ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿
16.4K subscribers
15.8K photos
8.52K videos
131 files
13.3K links
Цензурага йўл қўйилмайди.
Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Конституция 82 модда

Мурожаат учун
👇👇👇👇👇👇
@anticorruptiongroup_bot
Download Telegram
#ибрат

Финларда биринчи синф

Финландияга кўчиб ўтгач ўғлимни биринчи синфга олиб бордим. Рус анъаналарига мувофиқ уни тайёрладим, ҳар ҳолда биринчи синф.

Мактаб олдида 14 август куни соат 9:00 да йиғилиш керак. Дастлабки шок ҳолатим, ўқувчилар ҳуддики уйда нима кийишса, ўша кийимда келишган. Костюм шим, галстук тақиб, гулчамбар кўтариб олган ўғлим ҳамманинг кўз ўнгида таклиф қилинган санъаткорга ўхшаб қолди.

Ўқитувчини гул билан биздан бошқа ҳеч ким табрикламади. Шарлар, куй-қўшиқлар умуман йўқ. Мактаб директори чиқиб ким қайси синфга боришини айтди ва шу билан бизнинг биринчи сентябрь ниҳоясига етди.

Барча чет элликлар: ҳиндлар, яҳудийлар, руслар, украинлар ва бошқалар бир синфда ўқишади. Дарсни фин ўқитувчи ва уч нафар таржимон олиб боради.

Иккинчи шок: ота-оналардан мактабга тайёргарлик учун ҳеч нарса талаб этилмайди. Мактаб попкасидан тортиб кепкагача мактаб таъминлайди. “Сизнинг фарзандингиз жуда ажойиб, биз у билан тил топишиб кетишимизга ишончим комил” ҳамма ўқитувчининг тилида шу гап.

Ўқитувчиларнинг ягона сўрови фарзандингиз билан етарлича вақт ўтказаяпсизми? Агар жавоб йўқ бўлса, сизни мактаб психологи билан учрашувга таклиф қилишади.

Учинчи шок: ҳамма ўзи нима ейишини мактаб сайти орқали бир кун олдин хабар беради, мусулмонлар чўчқа гўшти емаслиги мумкин, баъзи болаларга ёғли овқат мумкин эмас. Барчасини сиз ўзингиз олдиндан буюртма берасиз.

Форма деган нарса умуман йўқ, ким қандай хоҳласа, шундай кийим кияди. Партада ўтириш умуман мажбурий эмас, бола хоҳласа, гиламда ўтириб ҳам дарс ўтиши мумкин. Асосийси болага қулай бўлса, бўлди. Онасини эмсин, буларнинг ҳаммаси қанча туради, бунга пулим етадими, деган савол миямдан чиқмай қолди?

Тўртинчи шок: ҳаммаси текин, 0 доллар, 0 цент. Эшитяпсанми, Карл, ғирт текин! "Нега бундай?" деган савол билан ўғлимнинг ўқитувчисига мурожаат қилдим.

Унинг жавоби бешинчи шок бўлди.
— Ахир сиз солиқларни тўлаяпсиз-ку, бизда мактаблар мана шу солиқлар ҳисобига сизнинг фарзандларингизни ўқитади.

Мен ўзимнинг чириб кетган коммунистик советча ғояларим билан юрган эканман-да...

©️ Наталья Киреева

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:
@nishondagi_gaplar_tegadi
👉АнтикоррупцияОАВ
p.s.Биз ҳам солиқларни тўлаймизку...
Каналга уланиш:
@antikorruz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Ҳеч қачон бировга туҳмат қилма. У бир амаллаб оқланиши мумкин, аммо сенинг оқланишинг қимматга тушади...

Ролик "Уч нуқта" жамоаси томонидан тайёрланди.

@antikorruz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Муаллими моддий бой бўлмаган давлат халқини маънавий қашшоқ қилади.

✍️ Отто Фон Бисмарк

t.iss.one/antikorruz
#ибрат

Иброҳим алайҳиссалом бефарзанд ўтиб кетсам керак, деб ўйлаган эди, лекин у кўплаб жумхур инсонлар (ҳатто, пайғамбар алайҳиссаломлар)га ота бўлди.
• Довуд алайҳиссаломни Соулнинг қўлида вафот этади деб кутилганди, Соул вафот қилди, Довуд эса подшоҳ бўлдилар.
• Юсуф алайҳиссаломнинг қолган ҳаёти Фиръавн қамоғида ўтади деб кутилганди, лекин Миср мамлакатида Фиръавндан кейинги иккинчи шахс бўлиб етишдилар.
• Сен қўрқиб, ўзингча, хаёлингда турли сценарийларни тузиб юрмагин. Аллоҳ таоло сен кутиб турган ёмон ҳолат, вазиятни ажиб, хайрли ишларга айлантириб қўйишга қодирдир.

© ANTIKORRUPSIYA

t.iss.one/antikorruz
#ибрат

Айтишларича уч хил қалбда ҳикмат бўлмас эмиш:
1. Ғами фақат рисқ топиш бўлган қалб.
2. Одамларга ҳасад қилувчи қалб.
3. Мансаб ва обрўни севган қалб.

Дўстларим хулосаларингиз хаётингизни белгилайди.

Турсун Тохир Эрбўтаев, диний мавзулар бўйича мутахассис - ANTIKORRUPSIYA OAV махсус мухбири

t.iss.one/antikorruz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Она ит нобуд бўлган лайчасини кўмиб қўйяпти. Онгсиз бу маҳлуққа бундай қилишни ким ўргатди!? Албатта, оламлар Роббиси Аллоҳ таоло...

Турсун Тохир Эрбўтаев, диний мавзулар бўйича мутахассис - ANTIKORRUPSIYA OAV махсус мухбири

t.iss.one/antikorruz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Кўлмакдан чиқиб, уммонга бориш учун таваккал қилиш керак. Унутманг, таваккал қилмаган одам ҳеч қачон натижага эриша олмайди. Таваккал қилишдан қўрқманг!

@antikorruz
#ибрат

Бир пайтлари билакларга безак бўлган бу тақинчоқлар, энди ҳеч қандай фойдаси тегмай ётибди. Бутун умр йиғиб-терганингиз мана шундай сизга зарра қадар наф келтирмайди, магарам уни яхшилик йўлида сарф қилмасангиз!

@antikorruz
#ибрат

Ерга бир томчи асал оқиб тушди. Буни кўрган чумоли шошилиб келди-да, татиб кўрди. Сўнг ортга қайтмоқчи бўлиб ўгирилиб қараса, асални таъми ёқимли, ортига қайтиб яна бир тотиб кўрди. Яна қайтиб, ўзини ҳали тўймагандай ҳис этди ва бир йўла мазза қилиб тўйиб олиш учун ичига тушиб олди.

Аввалига жуда ёқимли эди, тўйиб-тўйиб асалдан озуқаланди, бироқ, қайта чиқишга уруниб кўрган эди, иложи бўлмади. Ҳолдан тойиб, ерга ёпишиб қолган эди. Бора-бора ҳаракат ҳам қила олмай, ўлгунича ўша ерда қолиб кетди.

P.S.: Бу дунё, катта бир томчи асалдан ўзга нарса эмас. Ким, ундан бир қултумгина олиб кифояланса, нажот топибди. Ким, асал денгизига кўмилиб олса, ҳалок бўлибди!

t.iss.one/antikorruz
#ибрат

Ўғри ютдим ўғирлатган эса ютқаздим дейди. Худди шундай алдаган ҳам бопладим, алданган эса чув тушдим деб ўйлайди. Аслида эса бунинг акси бўлади. Сабабини қиёмат куни билиб оласиз.

Турсун Тохир Эрбўтаев, диний мавзулар бўйича мутахассис - ANTIKORRUPSIYA OAV махсус мухбири.

t.iss.one/antikorruz
#ибрат

Юракка иймонни, ихлосни солиб,
Кўзлардан уйқуни, ғафлатни олиб,
Энг ширин ором ҳам бир четда қолиб,
Бомдодда уйғотган ўзингга шукур!

Aзон садолари шундайин саским,
Беҳаловат руҳга беради таскин,
Намозга турмаган - ҳақиқий мискин,
Бомдодда уйғотган ўзингга шукур!

Барвақт турмоқ, асли, вужудга даво,
Aтрофда кезади энг тоза ҳаво,
Энг буюк табобат, энг буюк сафо,
Бомдодда уйғотган ўзингга шукур!

Хаёлларни узиб дунё ўйидан,
Этакларни силтаб дунё уйидан,
Сақлабон шайтоннинг базму тўйидан,
Бомдодда уйғотган ўзингга шукур!

Ризқимизга хайр барак бериб,
Кибримиз эзғилаб, тупроққа қориб,
Энг сара тақдирни муносиб кўриб,
Бомдодда уйғотган ўзингга шукур!

