Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi
7.46K subscribers
2.22K photos
294 videos
1.84K links
Download Telegram
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси ва Ҳукуматлараро Ҳамкорлик Хизмати ўртасида уч томонлама англашув Меморандуми имзоланди

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурханов Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Тим Торлотни қабул қилиб, Агентлик ва дипломатик ваколатхона ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Учрашувда, шунингдек Ҳукуматлараро Ҳамкорлик Хизматининг Ўзбекистондаги Лойиҳалар менежери Майкл Галлахер ҳам (онлайн) иштирок этди.

➡️ Батафсил ⬅️

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва «Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилмоқда

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Агентлик ва “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида ўзаро ҳамкорлик доирасида бир қатор янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. Хусусан,

▫️ “Минтақавий мулоқот” ва АҚШнинг  Наркотик моддалар халқаро айланмасига қарши кураш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти Бюроси кўмагида Американинг бир қатор ташкилот ва идоралари (АҚШ Федерал суд маркази, Этика бюроси, Федерал қидирув бюроси, Федерал савдо маркази) билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;

▫️ Коррупцияга қарши курашиш соҳасида сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш учун халқаро экспертни жалб этиш;

▫️Ҳамкорликда қўшма тадқиқотларни ўтказиш каби масалалар муҳокама қилинди.

➡️ Батафсил ⬅️

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Агентлик томонидан Наманган, Хоразм, Навоий вилоятларида давлат харидларини амалга оширишда қонунчиликка риоя этилиш ҳолати ўрганиб чиқилди

Куни кеча АОКА да Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Матбуот котиби Д. Очилова иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилиндики, Наманган вилоят ҳокимлиги Инжиниринг компанияси буюртмачилигида «tender.mc.uz» махсус ахборот порталида жойлаштирилган умумий қиймати 4,7 млрд сўмлик 3 та соғлиқни сақлаш муассасалари ўрганилганда, тендер ғолиблари белгиланмасдан туриб, қурилиш ишлари бошлаб юборилганлиги аниқланди.

Хоразм вилоятида 8 та ҳолатда жами 3,7 млрд сўмлик қурилиш ва жорий таъмирлаш ишлари “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига зид равишда жойлаштирилганлиги аниқланди.

Навоий вилоятида буюртмачилар томонидан 5 та ҳолатда умумий қиймати 1,8 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари танлов (тендер) савдолари ўтказилмасдан, пудрат шартномалари тузилмасдан бажарилганлиги аниқланди.

➡️ Батафсил

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Жамоатчилик кенгаши фаолиятига оид муҳим масалалар муҳокама этилди

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган чора–тадбирлар ҳамда бошқа ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Дастлаб Жамоатчилик кенгашлари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, мазкур баҳолаш тизими жамоатчилик кенгашлари томонидан амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини аниқлаш ва уларнинг янада очиқ, шаффоф ва ошкора фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

➡️ Батафсил ⬅️

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятининг ҳафталик дайджести ( 25-29 октябрь кунлари)

Қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича қуйидагилар амалга оширилди:

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида”ги ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Низом лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс) тизимига оид маълумотлар қўлланмаси” ишлаб чиқилди;

Агентлик томонидан Марказий банк ҳамда “Ипотека-банк” АТИБ билан биргаликда “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

Ўтказилган учрашув ва музокаралар:

▪️26 октябрь
Коррупция қарши курашиш агентли ҳамда Нагоя иқтисодиёт университети ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласида учрашув бўлиб ўтди.

▪️27 октябрь Давлат хизматида ҳалоллик стандартларини жорий этиш бўйича Эстония тажрибаси ўрганилди.

▪️27 октябрь Агентлик ҳамда Европа Кенгаши ҳамкорлигида давлат органлари ва Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар учун давлат хизматида ҳалолликни таъминлашга қаратилган семинар ташкил этилди.

▪️28 октябрь Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси ва Ҳукуматлараро Ҳамкорлик Хизмати ўртасида уч томонлама англашув Меморандуми имзоланди.

▪️29 октябрьАгентлик директори А.Бурханов “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти раҳбари М.Север билан учрашди.

Шунингдек, мазкур ҳафта давомида :

📋 Коррупцига оид жиноятларни содир этган шахсларнинг реестрини ишга тушириш мақсадида тегишли давлат органлари вакиллари иштирокида онлайн йиғилиш бўлиб ўтди;

📋 Корея Республикаси Коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссияси томонидан ўтказиладиган халқаро онлайн ўқув курсларида Агентлик вакиллари иштирок этди;

📥 Агентликка юридик шахслар томонидан 234 та хат-ҳужжат, жисмоний шахслардан 60 та мурожаатлар келиб тушган.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
«Open Data Challenge 2021» хакатонига старт берилди

“Open Data Challenge 2021”
хакатони - бу танлов бўлиб, унда иштирокчилар 2021 йил 3 декабрдан 5 декабргача очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда онлайн форматда иловалар ишлаб чиқишлари талаб этилади.

Бу йилги хакатон 4 та йўналишда ўтказилади:
✔️давлат;
✔️ ижтимоий;
✔️ бизнес соҳалари;
✔️ коррупцияга қарши курашиш.

Иштирокчилар юқоридаги йўналишлардан бири бўйича «One Million Uzbek Coders» сертификатига эга бўлиши лозим.

❗️Шунингдек, жорий йилда аввалги «Open Data Challenge» хакатонларида ишлаб чиқилган лойиҳалар учун (2018 йилдан 2020 йилгача) соврин жамғармаси 6000 АҚШ долларидан иборат «Open Data Cup» мусобақаси ташкил этилди.

Танлов совринининг умумий жамғармаси :
💰 55 000 АҚШ доллари

👉 Иштирокчилар қуйидаги ҳаволалар орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин:
🔹 Хакатон учун
🔹 Танлов учун

🗓 Аризалар топширишнинг охирги муддати: 2021 йил 1 декабрь

➡️ Хакатон ва танлов ҳақида батафсил маълумот

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Агентлик вакилининг коррупцияга қарши курашишга оид халқаро вебинардаги иштироки

4 ноябрь куни Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги вакили БМТ Тараққиёт Дастури Глобал билим алмашинуви Сеул сиёсат маркази ва БМТ ТДнинг “Тинч ва инклюзив жамиятлар учун глобал коррупцияга қарши кураш дастури” томонидан ташкил этилган "Коррупцияни олдини олишнинг самарали механизмлари: Корея ва БМТ ТД ҳамкорлари тажрибасидан олинган сабоқлар" халқаро вебинарида маъруза билан иштирок этди.

➡️ Батафсил ⬅️

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Бундан буён ҳам коррупцияга қарши курашишда давлат ва жамиятнинг барча куч ва воситалари сафарбар этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида коррупция масаласига тўхталиб ўтар экан, сўнгги беш йилда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсати даражасига олиб чиқилганини қайд этди.

Хусусан, Сенат раиси раҳбарлигида Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши ташкил этилгани,  шунингдек Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳам фаол иш олиб бораётгани таъкидланди.

➡️ Батафсил ⬅️

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
⚡️“Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танловига старт берилмоқда!

Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва Халқаро ташкилотлар “Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танловини ўтказмоқда.

Танлов номинациялари:
Энг яхши ижтимоий видеоролик;
Энг яхши мақола (блог,пост) муаллифи;
Дастурий маҳсулот (веб-сайт, мобил илова) яратиш бўйича энг яхши концепция, ғоя;
Энг яхши ижтимоий ролик сценарийси;
Коррупциявий хавф-хатарларга оид энг яхши таҳлилий материал ва инновацион ғоялар.

❗️Унутманг, танловга материаллар
30 ноябрь кунига қадар қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган ҳар бир номзод ўз ижодий материалларини қуйидаги ариза шаклини тўлдириш орқали ўзбек, рус, қорақалпоқ, инглиз тилларида жўнатиши мумкин.

Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Танлов шартлари ва талаблари билан танлов Низомида тўлиқ танишишингиз мумкин.

➡️ Батафсил ⬅️

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Миллий кенгаш йиғилишида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаларининг амалга оширилиш ҳолати муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда олий таълим ҳамда қурилиш тизимларидаги “Коррупциясиз соҳа” лойиҳалари доирасида амалга оширилган ишлар, Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган Давлат дастури ижроси ҳамда ҳудудий кенгашлар фаолиятини такомиллаштиришга оид масалалар муҳокама қилинди.

➡️ Батафсил ⬅️

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
“Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш доирасида ўтказилган ўрганишлар юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан соғлиқни сақлаш тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасининг ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникасида бюджет маблағларининг фойдаланилиши, қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолатлари ва тизимда юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш масалалари бўйича ўрганиш ўтказилди.

Ўтказилган ўрганиш якуни бўйича Клиника фаолиятида жами 9 млрд. 747 млн. 598 минг сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган бўлиб, шундан 586.798.200 минг сўмлик бюджет маблағлари растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилинганлиги маълум бўлди.

➡️ Батафсил ⬅️

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятининг ҳафталик дайджести (1-6 ноябрь кунлари)

▪️1 ноябрь Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан Матбуот котиби Д. Очилова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

▪️2 ноябрь Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

▪️3 ноябрь Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарияти ва Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги элчиси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

▪️4 ноябрь Агентлик вакили “Коррупцияни олдини олишнинг самарали механизмлари: Корея ва БМТ Тараққиёт Дастурининг ҳамкорларидан олинган сабоқлар” номли халкаро вебинарда маъруза билан иштирок этди.

▪️ 6 ноябрь «Open Data Challenge 2021» хакатони доирасида "коррупцияга карши курашиш" йуналишига оид танлов эълон килинди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупциявий хавфларини аниқлаш ва бартараф этишнинг қўшимча механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупциявий хавфларини аниқлаш ва бартараф этишнинг қўшимча механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz)га жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат харидларида аффилланганлик, харидлар иштирокчиларининг охирги бенефициар мулкдорларига тааллуқли манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш бўйича масофавий мониторинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва унинг филиаллари негизида “ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида давлат хизматчиларини коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича махсус ўқув курсларида мунтазам равишда ўқитиш тизимини жорий этиш юзасидан қўшма қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, мазкур ҳафта давомида:

📌 Агентлик ходимлари иштирокида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари лавозимига ишга қабул қилиш бўйича очиқ танловнинг навбатдаги босқичи ўтказилди.

📌Банк тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича Марказий банк билан музокаралар якунланиб, лойиҳани “Ўзмиллийбанк” АЖда амалга оширишга келишиб олинди.

📌 Агентлик фаолияти ҳамда соҳага оид маълумот ва янгиликлар юзасидан маҳаллий ва хорижий ОАВда 28 маротаба чиқишлар ташкил этилди.

📥 Ҳафта давомида Агентликка юридик шахслар томонидан 191 та хат-ҳужжат, жисмоний шахслардан 59 та мурожаатлар келиб тушган.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фуқаро А.У.нинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида олиб бораётган тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиб, маҳсулотини ЙПХ масканлари орқали Хоразм вилояти ҳудудига ўтказишга рухсат бериш эвазига бир гуруҳ шахслар томонидан пул талаб қилинаётганлиги юзасидан ариза келиб тушган.

Мурожаатга асосан жорий йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида тадбир ўтказилди.

➡️ Батафсил ⬅️

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Агентлик вакиллари «Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат ташкилоти эксперти Горан Клеменчич билан учрашув ўтказди

Мулоқот давомида Словения Республикасига амалга оширилган ташриф мобайнида илгари сурилган таклифлар, хусусан, Словения Республикасининг Жозеф Стефани номидаги институт кўмагида Ўзбекистонда давлат харидлари ва ҳукумат очиқ маълумотларини қамраб оладиган мавжуд порталларни интеграциялаш ва модернизация қилишда институт профессори Матео Ковачич билан ишлаш ҳақида сўз борди.

Шунингдек, декларациялаш тизимини жорий этиш бўйича ишлаб чиқилаётган дастурда хавфларни аниқлаш алгоритмларини жорий қилишда Словения, АҚШ, Украина ва бошқа бир қатор давлатлар тажрибаларини ўрганиш ҳамда Агентликнинг АКТ мутахассислари билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш каби таклиф ва масалалар муҳокамалар марказида бўлди.

➡️ Батафсил ⬅️

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Осиё Тараққиёт Банки билан бўлажак лойиҳа ва ташаббуслар муҳокама этилди

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари У.Тухташева ва Осиё Тараққиёт Банки вакиллари билан онлайн учрашув ўтказилди.

Маълумот учун: Аввалроқ, Осиё Тараққиёт Банки вакиллари билан учрашув 23 сентябрь куни ташкил этилган эди.

Тадбир давомида Агентлик ва Осиё Тараққиёт Банки ўртасидаги лойиҳа доирасида амалга оширилиши режалаштирилган бир қатор ташаббуслар муҳокама этилди ва бўлажак лойиҳанинг дастлабки сиёсий чора-тадбирлари матрицасига киритилиши бўйича таклифлар билдирилди.

➡️ Батафсил ⬅️

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Давлат хизматига ишга қабул қилиш ва унда фаолият олиб боришда қариндош-уруғчилик (непотизм)нинг олдини олиш ва унга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Лойиҳада ўзаро яқин қариндош (тўғри шажара) ва қуда-андалар, ён қариндош (ён шажара) ҳамда қариндошлик риштасига эга бўлган бошқа шахсларнинг бир давлат ташкилоти ва унинг тузилмаларида бирга хизмат қилишларининг тақиқланиши (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси) ва бундай ҳолатлар учун жавобгарлик (Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси) белгилаш таклиф этилмоқда.

Хусусан, ўзаро яқин қариндош (тўғри шажара), қариндош (ён шажара) ёки бошқа қариндошлик муносабатларига эга бўлган, шунингдек қуда-анда бўлган шахсларнинг (катта бобо-бувилар, бобо-бувилар, ота-оналар, ўғил ва қизлар, ака-ука, опа-сингил, уларнинг болалари, ота-онанинг ака-ука ва опа-сингиллари ҳамда уларнинг болалари, бобо ва бувиларнинг ака-ука ҳамда опа-сингиллари ва уларнинг болалари ҳамда шунга ўхшашлар, шунингдек эр-хотинларнинг катта бобо-бувилари, бобо-бувилари, ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), бир давлат ташкилоти ва унинг таркибидаги тузилмаларда бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилаётганлиги ҳақида иш берувчига маълум қилмаслик:
❗️ БҲМнинг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши;
ўзаро яқин қариндош (тўғри шажара), қариндош (ён шажара) ёки бошқа қариндошлик муносабатларига эга бўлган, шунингдек қуда-анда бўлган шахсларнинг бир давлат ташкилоти ва унинг таркибидаги тузилмаларда бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилаётганлиги иш берувчига маълум бўлган вақтдан бошлаб, ушбу ходимлар ишлаб келган иш (лавозим)га тенг бошқа иш (лавозим)га ўтказиш чораларини кўрмаслик:
❗️БҲМнинг йигирма беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланмоқда.

Жамоатчилик муҳокамаси 2021 йил 30 ноябрга қадар давом этади.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz