсонлар сифатида эмас, балки банк тизими қурбони бўлиб яшашимиз керак?
🧾 Ушбу ҳолат — оддий техник муаммо эмас. Бу — мутахассисларга нисбатан ҳурматсизлик, инсон қадрини ҳисобга олмаслик, бюрократик ва банк тизимидаги самарасизликнинг яққол кўриниши.

📌 Саволимиз мутасаддиларга:

Ўқитувчи қайси банк орқали маош олишини ўзи танлаш ҳуқуқига эга эмасми?

Мавжуд виртуал карталарни масофадан ёптириш имкони қачон яратилади?

Агробанк ва шунга ўхшаш давлат банклари нега ходимлар ўйлаб топмаган муаммони уларнинг гардишига ташлаб қўймоқда?

🗣 Ҳурматли вазирлик, маҳаллий ҳокимият ва молия мутасаддилари:

Ўқитувчи сизнинг фармон ва қарорларингиз қурбони бўлмаслиги керак. Биз билим берамиз, халқ хизматимизда. Аммо хизматга муносиб шароит бўлмаса, ҳурматни ҳам, сифатни ҳам кутманг.

📌 Агар сиз ҳам шунга ўхшаш муаммога дуч келган бўлсангиз, изоҳда ёзинг. Жамоатчилик назорати — адолат сари ташланган биринчи қадам.

#ЎқитувчиҲуқуқи #Агробанк #МаошМуаммоси #Қорақалпоғистон #Тўрткўл #ЖамоатчиликНазорати

Каналимизга обуна бўлинг
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/antikorruz

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍107
#тайинлов

Курбаниязов Женгис Абдурахманович Қўнғирот тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

#Қорақалпоғистон #Қўнғирот

Каналимизга обуна бўлинг
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/antikorruz
2
#истеъфо

Қўнғирот тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Муртазаев Мухтар Махсетович лавозимидан озод этилди.

#Қорақалпоғистон #Қўнғирот

Каналимизга обуна бўлинг
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/antikorruz
2
#ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН_ОЧИҚ_МУРОЖААТ

🛑 Жамоатчиликка мурожаат — IDEAдан эҳтиёт бўлинг!

Мен — Абдираҳмонова Қизлархон Еримбетовна, 2025 йил 26 апрель куни Амударё тумани, Мангит шаҳаридан, IDEA дўконидан 1 йил муддатли тўлов асосида INDESIT музлатгичи харид қилдим. Барча шартномаларга имзо қўйилган ҳолда, ҳужжатлар менда сақланиб қолган.

Бироқ, 2025 йил 1 июлда маҳалламиз гуруҳида тарқалган «IDEA дўкони харидор номидан ўзига ноқонуний кредит расмийлаштираяпти» деган хабардан сўнг бориб текширишга қарор қилдим. Афсуски, бу фирибгарлик айнан менинг номимда ҳам содир этилгани маълум бўлди.

🔎 Фактлар:

2025 йил 6 май куни IDEA дўкони ходимлари уйимга келиб, музлатгич ёнида расмга туширишди — бу расмни кейинчалик мени номимдан 15 300 000 сўмлик кредит расмийлаштириш учун ишлатишган.

Мен бу кредит ҳақида на шартнома кўрганман, на имзо қўйганман.

IDEA дўкони бундан бехабарлигимни билиб туриб, бу кредит учун мендан 2 500 000 сўм фоиз тўлов талаб қилмоқда.

IDEA нинг бош офисига мурожаатимдан сўнггина бу факт тасдиқланди — бу пулни мен олмаганман, дўкон ходимлари ўзбошимчалик билан номимдан кредит расмийлаштиришган!

Шу каби ҳолатда ҳозирда 20 нафар фуқаро алданган.

📞 102 рақамига мурожаат қилинди, IDEA дўконига ёзма баёнот берилди, аммо ҳозирча ҳеч қандай ҳуқуқий чора кўрилмаган.

❗️ Талаб қиламиз:

1. Менинг номимдан расмийлаштирилган 15 300 000 сўмлик ноқонуний кредит бекор қилинсин.

2. IDEA дўкони ходимларининг фирибгарлик ҳаракатларига жиноий иш очилсин.

3. Алданган фуқароларга етказилган моддий ва маънавий зарар қоплансин.

👇 Қонун кимни ҳимоя қилади? Фирибгарними ёки оддий харидорни?

IDEA сингари савдо тармоқлари халқ ишончидан фойдаланиб, фуқаролар номидан кредит расмийлаштириш даражасига етган бўлса — бу нафақат қонунбузарлик, балки банк тизимига ва тижорат обрўсига хиёнатдир.

📣 Мурожаатимни тегишли органлар, ОАВ, блогерлар, ва ҳуқуқшунослар эътиборига ҳавола қиламан. Мана шундай ноқонуний амалиётлар тўхтатилмас экан, юртда истеъмолчи ҳуқуқи ҳимояланмайди.


Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ҳар-ҳар замонда бир-бир ишлаб ҳам туринглар баракатопгурлар...

Каналимизга обуна бўлинг
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/antikorruz
💯1072🍾1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/antikorruz
3🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 АДОЛАТ ҚАЁҚДА?
🆘 Қорақалпоғистонда қонуний фаолият юритувчи тадбиркор босим остида қолмоқда!

Мен, Ёдгор Алимов, “Бўстон туризм” МЧЖ раҳбари, 2018 йилдан буён Ақчакўл сув ҳавзасида тендер асосида ва тўлиқ қонуний шартларда балиқчилик билан шуғулланиб келяпман.
📄 Барча шартномалар расмий, кадастр ҳужжатлари бор.
💰 Солиқлар, бадал пули тўланган.
🐟 Ҳар йили талабга биноан уруғ балиқлар қўйилган.
🔁 Барча мажбуриятлар бажарилган.
🔻 Аммо шунга қарамай, Қорақалпоғистон Балиқ саноат уюшмаси томонидан бизга босим ўтказилмоқда. Биздан ҳеч бир асоссиз кўлни бўшатиш талаб қилинмоқда. Бу – тадбиркорликка тўсиқ, бу – қонунларга зид ҳаракат!
📢 Мен Президентимизга мурожаат қиляпман!
Тадбиркорларга нисбатан бундай муносабат адолат ва тараққиётга тўсиқ бўлади.
🛑 Қонуний ишлаб, иш ўринлари яратган тадбиркорни эмас, қонун бузувчиларни тўхтатиш керак!
📲 Ҳурматли ОАВ, блогерлар ва фаоллар! Бу ҳолатни жамоатчилик назоратига олинг! Биз биргаликда адолатни тиклашимиз мумкин.
✍️ Ёдгор Алимов
Ақчакўл сув ҳавзаси, Қорақалпоғистон

PS
ANTIKORRUPSIYA OAV ушбу мурожаатни ўз назоратига олди. Барча норматив хужжатлар ўрганилмоқда. Холис нуқтадан туриб ўз фикримизни албатта айтамиз.

#адолат #тадбиркорлик #қорақалпоғистон #балиқчилик #мурожаат

Каналимизга обуна бўлинг
👇👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/antikorruz
14🔥1🤬1
#тайинлов

Жаббарбергенов Ажинияз Жаббарберген ўғли Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

#Қорақалпоғистон

Каналимизга обуна бўлинг
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/antikorruz
👍2
🪑 Креслони бўшатиш ортидаги сирлар…
Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Д.Х. лавозимидан озод этилди. ANTIKORRUPSIYA OAVдаги манбаларга кўра, бу қарор Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгаш тавсияси асосида, Қорақалпоғистон Республикасидаги бир қатор давлат идоралари раҳбарларига нисбатан баённома орқали қабул қилинган.
Бироқ энг муҳим саволлар ҳали ҳам жавобсиз:
Айбдор деб топилган раҳбарлар аниқ қандай қоидабузарлик содир этган?
Қандай коррупцион ҳолатлар аниқланган?
Қарорлар қайси ҳуқуқий асосларга таянган?
Биз ушбу баённомани кўриш ва ундаги далиллар билан танишиш ҳуқуқига эгамиз. Чунки жамоатчилик шунчаки натижани эмас, балки сабабни билишга ҳақли.
Бу ҳақиқий адолатми ёки янги "аукцион" олдидан креслоларни бўшатиш операциясими?
👉 Фикрингиз қандай? Изоҳда ёзинг.
#коррупция #Қорақалпоғистон #иқтисод #аукцион #Элликқалъа #ANTIKORRUPSIYA

Каналимизга обуна бўлинг
👇👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/antikorruz
10💯64👀2