Саждага теккан бош мағрур бўларкан,
Юрак шафоатга, бахтга тўларкан,
Ҳар саҳар неча минг ҳаёт сўларкан...
Бомдодда уйғотган ўзингга шукур!

✍️ Вафо Мўмин

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

• Агар киши оддий ва маъносиз нарсаларга ҳам кулаверса демак у  чуқур ёлғизлик туйғуси ичида;
• Агар киши кўп ухлаётган бўлса демак у тушкунликда;
• Агар киши қисқа ва тез гапираётган бўлса демак у ниманидир беркитяпти;
• Агар киши йиғлай олмаса демак у кучсиздир;
• Агар  киши ноодатий шаклда овқат еяётган бўлса демак унинг асаби таранглашган;
• Агар  киши арзимас сабаб билан ҳам йиғлайверса демак унинг қалби пок ва ўта юмшоқ;
• Агар  киши бўлмағур ва арзимас нарсаларга ҳам жаҳл қилаверса демак унинг муҳаббатга эҳтиёжи бор.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

— Коинотдан оғирроқ нима бор?
— Одамларни ноҳақ айблаш коинотдан оғирроқдир.

— Ердан кенгроқ нима бор?
— Ҳақиқат ердан ҳам кенгроқдир.

— Денгиздан бойроқ нима бор?
— Шукрли банда денгиздан ҳам бойроқдир

— Тошдан қаттиқроқ нима бор?
— Мунофиқнинг юраги тошданда қаттиқроқдир.

— Оловдан даҳшатлироқ нима бор?
— Золим ҳукмдор оловдан ҳам даҳшатлироқдир.

— Муздан совуқроқ нима бор?
— Миннатчига муҳтож бўлмоқ музданда совуқроқдир.

— Заҳардан аччиқроқ нима бор?
— Хасад тўла қалб захарданда аччиқроқдир

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Ҳаётимиздаги барча кечикишлар Аллоҳ хоҳлаган бир ҳикмат туфайлидир.

• Турмуш қуришингиз кечикяптими, билингки, бир ҳикмати бордир.
• Ризқингиз кечикса, билингки, бир ҳикмати бордир.
• Бирон дўстингиз сиздан узоқлашдими, билингки, бир ҳикмати бордир.
• Бошингизга бирон мусибат етдими, билингки, бир ҳикмати бордир.
• Бирон нарсангизни йўқотдингизми, билингки, бир ҳикмати бордир.
• Йўлда машинангиз бузилиб қолдими, билингки, бир ҳикмати бордир.

Қанчадан-қанча нарсаларни бир мунча вақтдан сўнг ҳикматини кўрганмиз, шундай эмасми?

Агар ўша нарсалар биз хоҳлаганимиздек ва биз шошилганимиздек бўлганида, хайрсиз бирон ҳодиса ёки бирон ёмонлик бўлар эди. Лекин Аллоҳ таоло бирон нарсани кечиктирса, муҳаққақ уни бир ҳикмат туфайли кечиктирур.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Устоз

Соҳибқирон ётар устоз пойида,
Жомийни пир тутган Навоий ҳазрат.
Устоз буюк деган буюк қоида
Бу қайтар дунёда азалий ҳикмат.

Афлотунга шогирд эди Арасту,
Ул шогирдга шогирд бўлди Искандар.
Бу олтин силсила давоми мангу,
Ўзи устоз бўлар устоз кўрганлар.

Борми мураббийдан бахтлироқ инсон,
Шогирдлари қилса юксакка парвоз.
Бошимизга тожсиз, бор бўлинг омон,
Табарруклар ичра табаррук устоз!

© Эркин Воҳидов

Байрамингиз муборак, азиз устозлар!

Устозларимизга юборамиз!

Каналимизга аъзо бўлишни унутманг!

👇👇👇👇👇👇👇👇
🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Тўлаганов Жаҳонгир Шухратович расмий телеграм канали.
#ибрат

Энг муҳими, муваффақиятга эришиш учун ҳеч бўлмаганда бирор нарса қилиш ва буни ҳозир қилиш керакдир...

Ҳар кимнинг ўз ғоялари бор, лекин одамлар уларни амалда қўллаш учун ҳеч нарса қилмайдилар ва ҳозир ҳам ҳеч нарса қилмаябдилар...

Ҳаракатни сиз эртага эмас, бир ҳафтада кейин эмас, балки, ҳозирдан бошлашингиз керак!

Jahongir To'laganov
#ибрат

Финларда биринчи синф

Финландияга кўчиб ўтгач ўғлимни биринчи синфга олиб бордим. Рус анъаналарига мувофиқ уни тайёрладим, ҳар ҳолда биринчи синф.

Мактаб олдида 14 август куни соат 9:00 да йиғилиш керак. Дастлабки шок ҳолатим, ўқувчилар ҳуддики уйда нима кийишса, ўша кийимда келишган. Костюм шим, галстук тақиб, гулчамбар кўтариб олган ўғлим ҳамманинг кўз ўнгида таклиф қилинган санъаткорга ўхшаб қолди.

Ўқитувчини гул билан биздан бошқа ҳеч ким табрикламади. Шарлар, куй-қўшиқлар умуман йўқ. Мактаб директори чиқиб ким қайси синфга боришини айтди ва шу билан бизнинг биринчи сентябрь ниҳоясига етди.

Барча чет элликлар: ҳиндлар, яҳудийлар, руслар, украинлар ва бошқалар бир синфда ўқишади. Дарсни фин ўқитувчи ва уч нафар таржимон олиб боради.

Иккинчи шок: ота-оналардан мактабга тайёргарлик учун ҳеч нарса талаб этилмайди. Мактаб попкасидан тортиб кепкагача мактаб таъминлайди. “Сизнинг фарзандингиз жуда ажойиб, биз у билан тил топишиб кетишимизга ишончим комил” ҳамма ўқитувчининг тилида шу гап.

Ўқитувчиларнинг ягона сўрови фарзандингиз билан етарлича вақт ўтказаяпсизми? Агар жавоб йўқ бўлса, сизни мактаб психологи билан учрашувга таклиф қилишади.

Учинчи шок: ҳамма ўзи нима ейишини мактаб сайти орқали бир кун олдин хабар беради, мусулмонлар чўчқа гўшти емаслиги мумкин, баъзи болаларга ёғли овқат мумкин эмас. Барчасини сиз ўзингиз олдиндан буюртма берасиз.

Форма деган нарса умуман йўқ, ким қандай хоҳласа, шундай кийим кияди. Партада ўтириш умуман мажбурий эмас, бола хоҳласа, гиламда ўтириб ҳам дарс ўтиши мумкин. Асосийси болага қулай бўлса, бўлди. Онасини эмсин, буларнинг ҳаммаси қанча туради, бунга пулим етадими, деган савол миямдан чиқмай қолди?

Тўртинчи шок: ҳаммаси текин, 0 доллар, 0 цент. Эшитяпсанми, Карл, ғирт текин! "Нега бундай?" деган савол билан ўғлимнинг ўқитувчисига мурожаат қилдим.

Унинг жавоби бешинчи шок бўлди.
— Ахир сиз солиқларни тўлаяпсиз-ку, бизда мактаблар мана шу солиқлар ҳисобига сизнинг фарзандларингизни ўқитади.

Мен ўзимнинг чириб кетган коммунистик советча ғояларим билан юрган эканман-да...

©️ Наталья Киреева

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi

p.s. Таълимимизга "Фин моделини" киритмоқчи бўлганлар Наталья Киреевани шокка солган ҳолатларни эътиборга олишганми, олишадими!?
60 фоизга янгиланган Олий Мажлис депутатлари ва таълим вазирлиги бу ўйлаб кўришарлар, истасалар албатта...

@antikorruz
@Anticorruptiongroup_bot
#ИБРАТ

‼️💔🐶 Ажойиб кадрлар: бошпанасиз ит, ўлаётган кучукчасини ветеринарга олиб келди.

▪️ Шунчаки эълон қилмасдан ўтиб кетиб бўлмайдиган ноёб хикоя. Шифокорлар остонада зўрға нафас олаётган кучукча билан келган итни кўриб уларни ичкарига киритишди. Кучукча зудлик билан реанимацияга ётқизилган, онаси эса даволаниш давомида кучукчасини ёнида бўлган.
▪️Кучукчани қутқариб қолишди ва кўнгиллилар унинг укасини клиникадан унча узоқ бўлмаган жойда топишган. Хозир бутун оила кўнгиллилар томонидан назорат қилинмоқда дея хабар беради RVvoenkor.

PS

Айрим бир фуқаролар фарзандларини уриб ўлдирмоқда, айрим бирлари боласини хожатхоналарга ёки кўчага ташлаб кетиш холатлари охирги пайтларда жуда кўп учрамоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, шунингдек ушбу воқеанинг одамларга тарбиявий аҳамияти катта эканлигини инобатга олган холда уни кўпроқ улашишингизни сўраймиз.

Баходир Сапаев

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM