Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#расмий
#муносабат

Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳрида тунги ёритгичлар билан боғлиқ танқидий мазмундаги мурожаат юзасидан Ободонлаштириш бошқармаси маъмурияти қуйидагича муносабат билдирди:

- Жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига Ангрен шаҳрида жами 572 та тунги ёритгич мавжуд. Ижтимоий тармоқда акс этган видеолавҳа "Дорилфунун" маҳалласи "Бунёдкор" кўчаси бўлиб,  ҳақиқатан ушбу манзилда тунги ёритгичлар тўлиқ ёритиш қувватига эга эмас. Сабаби  электр энергия тақсимловчи қурилма, яъни, трансформатор пунктида   қисқа туташув натижасида тизимда носозлик вужудга келган. Аниқланган носозликларни таъмирлаш, созлаш учун зарур чоралар кўрилмоқда.

Бундан ташқари, Ободонлаштириш бошқармаси томонидан шаҳардаги "Маърифат" кўчаси ҳамда "Дукент"  қўрғонида тунги ёритгичлар соз ҳолатга келтирилди. Ҳозирги кунда  "Бунёдкор", "Обод турмуш", "Ўзбекистон  Мустақиллиги" кўчаларида  ёритгичлар доимий соз бўлиши учун барча имкониятлар сафарбар этилган. Муаммолар юзага келмаслиги учун бажариладиган ишнинг сифатини таъминлаш,  қурилма, ускуналарни яроқлисига алмаштириш ва кабелларни тортишга оид жараёнлар ҳокимлик ва бошқарма маъмуриятининг қатъий назоратига олинган.


📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#расмий
#муносабат
Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳар "Карвон" МФЙ 3/2 даҳасида  ички йулларни таъмирлаш билан боғлиқ мурожаат юзасидан маҳалла раиси Фарҳод Ниязов қуйидагича муносабат билдирди:

-  "Карвон" маҳалласида иссиқлик тармоғида эски қувурлар янгисига алмаштириш ишлари қурувчи-пудратчи ташкилот томонидан амалга оширилди. Бугунги кунда қазилган ер майдони, бузилган йўлни тиклаш ишлари олиб борилаяпти. Бундан ташқари, ушбу ҳудуддаги айрим йўлакларда шаҳар ҳокимининг кўрсатмасига мувофиқ, қўшимча асфальт қопламаси ётқизилиб, текисланмоқда ва жараён давом этаяпти. Ушбу таъмирлаш ишлари юзасидан  маҳалла фаоллари ва округдан сайланган депутатдан иборат ишчи гуруҳи аъзолари томонидан жамоатчилик назорати ўрнатилган. Ижтимоий тармоққа жойланган фото ва видеолавҳада
тикланган йўл эмас, аксинча
қўшимча таъмирланган йўлаклар акс этган. Бузилган йўлни тиклаш  белгиланган смета-лойиҳа бўйича бажарилмоқда ва бу жараён тўлиқ назоратга олинган.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#расмий
#муносабат

Ижтимоий тармоққа Ангрен шаҳар "Навоий" кўчасида хонадонларнинг бирида ичимлик суви қувури ёрилгани бўйича қилинган мурожаат Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ўрганиш олиб борилди.

Ҳақиқатан "Бўстон" маҳалласи "Навоий" кўчасида хонадонларнинг бирида ичимлик суви тизимида ёрилиш юзага келган. Хонадон эгаси кекса ёшдаги фуқаро бўлиб, унинг носозликни бартараф этиш бўйича имконияти бўлмаган. Ҳолатни бартараф этиш юзасидан "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ шаҳар бўлими раҳбари Хусанхон Муҳиддинов бошчилигида хонадон ички қисми ҳовлида таъмирлаш ишлари олиб борилаяпти. Бунинг учун махсус авария хизмати ва техника жалб этилган. Хонадон бўлгани боис, шаҳар ИИБ томонидан хонадон дахлсизлигини таъминлаш учун ходимлар ҳам сафарбар этилган.

