Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi
7.38K subscribers
2.21K photos
293 videos
1.84K links
Download Telegram
Агентлик ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди

14 декабрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Европа Иттифоқи (ЕИ) делегацияси ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ва ЕИнинг 2021-2027 йиллар учун Ҳамкорлик дастурига коррупцияга қарши кураш йўналиши бўйича киритилиши режалаштирилаётган устувор масалалар муҳокама қилинди.

Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар кўриб чиқилди:

— қонунчиликни такомиллаштириш, корррупцияга қарши курашишда узоқ муддатли стратегик дастурларни ишлаб чиқиш;
— Агентлик фаолиятини институционал ва ташкилий асосларини янада ривожлантириш;
— коррупцияга қарши курашишда қўлланиладиган халқаро тажрибани фаол жорий этиш;
— соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш;
— жамоатчиликда коррупцияга қарши тоқатсизлик муҳитини шакллантириш.

Батафсил: https://bit.ly/37jk0aC

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
Конрад Аденауэр жамғармаси ҳамда Агентлик ўртасида ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Жорий йилнинг 14 декабрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси ўртасидаги ҳамкорлик юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Агентлик директори Акмал Бурханов, ваколатхона раҳбари Ронни Хайне ва ҳар икки ташкилот масъул ходимлари иштирок этди.

Томонлар меморандум доирасида ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилишди.

Жумладан, коррупцияга қарши кураши соҳасидаги қонунчилик меъёрлари, узоқ муддатли дастурлар ва стратегиялар ишлаб чиқишда германиялик экспертларни жалб қилиш, жамоатчилик назорати ҳамда мониторингини ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди.

Батафсил: https://bit.ly/34cWx9j

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
Тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган коррупцион ҳолатлар бўйича сўровнома ўтказилди

Сўровнома Савдо-саноат палатаси томонидан 2020 йил давомида тадбиркорлар ўртасида Палатанинг расмий Телеграм канали орқали ташкил этилди. Сўровда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 1267 нафар тадбиркорлар иштирок этди.

Респондентларнинг 69 фоизи коррупцион ҳолатга кўп маротаба, 9 фоизи бир маротаба тўқнаш келганлигини, 22 фоизи эса умуман дуч келмаганлигини билдиришган.

“Қайси соҳада тадбиркор кўпроқ коррупцион муносабатларга киришишга мажбур бўлади?” деган саволга тадбиркорларнинг
30 фоизи ер майдони олишда;
21 фоизи кредит ажратилишида;
17 фоизи текширув ўтказилиш жараёнида;
9 фоизи лицензия олишда деб жавоб берган.

Иштирокчиларнинг 54 фоизи охирги бир йил давомида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида мансабдор шахсларга норасмий тўлов ёки совға қилишга мажбур бўлганини таъкидлаган.

Респондентларнинг
• 51 фоизи ўзи дуч келган коррупция ҳолатлари тўғрисида ҳеч қайси органга мурожаат қилмаган;
• 11
фоизи мурожаат қилишдан қўрқади;
• 7 фоиз тадбиркорларнинг мурожаати кутилган натижани бермаган;
• 19 фоиз тадбиркорлар коррупцияга дуч келмаганини билдирган.

Тадбиркорларга “Қайси давлат органи мансабдор шахслари фаолиятингизни текшириш, ўрганиш билан қўрқитиш ёки масалангизни ҳал этишда коррупцион муносабатга киришишга мажбур қилган?” саволи бўйича ҳам мурожаат қилинган. Тадбиркорлар бу саволга:
• 17 фоизи ҳокимлик;
• 17 фоизи солиқ идоралари;
• 13 фоизи кадастр хизмати идоралари;
• 7 фоизи санитария-эпидемиология хизмати;
• 7 фоизи банклар;
• 6 фоизи прокуратура органлари дея жавоб қайтаришган.

Сўров натижаларидан келгусида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришда фойдаланилади.

Батафсил: https://bit.ly/3ntsrG0

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда Норматив-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуннинг 28-моддасига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилган.

28-модданинг биринчи қисмига коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг шахси сир сақланиши ҳамда ўзи ва яқин қариндошларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатланишини белгиловчи нормалар киритилмоқда.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси 2021 йил 8 январга қадар давом этади.

Батафсил: https://bit.ly/34JLcxB

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
Андижон вилоятидаги тендер савдоларидаги ҳолатлар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганилмоқда

Куни кеча ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги бир нечта объектларнинг таъмирланиши ва қурилишига оид тендер жараёнларидаги ҳолатлар тўғрисида хабарлар тарқалди.

Ушбу масалалар бўйича коррупцион ҳолат ва манфаатлар тўқнашуви элементлари мавжуд бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, эълон қилинган ҳолатлар юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганиш бошланди.

Ўрганишлар натижалари бўйича ОАВ ва кенг жамоатчиликка батафсил маълумот берилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
ОЛИЙ СУД МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ “САРДОБА ИШИ” БЎЙИЧА АХБОРОТИ

21 декабрь куни Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан судланувчилар М. Холматов (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси” бошлиғи лавозимида ишлаган) ва бошқалар (жами 17 киши) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни бошланди.

Ушбу жиноят иши бевосита давлат сирлари билан боғлиқ бўлганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўрилаяпти.

Судланувчилар Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 203-моддаси (сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.

Суд жараёни давом этмоқда.

Ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича алоҳида баёнот берилади.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Жиззах вилоятидаги танлов ҳолати юзасидан сўров юборилди

Давлат харидлари соҳасидаги шартномаларнинг очиқ маълумотлар порталида эълон қилиниши натижасида тизим шаффофлашди.

Бундан ташқари оммавий ахборот воситалари, блогерлар ҳамда фаол фуқаролар саъй-ҳаракатлари туфайли мазкур соҳадаги коррупцион ва манфаатлар тўқнашуви акс этган бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳам юзага чиқмоқда.

Жумладан, Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси Жиззах шаҳрини ободонлаштириш мақсадида ўтказган танлови масаласи қатор муҳокамаларни келтириб чиқарди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўз ваколатлари доирасида мазкур ҳолат бўйича ўрганишни бошлади.

Ўрганишлар натижалари бўйича ОАВ ва кенг жамоатчиликка батафсил маълумот берилади.

Бундан ташқари Агентлик томонидан давлат харидлари соҳасида учраётган тизимли қонун бузилиш ҳолатлари таҳлилидан келиб чиққан ҳолда мазкур жараёнда юзага келаётган коррупцион ҳолат ва манфаатлар тўқнашувини тартибга солувчи ва жавобгарликни кучайтиришни назарда тутадиган таклифлар ишлаб чиқилаётгани маълум қилинади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
29 декабрь куни соат 11:00 да Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бошланади.
Тадбирда 2021 йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.
Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Президентнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.

29 декабря в 11:00 часов в Международном конгресс-центре начнется Послание Президента Шавката Мирзиёева Олий Мажлису.
Будет предложено название для 2021 года, обозначены важнейшие задачи дальнейшего развития страны, приоритеты внутренней и внешней политики.
Послание будет освещаться в прямом эфире 15 телеканалов, а также в режиме онлайн на официальном веб-сайте и официальных страницах Президента в социальных сетях.

#Mirziyoyev #Murojaatnoma #yilnomi #onlayn

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

Ўзбек тилида:

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/227109332205283

https://youtu.be/-6fKxuFbx0k


На русском языке:

https://youtu.be/fqXMvGGyRSQ


English:

www.fb.com/ShavkatMirziyoyevsStateoftheNationSpeechLive/videos/444376883229416
2021 йил мамлакатимизда Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди
www.president.uz/uz/4049

#Мурожаатнома2021
#Мурожаатнома2021

"Маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг қарорларини ҳисобга қўйиш ва эълон қилиш бўйича электрон ахборот тизими жорий этилади."

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
#Мурожаатнома2021

"Давлат идоралари бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромад ва харажатлари, давлат улушига эга бўлган ташкилотлар харидлари, давлат субсидия ва грантларига оид маълумотларни эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилади."

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
#Мурожаатнома2021

“Коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш кундалик ҳаёт тарзимизга айланиши шарт. Бу иллатга қарши курашишга барча давлат органлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, умуман, ҳар бир фуқаро сафарбар этилиши зарур.”

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
#Мурожаатнома2021

“Коррупцияга қарши курашиш агентлиги очиқ маълумотлар базасини кенгайтириш бўйича таклиф киритади.”

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
#Мурожаатнома2021

“Коррупция – бу ўта оғир жиноят экани ва унга нисбатан муросасиз бўлиш ғоясини фарзандларимизга ёшлик давридан бошлаб сингдиришимиз, уларга фақат ва фақат ҳалол меҳнат ва тадбиркорлик орқали даромад топишни ўргатишимиз лозим.”

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
#Мурожаатнома2021

“Коррупциянинг олдини олишда барча давлат органларида қарор қабул қилиш жараёнлари, очиқ ва фақат ва фақат очиқ бўлишини таъминлаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Масалан, фуқароларимиз жорий йилдан бошлаб очиқ эълон қилинаётган давлат харидларига оид маълумотлардан фойдаланиб, ўринли масалаларни кўтармоқда.”

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
#Мурожаатнома2021

“Коррупцияга қарши курашишнинг самарали воситаларидан бири – кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишнинг очиқ тизимини йўлга қўйишдан иборат. Ушбу тизим асосида кадрларни танлашда эски усуллардан воз кечиб, уларнинг интеллектуал салоҳиятини, маънавий фазилатларини баҳолайдиган очиқ ва ошкора танлов тизими жорий этилади.”

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
#Мурожаатнома2021

“Коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат хизматчиларини мунтазам ўқитиш ва билимини баҳолаб бориш тизими йўлга қўйилади.”

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz