Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари БМТ ТДнинг аксилкоррупция йўналишидаги эксперти Хачик Харутюнян билан учрашув ўтказди
Мулоқот аввалида Агентлик директори ўринбосари У.Тухташева Ўзбекистонга ташриф буюрган экспертга юртимизда коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг шаклланиши, бунда Агентликнинг ўрни ва вазифаси, соҳага оид олиб борилаётган ислоҳотлар, изчил ўзгаришлар ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берди.
Учрашувда Агентлик томонидан коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида мамлакатнинг имижини мустаҳкамлаш ва унинг халқаро рейтинглардаги ўрнини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, Коррупцияга қарши курашиш бўйича Стратегияни ишлаб чиқиш сингари масалалар муҳокама қилинди.
➡️ Батафсил ⬅️
Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz

Шартномалар тузишда қўллаш учун тавсиявий характерга эга бўлган коррупцияга қарши қўшимча шартлар тасдиқланди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартномалар тузишда қўллаш учун тавсиявий характерга эга бўлган коррупцияга қарши қўшимча шартларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, ҳар бир тараф шартнома тузилган пайтда бевосита ўзи ёки унинг ижроия органлари, мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан шартнома билан боғлиқ муносабатлар юзасидан қуйидагиларни кафолатлайди:
✅ қонунга хилоф равишда пул, моддий қийматликлар берилмаганлигини;
✅ шартнома тузилиши эвазига норасмий пул ёки бошқа моддий қийматликлар олинишига йўл кўйилмаганлигини, таклиф этилмаганлигини, уларни беришга ваъда қилинмаганлигини.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги делегацияси амалий ташриф билан Европа мамлакатларида бўлиб турибди
2021 йил 16 ноябрдан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов бошчилигидаги делегация Европа давлатлари –Германия, Австрия ва Францияга ташрифини бошлади.
Мазкур ташаббус Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори томонидан қўллаб - қувватланди.
Учрашувлар чоғида мазкур давлатлардаги коррупцияга қарши курашиш идоралари, шунингдек халқаро ташкилотлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш мақсад қилинган.
Тафсилотлар юзасидан батафсил маълумотлар бериб борилади.

АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Д.Очилова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда Олий ва ўрта махсус таълим тизимида "Коррупциясиз соҳа" лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Таъкидландики, “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида олиб борилган қатор чора-тадбирлар натижасида соҳада қонунбузарликлар камайишига эришилди.
Маълумот учун: 2019 йилда олий таълим соҳасида 142 та жиноятлар содир этилган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 39 фоизга (87 та) ёки жиноят содир этган шахслар сони 35 фоизга камайган. 2021 йилнинг 6 ойида бу кўрсаткич 16 тани ташкил этиб, унда иштирок этганлар 26 нафардан иборат бўлди.
➡️ Батафсил ⬅️
Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Унда Олий ва ўрта махсус таълим тизимида "Коррупциясиз соҳа" лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Таъкидландики, “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида олиб борилган қатор чора-тадбирлар натижасида соҳада қонунбузарликлар камайишига эришилди.
Маълумот учун: 2019 йилда олий таълим соҳасида 142 та жиноятлар содир этилган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 39 фоизга (87 та) ёки жиноят содир этган шахслар сони 35 фоизга камайган. 2021 йилнинг 6 ойида бу кўрсаткич 16 тани ташкил этиб, унда иштирок этганлар 26 нафардан иборат бўлди.
➡️ Батафсил ⬅️
Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан жорий йил 15 ноябрдан Аксилкоррупция ҳафталиги бошланди
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг ноябрь–декабрь ойлари давомида Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.
⚡️⚡️Тадбирлар доирасида давлат органлари ва ташкилотлари, ННТлар, ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида муҳокама ва анжуманлар, ёшлар иштирокида тренинг ва ўқув дарслари, кенг аҳоли қатлами ўртасида жамоатчилик фикри сўровлари ўтказилади.
‼️Ҳафталик доирасида илк бор:
✅ Тадбиркорлар иштирокида бизнес юритишга тўсқинлик қилувчи коррупциявий омиллар муҳокамасига бағишланган форум;
✅ Халқаро экспертлар билан биргаликда очиқлик ва коррупцияга қарши курашишнинг долзарб масалалари юзасидан Тошкент форуми бўлиб ўтади.

Фарғона водийсида давлат хизматчилари учун коррупцияга қарши курашиш мавзусида туркум тренинглар ўтказилмоқда
Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Бош прокуратура Академияси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Фарғона водийсида ёш давлат хизматчилари учун “Коррупцияга қарши курашиш ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш” мавзусида туркум тренинглар бошланди.
Мазкур тадбирлар БМТнинг “Фарғона водийси ёшларининг ижтимоий уйғунлиги” қўшма дастури доирасида ташкил этилмоқда. Асосий мақсад коррупцияга қарши курашишда ёшларни ижтимоий сафарбар қилиш, уларнинг айни йўналишдаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, келгусидаги иш фаолиятларини янада такомиллаштиришдан иборат.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурханов бошчилигидаги делегация Германия Ички ишлар федерал вазирлиги раҳбарияти билан учрашди
Куни кеча, 16 ноябрь куни бўлиб ўтган мулоқотда Германия Ички ишлар федерал вазирлигининг коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишдаги фаолияти, бу борада ички ишлар органларининг ўрни, хусусан, коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси ҳамда соҳага оид амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув давомида Агентлик вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш сиёсати ҳамда 2021 йилда бўлиб ўтган мамлакатдаги муҳим сиёсий жараён ҳисобланган Президентлик сайловлари тўғрисида Германиялик ҳамкасбларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди.
Бундан ташқари, учрашув давомида Германияда давлат ва хусусий секторда “Whistleblowing” (коррупция тўғрисида хабар бериш) тизимини жорий этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятининг ҳафталик дайджести (8-13 ноябрь кунлари)
▪️9 ноябрь Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
▪️10 ноябрь “Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танловига старт берилди
▪️10 ноябрь “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида соғлиқни сақлаш тизимида ўтказилган ўрганишлар натижаси маълум қилинди
▪️11 ноябрь Агентлик вакиллари «Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат ташкилоти эксперти Горан Клеменчич билан учрашув ўтказди
▪️11 ноябрь Осиё Тараққиёт Банки билан бўлажак лойиҳа ва ташаббуслар муҳокама этилди
▪️11 ноябрь Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари БМТ ТДнинг аксилкоррупция йўналишидаги эксперти Хачик Харутюнян билан учрашув ўтказди
▪️11 ноябрь Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги маълум қилинди.
Халқаро ҳамкорликка оид бошқа тадбирлар:
🌍 Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан Тожикистон Республикаси Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида ўзаро Англашув Меморандумини 2022-2023 йилда амалга ошириш бўйича ҳамкорлик дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Шунингдек, мазкур ҳафта давомида:
📌Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунининг Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидаги ижроси ўрганилди.
📌Агентлик фаолияти ҳамда соҳага оид маълумот ва янгиликлар юзасидан маҳаллий ва хорижий ОАВда 31 маротаба чиқишлар ташкил этилди.
📥 Ҳафта давомида Агентликка юридик шахслар томонидан 123 та хат-ҳужжат, жисмоний шахслардан 74 та мурожаат келиб тушган.

Жойларда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан
фаолият очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан фаолият очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда жорий йилнинг 1-4 ноябрь кунлари ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганиш натижасига кўра, вилоятдаги айрим давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотларни кенг жамоатчилик ихтиёрига тақдим қилишни таъминлашда йўл қўйган хато ва камчиликлари юзасидан маълумот берилди.

Европага амалий ташриф тафсилотларидан
Агентлик делегацияси вакиллари Германия Федератив Республикаси Адлия вазирлиги Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамияти (IRZ) вакили ҳамда Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти кузатув кенгаши аъзоси Ангела Рейтмаер билан учрашдилар.
Делегация раҳбари хорижий ҳамкасбларга Ўзбекистонда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, мазкур соҳага нодавлат сектор вакилларини кенг жалб этиш, шунингдек мамлакатимизнинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида маълумот берди.
Ўз навбатида, А.Рейтмаер Ўзбекистонда соҳага оид ислоҳотларни эътироф этиб, делегация аъзоларини учрашув кун тартибига кўра, Германия тажрибаси билан таништирди ҳамда Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш ва унга халқаро стандартларни кенг жорий этишда IRZ экспертлари кўмагида қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.