Айни дамда соат 20.26 носозлик бартараф этиш ишлари давом этаяпти.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#расмий #муносабат Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳар "Ўзбекистон Мустақиллиги" кўчаси 100-уйда муаммолар бўйича мурожаат юзасидан Ангрен шаҳар Уйжой ва коммунал хўжалитги бўлими бошлиғи Икром Кочеров муносабат билдирди: - Ҳақиқатан Ангрен шаҳар "Гулзор" МФЙ "Ўзбекистон Мустақиллиги" кўчаси 100-уйнинг кириш йўлагида мавжуд муаммолар ўрганилди. Ўрганиш давомида маълум бўлдики, мазкур уйнинг конструкцияси бошқа кўп қаватли уйларга нисбатан фарқли бўлиб, том қисмида сувнинг сизиб чиқиши учун тарнов ўрнига қувур уйнинг кириш йўлагига ўрнатилган. Кириш йўлагида бўлган ушбу қувурда юзага келган носозлик туфайли томдан сизиб чиқаётган сув қувурдан ташқарига чиқиши натижасида ноқулайликлар вужудга келган ва музлаган. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш учун мазкур уйга техник хизмат кўрсатувчи “Комфорт” бошқарув сервис компанияси жалб этилди. Кун давомида ушбу муаммо ҳал бўлди. Бундан ташқари, мазкур уйнинг кириш йўлаклари ва унда мавжуд бўлган электр тизимини тартибга келтириш, фромугаларга ойналар ўрнатиш бўйича зарур чораларкўриладиган бўлди ва ушбу вазифалар бажарилиши тўлиқ назоратга олинди. Ушбу уйда яшовчи фуқароларга уйнинг ҳолатини сақлаш, муаммоларни бартараф этишда кўрсатиладиган техник хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш ва дебитор қарздорликлар бўйича тушунтиришлар олиб борилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат
#расмий

Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳар Дукент қўрғонида маиший чиқиндилар ўз вақтида олиб чиқилмаганлиги бўйича мурожаат юзасидан Zero Waste МЧЖ раҳбари Олимжон Абдухалиловнинг муносабати:

- Дукент қўрғонида Улуғбек, Навбаҳор, Обод маҳалла фуқаролар йиғинлари кўп қаватли уйларда маиший чиқиндиларни олиб чиқиш жорий йилнинг декабрь ойи ҳолатига Дукент-центр БСК томонидан хизмат кўрсатилмоқда. Шундай бўлсада, Янги йил арафасида аҳолига муносиб шароит яратиш, ҳудуд тозалигини таъминлаш, кайфиятини кўтариш мақсадида ушбу чиқиндилар ҳомийлик сифатида олиб чиқилди. Муаммо бартараф этилди. Янги 2024 йил январь ойидан бошлаб корхонамиз Дукент қўрғонида кўп қаватли уйлар маиший чиқиндиларини олиб чиқиш учун шартномалар тузиш йўлга қўйилади ва сифатли хизмат кўрсатишини маълум қиламиз.

Янги йилни озода кутиб олинг!

Кириб келаётган Янги йилни халқимиз тинчлик ва озодаликда мазмунли кутиб олишлари учун "Zero-Waste" корхонаси ходимлари кечаю кундуз хизмат қилмоқда.


Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#расмий #муносабат Ангрен шаҳар 4-Оилавий поликлиника ҳамшираси Зулфия Мирмахмудованинг ижтимоий тармоққа қилган мурожаати юзасидан шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Иманов қуйидагича муносабат билдирди:

- Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 4-Оилавий поликлиникасида фаолият юритаётган жами 156 нафар тиббиёт ходими 2023 йилда даврий тиббий кўрикдан ўтказилган. 2023 йил ҳисобидан тўрт нафар тиббиёт ходими ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтмаганлиги аниқланди. Ҳозирги кунда ушбу 4 нафар ходим 2024 йил 8 январь кунида тиббий кўрикдан тўлиқ ўтказилди. Тиббий ходимларнинг даврий тиббий кўрикдан ўтиши бепул.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#расмий
#муносабат

Ижтимоий тармоқда  Ангрен шаҳар "Янгиобод" маҳалласида мавжуд бўлган собиқ мусиқа мактаби биноси "снос" қилинмоқда каби тарқалган хабар бўйича ўрганиш олиб борилди.

Маълум бўлишича, кўп йиллардан
бери (собиқ мусиқа мактабининг биноси) мазкур иншоат ҳужжатлари билан боғлиқ ҳолат  икки тадбиркор ўртасида ўзаро низоли вазиятни келтириб чиқарган. Томонлар белгиланган тартибда юқори турувчи идораларга мурожаат қилишган. Ўрганишлар  давомида мазкур бино бир неча йиллар давомида   фойдаланилмаган. Унинг ички қисмида маданий мерослар билан боғлиқ манба ҳам жиҳозлар ҳам йўқ.

Жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига суд-ҳуқуқ тизими билан боғлиқ жараёнлар якунига етган. Суд томонидан қонун доирасида эгалик ҳуқуқини қўлга киритган тадбиркор эндиликда таъмирлаш ишларини олиб бораяпти. Бинони бузиш ёки "снос" билан боғлиқ хабар асоссиз. Ташландиқ ҳолга келиб қолган ушбу бинодан самарали фойдаланиш мақсадида   ҳозирги вақтда тадбиркор томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилаяпти .


Мазкур бинонинг сотилиши ва балансга олиниши билан жараёнлар шаҳар ҳокимлигига мутлақо боғлиқ эмаслигини маълум қиламиз.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Расмий
#билдириш

Ҳарбий бўлишни ният қилган ёшларни мулоқотга таклиф қиламан!

Ҳурматли ёшлар! Сизнинг ҳарбий хизматчи бўлиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш ниятингизга кимлар ёки қандай омиллар тўсиқ бўлмоқда? Баъзида ҳарбий хизматга боришнинг қинғир йўллари, усуллари ҳақида гаплар қулоққа чалиняпти. Шу масала ҳақида сизнинг дангал фикрингиз, аниқ таклифларингизни кутаман.

Мен Ватанимиз ҳимоячиси бўлишни ният қилган мард ва жасур йигитлар билан очиқ мулоқотга тайёрман. Ҳурматли ота-оналар, сиз фарзандингизни армияга юборишда қандай тўсиққа дуч келдингиз? Келинг, шу ҳақида очиқчасига гаплашамиз.

Бугун бўлиб ўтган ҳарбий-маъмурий сектор йиғилишида мазкур масалага оид дастлабки, хулоса ва фикрлар, шунингдек,  мутасаддиларнинг изоҳларини эшитдим. Асосий ишларимиз ҳали олдинда. Жорий йил 17 февраль куни шу масала бўйича ота-оналар ҳамда ёшлар билан учрашиш, мулоқот қилишни режалаштирдим.

Ҳарбий бўлишни орзу қилган, ноаниқ сабабларга кўра армияга боролмаётган Тошкент вилояти ёшларини, ота-оналарни бу учрашувга таклиф қиламан.  Мулоқот 17 февраль куни 10:00 да Нурафшон шаҳридаги "Нурафшон бизнес сити" дирекцияси биносида бошланади.

Мулоқотда қатнашинг, фикр ва таклифларингизни билдиринг.

Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими


Рўйхатдан ўтиш учун телефонлар:
71 232 80 49
99 766 79 09
99 306 30 10

📱
Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube | 📱 Facebook  | Telegram
#расмий
ТАЙИНЛОВ

▫️ Жўрабоев  Дилмурод Жўрабоевич  - 2024 йил 9 февраль кунидан Ангрен шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. 

▫️ Жўрабоев Дилмурод - 1980 йил 13 июнь куни Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида туғилган. 

▫️Маълумоти: олий. 2009 йилда Тошкент Ирригация ва мелиорация институтини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясини
тамомлаган.

▫️Маълумоти бўйича мутахассислиги: муҳандис

▫️Кўп йиллар давомида “Максам-Чирчиқ” ОАЖ, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги,Тошкент вилояти ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Чирчиқ шаҳар “Сувоқова” Давлат унитар корхонаси ва бир қатор жабҳаларда раҳбар лавозимларида фаолият юритган ҳамда масъулиятли вазифаларни бажарган. Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Чирчиқ шаҳар “Инсон” ижтимоий ҳизматлар маркази, Маҳаллада ижтимоий хизматни ташкил этиш шўъбаси мудири
лавозимида фаолият юритган.

Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
​​#расмий
#муносабат

Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳрида боғчаларнинг бирида бола куйиб қолганлиги бўйича мурожаат юзасидан Ангрен шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи С.Нуриддинов қуйидагиларни маълум қилди:

- Ҳақиқатан, Ангрен шаҳар "Наврўз -1" МФЙ "Қорий Ниёзий" кўчасида  жойлашган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига мўлжалланаётган уйларнинг бирида жорий йилнинг 10 февраль шанба куни куни тахминан соат 14.00 ларда куйиш ҳолати содир бўлган. Боланинг онаси  яқин таниши бўлган, хонадон аъзоси,  Муҳаббат Д.га ишга чиқишини маълум қилиб,  ўзининг розилиги билан бир ёш саккиз ойлик бўлган фарзандини қараб туришини  илтимос қилган ва улар ўзаро келишгандан сўнг болани  Муҳаббат Д.нинг уйига олиб келиб топширган. Муҳаббат Д. болага қараган. Унинг айтишича, куйиш эҳтиётсизлик оқибатида рўй берган ва бу тўғрисида боланинг оиласига хабар берилган.

Куйган боланинг аҳволи хусусида
Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори
Ф.Иманов қуйидагиларни маълум қилди:

- Айни вақтда бемор бола, шаҳар марказий  шифохонасида шифокорлар назорати остида даволанмоқда. Умумий тананинг саккиз фоизи куйган. Беш кун давомида қилинган муолажалар натижасида боланинг умумий аҳволи яхшиланди. Ҳозирги кунда бола динамикаси, ҳаракати қониқарли,  стандарт даво буюрилган.

Ангрен шаҳар ҳокими бемор бола ва унинг онасидан хабар олди. Ҳолат бўйича суҳбатлашди. Онанинг мурожаатини тинглади. Боланинг соғлиғи доимий назоратда бўлиши, керакли муолажалари сифатли амалга ошириш ва мавжуд имкониятлардан фойдаланиш бўйича Тиббиёт бирлашмаси бош шифокорига топшириқлар берди.

Ангрен шаҳар ИИБ маъмуриятининг берган маълумотига кўра, боланинг куйиш ҳолати юзасидан ҳозирда шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#расмий

Ижтимоий тармоқ орқали
мурожаат юзасидан "Тошкент вилояти сув таъминоти" АЖ Ангрен шаҳар бўлими маъмурияти  муносабат билдирди:

-  Ангрен шаҳар  "Оппартак"  маҳалласи "Дукентсой" дарёси ҳудудидан ўтган ичимлик суви тармоғига тегишли Д-530 ўлчамдаги  қувурнинг маънан эскирганлиги боис, ҳақиқатан ёрилиш кузатилган. Ижтимоий тармоққа жойланган видеотасвирдаги носозлик эски бўлиб, бугунги кун ҳолатига муаммо бартараф этилган.

