Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.49K subscribers
120K photos
8.95K videos
137 files
23.4K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ифтихор
#Амир_Темур

Машҳур "Лой жанги" бўлиб ўтган жойлар ҳозир қай аҳволда – кўҳна тарихга саёҳат

🤴Амир Темур бобомиз тарқоқ яшаб келаётган бекларни бошини қовуштира олди ва Турон тарихида 1370 йил 9 апрелдан бошлаб янги саҳифалар ёзила бошлади.

⚔️Видеода кўриб турганингиз ушбу далаларда, яъни Тошкент ва Чиноз оралиғида А.Темур ва А.Хусайн ўртаси бўлиб ўтган "Лой жанги" жуда аёвсиз кечади. Бу кураш қандай ниҳоялайди?

📹Батафсил видеолавҳада томоша қилинг

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#ифтихор
БОЛАЖОНЛАР ФАОЛ ҚАТНАШДИЛАР

🇺🇿Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари ҳар бир юртдошимизнинг фахри, ифтихоридир.

🇺🇿Давлатимиз байроғи - қалбларимизга Ватан, она юртга бўлган муҳаббат, садоқат каби муқаддас туйғу бағишлайди. Ана шу туйғу ёш авлодга кичиклигидан сингдирилмоқда.

🔰Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кунни нишонлашга ҳам саноқли кунлар қолди. Шу муносабат билан айни кунларда шаҳримиздаги мактабгача таълим муассасаларида тадбирлар кенг кўламда ўтказилмоқда.

Хусусан, Ангрен шаҳар 11-Давлат мактабгача таьлим ташкилотининг 9-тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари "Байроғим - фахрим" мавзусидаги маънавий тадбирда иштирок этдилар
.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ифтихор
#эътироф
КОНЧИЛАР МУНОСИБ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
✍️Ангрен - кўмир ёқилғиси маҳсулоти етиштирадиган саноат маркази ҳисобланади. Кўмир саноати - Ангрен шаҳрининг ташкил этилиши, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим негизидир.
✔️Кончилик - машаққатли ва энг шарафли касблардан биридир. Она заминимиз бағри минг йиллардан буён “қора олтин” аталмиш бойликка лиоммо-лим. Табиатнинг бу ноёб неъмати кончиларнинг машаққатли меҳнатлари эвазига қазиб олинади.
📌Ҳар йили май ойининг учинчи якшанба кунини “Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни” сифатида кенг нишонлаш анъанага айланган. “Ўзбеккўмир” АЖ жамоаси ҳам муносиб тайёргарлик кўрди. Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда соҳанинг аҳамияти беқиёс. Бугунги корхонанинг кўп минг кишилик жамоаси кон-металлургия саноатини ривожлантириш ва кадрлар тайёрлашга улкан ҳисса қўшмоқда.
🔗Сана муносабати билан “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти меҳнаткашлари иштирокида касб байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов кўмир саноатининг заҳматкашларини самимий муборакбод этди.
⚡️Шунингдек, “Ўзбеккўмир” АЖ Бош директори Владимир Кузнецов, Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари Ғафуржон Ҳамидов, Жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раси Абдуносир Қаюмов, “Ангрен кўмир кони” филиали бошлиғи вазифасини бажарувчи Александр Корчагинлар ва бошқалар бу ҳақда алоҳида мамнуният билан таъкидлаб ўтдилар ва кўмир саноати ходимларини касб байрами билан самимий қутладилар.
🔹Тадбир давомида касб байрами муносабати билан самарали меҳнат қилган 130 нафар ишлаб чиқариш илғорлари ва меҳнат фахрийларидан бир гуруҳи муносиб рағбатлантирилди. Шунингдек, фидокорона меҳнатлари учун кўплаб кончилар “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ, ташаккуронма ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
🔸Тадбирда Республика санъат усталари томонидан тайёрланган бадиий дастур барчага байрамона кайфият улашди.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ифтихор

Мустақиллигимизнинг қутлуғ санасига бағишланган ушбу видеороликни 34 мактабнинг 2-"б" синф ўқувчиси Меҳрангиз Аблазова "Ёш мухбирлар мактаби"нинг тингловчиси Санжар Соҳибжонов ёрдамида тайрлаган.
#Ғалаба #Ифтихор

🇯🇴 Жорий йилнинг 2 мартидан 24 мартига қадар Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати вилоятимиз учун баракали бўлди, десак муболаға бўлмайди.

🥊 Сабаби ушбу мусобақалар доирасида Ангрен шаҳар 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси, икки карра Ўзбекистон Чемпиони, кўплаб Халқаро чемпионатлар совриндори Суннатилло Ўктамалиев финал жангларигача курашиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллади ва чин маънода устозлари ишончини оқлади.

🔸 Шу муносабат билан Ангрен шаҳар ҳокими Нуритдин Абдураҳимов бошчилигида Ангрен шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги, "Туризм ва спорт бўлими, шунингдек, Суннатиллонинг мураббийлари чемпионнинг хонадонига ташриф буюриб, уни ва оила аъзоларини ғолиблик билан қутлади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi+
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллий либос – миллат ғурури!

Миллий либосларимиз – бу нафақат кийим-кечак, балки аждодларимиз мероси, маданиятимиз тимсоли ва ифтихоримиздир.

Ҳар бир чакмони, доппи ёки атласу адрасдан тикилган кўйлакда бобокалонларимизнинг маънавияти, анъаналари ва нафис зеҳни мужассам.

Бугунги кунда миллий либосларимиз нафақат байрамларда, балки кундалик ҳаётимизда ҳам ўз ўрнини топиб бормоқда. Уларни кийиш – нафақат анъаналарга садоқат, балки замонавийлик ва ўзига хослик белгисидир.

Миллий кийимлар инсонга нафосат бағишлайди, уни янада кўркам ва диққатга сазовор этади.
Биз ўз маданиятимизни қадрласак, уни келажак авлодга етказсак, миллат сифатида янада кучли ва баркамол бўламиз. Келинг, миллий либосларимизни фахр билан кийиб, улуғ аждодларимизнинг анъаналарини давом эттирайлик!

#МиллийЛибос #Маданият #Ифтихор #Анъана
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ифтихор

💥 Италияда бўлиб ўтаётган "Sanremo Junior" танловида "Овоз" лойиҳаси финалчиси Ясмина мутлaқ ғолиб бўлиб, гран при соҳибига айланди

🎼 25 та давлатдан келган энг кучлилари ичида ўзбек қизи энг зўри бўлди.

Ўзбекистонда бўлиб ўтган болалар "Овоз" лойиҳасида Dj Piligrim (Илҳом Йўлчиев) гуруҳида бўлган Ясмина Ҳусниддинова учинчи ўринга сазовор бўлган эди.


Yoshlar kundaligi