Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ўзбекистон халқини кириб келаётган Янги йил билан чин кўнгилдан муборакбод этади.
Бугун катта орзулар билан кутиб олаётган йилимизда ҳам туб ислоҳотлар, шу жумладан коррупцияга қарши кураш янада фаол давом эттириладиган давр бўлади, деб ишонамиз.
Юртимизнинг янада ривожланиши йўлида хизмат қилаётган ҳар бир юртдошимизнинг қадри баланд бўлсин!
Янги йилда барча эзгу орзу-ниятларингиз ушалсин!
Ҳурмат билан,
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги жамоаси
Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги қарори билан Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Унга кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар қуйидаги ҳолларда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
-ўзларига нисбатан пора талаб қилган шахс ёки ўзларига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида коррупцияга қарши курашувчи органларга берган хабари асосида бундай ҳуқуқбузарлик фош этилса;
-коррупцияга оид жиноятни содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берилган хабар асосида қидирувдаги шахс ушланиши.
Шунга кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар тегишлича БҲМнинг 3 бараваридан 25 бараваригача (669 минг сўмдан 5 млн 575 минг сўмгача) миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши мумкин.
Агар пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг юз бараваридан кўп бўлса, мукофот қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:
➖ анча миқдор учун – мулк қийматининг 15 фоизи миқдорида;
➖ кўп ва жуда кўп миқдор учун – мулк қийматининг 10 фоизи миқдорида.
Шахс коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшганлиги учун давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши мумкин.
Рағбатлантирилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларнинг ҳисоби Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан юритилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир қатор мансабдор шахсларнинг коррупцион жиноятлари фош этилди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбари, хусусий тижорат банки бошқаруви раиси, Самарқанд вилояти туманларидан бирининг марказий деҳқон бозори раҳбари, Қарши шаҳридаги жазони ижро этиш муассасаси назоратчиси, Бухоро вилоятидаги туман ҳокимлигининг комиссия масъул котиби ва бошқа мансабдор шахсларнинг коррупцион жиноятлари фош этилди.
Ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz

Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартиби ҳамда уни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
Президент томонидан “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалари киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–660-сон, 30.12.2020 й.) имзоланди.
Қонун билан қуйидаги 4 та қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра, бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Мазкур тартиб 2021 йил 1 апрелдан кучга киради.
Шунингдек, бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартиби белгиланди.
Бюджет маблағлари тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 25 санасига қадар ўз сайтларида қуйидаги маълумотларни жойлаштириши лозим:
● ўзига тегишли бюджет ташкилотлари кесимида бюджет маблағлари тақсимоти;
● даврий молиявий ҳисоботлар;
● капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси.
Бундан ташқари, Бюджет кодекси Солиқ кодекси ҳамда амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди. Хусусан, Бюджет кодексига тартибга солувчи бюджетлараро трансфертларга оид норма киритилди.
Унга кўра, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар қайтармаслик шарти билан ҳудудий бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари харажатларининг тегишли даромадлар прогнозидан ошган қисмини қоплаш учун берилади.

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!
🔰 Ҳуқуқ-тартибот органлари ва ҳарбийлашган идоралар
◽️Олий суд телеграм каналига уланиш
◽️Бош прокуратура телеграм каналига уланиш
◽️Коррупцияга қарши курашиш агентлиги телеграм каналига уланиш
◽️Адлия вазирлиги телеграм каналига уланиш
◽️Ички ишлар вазирлиги телеграм каналига уланиш
◽️Мудофаа вазирлиги телеграм каналига уланиш
◽️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги телеграм каналига уланиш
◽️Миллий гвардия телеграм каналига уланиш
◽️Давлат божхона қўмитаси телеграм каналига уланиш
◽️Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари телеграм каналига уланиш
@Rasmiy_xabarlar_Official

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида “Журналист ва блогерлар” клуби ташкил этилди
Аҳоли орасида турли иллатларга қарши курашишда, жумладан коррупцияга нисбатан муросасизлик кайфиятини шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни муҳим ҳисобланади.
Шундан келиб чиқиб, Агентлик ҳузурида соҳага оид мавзуларни ёритувчи ОАВ вакилларидан иборат “Журналист ва блогерлар клуби” ташкил этилди.
▪️“Журналист ва блогерлар клуби” аъзолари рўйхати
▪️Клубнинг асосий мақсади
▪️ “Журналист ва блогерлар клубининг низоми”
Батафсил: https://bit.ly/35Atm0t

Vatan - muqaddas. Uni himoya qilish esa sharafdir.
Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi mamlakatimiz tinchligi, qalbimiz hotirjamligi uchun tunu-kun xizmat qilayotgan Vatan himoyachilarini bayram bilan qutlaydi.
O’zbekiston Respublikasi Qurolli kuchlari tashkil etilganining 29 yilligi hamda Vatan himoyachilari kuni muborak bo‘lsin!
Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi mamlakatimiz tinchligi, qalbimiz hotirjamligi uchun tunu-kun xizmat qilayotgan Vatan himoyachilarini bayram bilan qutlaydi.
O’zbekiston Respublikasi Qurolli kuchlari tashkil etilganining 29 yilligi hamda Vatan himoyachilari kuni muborak bo‘lsin!
Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи қонунни имзолади.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс 175⁸-модда билан тўлдирилди.
Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс 175⁸-модда билан тўлдирилди.
Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Агентлик ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилди ва унинг раҳбарияти сайланди
Жорий йилнинг 15 январь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида ташкил этилаётган Жамоатчилик кенгашининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.
Таъсис йиғилишида Жамоатчилик кенгашининг асосий фаолият йўналишлари ҳамда келгуси режалари, устувор мақсад ва вазифалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда Кенгаш фаолиятига оид бир қатор ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Турсунов Ахтам Саломович - Ички ишлар вазирлиги Академияси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кафедраси бошлиғи, Кенгаш раиси;
Солижонов Зафарбек Улуғбек ўғли - “Ўзбекистон киносанъати музейи" юрисконсульти, мустақил журналист, Кенгаш раиси ўринбосари;
Таджибаева Албина Юлдашбаевна - Тошкент давлат юридик университетининг Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси доцент вазифасини бажарувчиси кенгаш котиби этиб сайланди.
Кенгаш аъзолари рўйхати
Батафсил: https://bit.ly/3oRAGwi

2021 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
Унда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича бир қатор чора-тадбирларнинг амалга оширилиши белгиланмоқда.
Жумладан:
— очиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхатини кенгайтириш;
— давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш;
— давлат фуқаролик хизматида кадрларни танлаш, уларнинг малакасини ошириш ва фаолиятини баҳолаш бўйича самарали ва очиқ тизим жорий этиш;
— Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021–2025 йилларга мўлжалланган Миллий стратегия ишлаб чиқиш;
— “Е-Антикоррупция” лойиҳаси доирасида:
▪️“Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри”ни шакллантириш,
▪️ҳар бир коррупциявий омилни биринчи навбатда рақамлаштириш (электрон навбат, аукцион ва бошқа замонавий усуллар),
▪️очиқликни таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилмоқда.
Жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этинг, фикр ва таклифларингизни билдиринг: https://jamoatchilik.uz/

Forwarded from Xalqaro press klub
📌 Айни дақиқаларда Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномасига бағишланган сессияси бўлиб ўтмоқда.
📍Унда Олий суд, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) ва бошқа мутасаддилар иштирок этишмоқда.
🎥 Эфирни сиз "Ўзбекистон 24" ва "UzReport" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин!
___
📌 В эти минуты проходит сессия Международного пресс-клуба, посвященная Посланию Президента Республики Узбекистан Олий Мажлису.
📍В ней принимают участие представители Верховного суда, Агентства по противодействию коррупции, Министерство юстиции, Генеральная прокуратура, Омбудсман и другие ответственные лица.
🎥 Смотрите трансляцию в прямом эфире на телеканалах "Узбекистан 24" и "UzReport".
@IPCUzbekistan

Жиззах вилоятида давлат харидларини амалга оширишда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича жиноят иши қўзғатилди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ҳисоб палатаси ва тегишли идоралар томонидан Жиззах вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмачилигидаги қурилиш объектларида коррупцион хатти-ҳаракатлар ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари мавжудлиги ўрганилди.
Ўрганишлар натижасига кўра, давлат харидлари жараёнларининг амалга оширилишида аффилланганлик хусусиятига эга алоқалар мавжудлиги, бунга тегишли мансабдор шахслар томонидан қонуний муносабат билдирилмагани, танлов ҳужжатларини сохталаштирганлик каби ҳолатлар аниқланди.
Бундан ташқари, ғолиб деб топилган “Qurilish ta’minoti” кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхонаси мансабдор шахслари томонидан танловда ноқонуний ғолибликни қўлга киритиш мақсадида корхона молиявий кўрсаткичлари, ишчи ходимларнинг қурилиш соҳасидаги маълумоти ва иш тажрибаси, шунингдек, танловда юқори балл олишда инобатга олинадиган бошқа маълумотларни қасддан ошириб кўрсатилган.
Натижада, “Qurilish ta’minoti” кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхонаси томонидан маъмурий бино қурилишида бажарилмаган 905 млн сўмлик қисми ёки объект умумий қийматининг 8 фоиз қурилиш ишлари ҳужжатларида қўшиб ёзиб, давлат бюджети маблағларини талон-торож қилинганлиги маълум бўлди.
Тақдим этилган маълумотлар асосида Жиззах вилоят прокуратураси томонидан тегишли мансабдор шахсларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Батафсил: https://bit.ly/3sG4GO2

Коррупцияга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон ва Швеция ҳамкорлиги йўлга қўйилади
Жорий йилнинг 22 январь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарияти ҳамда Швеция қироллигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Стокголм шаҳрида) Ингрид Терсман билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда Швеция ва Ўзбекистон ваколатли органлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, коррупцияга қарши курашишда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, экспертлик кўмагини ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда ҳамкорликка оид бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Маълумот учун: Швеция Transparency International халқаро ташкилотининг коррупцияни қабул қилиш индекси бўйича 180 мамлакат орасида 4-ўринда туради.
Швецияда жамоатчилик назорати коррупцияга қарши курашда муҳим рол ўйнайди. Бунда оммавий ахборот воситаларининг ҳам алоҳида ўрни бор.
Батафсил: https://bit.ly/3pbMR7u

Ўзбекистон ва Финландия: коррупцияга қарши курашишдаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 22 январь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарияти ва Финландия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Маря Лиивала ҳамда ушбу давлат Адлия вазири маслаҳатчиси Марина Веналайнен билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида коррупцияга қарши курашишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини шакллантириш, коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни, узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Маълумот учун: Финландияда коррупцияга қарши курашиш фаолиятига бир нечта вазирлик ва идоралар масъулдир.
Финландия Transparency International халқаро ташкилотининг Коррупцияни қабул қилиш индекси бўйича 180 мамлакат орасида 3-ўринда туради.
Батафсил: https://bit.ly/3984oYE

Жамоатчилик кенгаши фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб олинди
Жорий йилнинг 23 январь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда Жамоатчилик кенгашининг 2021 йилга мўлжалланган иш режа лойиҳаси муҳокама қилинди.
Иш режада аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик кайфиятини шакллантириш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш, тадқиқотлар, мониторинглар ташкил этиш, Агентлик фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш каби муҳим масалалар қамраб олинган.
Муҳокамалар ва таклифларга бой ўтган тадбирда иш режани такомиллаштириш ва вазифаларни амалга ошириш бўйича аниқ механизмларни белгилаш лозимлиги қайд этилди.
Жумладан, кенг аҳоли, айниқса, ёшларни қамраб олиш мақсадида ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш масаласи таклиф этилди.
Батафсил: https://bit.ly/3c35Jld

“Кока-кола ичимлиги” корхонасини хусусийлаштириш жараёнлари юзасидан тақдимнома киритилди
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига кўплаб тадбиркорлар ва фуқаролар, шунингдек ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ (CCIU) устав фондининг 57,118 фоизга тенг давлат улуши сотувга қўйилиши жараёнлари амалдаги қонунчилик ва тартибларга зид равишда ўтказилаётганлиги тўғрисида мурожаатлар келиб тушмоқда.
Мурожаатларни ўрганиш жараёнида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ (CCIU) устав фондидаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларнинг амалдаги қонунчилик нормаларига мувофиқлиги ва коррупция хатари мавжудлиги таҳлил қилинди.
Маълум бўлишича, 2020 йил 16 декабрь куни Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайтида Ўзбекистонда алкоголсиз ичимлик ишлаб чиқарувчи «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ (CCIU)нинг 57,118 фоизлик давлат улуши сотувга қўйилиши эълон қилинган.
Эълонда тендерда иштирокчиларни саралаш ва ғолибни танлаш жараёнида бир нечта мезонлар қўлланилиши баён қилинган.
Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ (CCIU) устав фондидаги давлат улушини сотиш бўйича ўтказилаётган тендер шартларига киритилган бир қатор талаблар савдоларда қатнаша оладиган шахслар доирасини кескин кисқартиришга ҳамда қатор коррупцион омилларни келтириб чиқаришга шароит яратади.
Агентлик фикрича, ушбу мезонлар ўта юқори ва асослантирилмаган талаблар ҳисобланади ва савдоларда иштирок этиши мумкин бўлган эҳтимолий иштирокчилар сонини сунъий чеклашга олиб келади.
Эҳтимолий иштирокчилар сонини кескин чеклаш тендер шартларини бажара олувчи кам сонли иштирокчилар ўртасида ҳақиқий рақобат бўлмаслигига ва натижада давлат улушига паст нарх таклиф этилишига ҳамда бунинг оқибатида Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларига сезиларли даражада зарар етказилишига олиб келиши мумкин.
Шу муносабат билан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тегишли идораларга қуйидаги чораларни амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги юзасидан тақдимнома киритилди:
▪️Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан етарли рақобатга имконият мавжуд эмаслиги сабабли мазкур тендер жараёнларини тўхтатиш;
▪️Тендер савдоларида иштирок этишга кўпроқ талабгорларни жалб қилиш ҳамда тенг имконият ва шароитлар яратиш мақсадида халқаро молиявий ва ҳуқуқий маслаҳатчиларнинг хулосалари асосида тендер шартларини юмшатиш бўйича ишларни олиб бориш.
Батафсил: https://bit.ly/3c5pybK
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

Давактив агентлиги томонидан “Кока-кола ичимлиги” корхонасини хусусийлаштириш жараёнлари юзасидан тушунтириш берилди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йилнинг 25 январь куни Давлат активларини бошқариш агентлигига (кейинги ўринларда – Давактив агентлиги) “Коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида” Тақдимнома киритилган.
Унда тендер иштирокчиларини саралаш ва ғолибни танлаш бўйича белгиланган мезонларнинг ўта юқори ва асослантирилмаганлиги сабабли “Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖдаги (кейинги ўринларда – Компания) давлат улушини хусусийлаштириш бўйича ўтказилаётган тендер жараёнини тўхтатиш сўралган эди.
Ушбу Тақдимномага Давактив агентлиги томонидан оператив равишда расман муносабат билдирилганлиги ва хусусийлаштириш жараёни бўйича барча асослар тушунтириб берилганлигига миннатдорчилик билдирамиз.
Маълум бўлишича, ҳозирда Компаниядаги давлат улушини хусусийлаштириш жараёни халқаро амалиёт бўйича олиб борилмоқда. Бунга дунёнинг нуфузли “Rothschild & Co” инвестиция банки молиявий маслаҳатчи ва “Dentons” юридик фирмаси юридик маслаҳатчи сифатида жалб этилиб, жараёнлар шаффоф тамойиллар асосида ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан, Агентлик хусусийлаштириш жараёнларини халқаро компаниялар иштирокида амалга оширилаётган бундай янги амалиётни тўла қўллаб-қувватлайди ва хусусийлаштириш жараёнининг давом эттирилишига эътирози йўқлигини маълум қилади.

«Яллама» чегара-божхона постида товламачилик йўли билан пул ундириб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Хитой давлатидан Қозоғистон Республикаси орқали мамлакатимизга импорт товарларини ташиш билан шуғулланувчи автофура ҳайдовчиларининг Тошкент вилоятида жойлашган «Яллама» чегара-божхона пости орқали ўтишлари жараёнида божхона расмийлаштирувини тезлаштиришни баҳона қилиб, улардан товламачилик йўли билан пул ундириб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноий гуруҳ сохта ҳужжатлар ёрдамида товар-моддий бойликлар импорти билан ҳам шуғулланганлиги аниқланди.
Натижада, улардан 410 минг АҚШ доллари, турли кўринишдаги 21 дона сохта муҳр ва штамплар, компьютер техникалари ҳамда божхонага оид шубҳали ҳужжатлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган, уларнинг икки нафар етакчисига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Батафсил: https://bit.ly/2ModDLk

Коррупция ва фирибгарликка қарши курашиш соҳасида Европа тажрибаси ўрганилади
Жорий йилнинг 27 январь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Европа фирибгарликка қарши курашиш Бюроси (OLAF) ходимлари ўртасида 3 томонлама онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ва фирибгарлик ҳолатларини аниқлашда самарали механизмларни жорий этиш юзасидан фикр ва тажриба алмашиш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Батафсил: https://bit.ly/2MwdUvC