Бироқ, ушбу ҳудуддаги қувурнинг яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги эътиборга олиниб, вужудга келган ҳар қандай носозликларни жойида тезкор бартараф этиш чоралари кўрилган. Бу каби ҳолатлар корхона назоратида. Авария хизмати шай ҳолатда. Шундай вазият юз берганда зарур техника ва куч воситалари сафарбар этилади. Худди шундай аҳвол яна кузатилди ва тезкор чоралар кўрилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#расмий
#муносабат

“Маҳалла” газетасининг
2024 йил 22 июнь 32-сонида Ангрен шаҳар “Беруний” маҳалласида спорт майдонига оид чоп этилган танқидий материал ўрнанилди.

Жорий йилнинг ҳозирги кун ҳолатига "Беруний" маҳалласида ёшлар спорт билан шуғулланишлари учун 37-, 43-умумтаълим мактаблари спорт зали ва стадионида шароитлар яратилган.

Ангрен шаҳрида ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш учун 2 та спорт мактаби, "Ангрен" марказий стадионида ҳам қулай шароитлар бор. Турли спорт мусобақалари замонавий ўйингоҳларда ўтказиб келинмоқда. Мазкур маҳалла ёшлари учун янги умумтаълим мактаби биносини қуриш лойиҳаси режалаштирилган. Маҳалла ёшлари учун спорт билан шуғулланишларида тўсқинлик йўқ.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳар марказий чиқиндихонада ёнғин билан боғлиқ видеомурожаат тарқалди. Шу муносабат билан мазкур ҳолат юзасидан Экология атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Ангрен шаҳар бўлими қуйидагиларни маълум қилди:

-  Жорий йилнинг  27 июнь куни тахминан соат 10.00  ларда Ангрен шаҳар марказий чиқинди полигонида ёнғин содир бўлган, лекин очиқ аланга кузатилмаган. Ҳолат юзасидан шу вақтнинг ўзида вазиятни барқарорлаштириш ва ёнғинни ўчириш чоралари кўрилган. Ангрен шаҳар ФВБ ёнғин-қутқарув бўлинмалари зудлик билан ҳолат содир бўлган жойга етиб келишган ва махсус ўт ўчирувчи транспорт воситалари ёрдамида керакли чораларни кўрган. Соҳа эгалари мазкур ҳолатнинг сабаб ва омилларини ўргандилар. Маълум бўлишича, об-ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида турли маиший чиқиндилар орасида таркибида тез ёнувчан моддаларнинг кўплиги ва оқибатда ёниш, туташ содир бўлган.  Мазкур ҳолатни бартараф этиш учун  тегишли ташкилотлар томонидан зарур чоралар кўрилган. Ҳозирги вақтда марказий чиқинди полигонида бульдозер ва автоюклама каби махсус транспорт воситалари шунингдек, Экология атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Ангрен шаҳар бўлими томонидан ҳам қўшимча техника воситалари жалб этилиб, ёнғинни бартараф этиш чоралари кўрилаяпти. Ушбу майдонда очиқ аланга ва қўшни ҳудудларга тутун тарқалиши кузатилмаган. Аҳолидан ушбу вазиятга тўғри муносабатда бўлишини ва ваҳимага сабаб бўлувчи ахборотлар тарқатмасликни сўраймиз.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#расмий
Тайинлов

▫️Шомирзаев Бекзод Ахмадалиевич – Ангрен шаҳар Солиқ инспекцияси  бошлиғи лавозимига тайинланди.

▫️Шомирзаев Бекзод Ахмадалиевич - 1983 йилда Тошкент вилояти Бекобод туманида туғилган.

▫️Маълумоти – олий. 2005 йил Солиқ академиясини, 2016 йил Банк-молия академиясиини тамомлаган.
Мутахассислиги  -  солиққа тортиш инспектори, солиқ ва солиққа тортиш.

▫️Мазкур  лавозимга тайинлангунга қадар Оққўрғон тумани Солиқ инспекцияси бошлиғи  вазифасида ишлаб келган.


📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#расмий
#муносабат

Ижтимоий тармоқда "Хўрланган лицей" сарлавҳаси остида жойланган танқидий мазмундаги фотолавҳали материал юзасидан Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати муносабат билдиради

👉Батафсил

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#расмий
ТАЙИНЛОВ

▫️ Кочеров Икром Шухратович  - 2024 йил 26 сентябрь кунидан Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Бош бошқармаси "Туман-шаҳар қурилиш бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими" бошлиғи  лавозимига тайинланди. 

▫️ Кочеров Икром - 1993 йил 7 май куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида туғилган. 

▫️Маълумоти: олий. 2017 йилда Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университетини тамомлаган.

▫️Маълумоти бўйича мутахассислиги: муҳандис

▫️Мазкур тайинловга қадар Ангрен шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи, Ангрен шаҳар ҳокимлиги қурилиш, коммуникациялар, тадбиркорлик, транспорт ва уй-жой масалалари бўйича мутахассис ва бир қанча хусусий корхоналарда раҳбар лавозимларида фаолият юритган.


📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#расмий
#муносабат

"Ulug‘ yo'l" газетасининг  2024 йил 10 октябрь 28-сонида "Про долгострой и мусор" сарлавҳаси остида чоп этилган танқидий мазмундаги материал юзасидан муносабат

Ҳақиқатан,  Ангрен шаҳар марказий кўчасида жойлашган собиқ "Роҳат" кафеси бугунги кунда қурилиши тугалланмаган объектлардан биридир.

Мазкур маскан хусусий кўчмас мулк сифатида жисмоний шахсга тегишли. Ушбу объект жойлашган ҳудуд "Ўзбеккўмир" АЖ тасарруфида. Шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳамда "Ўзбеккўмир"  АЖ бошқарув аппаратига ҳудуд ва унинг ён-атрофини ободонлаштириш ҳамда
"Роҳат" кафесининг қонуний эгасига  қурилиш ишларини якунига етказиш бўйича кўп маротаба огоҳлантирилган.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги собиқ "Роҳат" кафесининг  ҳозирги аҳволи юзасидан мулк эгаси ва "Ўзбеккўмир" АЖ маъмуриятига расмий огоҳлантириш беришини маълум қилади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#расмий
#муносабат

Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳар Дукент қўрғонида ичимлик суви таъминотида муаммолар юзага келгани тўғрисида видео, фотолавҳали мурожаат жойланган эди.

Мазкур мурожаат ўрганилди.

"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Ангрен шаҳар бўлими раҳбари Х.Мухиддинов қуйидагича муносабат билдирди:

- Ҳақиқатан ҳам Дукент қўрғонида истеъмолчиларга ичимлик сувини узатиш вақтинчалик тўхтатилди.Об-ҳавонинг кескин ўзгариши, ноқулай келиши ва натижада ёғингарчилик туфайли сув манбаи хусусиятига таъсири, яъни, сувнинг лойқаланиши кузатилди. Шу боис, айрим ҳудудлар ичимлик сувини узатишда вақтинчалик узилишлар мавжуд. Аҳолига қулай бўлиши учун корхона томонидан истеъмолчиларга тоза ичимлик сувини  етказиш чоралари кўрилган. Бунинг учун 3 та транспорт воситаси жалб қилинган ва шу орқали кўп қаватли уйлар ичимлик суви билан таъминланаяпти. Сув етказиш масаласи назоратимиз остида. Аҳолидан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва табиат ҳодисасининг ушбу ҳолатида тўғри хулоса қилишларини илтимос қиламиз.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
​​#расмий
#муносабат

Ижтимоий тармоқда "Ангрен шаҳрида иситиш  тизими муаммоси" сарлавҳаси остида жойланган мурожаат
юзасидан муносабат

Ҳолат юзасидан Ангрен ИЭС раҳбарияти қуйидагиларни маълум  қилди:

- Бугун 19 декабрь эрталаб соат 07.00.да Ангрен ИЭС 8-блокда авариявий ҳодиса юзага келган. Қисқа фурсатларда носозликни тиклаш ишларини амалга ошириш чоралари кўрилган.
Таъмирлаш ишларининг олиб борилиши оралиғида узатилаётган иссиқлик ҳарорати 50-55 даражага туширилган. Олиб борилган таъмирлаш ишлари натижасида авария соат 16.30-17.00 да бартараф этилди. Корхонада 8-блокнинг қайта тикланиши ва қўшилиши натижасида шаҳарга узатилаётган иссиқлик ҳарорати 64 даражага кўтарилган.

Айни дамда узатилаётган иссиқлик ҳарорати 64 даражани ташкил этади. Ташқи ҳаво ҳарорати +2


Ижтимоий тармоқда жойланган мурожаатни ўрганиш мақсадида шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳар  ҳокимининг ўринбосари, шаҳар прокурорининг ўринбосари, "Ангрен Иссиқлик энергияси"  ДУК раҳбари, Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи, "Ангрен коммунал таъмирлаш" БСК раҳбари ҳамда маҳалла фаолларидан иборат Ишчи гуруҳи тузилди.

Ишчи гуруҳи томонидан мурожаат жойига чиқиб ўрганилди.  Аниқланишича,  "Кимёгар" МФЙ 5/3 даҳаси 18-уйга марказий иссиқлик тармоғи орқали иссиқ сув ва иссиқлик энергияси тўлиқ узатилиб келинади.Тўққиз  қаватли уйдан иборат ушбу уйнинг барча хонадонлари жорий йилнинг ҳозирги кун ҳолатига иссиқлик билан тўлиқ таъминланган.

Мазкур уйга "Ангрен коммунал таъмирлаш" БСК техник хизмат кўрсатади. Аҳолининг дебитор қарздорлиги беш миллион сўм. Ертўлада мавжуд бўлган қўшимча насос таъмирланадиган бўлди. Мазкур уйда, шаҳарда ўтган давр мобайнида қиш мавсумида муаммолар юзага келмаган.

"Ангрен  коммунал таъмирлаш" БСК раҳбари Г.Абдулазизова 5/3 даҳаси 18-уйга техник хизмат кўрсатиш бўйича қуйидагиларни маълум қилди:

-  Мазкур уй аҳолисига қулайликлар яратиш мақсадида, даставвал лифт ва лифт назорати хизматига бўлган харажатларни доимий равишда тўлиқ қоплаймиз. Бундан ташқари, ичимлик суви заҳираси учун белгиланган тартибда махсус сув йиғиш ускунси ҳамда ички йўлакларига сенсорли ёритгичлар  ўрнатиб берилди,  уйнинг фасад қисми таъмирланди, уй олд қисмининг ободончилиги таъминланди. Ваҳоланки, ушбу уйнинг бир ойлик тушуми жами 2 млн. 180 сўм бўлсада, 27 та хонадондан 15 та хонадон техник хизмат тўловларини амалга ошириб келади. Шунга қарамай, аҳолига қулай бўлиши учун барча имкониятлар сафарбар этилаяпти...

Ангрен шаҳрида кўп қаватли уйларда ва ижтимоий соҳалар объектларида 2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилган. Жорий йил ва  2023/2024 йиллар куз-қиш мавсумида иссиқлик тизимида жиддий авария қайд этилмаган. Носозлик ва авария ҳолатларини зудлик билан бартараф этиш учун коммунал корхоналарида қўшимча бригадалар шай ҳолатда. Ҳар бир соҳа кесимида зарур заҳира яратилган.

Ангренда иситиш тизимида муаммо йўқ. Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун барча куч ва имкониятлардан унумли фойдаланилмоқда.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub